toggle_night_mode
Ҳужжат 12.02.2026 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Транспорт хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш орқали кўриш ва ҳаракатланиш билан боғлиқ касалликларга чалинган алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун таълим олиш шароитларини яхшилаш тўғрисида
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолига сифатли ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш ҳамда унинг самарали назорат тизимини йўлга қўйиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида» 2023 йил 1 июндаги ПФ-82-сон Фармонида аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимига замонавий хизматларни жорий этиш мақсадида ижтимоий аҳамиятга эга транспорт хизматини ташкил этиш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг:
а) ижтимоий аҳамиятга эга транспорт хизмати лойиҳасини (кейинги ўринларда — лойиҳа) 2025 йил 1 апрелдан Тошкент, Андижон ва Самарқанд шаҳарларида пилот лойиҳа сифатида, 2025 йилнинг якунига қадар эса республиканинг бошқа ҳудудларида босқичма-босқич жорий этиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
б) лойиҳа доирасида қуйидаги таълим муассасалари ва ташкилотлари, шунингдек, давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилган кундузги парвариш хизматида таълим-тарбия олувчи кўриш ва ҳаракатланиш билан боғлиқ касалликларга чалинган болаларга (кейинги ўринларда — ўқувчилар) транспорт хизматларини кўрсатиш:
давлат мактабгача таълим ташкилотлари ва улардаги «Ғамхўрлик» гуруҳлари ҳамда нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
давлат умумий ўрта таълим муассасалари ва улардаги «Ғамхўрлик» гуруҳлари, нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари, ўрта махсус ҳамда касбий таълим ташкилотлари;
(2-банд «б» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 9 февралдаги 48-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.02.2026 й., 09/26/48/0134-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
в) ижтимоий аҳамиятга эга транспорт хизматидан фойдаланганлик учун умумий миқдори ҳар бир ўқувчига бир ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,2 бараваридан ошмайдиган миқдорда:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ижтимоий реестрга киритилган оилалардаги ўқувчилар учун ҳар бир қатнов тўловининг 100 фоизини;
(2-банд «в» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 9 февралдаги 48-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.02.2026 й., 09/26/48/0134-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ижтимоий реестрга киритилмаган оилалардаги ўқувчилар учун ҳар бир қатнов тўловининг 60 фоизини субсидия шаклида қоплаш;
(2-банд «в» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 9 февралдаги 48-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.02.2026 й., 09/26/48/0134-сон)
г) субсидия шаклидаги тўловларни Агентликнинг Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга ошириш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
3. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ лойиҳа доирасида:
ижтимоий аҳамиятга эга транспорт хизмати йўналишсиз таксида йўловчи ташувчиларга мижозларни излаш бўйича интерактив хизматларни кўрсатувчи агрегаторлар (кейинги ўринларда — тадбиркорлик субъектлари) томонидан кўрсатилади;
ижтимоий аҳамиятга эга транспорт хизмати фақат Агентлик томонидан «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимида электрон шаклда юритиладиган Транспорт хизматини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари реестрига киритилган тадбиркорлик субъектлари томонидан кўрсатилади;
ижтимоий аҳамиятга эга транспорт хизматидан фойдаланиш бўйича буюртмалар Транспорт хизматини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари реестрига киритилган тадбиркорлик субъектларининг мобил иловалари орқали берилади;
