Ўзбекистон Республикаси рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг
Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этилиши юзасидан таҳлил (ўрганиш, кўрик) ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 сентябрдаги 562-сон «Қонунчилик ҳужжатларида коррупциявий омилларни бартараф этиш ҳамда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги
қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2011 йил 10 февралдаги 1-сон қарори (рўйхат рақами 2196, 2011 йил 18 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 7-8-сон, 73-модда) билан тасдиқланган Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этилиши юзасидан таҳлил (ўрганиш, кўрик) ўтказиш тартиби тўғрисидаги
йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
3. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этилиши юзасидан таҳлил (ўрганиш, кўрик) ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартиришлар
1.
5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«5. Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларининг камситилиши бўйича ариза ва шикоятларни ўрганиш мобайнида, хўжалик юритувчи субъектларда текширишлар ўтказиш зарур бўлган ҳолларда (молиявий-хўжалик фаолиятига аралашмаган ҳолда), текшириш ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил хабардор этилади.».
иккинчи хатбошидаги «Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи республика кенгаши ёки унинг ҳудудий комиссиясидан рухсат олиш» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилни хабардор этиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошидаги «воситаларида» деган сўз «воситалари, веб-сайтлар, ижтимоий тармоқлар ва мобил мессенжерларда» деган сўзлар билан алмаштирилсин.