2.Мудофаа ва миллий хавфсизлик / Ҳарбий хизмат. Муқобил хизмат]
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 16 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3147-2]
Ўзбекистон Республикасининг «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 декабрдаги ПҚ-4076-сон «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардияси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардияси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 14 мартдаги 11, 8, 5, 6, 23-ққ, 37-сон қарори (рўйхат рақами 3147, 2019 йил 3 апрель) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.04.2019 й., 10/19/3147/2889-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомгаиловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Мудофаа вазири Ш. ХАЛМУХАМЕДОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 18 декабрь,
17-сон
Миллий гвардия қўмондони Р. ДЖУРАЕВ
Тошкент ш.,
2024 йил 5 декабрь,
30-сон
Фавқулодда вазиятлар вазири А. КУЛДАШЕВ
Тошкент ш.,
2024 йил 9 декабрь,
26-сон
Ички ишлар вазири П. БОБОЖОНОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 7 декабрь,
45-ққ-сон
Соғлиқни сақлаш вазири А. ХУДАЯРОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 11 декабрь,
17-сон
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг 2024 йил 18 декабрдаги 17-сон, Миллий гвардиясининг 2024 йил 5 декабрдаги 30-сон, Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 2024 йил 9 декабрдаги 26-сон, Давлат хавфсизлик хизматининг 2024 йил 15 декабрдаги 19-сон, Ички ишлар вазирлигининг 2024 йил 7 декабрдаги 45-ққ-сон ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2024 йил 11 декабрдаги 17-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1) 1-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларида (кейинги ўринларда ДХХ ЧҚ деб юритилади),» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматида (кейинги ўринларда ДХХ деб юритилади),» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 2 ва 3-банддаги «ДХХ ЧҚ,» ва «ДХХ ЧҚда» деган сўзлар тегишли равишда «ДХХ,» ва «ДХХда» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
3) 40-банднинг иккинчи хатбошисидаги «ДХХ ЧҚ,» ва «ДХХ ЧҚ,» деган сўзлар тегишли равишда «ДХХ,» ва «ДХХ,» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«1-боб. Чақирув участкаларида қайд этилаётган, муддатли ҳарбий ва муқобил хизматларга чақирилаётган, сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга қабул қилинаётган, ҳарбий кафедраларга кираётган, МИБ ҳузуридаги чақирилувчиларни ҳарбий-техник мутахассислик бўйича тайёрлаш марказларига юборилаётган фуқаролар учун
1. Умумий қон таҳлили (гемоглобин, лейкоцитлар, эритроцитлар, эритроцитлар чўкиш тезлиги).
2. Умумий пешоб таҳлили.
3. Гижжа тухумлари ва содда организмларни аниқловчи нажас таҳлили
4. Электрокардиография (кардиолог ёки шифокор-функционал текширувлар ўтказадиган мутахассиснинг ёзув хулосаси билан).
5. Жисмоний зўриқиш билан ўтказиладиган электрокардиография (кардиолог ёки шифокор-функционал текширувлар ўтказадиган мутахассиснинг ёзув хулосаси билан) (ҳарбий-тиббий комиссияларга муддатли ҳарбий хизмат учун чақирилаётган фуқароларга).
6. Фиброгастродуоденоскопия (кейинги ўринларда ФГДС деб юритилади).
7. Ички аъзоларнинг ультратовуш текшируви (кейинги ўринларда УТТ деб юритилади).
8. Кўкрак қафаси аъзоларининг флюорографияси (текширилувчининг фамилияси, исми шарифи ҳамда текширувнинг тартиб рақами ва ўтказилган сана кўрсатилади).
в) фаолиятнинг кам ифодаланган бузилишлар билан, семизликнинг иккинчи даражаси
Е
Яроқсиз
B ёки C
(ЯТА)
C
Яроқсиз
Е
г) жарроҳлик амалиёти, сурункали касалликнинг хуружидан ва ўткир касалликдан кейинги фаолиятнинг вақтинча бузилишлари, озиқланишнинг пасайиши
D
Яроқсиз
D
D
D
D
д) алиментар семизликнинг биринчи даражаси
B
Айрим чекланишлар билан яроқли
В
В
Яроқли
B
».
