Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг
Солиқ тўловчилар тўғрисида ҳисоб маълумотларини юритиш, бу маълумотларни учинчи шахсларга тақдим этиш, шунингдек солиқ тўловчиларнинг айрим тоифалари учун маълумотлар таркибини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Солиқ
кодекси, Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-1014-сон «Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2025 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги
Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 25 январдаги ПФ-14-сон «Республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали йўлга қўйишга доир биринчи навбатдаги ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги
Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2020 йил 27 апрелдаги 2020-06-сон қарори (рўйхат рақами 3237, 2020 йил 30 май) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.05.2020 й., 10/20/3237/0713-сон) билан тасдиқланган Солиқ тўловчилар тўғрисида ҳисоб маълумотларини юритиш, бу маълумотларни учинчи шахсларга тақдим этиш, шунингдек солиқ тўловчиларнинг айрим тоифалари учун маълумотлар таркибини шакллантириш тартиби тўғрисидаги
низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Солиқ тўловчилар тўғрисида ҳисоб маълумотларини юритиш, бу маълумотларни учинчи шахсларга тақдим этиш, шунингдек солиқ тўловчиларнинг айрим тоифалари учун маълумотлар таркибини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
«божхона органларидан олинган импорт операциялари тўғрисидаги, товарлар божхона чегарасини кесиб ўтганидан кейин экспорт операциялари бўйича, шунингдек, товарларни олиб ўтиш, шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали электрон тижорат шаклида амалга оширилган товарларни олиб ўтиш ҳақидаги, Ўзбекистон Республикаси норезидентлари томонидан Ўзбекистон Республикасининг божхона омборларида товарлар сақланаётганлиги фактлари тўғрисидаги ахборотлар;».
2. 16-банднинг
биринчи хатбошисидаги «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. 20-банднинг
биринчи хатбошисидаги «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.