Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Конрад Аденауэр номидаги жамғарманинг Тошкент шаҳридаги ваколатхонаси ишлаши учун зарур шарт-шароитлар яратиш, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети негизида ишлаётган ғарб мутахассислари ва миссиялари, халқаро молия ва жамоат ташкилотларининг техникавий ёрдамидан оқилона фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги бир ой муддатда академик Ҳ.Абдуллаев кўчаси, 47-уйдаги бинолар ва иншоотлар мажмуини ён-атрофидаги жойлар билан биргаликда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети балансига ўтказсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ў.Султонов зиммасига юклансин.