Ҳарбий хизматчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш фақат стационар текширув ва даволанишдан сўнг амалга оширилади.
Мазкур модданинг «а» бандига қуйидагилар киради:
гипофиз, буйрак усти, қалқонсимон орқа ва жинсий безлар касалликлари туфайли фаолиятнинг яққол ифодаланган бузилишлари ҳамда даволаш натижалари қониқарсиз бўлган ҳолатлар;
касаллик туфайли ўтказилган жарроҳлик амалиётидан кейин қалқонсимон безнинг (бошқа эндокрин аъзонинг) йўқлиги ҳамда фаолияти ўрин босувчи даволаш билан турғунликка эришилмаганлиги;
даволаш натижалари қониқарсиз бўлган климакс синдромининг оғир шаклларидан келиб чиққан турғун ва яққол ифодаланган бузилишлар: ифодаланган нейровегетатив ўзгаришлар — «қизиб кетиш» ҳолатлари сони суткасига 20 тадан ортиқ бўлган, терлашлар, юрак уриш хуружлари, қон босимининг ўзгарувчанлиги, бошқа касалликлар туфайли бўлмаган экстрасистолиялар. Жинсий аъзо ва сийдик чиқариш йўлларининг шиллиқ қаватларида ривожланиб борувчи атрофик ўзгаришлар;
тугунсимон ёки диффуз заҳарловчи бўқоқнинг оғир шаклидан (касаллик бошланган даврдан бошлаб вазннинг 25 дан 50 фоизгача камайиши, ҳаракатсизлик, ифодаланган экзофтальм, тинч ҳолатда ҳансираш, пульснинг тезлиги бир дақиқада 120 та ва ундан ортиқ, турли висцерал асоратлар, СЮЕнинг NYНA бўйича II — IV ФС аломатлари билан кечадиган тиреотоксик кардиомиопатиянинг ривожланиши), ҳамда қандли диабетнинг оғир шаклидан келиб чиққан турғун ва яққол ифодаланган бузилишлар.
қандли диабетнинг оғир шаклига (гипергликемия даражаси ва даволаш усулидан қатъий назар) қуйидаги асоратлардан бири билан кузатилса: пролифератив ретинопатиялар; трофик тери яралари, оёқ панжаларининг гангренаси, невропатик шишлар, остеоартропатиялар билан кечадиган яққол ифодаланган ангиопатия ва оёқларнинг невропатияси; макропротеинурия ва буйраклар азот ажратиб чиқариш фаолиятининг бузилиш билан кечадиган диабетик нефропатия, шунингдек рецидивли кетоацидозли кома олди ва кома ҳолатлари киради.
Касаллик туфайли жарроҳлик амалиётидан кейинги қалқонсимон безининг (бошқа эндокрин аъзонинг) йўқлиги, аммо аъзонинг фаолияти ўрин босувчи даволаш билан компенсация бўлган ва ҳарбий хизмат мажбуриятларини ижро этиш қобилияти сақланганда, ҳарбий хизматда бўлишнинг белгиланган ёш чегарасига етмаган контракт бўйича ҳарбий хизматчилар 13-модданинг «б» банди бўйича тиббий кўрикдан ўтказилади.
Мазкур модданинг «б» бандига қуйидагилар киради:
аъзонинг фаолият ўринини босувчи даволаниш билан компенсация бўлган гипофиз, буйрак усти, қалқонсимон олди ва жинсий безларнинг касалликлари;
ўрта даражадаги оғирликда кечаётган эндокрин безларининг касалликлар туфайли мўътадил ифодаланган турғун бузилишлари (қандли диабетнинг ўрта оғирлик даражасида углевод алмашинуви компенсациясига доимий парҳез, қонда глюкоза миқдорини камайтирувчи дори воситаларни перорал истеъмол қилиш ёки инсулин билан даволаш ёрдамида эришилган ҳолатлар);
микроальбуминурия босқичидаги нефропатия, мўътадил ифодаланган пролифератив бўлмаган ретинопатия, периферик ангиопатия ва невропатия билан кечадиган қандли диабет;
ўрта даража оғирликдаги тиреотоксикоз (касаллик бошланган даврдан бошлаб вазннинг 25 фоизгача камайиши, ифодаланган вегетатив бузилишлар, пульснинг тезлиги бир дақиқада 110 — 120 марта, мўътадил ифодаланган вегетатив-томир ва ҳиссий бузилишлар, СЮЕ NYНA бўйича I-II ФС аломатлари билан кечадиган тиреотоксик кардиомиопатиянинг ривожланиши);
Семизликнинг III даражаси мавжуд бўлган, касалликлар жадвалининг I — VI устунларида назарда тутилган фуқаролар 13-модданинг «б» банди бўйича ҳарбий хизматга яроқсиз деб топилади.