ижтимоий аҳамиятга эга транспорт хизматининг ўз вақтида ва сифатли кўрсатилиши Агентлик ҳузуридаги «Ахборот технологиялари маркази» давлат муассасасининг Call-маркази томонидан ушбу хизматдан фойдаланувчи шахслар ўртасида сўровнома ўтказиш орқали мониторинг қилинади.
4. Белгилансинки:
ижтимоий аҳамиятга эга транспорт хизматининг субсидия харажатлари Агентликнинг Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси алоҳида ғазна ҳисобварағидан тадбиркорлик субъектларига пул ўтказиш йўли билан молиялаштирилади;
ижтимоий аҳамиятга эга транспорт хизмати доирасида СМС-хабарнома юбориш билан боғлиқ харажатлар Агентликнинг Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси ҳисобидан қопланади.
5. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ижтимоий аҳамиятга эга транспорт хизматини кўрсатиш ва ушбу хизматдан фойдаланиш харажатларини субсидия шаклида қоплаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
ижтимоий аҳамиятга эга транспорт хизматини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларини аниқлаш;
ижтимоий аҳамиятга эга транспорт хизматидан фойдаланувчилар рўйхатини шакллантириш;
ижтимоий аҳамиятга эга транспорт хизматидан фойдаланиш харажатларини субсидия шаклида қоплаш тартиби.
6. Агентлик:
а) Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимида икки ой муддатда:
ижтимоий аҳамиятга эга транспорт хизматидан фойдаланиши мумкин бўлган ўқувчилар ҳамда уларнинг қонуний вакиллари тўғрисидаги маълумотлар шакллантирилишини;
ижтимоий аҳамиятга эга транспорт хизматидан фойдаланиш бўйича электрон модул ишлаб чиқилишини ҳамда Транспорт хизматини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари реестри жорий этилишини таъминласин;
б) Адлия вазирлиги ҳамда Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда:
ушбу қарор билан тасдиқланган Низомга мувофиқ ўқувчиларни ижтимоий аҳамиятга эга транспорт хизматидан фойдаланувчилар рўйхатига киритиш бўйича мурожаат қилиш Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали жорий этилишини таъминласин;
Ягона интерактив давлат хизматлари порталида ушбу мурожаатлар кўриб чиқилишини кузатиб бориш имкониятини яратсин.
7. Агентлик манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни уч ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
8. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 28 февраль,
132-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 28 февралдаги 132-сон қарорига
ИЛОВА
Ижтимоий аҳамиятга эга транспорт хизматини кўрсатиш ва ушбу хизматдан фойдаланиш харажатларини субсидия шаклида қоплаш тартиби тўғрисидаги
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом ижтимоий аҳамиятга эга транспорт хизматини (кейинги ўринларда — транспорт хизмати) кўрсатиш ва ушбу хизматдан фойдаланиш харажатларини қоплаш учун субсидия ажратиш тартибини белгилайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Транспорт хизмати қонунчиликда белгиланган тартибда қуйидаги таълим муассасалари ва ташкилотлари, шунингдек, давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилган кундузги парвариш хизматида (кейинги ўринларда — таълим ташкилотлари) таълим-тарбия олувчи кўриш ва ҳаракатланиш билан боғлиқ касалликларга чалинган алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга (кейинги ўринларда — ўқувчилар) таълим ташкилотига ёки кундузги парвариш хизмати жойлашган манзилга бориши ва ундан келиши учун кўрсатилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
давлат мактабгача таълим ташкилотлари ва улардаги «Ғамхўрлик» гуруҳлари ҳамда нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
давлат умумий ўрта таълим муассасалари ва улардаги «Ғамхўрлик» гуруҳлари, нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари, ўрта махсус ҳамда касбий таълим ташкилотлари.
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 9 февралдаги 48-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.02.2026 й., 09/26/48/0134-сон)
Бунда:
