Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг
Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик
кодексига мувофиқ буюраман:
1. Айрим шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига
иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
1. ШНҚ 2.08.01-24 «Турар жой объектларини лойиҳалаш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларининг (ҳисоб рақами 293, 2024 йил 25 сентябрь)
222-бандидаги «3» рақами «13» рақами билан алмаштирилсин.
2. ШНҚ 2.07.02-24 «Қурилиш объектларини ногиронлиги бўлган ва ҳаёт фаолияти чекланган шахслар ҳамда кексалар эҳтиёжини инобатга олган ҳолда лойиҳалаштириш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларининг (ҳисоб рақами 331, 2025 йил 27 январь) 125-банди
биринчи хатбошисидаги «3» рақами «13» рақами билан алмаштирилсин.