Семизликнинг II даражаси мавжуд бўлган, касалликлар жадвалининг III, IV устунларида назарда тутилган фуқароларга 13-модданинг «в» банди билан олти ой муддатдан сўнг қайта тиббий кўрикдан ўтиш шарти билан «С» яроқлилик тоифаси берилади. Агар мазкур фуқаролар томонидан ушбу муддат давомида тана вазнининг 15 фоиз камайишига эришилмаса, ушбу фуқаролар мазкур модданинг «б» банди бўйича ҳарбий хизматга яроқсиз деб топилади.
Қандли диабетни инсулин билан даволаш ёрдамида турғунликка эришган ва касалликлар жадвалининг IV устунида назарда тутилган фуқаролар 13-модданинг «б» бандига асосан ҳарбий хизматга яроқсиз деб топилади.
Касаллик туфайли жарроҳлик амалиётидан кейинги қалқонсимон без бўлагининг (бошқа эндокрин аъзо қисмининг) йўқлигида эндокрин аъзо фаолиятининг бузилиш даражасига кўра, тиббий кўрикдан ўтказиш мазкур модданинг «б» ёки «в» банди бўйича амалга оширилади.
Ушбу бандга касалликлар жадвалининг I-, VI-устунларида назарда тутилган шахсларнинг эндокрин аъзосини жарроҳлик йўли билан олиб ташлаш, шу жумладан қисман, асоратлари киради.
Мазкур модданинг «в» бандига қуйидагилар киради:
диффуз заҳарловчи бўқоқнинг енгил қайта тиклана оладиган шакллари (қалқонсимон безнинг I-II даражада катталашиши билан кечадиган енгил невроз шаклдаги аломатлар, жисмоний зўриқишларга чидамлиликнинг пасайиши, пульснинг тезлиги бир дақиқада 100 тагача) климаксда жинсий безлар фаолиятининг кам ифодаланган ўзгаришлари;
рецидив шаклдаги ўткир ости тиреоидит;
гликемия сутка давомида 8,9 ммоль/лдан ошмайдиган, унинг миқдори парҳез ва бигуанидлар истеъмоли билан меъёрга келадиган қандли диабет;
клиник аломатлари мавжуд бўлган микропролактинома.
Касалликлар жадвалининг I, II ва VI устунларида назарда тутилган фуқароларда семизликнинг II даражаси мавжуд бўлганда улар 13-модданинг «г» банди билан ҳарбий хизматга вақтинча яроқсиз деб топилади. Бунда, семизликни даволаш самара бермаганда ушбу фуқаролар 13-модданинг «в» бандига асосан ҳарбий хизматга яроқсиз деб топилади.
Касалликлар жадвалининг I, II ва VI устунларида назарда тутилган фуқароларда семизликнинг I даражаси мавжудлигида 13-модданинг «д» банди билан айрим чекланишлар билан ҳарбий хизматга яроқли деб топилади, бундан ҲДҚ ҲТМ, МГ ҲТМ ва учувчилар таркибини тайёрлаш бўйича ҲТМ мустасно.
Сурункали фиброзли ва аутоиммунли тиреоидитида қалқонсимон без фаолиятга оид бузилиш даражасига кўра, тиббий кўрикдан ўтказиш мазкур модданинг «а», «б» ёки «в» бандлари бўйича амалга оширилади (фаолият бузилишсиз бўлганда, касалликлар жадвали 12-моддасининг «в» банди бўйича ўтказилади).
