ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТ ВА МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИНИНГ
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Ички ишлар вазирлигининг 2010 йил 28 октябрдаги 01-02/12-8, 20-сон қарори (рўйхат рақами 2156, 2010 йил 19 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 47-сон, 439-модда) билан тасдиқланган Божхона чегарасидан олиб ўтилаётган автотранспорт воситаларини божхона расмийлаштирувидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги
низомга иловага мувофиқ қўшимчалар ва ўзгартириш киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
1.
26,
54 ва
571-бандлар «эркин муомалага чиқариш» деган сўзлардан кейин «(импорт)» деган сўз билан тўлдирилсин.
«52. Товар сифатида олиб кирилган автотранспорт воситаси «эркин муомалага чиқариш (импорт)» ёки «вақтинча олиб кириш» божхона режимига расмийлаштирилгандан сўнг, ТИФ божхона пости томонидан ушбу Низомнинг 5-иловасига мувофиқ Давлат божхона хизматининг ҳудудий органи томонидан ДЙҲХХнинг ҳудудий органларига электрон тарзда тақдим қилинадиган маълумотлар (кейинги ўринларда электрон маълумотлар деб юритилади) Божхона қўмитасининг электрон базаси орқали шакллантирилади ва ДЙҲХХга реал вақт режимида юборилади».
3.
57-банд «Эркин муомалага чиқариш» деган сўзлардан кейин «(импорт)» деган сўз билан тўлдирилсин.