1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.01.00 Умумий қоидалар]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Таълим]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Умумий ўрта таълим муассасаларида ўқувчиларни касб-ҳунарга ўқитишда тадбиркорлик субъектларини жалб этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларини хорижий тил ва замонавий касбларга ўқитиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2024 йил 2 февралдаги ПҚ-53-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларини касб-ҳунарга йўналтириш, мактабга тадбиркорлик субъектларини манфаатли ҳамкорлик асосида жалб этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 2 февралдаги ПҚ-53-сон қарорида тадбиркорлик субъектлари ва ҳунармандларни умумий ўрта таълим муассасаларига (кейинги ўринларда — мактаблар) жалб қилиш орқали ўқувчиларни касб-ҳунарларга ўқитишни ташкил этишнинг йўналишлари белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ўқувчиларни касб-ҳунарга ўқитишда умумий ўрта таълим муассасалари ва тадбиркорлик субъектларининг ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
умумий ўрта таълим муассасалари ва тадбиркорлар ўртасидаги ҳамкорлик йўналишлари;
умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларни касб-ҳунарга ўқитишни ташкил этиш тартиби;
тадбиркорлар томонидан мактабларда касб-ҳунар тўгаракларини ташкил этиш асослари;
умумий ўрта таълим муассасаларининг бўш турган биноларини тадбиркорларга ижарага беришда умумий ўрта таълим муассасаси ва тадбиркорларнинг мажбуриятлари.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.10.00 Тадбиркорлар бирлашмалари (уюшмалар, ассоциациялар ва б.) / 09.01.10.01 Савдо-саноат палатаси;
3.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.02 Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим;
2025 йилдан бошлаб ўқувчиларни уларнинг иқтидори ва қизиқишларига мос касб-ҳунарга йўналтириш, замонавий касблар билан яқиндан таништириш мақсадида 8-синф ўқувчилари учун Савдо-саноат палатаси билан ҳамкорликда саноат, ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш, агротехнология соҳаларидаги корхона ва ташкилотларга экскурсиялар ташкил этсин;
ҳар йили 1 апрелга қадар келгуси ўқув йилида касб-ҳунарга ўқитиш жорий этиладиган мактаблар рўйхатини шакллантирсин ва тасдиқласин;
ҳар йили 1 майга қадар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан келишган ҳолда, ўқувчиларни дарсдан бўш вақтларида касб-ҳунарга ўқитиш жорий этиладиган мактабларга тегишли бўш биноларнинг манзилли рўйхатини шакллантириб, Савдо-саноат палатаси ва Давлат активларини бошқариш агентлигига тақдим этсин;
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги билан биргаликда 2024/2025 ўқув йили якунига қадар мактаблар битирувчиларини эгаллайдиган касб-ҳунари бўйича амалий имтиҳондан ўтказиш ва уларга электрон сертификат бериш тартибини жорий этиш чораларини кўрсин;
ўқувчиларни дарсдан ташқари вақтларида касб-ҳунарга ўқитишда тадбиркорларни жалб қилиш амалиётини 2025/2026 ўқув йилида тажриба-синов тариқасида Сирдарё, Хоразм вилоятлари ва Тошкент шаҳрида ўтказиб, тажриба-синов натижаларидан келиб чиққан ҳолда, ушбу амалиётни бошқа ҳудудларда ҳам жорий этиш юзасидан таклифларни 2026 йил 1 июлга қадар Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.01.00 Давлат дастурлари, концепциялар ва бошқалар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.10.00 Тадбиркорлар бирлашмалари (уюшмалар, ассоциациялар ва б.) / 09.01.10.01 Савдо-саноат палатаси]