Касаллик туфайли ўтказилган икки томонлама овариоэктомиядан сўнг яроқлилик тўғрисидаги хулоса климакс синдромининг ифодаланганлиги ва даволаш натижаларига кўра, мазкур модданинг «а», «б» ёки «в» бандлари бўйича чиқарилади.
Чақирув участкаларида қайд этиш, муддатли ҳарбий ва муқобил хизматга чақириш, СЧРга қабул қилиш, шартнома бўйича ҳарбий хизмат ва ҲТМга киришда ўткир ва ўткир ости тиреоидит туфайли даволанган фуқаролар 12 ой муддатга ҳарбий хизматга вақтинча яроқсиз деб топиладилар.
Озиқланиш етишмовчилиги мавжудлигида фуқаролар стационарда текширилиши ва (ёки) даволанишлари лозим. Бундай ҳолатларда чақирув участкаларида қайд этиш, муддатли ҳарбий ва муқобил хизматга чақириш, СЧРга қабул қилишда, шартнома бўйича ҳарбий хизмат ва ҲТМга киришда фуқаролар 12 ой муддатга ҳарбий хизматга вақтинча яроқсиз деб топиладилар.
Агар тиббий текширув натижасида озиқланишнинг пасайишига сабаб бўладиган касалликлар аниқланмаса, улар 13-модданинг «д» банди бўйича тиббий кўрикдан ўтказилади ва айрим чекланишлар билан ҳарбий хизматга яроқли (В тоифа), номзодлар ҲТМга киришга яроқли деб топилади (бундан ҲДҚ ҲТМ, МГ ҲТМ ва учувчилар таркибини тайёрлаш бўйича ҲТМ мустасно). Бўйи 160 см дан 164,9 см гача, вазни 50 кг дан 54,9 кг гача бўлган чақирилувчилар чекланган равишда ҳарбий хизматга яроқли деб топилиб, СЧРдаги хизматга олинади, ҲТМга кираётган номзодлар эса яроқсиз деб топилади.
13-модданинг «д» бандига эндокрин бузилишсиз бўлган биринчи даражадаги алиментар семизлик киради, касалликлар жадвалининг II устунида назарда тутилган шахслар ҲТМга киришга яроқли (бундан ҲДҚ ҲТМ, МГ ҲТМ ва учувчилар таркибини тайёрлаш бўйича ҲТМ, хорижий давлатларнинг ҲТМ мустасно).
Келиб чиқиш сабаби бошқа бўлган семизликда ҳарбий хизмат ва ҳарбий мутахассислик бўйича хизматга яроқлилик асосий касалликнинг оғирлиги ва кечиши бўйича касалликлар жадвалининг тегишли моддалари бўйича аниқланади.
Озиқланиш ҳолатини баҳолаш учун ТВИдан фойдаланилади, у қуйидаги ифода ёрдамида аниқланади:
ТВИ =
тана вазни (кг)
бўй ўлчамининг квадрати (м)
Бўй ва тана вазнининг меъёрдаги, ҳамда озиқланиш бузилишларидаги нисбати Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 6-иловасида келтирилган.»;
бинокуляр кўриш бўлмаганда, нистагм ва кўзнинг бошқа ғайриихтиёрий ҳаракатларисиз
В
Яроқсиз
B
В
Яроқли.
ҲҲБ, АЙП операторликка, қутқарувчиликка яроқсиз
В
».
Мазкур модданинг «а» бандига кўзнинг мушаклари шикастланиши билан кўз косасининг жароҳатидан сўнгги турғун диплопия ҳамда 15 градус ва ундан ортиқ бўлган ғилайликнинг барча турлари киради.
Агар нистагм асаб тизим ёки вестибуляр аппаратни зарарлаш белгиларидан бири бўлганида, хулоса асосий касаллик бўйича қабул қилинади. Кўришнинг яққол пасайишида, хулоса касалликлар жадвалининг 36-моддаси ёки мазкур модданинг «в» банди бўйича қабул қилинади. Кўз олмаларининг четга буришдаги кўзни нистагмсимон титраши ҳарбий хизмат ва ҲТМга киришга тўсиқ бўла олмайди.
