Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларига қарши курашиш соҳасида самарали давлат назоратини амалга оширишга тўсқинлик қилаётган айрим омилларни бартараф этиш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига
иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
ёқилғи-энергетика ресурсларини беҳуда сарфлаш ҳамда улардан ноқонуний ва самарасиз фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш;
сифатсиз ёқилғи маҳсулотлари реализациясига чек қўйиш борасида давлат назоратини амалга ошириш механизмларини соддалаштириш.
2. Мазкур Фармоннинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 24 майдаги «Ёқилғи-энергетика соҳасида давлат назорати механизмларини такомиллаштириш ва «рақамли энергоназорат» тизимини жорий этиш тўғрисида»ги ПФ-77-сон Фармонининг
5-банди қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Белгилансинки, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси (кейинги ўринларда — Ўзэнергоинспекция) томонидан ёқилғи-энергетика ресурсларини қазиб олиш, ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, ташиш, сақлаш, етказиб бериш (тақсимлаш, сотиш) ва истеъмол қилиш фаолияти билан шуғулланадиган хўжалик юритувчи субъектларда уларнинг фаолиятини тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатларига риоя этилиши бўйича ўтказиладиган назорат тадбирлари доирасида сутканинг исталган вақтида ўтказиладиган текширувлар текширув бошлангандан сўнг 24 соат ичида «Ягона давлат назорати» ахборот тизимида рўйхатга олиш орқали ваколатли органни хабардор этиш тартибида амалга оширилади. Бунда ушбу текширувларга масъул бўлган ходимлар тадбиркорлик субъекти томонидан тақдим этилган Текширувларни рўйхатга олиш китобини текширув якунига етиши билан тўлдириши шарт».
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги «Тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-184-сон Фармонига
2-илованинг 12-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 13 февралдаги «Ёқилғи-энергия ресурсларидан фойдаланиш соҳасида давлат назорати самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-54-сон қарорининг
3-бандида:
қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Ўзэнергоинспекция томонидан ёқилғи-энергия ресурсларини беҳуда сарфлаш, улардан ноқонуний ва самарасиз фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш борасида давлат назоратини амалга ошириш ҳамда истеъмолчиларга реализация қилинаётган ёқилғи-энергия ресурслари сифатини назорат қилиш (нефть ва газ маҳсулотларидан намуналар олиш, лабораторияда таҳлил қилиш, миқдорини ўлчаш ва тарқатиш) билан боғлиқ ўтказиладиган назорат тадбирлари доирасида сутканинг исталган вақтида ўтказиладиган текширувлар текширув бошлангандан сўнг 24 соат ичида «Ягона давлат назорати» ахборот тизимида рўйхатга олиш орқали ваколатли органни хабардор этиш тартибида амалга оширилади. Бунда ушбу текширувларга масъул бўлган ходимлар тадбиркорлик субъекти томонидан тақдим этилган Текширувларни рўйхатга олиш китобини текширув якунига етиши билан тўлдириши шарт»;