4. Савдо-саноат палатаси:
ҳар йили 1 июнга қадар «20 минг тадбиркор — 500 минг малакали мутахассис» дастури (кейинги ўринларда — Дастур) иштирокчиларига мактабларнинг бўш бинолари тўғрисидаги маълумотларни етказиш;
ҳар йили 1 июлга қадар мактаблар билан ўқувчиларни касб-ҳунарга ўқитиш бўйича ҳамкорлик қилиш истагини билдирган Дастур иштирокчилари рўйхатини шакллантириш ва Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига тақдим этиш;
Дастур иштирокчиларининг фаолиятини ташкил этишга кўмаклашиш чораларини кўрсин.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.04.00 Агентликлар, инспекциялар ва бошқа идоралар;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.06.00 Мулкий ёллаш (ижара). Умумий масалалар / 03.11.06.03 Бинолар ва иншоотлар, корхоналар ижараси;
3.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
5. Давлат активларини бошқариш агентлиги ўқувчиларни дарсдан бўш вақтларида касб-ҳунарга ўқитиш истагини билдирган Дастур иштирокчиси сертификатига эга бўлмаган тадбиркорларга мактабларнинг бўш биноларини белгиланган тартибда «E-auksion» электрон савдо платформаси орқали ижарага бериш чораларини кўрсин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 январдаги 18-сон қарори билан тасдиқланган «E-auksion» электрон савдо платформасида электрон онлайн-аукцион ва танловларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.10.00 Тадбиркорлар бирлашмалари (уюшмалар, ассоциациялар ва б.) / 09.01.10.01 Савдо-саноат палатаси]
6. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги:
Савдо-саноат палатаси билан биргаликда ҳар йили 1 августга қадар ўқувчиларни дарсдан бўш вақтларида касб-ҳунарга ўқитиш истагини билдирган Дастур иштирокчиси сертификатига эга бўлган тадбиркорлар ва мактаблар ўртасида бўш бинони текин фойдаланишга бериш тўғрисида шартнома тузишга кўмаклашсин;
икки ой муддатда йирик жиҳозлар билан таъминланадиган, мавжуд устахоналари жорий таъмирланадиган ва енгил типдаги устахоналар қуриладиган мактаблар ҳамда харид қилинадиган жиҳоз, асбоб-ускуна ва хомашё материаллари рўйхатларини шакллантирсин ва тасдиқласин.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.12.00.00 Қорақалпоғистон Республикаси қонунчилик ва ижро органлари / 01.12.05.00 Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши;
2.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.15.00.00 Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари / 01.15.03.00 Маҳаллий ижроия органлари (Ҳокимликлар) (шунингдек, 02.04.00.00га қаранг)]
7.Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:
касб-ҳунар ўқитиш ташкил этилган мактабларни маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан зарур жиҳоз ва хомашё билан таъминлаш;
тадбиркорлик субъектлари томонидан касб-ҳунарга ўқитиш ташкил этилган мактабларнинг 10-11-синф ўқувчиларини уларнинг ота-онаси ёки ўрнини босувчи шахслардан бирини хабардор қилиш асосида касб-ҳунарга ўқитиш жараёнида меҳнат қонунчилигига мувофиқ тадбиркорлик субъектларида белгиланган ойлик иш ҳақининг камида 50 фоизи миқдорида иш ҳақи олишни ташкил этиш чораларини кўрсин.
8. Белгилансинки, мактабларнинг бино ва иншоотларидан фойдаланишда қуйидагилар тақиқланади:
бино ва иншоотларни хусусийлаштириш;
ўқувчиларнинг соғлиғи ва хавфсизлигига салбий таъсир қилувчи тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш;
бинолар ва иншоотлар, шу жумладан, ерости иншоотларини қуриш (енгил конструкцияли иншоотлар бундан мустасно);
кўнгилочар, умумий овқатланиш ва савдо объектларини ташкил этиш.