Мазкур модданинг «б» бандига диплопия билан кечаётган 10 градусдан 15 градусгача бўлган ғилайлик; бинокуляр кўриш бўлмаган 15 градусгача бўлган ҳамкор ғилайлик киради.
15 градусгача бўлган ҳамкор ғилайликда ташхис бинокуляр кўриш текшируви (Фридманнинг рангли мосламаси ёки Кальф усулида зўраки ҳаракатни аниқлаш билан) билан тасдиқланиши лозим. Бинокуляр кўришнинг мавжудлиги, ҳамкор ғилайлик йўқлигини кўрсатади. Ғилайлик мавжуд бўлган ҳарбий хизматчилар бинокуляр кўришни талаб қиладиган лавозимларга тайинланмайдилар.
Иккала кўзда кўриш яхши бўлган альтернирловчи ғилайликда диплопия пайдо бўлиш эҳтимоли бўлганлиги сабабли, жарроҳлик амалиёти ўтказишидан сақланиш мақсадга мувофиқ бўлади.
Чақирув участкаларида қайд этишда ҳамкор ғилайлик аниқланганда жарроҳлик амалиёти ўтказиш тавсия этилади. Муддатли ҳарбий ва муқобил хизматга чақирув вақти ва СЧРга қабул қилишда якуний хулоса қабул қилинади.
Диплопиясиз бўлган ҳамкор, паралитик ғилайликлар ва бинокуляр кўришнинг бошқа бузилишларида, ҳарбий хизматга яроқлилик тоифаси кўз фаолиятига кўра, касалликлар жадвалининг тегишли моддалари асосида аниқланади.
Чақирув участкаларида қайд этишда ҳамкорли ғилайлик аниқланганда жарроҳлик амалиёти ўтказиш тавсия этилади. Муддатли ҳарбий ва муқобил хизматга чақирув вақтида, СЧРга қабул қилишда якуний хулоса қабул қилинади.
Диплопиясиз бўлган ҳамкорли ғилайлик, паралитик ғилайлигида ва бинокуляр кўришнинг бошқа бузилишларида ҳарбий хизматга яроқлилик тоифаси кўзнинг фаолиятига кўра касалликлар жадвалининг тегишли моддалари асосида аниқланади.»;
4) 58-модданинг олтинчи ва йигирма биринчи хатбошиларидаги «(ТВИ 19,0 кг/м2 ва ундан кам)» деган сўзлар «(озиқланишнинг пасайиши)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
б) фаолиятнинг мўътадил ифодаланган бузилиши ва тез-тез хуружлар билан
E
Яроқсиз
C ёки E
(ЯТА)
C ёки E
(ЯТА
Яроқсиз
E
в) фаолиятнинг кам ифодаланган бузилиши ва кам хуружлар билан
E
Яроқсиз
C
C
Яроқсиз
E
г) фаолияти бузилишисиз, объектив маълумотлар мавжудлигида
Е
Яроқсиз
В
В
Яроқли
Е
»;
иккинчи хатбошидаги «озиқланишнинг бузилиши (ТВИ 19,0 кг/м2 ва ундан камроқ)» деган сўзлар «озиқланишнинг бузилиши (озиқланишнинг пасайиши)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
бешинчи хатбошидаги «озиқланишнинг бузилиши (ТВИ 19,0 кг/м2 ва ундан камроқ)» деган сўзлар «озиқланишнинг бузилиши (озиқланишнинг пасайиши)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
