

<!DOCTYPE html>
<html lang="uz-Cyrl-UZ">
<head>
   <!-- Global site tag (gtag.js) - Google Analytics -->
   <script async src="https://www.googletagmanager.com/gtag/js?id=UA-2682682-1"></script>
   <script>
      window.dataLayer = window.dataLayer || [];
      function gtag() { dataLayer.push(arguments); }
      gtag('js', new Date());
      gtag('config', 'UA-2682682-1');
   </script>
<title>
	
</title><meta charset="UTF-8" /><meta http-equiv="content-type" content="text/html; charset=UTF-8" /><meta name="viewport" content="width=device-width, initial-scale=1.0, minimum-scale=0.3, maximum-scale=3.0" /><link href="/css/mactform.css" rel="stylesheet" type="text/css" />
    <script src="/assets/js/jquery.min.js"></script>

    <style type="text/css">
        body, html {
            height: 100%
        }

        body {
            margin: 0;
            padding: 0;
            background-color: #fff;
            font-family: Ubuntu;
            font-family: Montserrat
        }

        /* .OFFICIAL_SOUR_TEXT, .PUBLICATION_ORIGIN {
            display: none;
        }*/

        .act_warning {
            color: red;
        }

        .night-mode {
            -webkit-filter: grayscale(100%) !important;
            filter: grayscale(100%) !important;
        }

        #divCont > div {
            /*overflow-y:  auto;*/
            overflow-x: auto;
            max-width: calc(100vw - 4px);
        }

        /*.TABLE_STD .BY_DEFAULT {
            overflow-y: auto;
            max-height: 80vh;
        }*/
    </style>
    <script>
        function toggle_night_mode() {
            $("body").toggleClass("night-mode")
        }
    </script>
</head>
<body>
    <a href="#" onclick="toggle_night_mode()" style="display: none;">toggle_night_mode</a>
    <div id="page">
        <table style="width: 100%; font-family: Arial; font-size: 14px; font-weight: bold;">
            <tr>
                <td style="width: 50%">
                    
                    
                    