а) «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимида (кейинги ўринларда — «Ижтимоий ҳимоя» АТ) транспорт хизматидан фойдаланувчи ўқувчилар ҳамда уларнинг қонуний вакиллари (ота-оналар, фарзандликка олувчилар, васий ва ҳомийлар, тутинган ота-оналар) тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олувчи ижтимоий аҳамиятга эга транспорт хизматидан фойдаланувчилар рўйхати (кейинги ўринларда — Транспорт хизматидан фойдаланувчилар рўйхати) шакллантириб борилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
б) транспорт хизмати қуйидаги касалликларга чалинган ва «Ижтимоий ҳимоя» АТнинг Психологик-тиббий-педагогик комиссия ва ёки Тиббий-ижтимоий-эксперт комиссия электрон модулларида рўйхатда турган ўқувчиларга кўрсатилади:
(2-банд «б» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 9 февралдаги 48-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.02.2026 й., 09/26/48/0134-сон)
болалар церебрал фалажи (БЦФ) (GMFCS классификациясига кўра 3-4-5 даража);
оғир даражали ақлий заифлик (F72);
чуқур ақлий заифлик (F73);
болалар аутизми (ақлий заифлик стереотип ҳаракатлар билан бирга келувчи гиперактив бузилиш) (F84.4);
Дюшен миопатияси (мустақил юрмайди) (G71);
спинал мушак атрофияси ва унга яқин синдромлар (мустақил юрмайди) (G12.0);
Spina bifida (умуртқа каналининг тўлиқсиз ёпилиши (Q05)), жароҳатлар ва бошқа касалликлар натижасида келиб чиққан пастки параплегия (мустақил юрмайди);
иккала кўзнинг кўрлиги (амовроз) (иккала кўзи — OU) (Н54.0);
анофтальм (иккала кўзи — OU) (Q11);
кўриш нервининг атрофияси (иккала кўзи — OU) (Н47.2);
кўриш нерви диски туғма аномалияси (оғир даражадаги) (иккала кўзи — OU) — кўзи ожиз бўлган болалар кўриш ўткирлиги 0,01 — 0,04 доирасида коррекциядан сўнг 0,01 дан 0,05 гача (Q14.2);
преретинопатия (иккала кўзи — OU) — кўзи ожиз бўлган болалар кўриш ўткирлиги 0,01 — 0,04 доирасида коррекциядан сўнг 0,01 дан 0,05гача (Н35.1);
тўр парданинг ажралиши, йиртилиши билан (иккала кўзи — OU) (Н33.0);
Кейинги таҳрирга қаранг.
в) транспорт хизмати фақат ушбу хизмат татбиқ этилган шаҳар ва туманларда амал қилади.
Бунда транспорт хизмати татбиқ этиладиган шаҳар ва туманлар рўйхати Транспорт хизматини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари реестрига (кейинги ўринларда — Хизмат кўрсатувчилар реестри) киритилган йўналишсиз таксида йўловчи ташувчиларга мижозларни излаш бўйича интерактив хизматларни кўрсатувчи агрегаторларнинг (кейинги ўринларда — тадбиркорлик субъектлари) мобил иловалари (кейинги ўринларда — мобил илова) хизматлари татбиқ этилган ҳудудлардан (шаҳар ва туманлар) келиб чиқиб шакллантирилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
г) Вазирлар Маҳкамасининг «Ногиронлиги бўлган болалар учун кундузги парвариш хизматини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 27 февралдаги 126-сон қарорига мувофиқ тарбияланувчининг келиб-кетишига транспорт хизматини йўлга қўйганлиги учун кундузги парвариш хизматини ташкил қилган хусусий шерикка компенсация тўланаётган бўлса, ушбу тарбияланувчи учун мазкур Низом талаблари асосида транспорт хизматидан фойдаланиш харажатларини қоплашга субсидия ажратилмайди.
(2-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 9 февралдаги 48-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.02.2026 й., 09/26/48/0134-сон)
3. Хизмат кўрсатувчилар реестри ҳамда транспорт хизмати татбиқ этилган шаҳар ва туманлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) томонидан «Ижтимоий ҳимоя» АТда электрон шаклда юритилади.
4. Транспорт хизмати кўрсатиш ва ушбу хизматдан фойдаланиш харажатларини субсидия шаклида қоплаш мазкур Низомга иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2-боб. Хизмат кўрсатувчилар реестрини шакллантириш тартиби
5. Транспорт хизматини кўрсатиш истагини билдирган тадбиркорлик субъектлари Хизмат кўрсатувчилар реестрига киритиш учун «Ижтимоий ҳимоя» АТда электрон офертани тасдиқлаш орқали бепул ва ихтиёрийлик асосида ягона идентификация тизими (One ID) орқали авторизациядан ўтади.