олтинчи хатбошидаги «озиқланишнинг бузилиши (ТВИ 19,0 кг/м2 ва ундан камроқ)» деган сўзлар «озиқланишнинг бузилиши (озиқланишнинг пасайиши)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«Меъда ва ўн икки бармоқли ичакнинг яра касаллиги асоратларида контракт бўйича ҳарбий хизматчилар касалликлар жадвалининг 62-моддаси билан тиббий кўрикдан ўтказилади ва ҳарбий хизматга яроқлилик тоифаси тўғрисидаги хулоса овқат ҳазм қилиш фаолиятининг бузилишига боғлиқ ҳолда 59-модданинг «а», «б», «в» ва «г» бандлари бўйича чиқарилади.»;
7) 62-модданинг учинчи хатбошисидаги «офицерлар таркибидаги шахсларга» деган сўзлар «контракт бўйича ҳарбий хизматчиларга» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
8) 63-модда қуйидаги мазмундаги ўн учинчи хатбошиси билан тўлдирилсин:
«Тананинг юз ва кафт соҳасидан ташқари жойлашган диаметри 3 см дан кам ягона бўлган витилиго касаллиги мавжуд бўлган фуқаро айрим чекланишлар билан ҳарбий хизматга яроқли деб ҳисобланади, бундан ХТМга кираётган фуқаролар мустасно.»;
ўн учинчи хатбоши тегишли равишда ўн тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
«сон суяги бошчаси, сон ёки катта болдир суяклари учлари, товон ва қайиқсимон суякларнинг III-IV даражали асептик некрози, III-IV босқич коксартрози ёки гонартрози (беморнинг эндопротезлаш жарроҳлик амалиётидан бош тортган ҳолларда);»;
қуйидаги мазмундаги ўн иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«сунъий бўғим, йирик бўғимларга бир томонлама тотал эндопротезлаш амалиётидан сўнг, III ва IV устун билан тиббий кўрикдан ўтаётган ҳарбий хизматчиларга 66-модданинг «б» банди қўлланилади.»;
«Юқори матнлардаги шакл бузилувчи спондилез ва умуртқалараро остехондрознинг клиник ҳамда рентгенологик аломатларининг мавжудлиги, шу жумладан ташқи нафас олиш фаолиятининг кам ифодаланган бузилиши билан кечадиган кўкрак қафасининг деформацияси 67-модданинг «в» бандини қўллаш учун асос бўлади.»;
«I даражали сколиоз ДХХ ҲТМга киришга монелик қилмайди. 5 градусгача (қўшилган ҳолда) бўлган I даражали сколиоз ҲТМга киришга монелик қилмайди, бундан ҲДҚ ҲТМ, МГ ҲТМ ва учувчилар таркибини тайёрлаш бўйича ҲТМ мустасно.»;
11) 84-модданинг тўртинчи хатбошисидаги «озиқланишнинг ифодаланган пасайиши (ТВИ 19,0 кг/м2 ва камроқ)» деган сўзлар «озиқланишнинг пасайиши» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Бўйи 165 см ва ундан узун ҳамда вазни 55 кг ва ундан ортиқ бўлган чақирилувчилар муддатли ҳарбий хизматга айрим чекланишлар билан яроқли деб топилиб, ФВВ ҳарбий қисмлари, ИИВ қоровул қўшинлари ва Қуролли Кучларнинг бошқа қисмларига (бундан А тоифалари белгиланган ҳарбий қисмлар мустасно) муддатли ҳарбий хизматга чақирилиши мумкин.
Яхши жисмоний ривожланган ва озиқланган, мутаносиб тана тузилишига эга, бўйи 160 см ва вазни 50 кг дан кам бўлмаган ҳолатларда фуқароларнинг СЧРда хизматни ўташига монелик қилмайди.
