Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг
Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик
кодекси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 6 октябрдаги 577-сон «Қурилиш соҳасига оид талабларни соддалаштириш ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги
қарорига мувофиқ буюраман:
1. ШНҚ 2.03.14-22 «Композит полимер арматурали бетон конструкциялар» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари
иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:
Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазирининг 2018 йил 28 сентябрдаги 204-сон буйруғи билан тасдиқланган ШНҚ 2.03.14-18 «Композит полимер арматурали бетон конструкциялар» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари
Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазирининг 2019 йил 4 апрелдаги 174-сон буйруғи билан тасдиқланган ШНҚ 2.03.14-18 «Композит полимер арматурали бетон конструкциялар» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига киритилган 1-сон ўзгартиришлар.
3. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ҳамда «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси билан келишилган.
4. Ушбу буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.