Тадбиркорлик субъектлари электрон офертани тасдиқлагандан сўнг кўрсатилган маълумотларнинг тўғрилиги «Ижтимоий ҳимоя» АТда идоралараро ахборот ҳамкорлиги орқали автоматик тарзда аниқланади.
Тадбиркорлик субъектлари томонидан кўрсатилган маълумотлар тўғрилиги ҳамда уларнинг фаолияти тугатилмаганлиги аниқланган тақдирда, Хизмат кўрсатувчилар реестрига киритилади ва улар учун «Ижтимоий ҳимоя» АТда шахсий кабинет очилади.
6. Транспорт хизматини кўрсатиш истагида бўлган тадбиркорлик субъектлари Хизмат кўрсатувчилар реестрида рўйхатдан ўтиш учун «Ижтимоий ҳимоя» АТда авторизациядан ўтишда:
а) қуйидаги маълумотларни кўрсатади:
юридик шахслар учун солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР) ҳамда телефон рақами;
тадбиркорлик субъекти ва унинг филиали юридик манзиллари, ҳисобварағи, банк реквизитлари, ишончли вакил ҳақида маълумотлар ҳамда унинг телефон рақами;
тадбиркорлик субъектининг мобил иловаси номи ва ушбу илова орқали хизмат кўрсатадиган ҳудудлар (шаҳарлар ва туманлар кесимида) номи. Бунда хизмат кўрсатадиган ҳудудлар рўйхати ўзгарганда, ушбу ўзгаришлар тўғрисида маълумотлар автоматик равишда «Ижтимоий ҳимоя» АТга тақдим этилади;
тадбиркорлик субъекти фаолияти бўйича солиқ органларидан рўйхатдан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
б) қуйидаги шартлар бажарилишини ўз зиммасига олади:
мобил иловада транспорт хизмати модулини шакллантириш ҳамда шу орқали транспорт тарифи бўйича буюртмаларни бериш ва қабул қилиш имкониятини яратиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ўқувчи ёки унинг қонуний вакили учун мобил иловада транспорт тарифи бўйича мониторинг маълумотларини (ой бошидан қатновлар сони ва қиймати, шунингдек, субсидия орқали қопланган ҳамда ўз маблағлари ҳисобидан тўланган маблағлар миқдори, жорий буюртманинг қопланадиган ва ўз маблағлари ҳисобидан тўланадиган миқдорлари кўрсатилган ҳолда қатновнинг умумий қиймати, ўқувчи оиласи Ижтимоий реестрга киритилганлиги ва бошқалар) реал вақт режимида кўриб бориш имкониятини яратиш;
(6-банд «б» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 9 февралдаги 48-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.02.2026 й., 09/26/48/0134-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
тадбиркорлик субъектлари билан ҳайдовчилар ўртасида тузиладиган шартномада (офертада), белгиланган талаблардан ташқари, ўқувчиларни таълим ташкилотларига ёки кундузги парвариш хизмати жойлашган манзилга олиб бориш ва олиб келиш, шунингдек, автомобилга чиқариш ёки туширишда ёрдам бериш, ўқувчининг кресло-аравачаси ҳамда бошқа юкларини (зарур ҳолларда) автомобиль юкхонасига ортиш ва тушириш, ўқувчилар билан бирга ҳамроҳлик қилувчи шахсни (агар мавжуд бўлса) ҳам биргаликда олиб бориш талабларини назарда тутиш;
(6-банди «б» кичик бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
мобил иловада ҳайдовчи учун транспорт хизматига доир зарур маълумотларни (қатновнинг умумий суммаси, шундан ҳайдовчига тадбиркорлик субъекти орқали тўланадиган субсидия суммаси ва бошқалар) акс эттириш;
транспорт хизмати учун тарифларни бозор конъюнктурасидан келиб чиқиб шакллантириш, шунингдек, тарифларни тегишли асосларсиз оширмаслик;
ўқувчи, шу жумладан, унга ҳамроҳлик қилувчи шахсларнинг шахсий маълумотларига ишлов беришда қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;
ўзига тегишли мобил иловада маъмурий панель очиш ва у орқали Агентликка транспорт хизмати мониторинги бўйича онлайн маълумотлар ҳамда электрон ҳисоботларни тақдим этиш.
7. Мазкур Низомнинг 6-бандида белгиланган талабларга жавоб бермайдиган тадбиркорлик субъекти Хизмат кўрсатувчилар реестрига киритилмайди.
8. Қуйидагилар Хизмат кўрсатувчилар реестридан чиқариш учун асос ҳисобланади:
тадбиркорлик субъекти тугатилганда ёки банкрот деб топилганда;