[ОКОЗ:
1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
9. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
10. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазири Х.У. Умарова зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 11 февраль,
78-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 11 февралдаги 78-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ўқувчиларни касб-ҳунарга ўқитишда умумий ўрта таълим муассасалари ва тадбиркорлик субъектларининг ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом ўқувчиларни касб-ҳунарга ўқитишда умумий ўрта таълим муассасалари (кейинги ўринларда — мактаблар) билан тадбиркорлик субъектлари ва ҳунармандларнинг (кейинги ўринларда — тадбиркорлар) ўзаро ҳамкорлик қилиш тартибини белгилайди.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.01.00 Давлат дастурлари, концепциялар ва бошқалар;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.06.00 Мулкий ёллаш (ижара). Умумий масалалар / 03.11.06.03 Бинолар ва иншоотлар, корхоналар ижараси;
3.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
2. Мактаблар ва тадбиркорлар ўртасидаги ҳамкорлик қуйидаги йўналишларда амалга оширилади:
биринчи йўналиш — Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (кейинги ўринларда — Вазирлик) томонидан «Бизнес ва касб-ҳунарга ўқитиш» йўналиши жорий этилган мактабларга тадбиркорларнинг мутахассислари ёки ҳунармандлар касбий таълим устаси лавозимига (ўриндошлик асосида) жалб этилади;
иккинчи йўналиш — мактабнинг бўш биноси «20 минг тадбиркор — 500 минг малакали мутахассис» дастури (кейинги ўринларда — Дастур) иштирокчиларига амалий мономарказни ташкил қилиш учун ўқувчиларни дарслардан бўш вақтларида касб-ҳунарга ўқитиш шарти билан тўғридан-тўғри шартнома асосида уч йилгача бўлган муддатга текин фойдаланишга берилади.
Бунда мактаб томонидан текин фойдаланишга бериладиган бўш бинодан келгусида мактаб эҳтиёжи (ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури, объектдан самарали фойдаланиш бўйича тармоқ жадвали, ўқувчилар сони коэффициентига нисбатан ортиб бориши) юзага келганда, текин фойдаланишга бериш муддати уч йилдан кам этиб белгиланиши мумкин;
учинчи йўналиш — Дастур иштирокчиси сертификатига эга бўлмаган тадбиркорларга ўқувчиларни дарсдан бўш вақтларида касб-ҳунарга ўқитиш ва тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун «E-auksion» электрон савдо платформаси орқали мактабнинг бўш биноси ижарага берилади.
3. Мактаблар билан тадбиркорлар ўртасидаги ҳамкорлик асосида ўқувчиларни касб-ҳунарга ўқитиш жараёнида фойдаланиладиган жиҳозлар ўқитиладиган касб-ҳунарнинг турига қараб, мазкур Низомга иловага мувофиқ Умумий ўрта таълим муассасаларида ўқувчиларни касб-ҳунарга ўқитиш устахоналарида фойдаланиладиган жиҳозларнинг рўйхати асосида шакллантирилади.
2-боб. Ўқувчиларни касб-ҳунарга ўқитишни ташкил этиш
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.02 Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим;
4. «Бизнес ва касб-ҳунарга ўқитиш» йўналиши 10-11-синфларда жорий этилади.
Мазкур йўналишда ўқитиладиган касб-ҳунар турлари жорий ўқув йилидан олдинги ўқув йилининг 9-синф битирувчилари ўртасида ўтказилган сўровнома натижасига кўра аниқланади.
5. Ўтказилган сўровнома натижасига кўра синфлар касб-ҳунар турларига ажратилади.
Бунда ўқувчиларнинг қизиқишларидан келиб чиқиб, синфлар касб-ҳунар турлари бўйича қайта тақсимланади.
Синфлар қайта тақсимланганда, уларнинг сони мактабдаги мавжуд синфлар сонидан ошмаслиги лозим.
6. «Бизнес ва касб-ҳунарга ўқитиш» йўналиши жорий этиладиган мактаблар рўйхати касб-ҳунарга ўқитиш бўйича яратилган шароитлар, шу жумладан, уларнинг жиҳозланганлиги ва малакали мутахассисларнинг мавжудлигини инобатга олиб, Вазирлик томонидан тасдиқланади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар]
7. Вазирлик ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан касбларнинг ўқув режаси ва дастурлари ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.
