1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.03.00 Хусусий мулк;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.05.00 Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш (шунингдек, 08.01.06.00га қаранг) / 03.08.05.01 Умумий қоидалар]
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 февралдаги 71-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини мулк ҳуқуқи ва ижара ҳуқуқи асосида электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини мулк ҳуқуқи ва ижара ҳуқуқи асосида электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилиш тартибини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 февралдаги 71-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини мулк ҳуқуқи ва ижара ҳуқуқи асосида электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилиш тартиби тўғрисидаги низомгаиловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 3 март,
136-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 3 мартдаги 136-сон қарорига ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 февралдаги 71-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини мулк ҳуқуқи ва ижара ҳуқуқи асосида электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар
1. 21-банднинг «б» кичик бандидаги «тегишли туман (шаҳар) учун белгиланган ер участкасини ижарага беришнинг минимал қиймати» сўзлари «мазкур Низомнинг 22-банди» сўзлари билан алмаштирилсин.
«22. Ер участкасига ижара ҳуқуқини қўлга киритиш учун ўтказиладиган электрон онлайн-аукцион савдоларидаги бошланғич нарх қуйидаги формула асосида ҳисобланади:
C = S х T х B х G х F х M + E,
бунда:
C — бошланғич нарх;
S — ер участкасининг майдони, кв м;
T — ҳудуднинг тоифа коэффициенти, 1-тоифага кирувчи туман ва шаҳарларда — 25, 2-тоифага — 20, 3-тоифага — 15, 4-тоифага — 10 ва 5-тоифага — 5 кўпайтирувчи коэффициент қўлланилади;
B — 1 кв метр ер учун юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ставкаси, сўм (Солиқ кодексига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар, Тошкент шаҳар Кенгашлари ҳамда халқ депутатлари туманлар ва шаҳарлар Кенгашлари қарори билан белгиланган камайтирувчи ва оширувчи коэффициентлар ҳисобга олинган ҳолда);
G — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қарорлари билан ер участкаси жойлашган ҳудудда (даҳа, массив, маҳалла, кичик саноат, ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари) мавжуд ҳамда келгусида марказлашган манбалар ҳисобидан барпо этилиши режалаштирилган муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш нуқталарини барпо этиш қийматига мувофиқлаштирувчи оширувчи коэффициент;
F — ер участкасидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий туридан келиб чиққан ҳолда, оширувчи ва камайтирувчи коэффициент;
M — ер участкасининг майдони бўйича камайтирувчи коэффициент;
E — ер участкасини танлаш материалларини тайёрлаш ишлари ва ер участкасига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишга оид харажатлар, сўм.
Бунда G ва Ғ коэффициентлар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинмаган ёки белгиланмаган бўлса, тегишли қарор қабул қилингунга ёки белгилангунига қадар 1,0 коэффициент қўлланилади.
1 кв метр учун ер солиғи ставкаси Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг ер солиғи ҳисобини юритиш бўйича ахборот базасидан тўғридан-тўғри интеграция қилиш орқали тақдим этилган маълумотлар асосида автоматик тарзда «Yerelektron» ААТда шаклланади».
«Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини мулк ҳуқуқи ва ижара ҳуқуқи асосида электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 1а-ИЛОВА
Аукцион савдоларига чиқариладиган ер участкаларининг бошланғич нархини белгилашда ер участкасидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий туридан келиб чиққан ҳолда оширувчи ва камайтирувчи коэффициентлар
Т/р
Ер участкасидан рухсат этилган фойдаланиш турининг номи
Ер участкасидан рухсат этилган фойдаланиш турининг коди*
Қўлланилган коэффициент миқдори
1.
Кўп квартирали турар жой қурилиши
2.3
1,4
2.
Бизнес бошқаруви, савдо, умумий овқатланиш ва хизматлар кўрсатиш
Табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш ва рекреация
7.0
1,1
Изоҳ. Жадвалда кўрсатилган коэффициентлар ушбу ер участкасидан рухсат этилган фойдаланиш асосий турининг коди ва унинг таркибидаги мазкур жадвалда кўрсатилмаган кичик бандлардаги турлар учун ҳам қўлланилади».
4. Қуйидаги мазмундаги 1б-илова билан тўлдирилсин:
«Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини мулк ҳуқуқи ва ижара ҳуқуқи асосида электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 1б-ИЛОВА
Ер участкасининг майдони бўйича камайтирувчи коэффициентлар
Т/р
Ер участкасининг майдони
Қўлланилган коэффициент миқдори
1.
Умумий майдони 1 000 квадрат метргача бўлган ер участкаси
1
2.
Умумий майдони 1 000 квадрат метрдан 10 000 квадрат метргача бўлган ер участкаси
0,9
3.
Умумий майдони 10 000 квадрат метрдан 50 000 квадрат метргача бўлган ер участкаси
0,8
4.
Умумий майдони 50 000 квадрат метрдан ортиқ бўлган ер участкаси
0,7
».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.03.2025 й., 09/25/136/0213-сон)