Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
ўзбекистон республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 8 июлдаги ПФ-99-сон «Яширин иқтисодиётга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 10 декабрдаги 833-сон «Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси фаолияти ҳамда «Аёллар дафтари» билан ишлаш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги
қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 30 декабрдаги 30-сон, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2022 йил 21 декабрдаги 35-2022/ққ-сон ва Молия вазирлигининг 2022 йил 29 декабрдаги 71-сон қарори (рўйхат рақами 3416, 2023 йил 16 январь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.01.2023 й., 10/23/3416/0032-сон) билан тасдиқланган Тиббиёт муассасаларини моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги
низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
«Жамғарма маблағлари ҳисобидан, тиббиёт муассасаларининг барча ходимларига касбий ва бошқа байрамлар муносабати билан бериладиган мукофот пуллари ва моддий ёрдам пуллари.».
2.
24-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«24. Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланилиши устидан назорат Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Ички аудит департаменти, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.».