8. Касблар ҳар бир 10-11-синфда ҳафтасига 3 соатдан — жами 6 соат ўқитилиб, бир синфда кўпи билан иккита касб ўргатилади.
Синфдаги ўқувчилар бир касбни танлаганда, уларнинг сони 25 нафар ва ундан ортиқ бўлса, мазкур касб икки гуруҳга бўлиб ўқитилади.
Бир синфдаги ўқувчилар иккита касбни танлаганда, уларнинг сонидан қатъи назар, машғулотлар касб турлари бўйича икки гуруҳга бўлиб ўқитилади.
3-боб. Тадбиркорлар томонидан мактабларда касб-ҳунарга ўқитиш учун тўгаракларни ташкил этиш
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.07 Мактабдан ташқари таълим]
9. Тадбиркорлар томонидан мактабларда ўқувчиларни дарсдан ташқари бўш вақтларида «устоз-шогирд» анъанаси асосида бепул касб-ҳунарга ўқитиш учун тўгараклар (кейинги ўринларда — касб тўгараклари) ташкил этилади.
10. Касб тўгаракларига касбга қизиқиши бўлган 7 — 11-синф ўқувчилари жалб этилади.
11. Касб тўгаракларини ташкил этган тадбиркорлар ўқувчиларнинг хавфсизлиги ва ижтимоий тенглигини таъминлаш, тўгарак учун зарур жиҳозлар ва хомашё билан таъминлаш мажбуриятини олади.
4-боб. Мактабнинг бўш турган биносини тадбиркорга фойдаланишга бериш
12. Вазирлик Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан келишган ҳолда, ҳар йили 1 майга қадар касб тўгараклари учун мактабларнинг бўш бинолари манзилли рўйхатини шакллантириб, Савдо-саноат палатаси ва Давлат активларини бошқариш агентлигига тақдим этади.
13. Савдо-саноат палатаси мактабларнинг текин фойдаланишга бериладиган бинолари тўғрисида ўзининг расмий веб-сайтида, оммавий ахборот воситаларида ва ижтимоий тармоқларда эълон беради.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.10.00 Тадбиркорлар бирлашмалари (уюшмалар, ассоциациялар ва б.) / 09.01.10.01 Савдо-саноат палатаси]
14. Савдо-саноат палатаси ҳар йили 1 июнга қадар мактабларда касб тўгаракларини ташкил этиш истагини билдирган Дастур иштирокчиларига мактабларнинг бўш бинолари тўғрисидаги маълумотларни етказади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.10.00 Тадбиркорлар бирлашмалари (уюшмалар, ассоциациялар ва б.) / 09.01.10.01 Савдо-саноат палатаси]
15. Савдо-саноат палатаси ҳар йили 1 июлга қадар мактабларда касб тўгаракларини ташкил этиш истагини билдирган Дастур иштирокчилари рўйхатини шакллантириб, Вазирликка тақдим этади.
16. Вазирлик рўйхатни тегишлилиги бўйича мактабларга етказади.
17. Мактаблар ҳар йили 1 августга қадар Дастур иштирокчиси бўлган тадбиркорлар билан мактабларда касб тўгаракларини ташкил этиш истагини билдирганда, касб тўгаракларини ташкил этиш ва тадбиркорлик фаолиятини юритишда бинони текин фойдаланишга бериш бўйича 3 йилгача бўлган муддатга тўғридан-тўғри икки томонлама шартнома тузади.
Бир вақтнинг ўзида Дастур иштирокчиларидан бир нечтаси томонидан таклиф этилаётган мактабда амалий мономарказ ҳамда ўқувчилар учун касб тўгаракларини ташкил этиш истаги билдирилганда, ўқувчилар манфаатлари устунлиги ҳамда мактаб жойлашган ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши бўйича драйвер йўналишлар инобатга олинган ҳолда, Вазирлик ва Савдо-саноат палатаси ўзаро келишиб, битта тадбиркорни танлаб беради.
