Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ-184-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси
қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 июлдаги 370-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси тўғрисидаги низомнинг
15-бандига қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:
учинчи хатбошидаги «органлар билан келишган ҳолда» сўзлари «органни «Ягона давлат назорати» ахборот тизимида рўйхатга олиш орқали хабардор қилган ҳолда» сўзлари билан алмаштирилсин;
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директори А.Р. Жуманазаров зиммасига юклансин.