1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.18.00.00 Давлат божи / 07.18.02.00 Давлат божи миқдорлари;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.27.00.00 Валютани тартибга солиш ва валютани назорат қилиш / 07.27.04.00 Чет эл валютасидаги ҳисоб-китоблар ва тўловлар]
[ТСЗ:
1.Молия / Солиқлар (йиғимлар, божлар)]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ХОРИЖИЙ ВАЛЮТАДАГИ ДАВЛАТ БОЖЛАРИ, ЙИҒИМЛАР ҲАМДА СОЛИҚ БЎЛМАГАН БОШҚА ТЎЛОВЛАР СТАВКАЛАРИ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 июндаги 384-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида («Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни)» қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хорижий валютада солиқ бўлмаган давлат тўловларини олиш ва тақсимлаш тартиби тўғрисида» 1993 йил 31 июлдаги Фармонига мувофиқ, ҳамда хорижий валютада давлат божлари, йиғимлар ва солиқ бўлмаган бошқа тўловларни ундиришни тартибга солиш ва валюта тушумларидан самарали фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар тасдиқлансин:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.18.00.00 Давлат божи / 07.18.04.00 Давлат божини тўлаш тартиби]
хорижий валютада давлат божлари, йиғимлар ва солиқ бўлмаган бошқа тўловларни ундириш тартиби тўғрисидаги Низом 1-иловага* мувофиқ;
бож ставкалари, йиғимлар ва солиқ бўлмаган бошқа тўловлар тарифлари миқдорлари 1993 йил 1 сентябрдан бошлаб амалга киритилади;
бож ставкалари, йиғимлар ва солиқ бўлмаган бошқа тўловлар тарифлари, шунингдек, амалдагиларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш Молия вазирлигининг манфаатдор вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ва хўжалик бошқаруви органлари билан биргаликдаги таклифлари бўйича Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади;
вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, банклар ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан ундириладиган хорижий валютадаги божлар, йиғимлар ва солиқ, бўлмаган бошқа тўловлардан тушумлар хорижий валютада олинадиган тушумга солинадиган солиқ базасига киритилмайди.
3. Божлар, йиғимлар ҳамда солиқ бўлмаган бошқа тўловларни ундирувчи вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ва хўжалик бошқаруви органлари Марказий банкка, Молия вазирлигига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига ҳисобот ойидан кейинги ҳар ойнинг 5 кунида валюта тушуми ҳамда уларнинг тегишли қисми Республика валюта фондига ўтказилганлиги тўғрисида ҳисоботлар тақдим этсинлар.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 30 апрелдаги 205-сон қарори таҳририда — ЎР ҲҚТ, 1999 й., 4-сон, 23-модда)
4. Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, банклар ҳамда хўжалик бошқаруви органлари бир ой муддатда ўзлари қабул қилган меъёрий актларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорларининг айрим бандлари 4-иловага* мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.