1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.05.00 Илмий ва лойиҳа муассасалари]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Фан ва илмий фаолият]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
қарори
Таҳлилий ва тадқиқотчилик фаолиятини ташкил қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 31 декабрдаги «Мамлакатнинг ижтимоий, сиёсий ва иқтисодий ривожланиш соҳаларидаги стратегик таҳлил ва тадқиқот қилиш фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-467-сон қарори ижросини самарали ташкил этиш ҳамда мамлакатда таҳлил ва тадқиқот фаолиятини амалга ошириш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш мақсадида:
1. Таҳлилий ва тадқиқот тузилмалари фаолиятини ташкил қилиш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш (кейинги ўринларда — Мувофиқлаштирувчи кенгаш) ҳузурида алоҳида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) ташкил этилсин.
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.14.00 Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси. Кафолат жамғармаси. Тараққиёт жамғармаси;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.05.00 Илмий ва лойиҳа муассасалари]
2. Белгилансинки, Жамғарма маблағлари Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасида алоҳида очилган ҳисобрақамларда жамланади ва Мувофиқлаштирувчи кенгаш томонидан белгиланган тартибда сарфланади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.14.00 Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси. Кафолат жамғармаси. Тараққиёт жамғармаси;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.21.00.00 Банк фаолияти / 07.21.05.00 Банк омонати ва бошқа депозит операциялари;
3.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.05.00 Илмий ва лойиҳа муассасалари]
3. Белгилансинки:
а) қуйидагилар Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари ҳисобланади:
Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг 25 миллион АҚШ доллари миқдоридаги бир марталик беғараз тўлови;
халқаро, хорижий ва маҳаллий ташкилотларнинг грантлари ва ҳомийлик маблағлари;
Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг фаолият йўналишлари бўйича тадқиқотларни амалга ошириш;
таҳлилий материалларни тайёрлаш ва тадқиқотларни ўтказиш учун грантлар ажратиш;
экспертлик, тадқиқотга оид ва бошқа хизматларни кўрсатувчи маҳаллий ва хорижий жисмоний ва юридик шахслар хизмат ҳақи учун тўловларни амалга ошириш;
таҳлил ва тадқиқот йўналишида тузилган вақтинчалик лойиҳа гуруҳлари фаолиятини молиялаштириш;
ижтимоий сўровлар ва жамоатчилик фикрини ўрганиш бўйича тадқиқотларни амалга ошириш;
таҳлилчилар ва мутахассисларни ўқитиш ва уларнинг малакасини ошириш;
нашрлар, адабиётлар, маълумотлар базалари ва тадқиқотлар натижаларини тайёрлаш ва харид қилиш ҳамда уларга обуна бўлиш;
илмий-тадқиқот соҳасидаги конференциялар ва бошқа тадбирларни ташкил қилиш ҳамда уларнинг ишида иштирок этиш харажатларини тўлаш;
Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича бошқа харажатларни қоплаш.
Жамғарма маблағлари мақсадли ва самарали сарфланиши устидан назорат Мувофиқлаштирувчи кенгаш томонидан амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.21.00.00 Банк фаолияти / 07.21.05.00 Банк омонати ва бошқа депозит операциялари]
4. Жамғарманинг молиявий барқарорлигини таъминлаш мақсадида Мувофиқлаштирувчи кенгашга қуйидагиларга рухсат берилсин:
Жамғарма маблағларини миллий ва хорижий валюталарда банк депозитларига жойлаштириш;
грантлар ва беғараз техник кўмак воситаларини жалб қилиш;
жисмоний ва юридик шахсларга тўлов асосида тадқиқотлар натижалари ва маълумотлар базаларидан фойдаланиш ҳамда тадбирларда иштирок этиш имкониятларини бериш.
5. Мувофиқлаштирувчи кенгаш (С. Умурзаков) бир ой муддатда Жамғарма маблағларини бошқариш ва улардан фойдаланиш тартибини тасдиқласин.
6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси С.У. Умурзаков зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2025 йил 10 февраль,
ПҚ-48-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.02.2025 й., 07/25/48/0128-сон; 01.11.2025 й., 06/25/201/1000-сон)