Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг
Ўзбекистон Республикасининг Бюджет
кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги ПФ-269-сон «Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги
Фармонига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2014 йил 14 ноябрдаги 74-сон буйруғи (рўйхат рақами 2634, 2014 йил 15 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 51-сон, 612-модда) билан тасдиқланган Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг харажатлар сметаси ва штат жадвалларини тузиш, тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 66-банди
иккинчи хатбошисидаги «соҳаларни молиялаштирувчи тегишли бўлинма бошлиқлари» деган сўзлар «вазирликнинг тегишли таркибий бўлинмалари (ташкилотлари) раҳбарлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.