бир йил давомида айни бир тадбиркорлик субъектининг мобил иловаси орқали беш ва ундан кўп маротаба мазкур Низомга мувофиқ транспорт хизматини кўрсатишга буюртма олиниб, ҳақиқатда хизматлар кўрсатилмаган ёки сифатсиз кўрсатилган тақдирда, шунингдек, мазкур Низомнинг 24-бандида назарда тутилган «Инсон» ижтимоий хизматлар марказларининг талабномаларида кўрсатилган камчиликларни бартараф этиш ишлари муттасил уч маротаба бажарилмаганда (тадбиркорлик субъектига тегишли автотранспорт воситаларининг носозлиги туфайли хизмат кўрсатилмаган ҳолатлар бундан мустасно).
3-боб. Транспорт хизматидан фойдаланиш тартиби
9. Ўқувчининг қонуний вакили транспорт хизматидан фойдаланиш мақсадида Транспорт хизматидан фойдаланувчилар рўйхатига кириш учун давлат хизматлари марказига келиб мурожаат қилади ёки давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда — ЯИДХП) рўйхатдан ўтади ёхуд «Инсон» ижтимоий хизматлар марказларидаги ижтимоий ходимларга мурожаат қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Ўқувчининг қонуний вакили давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда, ариза берувчи номидан марказ ходими ёки «Инсон» ижтимоий хизматлар марказларига мурожаат қилган тақдирда, ариза берувчи номидан бевосита уларнинг розилиги билан «Ижтимоий ҳимоя» АТ орқали ушбу марказларнинг ижтимоий ходимлари, ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда сўровномани электрон шаклда мустақил тўлдиради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ариза берувчилар ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда, сўровномани электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш талаб этилмайди.
Транспорт хизматидан фойдаланувчилар рўйхатига киритиш бўйича мурожаатни кўриб чиқиш учун тўлов ундирилмайди.
11. Давлат хизматлари маркази ходими ёки «Инсон» ижтимоий хизматлар марказидаги ижтимоий ходим ўқувчи қонуний вакилининг мурожаатини «Ижтимоий ҳимоя» АТда рўйхатдан ўтказади. Бунда мурожаатда қуйидаги маълумотлар акс эттирилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
ўқувчининг туғилган санаси, туғилганлик гувоҳномаси серияси ва рақами;
ўқувчи қонуний вакилининг мобил телефон рақами;
ўқувчининг яшаш манзили ҳамда унинг харитадаги жойлашуви (геолокацияси).
Мурожаат ЯИДХП орқали келиб тушганда ўқувчи яшаш манзилининг харитадаги жойлашуви (геолокацияси) «Ижтимоий ҳимоя» АТда «Инсон» ижтимоий хизматлар марказидаги ижтимоий ходим томонидан белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Мурожаат уч иш куни ичида кўриб чиқилади.
12. Мазкур Низомнинг 11-бандида кўрсатилган маълумотлар киритилгандан сўнг, ўқувчига тегишли қуйидаги маълумотлар «Ижтимоий ҳимоя» АТ орқали автоматик равишда аниқланади:
ўқувчининг фамилияси, исми, отасининг исми ва жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР);
мазкур Низомнинг 2-банди «б» кичик бандида белгиланган касалликларга чалинганлиги;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ўқувчи ўқийдиган таълим ташкилоти ёки кундузги парвариш хизмати;
(12-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
ўқувчининг оиласи Ижтимоий реестрга киритилганлиги.
(12-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 9 февралдаги 48-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.02.2026 й., 09/26/48/0134-сон)
13. Ўқувчининг ушбу Низомнинг 2-бандида назарда тутилган ўқувчилар тоифасига кириши тасдиқланганда, ўқувчи ҳамда унинг қонуний вакили тўғрисидаги маълумотлар Транспорт хизматидан фойдаланувчилар рўйхатига киритилади ва бу тўғрисида мурожаат муаллифига СМС-хабарнома юборилади. СМС-хабарномада ўқувчи яшайдиган ҳудудда хизмат кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларининг мобил иловалари рўйхати ҳам жўнатилади.
Ўқувчининг мазкур тоифага кирмаслиги аниқланганда, ўқувчи ва унинг қонуний вакили тўғрисидаги маълумотларни Транспорт хизматидан фойдаланувчилар рўйхатига киритиш рад этилади ва бу тўғрисида мурожаат муаллифига сабаблари кўрсатилган ҳолда, СМС-хабарнома юборилади.