                </td>
                <td style="width: 50%" align="right">
                    
                    
                </td>
            </tr>
        </table>
        <div id="divBody" style="padding: 2px;">
            <div id="divCont" style="background:#ffffff;border:none;margin:auto;"><div class="ACCEPTING_BODY"><div name="7305255" id="7305255">Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг</div></div><div class="ACT_FORM"><div name="7305257" id="7305257">Қарори</div></div><div class="ACT_TITLE"><div name="7305258" id="7305258">Фуқаролик ишлари бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти тўғрисида</div></div><div class="BY_DEFAULT"><div name="7305259" id="7305259"></div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="7305262" id="7305262">Ўзбекистон Республикаси «Давлат божи тўғрисида»ги Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганлиги муносабати билан, шунингдек, судлар томонидан қонун нормаларини бир хилда ва тўғри қўлланилишини таъминлаш, фуқаролик ишлари бўйича суд харажатларини ундириш амалиётида мавжуд камчиликларни бартараф қилиш мақсадида, «Судлар тўғрисида»ги Қонуннинг 22-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарор қилади:</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="7305263" id="7305263">1. Судлар шуни назарда тутишлари лозимки, фуқаролик ишлари бўйича суд харажатлари давлат божи ва ишни кўриш билан боғлиқ чиқимлардан иборат.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="7305266" id="7305266">2. Ўзбекистон Республикаси «Давлат божи тўғрисида»ги Қонунининг (бундан буён матнда «Давлат божи тўғрисида»ги Қонун деб юритилади) 3-моддасига мувофиқ, давлат божи юридик аҳамиятга молик ҳаракатларни амалга оширганлик ва (ёки) бундай ҳаракатлар учун ваколатли муассасалар ва (ёки) мансабдор шахслар томонидан ҳужжатлар берганлик учун олинадиган мажбурий тўлов ҳисобланади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="7305268" id="7305268">Давлат божи бошқа турдаги мажбурий тўловлар қатори Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети даромадларини шакллантиришнинг таркибий қисмини ташкил этиши боис, судлар фуқаролик ишлари бўйича давлат божини ундириш тўғрисидаги қонун талабларига қатъи  риоя этишлари шарт.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="7305270" id="7305270">3. Фуқаролик ишлари бўйича давлат божини ундириш билан боғлиқ масалалар «Давлат божи тўғрисида»ги Қонун, ушбу Қонун билан тасдиқланган «Давлат божи ставкаларининг миқдорлари» ва Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг (бундан буён матнда ФПК деб юритилади) 13-бобига мувофиқ тартибга солинади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="7305275" id="7305275">4. Тушунтирилсинки, фуқаролик ишлари бўйича давлат божи қуйидагилардан ундирилади:</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="7305278" id="7305278">1) судларга бериладиган даъво аризалардан, алоҳида тартибда юритиладиган ишларга доир аризалардан, суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризалардан;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="7305281" id="7305281">2) ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорлари юзасидан низолашиш ҳақидаги аризалардан;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="7305283" id="7305283">3) ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорларини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги аризалардан;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="7305286" id="7305286">4) чет давлат судининг ҳамда чет давлат ҳакамлик судининг (арбитражининг) ҳал қилув қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш ҳақидаги аризалардан;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="7305288" id="7305288">5) корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамоат бирлашмаларининг маъмурий ва бошқа оммавий ҳуқуқий муносабатлардан юзага келмайдиган қарорлари ҳамда улар мансабдор шахсларининг шундай ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан берилган даъво аризаларидан;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="7305290" id="7305290">6) апелляция, кассация ва тафтиш тартибидаги шикоятларидан:</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="7305299" id="7305299">а) судларнинг ҳал қилув қарорлари устидан;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="7305301" id="7305301">б) иш юритишни тугатиш тўғрисидаги, даъвони кўрмасдан қолдириш тўғрисидаги, суд жарималарини солиш тўғрисидаги ажримлар устидан;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="7305302" id="7305302">в) ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорлари юзасидан низолашиш ҳақидаги ишлар бўйича ажримлар устидан;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="7305303" id="7305303">г) ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорларини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги аризалар бўйича ажримлар устидан;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="7305304" id="7305304">д) чет давлат судининг ҳамда чет давлат ҳакамлик судининг (арбитражининг) ҳал қилув қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш тўғрисидаги аризалар бўйича ажримлар устидан;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="7305305" id="7305305">7) ҳужжатларнинг дубликатларини ва кўчирма нусхаларини (шу жумладан, такрорий равишда бериладиган суд ҳужжатларининг кўчирма нусхаларини) берганлик учун.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="7305307" id="7305307">Судларга тушунтирилсинки, ФПКнинг 396, 416 ва 419<sup>27</sup>-моддаларига асосан апелляция, кассация ва тафтиш инстанцияси судлари суд ҳужжатларини тўлиқ ҳажмда текшириб чиқиши шартлигидан келиб чиқиб, суд қарорларининг суд харажатлари қисмидан норози бўлиб берилган апелляция, кассация ва тафтиш шикоятлари бўйича давлат божи умумий асосларда тўланади, давлат божи билан боғлиқ масалалар бўйича чиқарилган ажримларга нисбатан берилган хусусий шикоятлар бундан мустасно.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="7305323" id="7305323">5. Давлат божи ва почта харажати ариза, даъво аризаси, шикоят (бундан буён — ариза) судга берилгунга қадар тўланади, қонун билан давлат божи тўлови бўйича бошқача тартиб белгиланган ҳоллар бундан мустасно (масалан, аризачи қонун билан давлат божини тўлашдан озод қилинган, суд томонидан давлат божи тўлови кечиктирилган ёки бўлиб-бўлиб тўлаш белгиланган ҳоллар).