тадбиркорлик субъектининг давлат рўйхатидан ўтганлиги;
ўқувчиларнинг соғлиғи ва ўқишига салбий таъсир қилмайдиган фаолият билан шуғулланиши;
мактабда ташкил этиши назарда тутилган касб тўгараклари бўйича малакали мутахассисларга эга эканлиги.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.05.00 Шартнома. Шартномаларни тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш]
19.Томонлар ўртасида тузиладиган шартнома шартларига қуйидагилар мажбурий тарзда киритилиши лозим:
тадбиркорлик субъекти ва мактабнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;
ўқувчиларни касб-ҳунарга ўқитиш шартлари ва тартиби;
тузилган шартнома муддати якунланганидан кейин мактаб мулкини қайтариш ҳолати ва тартиби;
мактабнинг олинган мулкини тиклаш ва таъмирлаш бўйича мажбуриятлар;
коммунал хизматлар учун тўловларни амалга ошириш шакллари ва тартиби.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.06.00 Мулкий ёллаш (ижара). Умумий масалалар / 03.11.06.03 Бинолар ва иншоотлар, корхоналар ижараси]
20. Мактабнинг касб тўгараклари учун ажратилган биноси (хонаси) жиҳозланган (асбоб-ускуналар билан таъминланган) бўлса, улардан фойдаланиш бўйича белгиланган тартибда алоҳида пулли ижара шартномаси тузилади.
Бунда асбоб-ускуналар Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 декабрдаги 660-сон қарори билан тасдиқланган Давлат мулкини ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ ижарага берилади.
Шартномада жиҳозларнинг сони, ишчи ҳолати, фойдаланиш шартлари, жиҳозларнинг сақланиши ва ишчи ҳолатда бўлиши бўйича тадбиркорнинг жавобгарлиги аниқ кўрсатилиши шарт.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 34-боби.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.05.00 Шартнома. Шартномаларни тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш]
21. Шартноманинг амал қилиш муддатида тадбиркорга берилган бинодан фойдаланишига ва қонуний фаолиятига мактаб ёки бошқа ташкилотлар томонидан тўсқинлик қилиш тақиқланади (форс-мажор ва қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно).
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.05.00 Шартнома. Шартномаларни тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш]
22. Тадбиркор шартнома асосида олган бинони (унинг бир қисми), учинчи шахсларга (ижарага) берилишига ёки гаровга қўйилишига йўл қўйилмайди.
5-боб. Мактаб ҳамда тадбиркорнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.02 Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим]
23. Мактаб қуйидаги ҳуқуқларга эга:
тадбиркор томонидан ташкил этиладиган касб тўгараги билан бевосита танишиш;
ўқувчиларга ўзаро тенг, адолатли, профессионал тарзда касб ўргатилишини, уларнинг хавфсизлиги ва касб тўгаракларида қатнашишини назорат қилиш.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.02 Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим]
24. Мактаб:
тадбиркорни электр ва коммуникация тармоқларига уланиши учун шароит яратиши;
тадбиркор томонидан ташкил этилган касб тўгараклари дарсларига бошқа шахслар (ўқувчилар)нинг халақит қилмаслигини таъминлаши;
тадбиркор томонидан хомашё олиб кириш ва тайёр маҳсулотларни олиб чиқиш учун дарс жараёнларига халақит қилмайдиган йўналишларни ташкил этиши;
тадбиркорнинг тўлиқ қонуний фаолият юритиши учун зарур шароитларни яратиши лозим.
Мактабга қонунчилик ҳужжатларига ҳамда тадбиркор билан тузилган шартномага мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам юкланиши мумкин.