14. Ўқувчини Транспорт хизматидан фойдаланувчилар рўйхатига киритиш қуйидаги сабабларга кўра рад этилади:
мазкур Низомнинг 2-банди «б» кичик бандида белгиланган касалликларга чалинмаганлиги аниқланганда;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
бола таълим ташкилоти ёки кундузги парвариш хизмати ўқувчиси бўлмаганида;
(14-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ўқувчи яшайдиган ва таълим ташкилоти ёки кундузги парвариш хизмати жойлашган ҳудуд транспорт хизмати татбиқ этилган ҳудудлар рўйхатига киритилмаганда.
(14-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
Ўқувчини Транспорт хизматидан фойдаланувчилар рўйхатига киритишни бошқа асосларга кўра рад этишга йўл қўйилмайди.
15. Транспорт хизматидан фойдаланувчилар рўйхатига киритилган ўқувчиларнинг қонуний вакиллари транспорт хизматидан фойдаланиш учун Хизмат кўрсатувчилар реестрига киритилган тадбиркорлик субъектининг мобил иловаси орқали буюртма беради.
Бунда бир ўқувчининг қонуний вакили бир календарь ойи давомида фақат битта тадбиркорлик субъектининг мобил иловасидан фойдаланиши мумкин.
16. Транспорт хизматидан фойдаланиш бўйича буюртмани қабул қилган автотранспорт воситаси ҳайдовчиси ушбу буюртмада кўрсатилган манзилга етиб боргач, буюртма бажарилганлигини мобил илова орқали тасдиқлайди.
Ҳайдовчи томонидан буюртма бажарилганлиги тасдиқлангандан сўнг, бу тўғрисидаги маълумот (олиб кетилган ва олиб борилган манзил, босиб ўтилган масофа, транспорт хизмати қиймати ва бошқалар) мобил илова орқали «Ижтимоий ҳимоя» АТга юборилади.
4-боб. Транспорт хизматидан фойдаланиш харажатларини қоплаш учун субсидия ажратиш тартиби
17. Мазкур Низомнинг 16-бандига мувофиқ буюртма бажарилганлиги тўғрисида маълумот келиб тушиши билан «Ижтимоий ҳимоя» АТ томонидан транспорт хизмати қиймати ажратиладиган субсидиянинг бир ойлик чекланган миқдоридан ошмаганлиги электрон назоратдан ўтказилиб, субсидияни тадбиркорлик субъектига ўтказиш учун Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ахборот тизимига автоматик равишда топшириқнома юборилади.
18. Транспорт хизматини кўрсатиш билан боғлиқ харажатлар қуйидаги тартибда қопланади:
а) Агентликнинг Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия шаклида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ижтимоий реестрга киритилган оилалардаги ўқувчилар фойдаланганлиги учун ҳар бир қатнов тўловининг 100 фоизи, бироқ бир календарь ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,2 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда;
(18-банд «а» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 9 февралдаги 48-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.02.2026 й., 09/26/48/0134-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ижтимоий реестрга киритилмаган оилалардаги ўқувчилар фойдаланганлиги учун ҳар бир қатнов тўловининг 60 фоизи, бироқ бир календарь ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,2 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда;
(18-банд «а» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 9 февралдаги 48-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.02.2026 й., 09/26/48/0134-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
б) ўқувчининг қонуний вакили ҳисобидан — Ижтимоий реестрга киритилмаган оилалардаги ўқувчилар фойдаланганлиги учун ҳар бир қатнов тўловининг 40 фоизи ҳамда барча тоифадаги оилалардаги ўқувчилар учун бир календарь ойда ажратиладиган субсидия суммасидан (базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,2 бараваридан) ошган қисми.
(18-банд «б» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 9 февралдаги 48-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.02.2026 й., 09/26/48/0134-сон)
Бунда тўловлар фақат тадбиркорлик субъектининг мобил иловасига бириктирилган ўқувчи қонуний вакилининг банк картасидан амалга оширилади.
19. Қуйидаги ҳолларда транспорт хизматини кўрсатиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун субсидия ажратиш тўхтатилади:
