Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирининг
Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 февралдаги ЎРҚ-1038-сон «Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги
Қонунига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2022 йил 22 ноябрдаги 63-сон буйруғи (рўйхат рақами 3406, 2022 йил 27 декабрь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2022 й., 10/22/3406/1130-сон) билан тасдиқланган Ички аудит тадбирларини ўтказиш қўлланмасининг
70-бандидаги «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорат инспекциясини» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Давлат молиявий назорат инспекциясини» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.