Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат
кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 26 декабрдаги 886-сон «Аттракционлар хавфсизлиги тўғрисидаги техник регламентни ҳамда Аттракционларни ҳисобга олиш ва давлат реестрини юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги
қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2010 йил 27 ноябрдаги 192-Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 2160, 2010 йил 6 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 49-сон, 461-модда) билан тасдиқланган Боғлар ҳамда маданият ва истироҳат боғлари ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш
қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
1.
3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«3. Мазкур Қоидалар техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талаблари бажарилиши шарт эканлигини истисно этмайди.».
3.
14-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«14. Ишларни технологик регламент бўйича хавфсиз юритиш йўриқномалари ишлаб чиқилади ҳамда боғ ходимларини ва иш жойларини ушбу йўриқномалар билан таъминлаш боғ раҳбарияти зиммасига юклатилади.».
4.
33-банддаги «тиббий кўрикдан» деган сўзлар «мажбурий тиббий кўрикдан» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
«34. Мажбурий тиббий кўриклар боғга тиббий хизматлар кўрсатувчи даволаш-профилактика муассасалари томонидан, улар бўлмаган тақдирда эса боғ жойлашган ердаги даволаш-профилактика муассасалари томонидан ўтказилиши лозим.
35. Мажбурий тиббий кўрикдан ўтмаган ёхуд мажбурий тиббий кўрик натижаларига кўра тиббий комиссиялар томонидан берилган тавсияларни бажаришдан бўйин товлаган ходимларни ишдан четлаштириши шарт.».
6.
36-банддаги «тиббий кўриклар» деган сўзлар «мажбурий тиббий кўриклар» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
7.
38-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«38. Боғ майдонлари ва биноларнинг жойлашуви ШНҚ 2.07.01-23 «Аҳоли пунктларининг ҳудудларини ривожлантириш ва қуришни шаҳарсозлик жиҳатидан режалаштириш» талабларига мос бўлиши керак.».
«44. Ишлаб чиқариш бинолари ва иншоотлари ШНҚ 2.09.02-23 «Корхоналарнинг ишлаб чиқариш ҳамда маъмурий-маиший бино ва иншоотлари. Лойиҳалаш талаблари»га мос келиши керак.
45. Ёрдамчи бинолар ва хоналар ШНҚ 2.09.02-23 «Корхоналарнинг ишлаб чиқариш ҳамда маъмурий-маиший бино ва иншоотлари. Лойиҳалаш талаблари»га мос келиши лозим.».
9.
56-банддаги «ҚМҚ 2.01.05-98» деган сўзлар «ШНҚ 2.01.05-24» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
10.
63-банддаги «ҚМҚ 2.04.05-97 «Иситиш, шамоллатиш ва кондиционерлаш» деган сўзлар «ШНҚ 2.04.05-22 «Иситиш, вентиляция ва кондициялаш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
11.
69-банддаги «ҚМҚ 2.04.01-98 «Биноларни ички сув қувури ва канализацияси» деган сўзлар «ШНҚ 2.04.01-22 «Биноларнинг ички сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
12.
144-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«144. Аттракционларни монтаж қилиш (йиғиш, ўрнатиш), унинг конструкцияларини алмаштириш билан боғлиқ монтаж ва таъмирлаш ишлари фақат аттракционнинг эксплуатация ва таъмирлаш ҳужжатлари асосида рухсатномага эга ихтисослаштирилган монтаж ташкилоти томонидан амалга оширилиши керак.».