ўқувчи вафот этганда ёки суд томонидан вафот этган деб эълон қилинганда;
ўқувчи тўлиқ давлат таъминотига ўтказилганда;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ўқувчи таълим ташкилотини тугатганда ёки кундузги парвариш хизматидан чиқарилганида;
(19-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
ўқувчи доимий яшаш учун хизмат кўрсатиладиган ҳудуддан ёки Ўзбекистон Республикаси ташқарисига чиқиб кетганда.
20. Қуйидаги ҳолларда транспорт хизматини кўрсатиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун субсидия ажратиш вақтинча тўхтатиб турилади:
ўқувчи озодликдан маҳрум этилганда;
ўқувчининг қонуний вакили томонидан транспорт хизматидан фойдаланишни тўхтатиб туриш ҳақида ариза берилганда;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ўқувчи бедарак йўқолганда.
Мазкур бандда назарда тутилган ҳолатлар бартараф этилиб, ўқувчининг қонуний вакили томонидан қайта мурожаат қилинганда транспорт хизматини кўрсатиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун субсидия ажратиш қайта тикланади.
5-боб. Транспорт хизматини кўрсатиш ҳамда ажратиладиган маблағларнинг мақсадли сарфланишини мониторинг қилиш
21. Ўқувчининг қонуний вакили томонидан ҳар ойда бир марта транспорт хизматидан ҳақиқатда фойдаланганлиги уларга «Ижтимоий ҳимоя» АТ орқали юбориладиган СМС-хабарномада кўрсатилган махсус ҳаволага кириш орқали тасдиқланади.
22. Транспорт хизматининг ўз вақтида ва сифатли кўрсатилиши Агентлик ҳузуридаги «Ахборот технологиялари маркази» давлат муассасасининг Call-маркази томонидан ушбу хизматдан фойдаланувчи шахслар ўртасида сўровнома ўтказиш орқали мониторинг қилинади.
23. Мониторинг натижасида Хизмат кўрсатувчилар реестрига киритилган тадбиркорлик субъекти томонидан сифатсиз хизмат кўрсатилаётганлиги аниқланган тақдирда, бир иш куни ичида бу тўғрисида Агентликка маълумот киритилади.
24. Агентлик «Ахборот технологиялари маркази» давлат муассасаси Call-марказининг маълумотини ўрганиб чиқиб, Хизмат кўрсатувчилар реестрига киритилган тадбиркорлик субъектига транспорт хизмати сифатига салбий таъсир кўрсатаётган омилларни бартараф этиш бўйича талабнома киритади.
Талабнома муттасил уч маротаба бажарилмаган тақдирда, тадбиркорлик субъекти мазкур Низомнинг 8-бандига асосан Хизмат кўрсатувчилар реестридан чиқарилади.
25. Мазкур Низомнинг 4-бобига мувофиқ маблағларни ажратиш тартибларига риоя этилиши ёки улардан мақсадли фойдаланилиши Агентликнинг ички аудит хизмати ҳамда Агентлик ҳузуридаги Ижтимоий инспекция томонидан назорат қилиб борилади.
Ушбу назорат тадбирларида аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари бўйича қонунчиликда белгиланган тартибда чоралар кўрилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг XI боби.
6-боб. Якунловчи қоидалар
26. Ўқувчиларнинг қонуний вакиллари ушбу Низомга мувофиқ транспорт хизматини кўрсатиш билан боғлиқ тартиб-таомилларни амалга оширувчи мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракатлари устидан Агентликка ёки бевосита судга шикоят қилиши мумкин.
27. Мазкур Низомга мувофиқ транспорт хизматини кўрсатиш билан боғлиқ тартиб-таомилларни амалга оширувчи мансабдор шахслар транспорт хизматини кўрсатиш жараёнида олинган шахсга доир маълумотларнинг қонунчиликда белгиланган тартибда сир сақланишини таъминлайди.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Шахсга доир маълумотлар тўғрисида»ги Қонуни.
28. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг XI боби.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ижтимоий аҳамиятга эга транспорт хизматини кўрсатиш ва ушбу хизматдан фойдаланиш харажатларини субсидия шаклида қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Ижтимоий аҳамиятга эга транспорт хизматини кўрсатиш ва ушбу хизматдан фойдаланиш харажатларини субсидия шаклида қоплаш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Ариза берувчи (ўқувчининг қонуний вакили)