25. Тадбиркор қуйидаги ҳуқуқларга эга:
мактабда ўқув жараёнига салбий таъсир кўрсатмаган ҳолда ҳамда касб тўгаракларидан ташқари вақтларда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш;
ажратилган бинодан тўлиқ фойдаланиш;
касб тўгаракларини ташкил этишда ўқув семинарларини ўтказиш ва бизнес кейслар тақдим этиш;
ўқувчиларга «устоз-шогирд» анъанаси бўйича устоз бириктириш;
бинога зарар етказмаган ҳолда, тадбиркорлик фаолияти ва маҳсулотлари рекламасини жойлаштириш;
мактабнинг барча ўқувчилари, ота-оналар, кенг жамоатчилик учун дарсларга халақит қилмаган ҳолда, кўргазмалар ва маҳорат дарслари ташкил этиши;
фаол ўқувчиларни рағбатлантириш;
маҳсулотни сотиш ёки кўрсатилган хизматдан олинган даромад ҳисобидан ўқувчилар (уларнинг ота-онаси ёки васий розилиги) билан тузилган меҳнат шартномасига асосан ўқувчи меҳнатига ҳақ тўлаш.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.07 Мактабдан ташқари таълим]
26. Тадбиркор:
касб тўгаракларини мактаб билан келишган ҳолда ташкил этиши;
мактабда ўрнатилган ички тартиб-қоидаларга риоя қилиши;
натижага йўналтирилган касб тўгаракларини ташкил этиши;
касб тўгаракларини малакали ходимлар билан таъминлаши;
ўқувчиларнинг иқтидори, ижодий қобилияти ва қизиқишларини рўёбга чиқаришда кўмаклашиши;
ўқувчиларнинг хавфсизлигини таъминлаши;
ўргатиладиган касб турлари бўйича жиҳозлар ва хомашё билан таъминлаши;
жиҳозлардан эҳтиёткорлик билан фойдаланиш ҳамда жиҳозлар ва маҳсулотларни асраб-авайлаши;
текин фойдаланиш ёки ижарага олинган бинонинг конструкциясини асл ҳолда сақлаш, ер майдонлари ҳолати бузилишининг олдини олиши;
коммунал хизматлар учун алоҳида ҳисоблагичлар ўрнатган ҳолда, тўловларни ўз вақтида амалга ошириши лозим.
Тадбиркор зиммасига қонунчилик ҳужжатларига ҳамда Мактаб билан тузилган шартномага мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам юкланиши мумкин.
6-боб. Якунловчи қоидалар
27. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
28. Мактаб мулкини ижарага беришда вужудга келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида ва ижара шартномасида белгиланган тартибда кўриб чиқилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 26-моддаси.
Ўқувчиларни касб-ҳунарга ўқитишда умумий ўрта таълим муассасалари ва тадбиркорлик субъектларининг ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Умумий ўрта таълим муассасаларида ўқувчиларни касб-ҳунарга ўқитиш устахоналарида фойдаланиладиган жиҳозларнинг
РЎЙХАТИ
Т/р
Жиҳозлар номи
I. Йирик жиҳозлар
1.
Тикув машинаси (кўп тармоқли)
2.
Ёғочларга ишлов берувчи токарлик дастгоҳи
3.
Арраловчи дастгоҳ (столда ишлаш учун)
4.
Автомобиль двигатели
5.
Автомобиль диагностика аппарати
6.
Автомобиль юриш қисмлари намунаси
7.
Автомобиль кўтаргич (гидравлик)
8.
Компьютер тўплами
9.
3D принтер
10.
Электрон доска
11.
Рангли принтер
12.
Фотоаппарат (Canon)
13.
Тикув машинаси (оверлог)
14.
Автомобиль шиналарини мувозанатлаш дастгоҳи
15.
Пайвандлаш трансформатори
II. Кичик жиҳозлар
16.
Мольберт
17.
Манекенлар (болалар, аёллар, эркаклар учун)
18.
Дазмол (дазмол тахтаси билан)
19.
Масштабли чизғич
20.
Метр (ёғочли)
21.
Тасмали ўлчагич
22.
Игна ва ангишвона
23.
Қайчи тўплами
24.
Игна (тикув машиналари учун)
25.
Тик турадиган тош ойна (170х60)
26.
Бичиш столи (100 х 200)
27.
