Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон — 2030» стратегиясини «Атроф-муҳитни асраш ва «яшил иқтисодиёт» йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида» 2025 йил 30 январдаги ПФ-16-сон
Фармонининг ижросини таъминлаш, ёнгин хавфсизлиги соҳасида инновацион ёнгин ўчириш воситаларини жорий этиш ҳамда транспорт воситаларидан фойдаланиш бўйича аҳолига қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг
иловага мувофиқ айрим қарорларига бино ва иншоотлар ҳамда транспорт воситаларининг ёнғин хавфсизлигини таъминлашда ёнгин ўчириш воситаларининг турларини кенгайтириш, шунингдек, транспорт воситаларидан фойдаланиш талабларини такомиллаштиришни назарда тутувчи ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
3. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазири Б.Б. Кудратходжаев ҳамда ички ишлар вазири А.А. Ташпулатов зиммасига юклансин.
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 октябрдаги 649-сон қарори билан тасдиқланган Ёнгин хавфсизлиги қоидаларига 6-илова 1-жадвалининг
матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 апрелдаги 172-сон қарори билан тасдиқланган Йўл ҳаракати қоидаларининг
6-бандида:
қуйидаги мазмундаги етмиш еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«ўт ўчиргич — ўт ўчириш воситасини чиқариш ҳисобига ёнгин манбасини ўчириш учун мўлжалланган, қўлда ёнгин ўчоғига етказиладиган ва ишга тушириладиган, олиб юриладиган ёки кўчма ҳаракатланувчи қурилма, шу жумладан, ўт ўчириш аэрозоли генератори»;
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 сентябрдаги 536-сон қарори билан тасдиқланган Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ва ёнғин ўчириш воситаларига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги техник регламент 4-бандининг
қирқ тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«ўт ўчиргич — ўт ўчириш воситасини чиқариш ҳисобига ёнғин манбасини ўчириш учун мўлжалланган, қўлда ёнғин ўчоғига етказиладиган ва ишга тушириладиган, олиб юриладиган ёки кўчма ҳаракатланувчи қурилма, шу жумладан, ўт ўчириш аэрозоли генератори».
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Фойдаланишда бўлган мопед ва скутерларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомни тасдиқлаш ҳақида» 2024 йил 8 июлдаги 393-сон
қарорида:
б) илованинг
4-бандидаги «28 февралга» сўзлари «30 сентябрга» сўзлари билан алмаштирилсин.