Ижтимоий аҳамиятга эга транспорт хизматидан фойдаланувчилар рўйхатига (кейинги ўринларда — Транспорт хизматидан фойдаланувчилар рўйхати) кириш учун давлат хизматлари марказига келиб мурожаат қилади ёки давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари порталида рўйхатдан ўтади ёхуд «Инсон» ижтимоий хизматлар марказларидаги ижтимоий ходимларга мурожаат қилади.

Хоҳишига кўра

2-босқич

1. Ягона интерактив давлат хизматлари портали.

1. Тўлдирилган сўровнома автоматик тарзда «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимида (кейинги ўринларда — «Ижтимоий ҳимоя» АТ) рўйхатдан ўтказилади.

1. Реал вақт режимида.

2. Давлат хизматлари маркази ёки «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази.

2. Давлат хизматлари маркази ходими ёки «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази ижтимоий ходими мурожаатни «Ижтимоий ҳимоя» АТда рўйхатдан ўтказади.

2. Ўн дақиқада.

3-босқич

«Ижтимоий ҳимоя» АТ

1. Мурожаатни кўриб чиқиш жараёнида ўқувчига тегишли маълумотлар тизим орқали аниқланади.

2. Ўқувчи ҳамда унинг қонуний вакили тўғрисидаги маълумотлар Транспорт хизматидан фойдаланувчилар рўйхатига киритилади ва бу тўғрисида мурожаат муаллифига СМС-хабарнома юборилади.

Уч иш кунида

4-босқич

Транспорт хизматидан фойдаланувчилар рўйхатига киритилган ўқувчининг қонуний вакили

Транспорт хизматини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари реестрига киритилган йўналишсиз таксида йўловчи ташувчиларга мижозларни излаш бўйича интерактив хизматларни кўрсатувчи агрегаторнинг (кейинги ўринларда — агрегатор) мобил иловаси орқали буюртма беради.

Хоҳишига кўра

5-босқич

Агрегатор

1. Ўқувчи транспорт хизматидан фойдаланиш бўйича буюртмани қабул қилган автотранспорт воситаси ҳайдовчиси орқали буюртмада кўрсатилган манзилга олиб борилади.

1. Реал вақт режимида.

2. Буюртмада кўрсатилган манзилга етиб боргач, буюртма бажарилганлиги ҳайдовчи томонидан мобил илова орқали тасдиқланади.

2. Кўрсатилган манзилга етиб боргач дарҳол.

3. Буюртма бажарилганлиги тўғрисидаги маълумот (олиб кетилган ва олиб борилган манзил, босиб ўтилган масофа, транспорт хизмати қиймати ва бошқалар) мобил илова орқали «Ижтимоий ҳимоя» АТга юборилади.

3. Автоматик равишда.

6-босқич

«Ижтимоий ҳимоя» АТ

Буюртма бажарилганлиги тўғрисида маълумот келиб тушиши билан транспорт хизмати қиймати ажратиладиган субсидиянинг бир ойлик чекланган миқдоридан ошмаганлиги электрон назоратдан ўтказилиб, субсидия агрегаторга ўтказиб берилади.

Автоматик равишда

Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.03.2025 й., 09/25/132/0201-сон; 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон; 12.02.2026 й., 09/26/48/0134-сон; 22.05.2026 й., 09/26/271/0529-сон)