Андава
28.
Ёғоч ўймакорлиги учун асбоблар жамламаси (20 номдаги ўйиш ускуналари ва пардоз асбоблари)
29.
Кўргазмали қуроллар (усталар томонидан яратилган асарлар)
30.
Дурадгорлик асбоблари жамламаси
31.
Циркуль
32.
Электр тешиш асбоби (электродрель)
33.
Ўткирлаш учун дастгоҳ
34.
Пармаловчи дастгоҳ (столда ишлаш учун)
35.
Махсус кийим (ўқитувчи ва ўқувчилар учун)
36.
Шахсий буюмларни сақлаш учун шкаф
37.
Чилангарлик асбоблари ва турли хил мосламаларни сақлаш учун тортмалар билан жиҳозланган шкаф
38.
Машинадан олиб ташланган блок ўрнатиладиган махсус кўргазма стенди
39.
Ички ёнув двигателининг кўргазма стенди
40.
Қисмларни ювиш ускунаси
41.
Қисмларни пуфлаш учун компрессор
42.
Захира қисмларни сақлаш учун жавон
43.
Маиший ва иш қолдиқларини сақлаш учун қутилар
44.
Турли ўлчамдаги бураб очиш ва қотириш мосламалари тўплами
45.
Темирни қисиш дастгоҳи (тиска)
46.
Болғалар
47.
Омбурлар тўплами
48.
Подшипник ҳалқаларини ечиш учун универсал ингичка илгакли ечгич (шестерна)
49.
Клапан ечгич
50.
Инжекторлар тизимини тозалаш мажмуаси
51.
Мой фильтрини ечгич
52.
Пайвандлаш аппарати
53.
Авточилангарлик асбоблари тўплами
54.
Ҳимоя ғилофи (руль, ўриндиқ ва бошқа қисмлар учун)
55.
Диодли ускуна
56.
Лампали ускуна
57.
Электр кабель
58.
Ўт ўчиргич
59.
Алмаштириладиган подшипниклар тўплами
60.
Стопор шайбасини қўювчи ва олувчи ускуна
61.
Мой идиш
62.
Махсус кийим
63.
Махсус оёқ кийим (металл таглиги мавжуд бўлган)
64.
Ҳаво пуркагич
65.
Сартарошлик анжомлари
66.
Тароқлар тўплами
67.
Универсал сартарошлик махсус курсилари (гидравлик ва оёқ учун таглик)
Пайвандловчининг махсус кийими (пойабзал, куртка, шим, қалин матоли енглар)
206.
Универсал чархлаш дастгоҳи
207.
Пайвандлаш ишлари учун махсус дастгоҳ
208.
Деталларни сиқиш ва бўшатиш учун тиргак
209.
Пайванд чокларини текшириш учун андоза, қолип
210.
Кўргазмали қуроллар (плакатлар ва схемалар)
211.
Контакт йўли билан аниқ (кичик жой) пайвандлаш машинаси
212.
Соч олиш учун фартук
Изоҳ.Касб-ҳунарга ўқитиш устахоналарида фойдаланиладиган йирик ва кичик жиҳозлар рўйхатига Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишган ҳолда ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 11 февралдаги 78-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сон қарори билан тасдиқланган Умумий ўрта таълим тўғрисидаги низомнинг 29-банди иккинчи хатбошисидаги ««Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик» фанлари» сўзлари ««Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик» ва «Касбий таълим» фанлари» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 декабрдаги 660-сон қарори билан тасдиқланган Давлат мулкини ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 18-бандида:
а) қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 2 февралдаги ПҚ-53-сон қарорига асосан умумий ўрта таълим муассасаларининг бўш биноларини «20 минг тадбиркор — 500 минг малакали мутахассис» дастури иштирокчиларига амалий мономарказни ташкил қилиш ва кейинчалик ўқувчиларни касб-ҳунарга ўқитиш учун тўғридан-тўғри шартнома асосида текин фойдаланишга беришга рухсат этилади»;