Бўйи 160 см дан ёки вазни 50 кг дан кам бўлган, касалликлар жадвалининг VI устуни бўйича тиббий кўрикдан ўтаётган чақирилувчилар даволаш-соғломлаштириш тадбирларини ўтказиш, жисмоний ривожланганлиги ортда қолаётганлиги сабабларини аниқлаш учун, ҳар томонлама тиббий текширувлардан ўтказиш (чақирилувчиларни текширишда қўлланиладиган барча мажбурий таҳлилий ва тиббий воситалар ёрдамида текширишларни ўтказиш, ЭхоКГ, ЛОР касалликлар шифокори ва эндокринолог маслаҳатларини олиш) мақсадида, соғлиқ ҳолати бўйича мазкур модданинг «в» банди бўйича бир йил муддатга ҳарбий хизматга вақтинча яроқсиз деб топиладилар. Бир йил муддат ўтганидан кейин, ҳарбий хизматга яроқлилик тўғрисида якуний хулоса қабул қилинади. Чақирилувчиларнинг бўйи 160 см га ва (ёки) вазни 50 кг га етганда, улар касалликлар жадвалининг VI устунига мувофиқ чекланган равишда ҳарбий хизматга яроқли деб топиладилар. Жисмоний ривожланишнинг ортда қолаётганлик сабаблари аниқланганда, уларга касалликлар жадвалининг тегишли моддаси қўлланилади. Инфантилизмдан (иккиламчи жинсий белгиларининг ривожланишининг етишмовчилигидан) келиб чиққан жисмоний ривожланишнинг яққол ифодаланган аломатлари мавжудлигида, чақирилувчилар касалликлар жадвалининг 13-моддаси бўйича тиббий кўрикдан ўтказиладилар.
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 6-иловасида келтирилган бўй ва тана вазни нисбатининг меъёрда ҳамда озиқланиш бузилишларида жадвалга мувофиқ алиментар ёки соматик (гипотрофия) табиатидан келиб чиққан озиқланиш етишмовчилиги мавжудлигида, фуқаролар муддатли ҳарбий ва муқобил хизматга чақирилаётган, СЧРга қабул қилинаётган, шартнома бўйича ҳарбий хизмат ва ҲТМга кираётганларида 12 ой муддатга ҳарбий хизматга вақтинча яроқсиз деб топиладилар. Кўрсатилган давр тугаганидан сўнг, мазкур шахсларга нисбатан, ҳарбий хизматга яроқлилик тўғрисида якуний хулоса қабул қилинади, агар гипотрофия билан кечадиган ижобий ўзгаришлар бўлмаган ҳолатларда, мазкур модданинг «б» банди бўйича тиббий кўрикдан ўтказиладилар. Муддатли ҳарбий хизматчилар стационар шароитда текширувлардан ўтказилиб, даволанишлари лозим.
Бўйи 159,9 см кам ёки вазни 49,9 кг кам бўлган фуқаролар вақтинча яроқсизлик муддати тугаганидан сўнг, модданинг «б» банди бўйича тиббий кўрикдан ўтказиладилар. Бўйи 150 см ва (ёки) танасининг вазни 46 кгдан кам бўлганлар эса, мазкур модданинг «а» банди бўйича тиббий кўрикдан ўтказиладилар. Мазкур модда бўйича фикрлашнинг саёзлиги, ҳиссий-иродавий бузилишлар ва енгил қисқа муддатли астено-вегетатив қўзғалишлар билан намоён бўлган жисмоний ривожланишнинг етишмовчилиги ва руҳий инфантилизм мавжуд бўлган чақирилувчилар тиббий кўрикдан ўтказиладилар. Руҳий инфантилизмнинг бошқа шаклларида касалликлар жадвалининг 18-моддаси қўлланилади. Руҳий инфантилизмнинг намоён бўлишининг ташҳисий ва экспертлик баҳоси психиатр томонидан берилиши лозим.
Бўйи 165 см дан паст ва (ёки) вазни 55 кг дан кам бўлган ҲТМга кираётган номзодлар, 88-модданинг «г» банди бўйича тиббий кўрикдан ўтказиладилар.».
4. 5- ва 6-иловалар мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга ИЛОВА
«Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА
Фуқаролар соғлиғи ва жисмоний ривожланишининг ҳолатига нисбатан қўйиладиган қўшимча талаблар
Жисмоний ривожланиш кўрсаткичлари, касалликлар жадвалининг касалликлар ва моддалар рўйхати
Миллий гвардиянинг 65921 ҳарбий қисмига муддатли ҳарбий хизматга чақирилаётган фуқаролар, Миллий гвардияга контракт бўйича кираётганлар.
Миллий гвардиянинг ҲТМга кираётган номзодлар ва Миллий гвардияга муддатли ҳарбий хизматга чақирилаётган фуқаролар.
Махсус вазифалар бажарувчи ҳарбий қисмлар, «разведка қўмондонлик тактик» мутахассислиги бўйича ҲТМга кираётган номзодлар.
Сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга қабул қилинаётган фуқаролар
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
Чекланиш даражаси
1
1
2
2
2
2
3
3
3
3
3
3
3
4
Яроқлилик тоифаси
А
А
А
А
А
А
В
В
В
В
В
В
В
С
Бўйи
185 см ва ундан баланд
175 см ва ундан баланд
170 см ва ундан баланд
170 см ва ундан баланд
170 см ва ундан баланд
170 см ва ундан баланд
165 см ва ундан баланд
165 см ва ундан баланд
165 см ва ундан баланд
165 см ва ундан баланд
165 см ва ундан баланд
165 см ва ундан баланд
165 см ва ундан баланд
160 см ва ундан баланд
Вазни
67 кг дан
62 кг дан
60 кг дан
60 кг дан
60 кг дан
60 кг дан
55 кг дан
55 кг дан
55 кг дан
55 кг дан
55 кг дан
55 кг дан
55 кг дан
50 кг дан
Кўриш аъзоси
узоқ масофага кўриш ўткирлиги
коррекциясиз
1,0-0,8/
1,0-0,8
1,0-0,8/
1,0-0,8
0,6/0,6
0,6/0,6
0,6/0,6
0,6/0,6
0,6/0,6
0,5/0,5
0,4/0,4
0,5/0,1
0,5/0,1
0,5/0,1
0,5/0,1
0,5/0,1
коррекция билан
яроқли
яроқли
яроқли
яроқли
яроқли
яроқли
яроқли
яроқли
яроқли
0,5/0,2
0,5/0,2
0,5/0,2
0,5/0,2
0,5/0,2
яқин масофага кўриш ўткирлиги
коррекциясиз
0,8/0,8
0,8/0,8
0,7/0,7
0,7/0,7
0,7/0,7
0,7/0,7
0,7/0,7
0,7/0,7
0,7/0,7
яроқли
яроқли
яроқли
яроқли
яроқли
ранг ажратиш
трихромазия С тури
яроқли
яроқли
яроқли
яроқли
яроқли
яроқли
яроқли
яроқли
яроқли
яроқсиз
яроқли
яроқли
яроқли
яроқли
трихромазия А ва В турлари, дихромазия
яроқсиз
яроқсиз
яроқсиз
яроқсиз
яроқсиз
яроқсиз
яроқсиз
яроқсиз
яроқсиз
яроқсиз
яроқсиз
яроқсиз
яроқли
яроқли
Эшитиш
шивирлаб гапириш,
метрдан кам бўлмаган
6/6
6/6
6/6
6/6
6/6
6/6
6/6
6/6
6/6
5/5
6/6
6/6
6/6
6/6
Изоҳ:
1. Жадвалда «яроқсиз» деганда — (тинчлик даврида) ҳарбий хизматга яроқсиз ёки ҲТМга киришга яроқсиз деб тушунилади.
2. Ракета қўшинларига махсус воситалар ҳайдовчиси ва механик-ҳайдовчиси лавозимларига ҳарбий хизматга яроқли ҳарбий хизматчилар тайинланади, улар транспорт воситаларини бошқаришга яроқли бўлиб, ҳар бир кўзнинг кўриш ўткирлиги 0,8 дан кам бўлмаган, ранг ажратиш қобилияти бузилмаган ва шивирлаб гапирганда ҳар бир қулоғида 6 м дан кам бўлмаган эшитиш қобилияти бўлиши лозим.
3. Антропометрия кўрсаткичлари бўйича талаблар қуйидаги фуқароларга нисбатан қўлланилмайди: илмий даражаси ва унвони мавжуд бўлганлар, республика ва халқаро фан олимпиадалари совриндорлари, республика ва халқаро тоифадаги спорт арбоби, айрим спорт турлари бўйича республика ва халқаро мусобақалар совриндорлари, тор соҳадаги мутахассислар.
«Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга 6-ИЛОВА
Бўй ва тана вазни нисбати (меъёрда ва ҳужайра озиқланиши бузилишида)