</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="7305326" id="7305326">Бунда, судларнинг эътибори почта харажатлари тўловидан озод қилиш, уни кечиктириш, камайтириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш қонунда назарда тутилмаганлигига қаратилсин.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="7305328" id="7305328">Давлат божи тўланганлиги факти:</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="7305330" id="7305330">банк томонидан тўловчига берилган белгиланган шаклдаги тўлов ҳужжати (квитанция, тўлов топшириқномаси ва бошқалар);</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="7305332" id="7305332">белгиланган шаклда тўловни амалга оширган мансабдор шахс ёки давлат органи ва ташкилотнинг кассаси томонидан тўловчига берилган тўлов ҳужжати;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="7305333" id="7305333">электрон тўлов тизимидан олинган маълумотлар билан тасдиқланади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="7305335" id="7305335">Даъво баҳоси чет эл валютасида белгиланган мулкий низо бўйича судга ариза берилганда, давлат божининг миқдори ариза тақдим этилган санада Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган курс бўйича миллий валютада белгиланади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="7305337" id="7305337">Агар муайян судда алоҳида кўрилиши керак бўлган бир нечта аризалар бўйича давлат божи бир тўлов ҳужжати билан тўланган бўлса, тўлов ҳужжати ишлардан бирига илова қилинади. Қолган ишларга тўлов ҳужжатининг нусхаси қўшилиб, унинг асли қўшиб қўйилган ишга ҳавола қилинган ҳолда судья томонидан давлат божи тўланганлиги тўғрисида белги қўйилади ёки маълумотнома тузилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="7305339" id="7305339">Мазкур қоида почта харажатлари тўлов ҳужжатларига нисбатан ҳам қўлланилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="7305344" id="7305344">6. Шуни назарда тутиш керакки, тўланиши лозим бўлган давлат божи миқдори арз қилинган талабнинг хусусиятига (мулкий ёки номулкий) боғлиқ бўлади ва «Давлат божи тўғрисида»ги Қонун билан белгиланган ставкалар бўйича аниқланади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="7305347" id="7305347">Даъво талаби мулкий хусусиятга эга бўлган ҳолларда давлат божи миқдорини даъвогар томонидан кўрсатилган даъво баҳосидан келиб чиқиб, ФПКнинг 129 ва 130-моддаларига мувофиқ судья белгилайди.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="7305348" id="7305348">Мулкий хусусиятга эга бўлган бир нечта мустақил талаблардан иборат даъво аризалардан давлат божи умумий даъво суммасидан келиб чиққан ҳолда ундирилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="7305349" id="7305349">Бир нечта мустақил талабларни ўз ичига олган номулкий хусусиятга эга бўлган даъво аризалардан ҳар бир талаб учун алоҳида давлат божи ундирилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="7305350" id="7305350">Бир вақтнинг ўзида мулкий ва номулкий хусусиятга эга бўлган мустақил талаблардан иборат бўлган аризалардан давлат божи ҳар бир талаб учун алоҳида, мулкий ва номулкий хусусиятдаги аризалар учун белгиланган ставкалар бўйича ундирилади. Масалан, никоҳдан ажратиш ва мол-мулкни бўлиш ҳақидаги даъво талаблари битта аризада берилганда ёки уйдан кўчириш ва уйга киритиш ҳақидаги талаблар битта ишга бирлаштирилганда, давлат божи ҳар бир талаб бўйича алоҳида ундирилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="7305353" id="7305353">Шу билан бирга, судларнинг эътибори, бир вақтнинг ўзида бири иккинчисидан келиб чиққан талаблардан иборат бўлган аризалардан давлат божи фақат асосий талаб бўйича ундирилишига қаратилсин (масалан, қурилмани буздириш ва ерни ўз ҳолига қайтариш; кредит шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш, кредит қарздорлигини ундириш ва ундирувни гаров мулкига қаратиш; меросхўр деб топиш, меросни тақсимлаш ва мерос улушларини белгилаш; уй-жойга киритиш ва ундан фойдаланиш ҳуқуқини белгилаш; фойдаланиш ҳуқуқини йўқотган деб топиш ва турар жойдан кўчириш ҳақидаги талаблар ва ҳоказо).</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="7305386" id="7305386">7. Агар суд томонидан иш кўрилиши жараёнида даъво баҳоси кўпайтирилган бўлса, давлат божи даъвонинг кўпайтирилган суммасидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланади («Давлат божи тўғрисида»ги Қонун 19-моддасининг саккизинчи қисми).</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="7305387" id="7305387">Бунда, келиб чиққан давлат божидаги фарқ даъво рад қилинганда давлат фойдасига даъвогардан, даъво тўлиқ ёки қисман қаноатлантирилганда эса, жавобгардан қаноатлантирилган қисмига мутаносиб равишда ундирилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="7305388" id="7305388">Суд қонунда белгиланган ҳолларда арз қилинган талаблар доирасидан четга чиққанида ҳам давлат божи шундай тартибда ҳисобланиб, даъвонинг қаноатлантирилган қисмига мутаносиб равишда жавобгардан ундирилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="7305389" id="7305389">Иш кўрилиши жараёнида даъвогар томонидан даъво талаблари камайтирилган ҳолларда, тўланган давлат божи қайта ҳисоблаб чиқилмайди ва қайтарилмайди («Давлат божи тўғрисида»ги Қонун 19-моддасининг еттинчи қисми).</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="7305390" id="7305390">Судларнинг эътибори, дастлаб давлат божи тўланмасдан (кечиктириш, бўлиб-бўлиб тўлаш, камайтириш ёки озод қилиш ҳолларда) иш юритишга қабул қилинган даъво ариза бўйича кейинчалик даъвонинг баҳоси камайтирилган ҳолларда, давлат божини ундириш масаласи судья томонидан иш якуни бўйича қарор қабул қилишда умумий асосларда ҳал қилиниши лозимлигига қаратилсин.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="7305392" id="7305392">8. Судлар шуни назарда тутишлари лозимки, «Давлат божи тўғрисида»ги Қонуннинг 19-моддасига кўра, давлат божи қуйидаги ҳолларда умумий асосларда ундирилади:</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="7305393" id="7305393">қарши даъво аризалардан;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="7305394" id="7305394">учинчи шахсларнинг ишга мустақил даъво талаблар билан киришганлиги тўғрисидаги аризалардан.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="7305395" id="7305395">Ишга киришган даъвогарнинг ҳуқуқий ворисидан давлат божи, агар у даъвогар томонидан тўланмаган бўлса, умумий асосларда ундирилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="7305396" id="7305396">Бунда «Давлат божи тўғрисида»ги Қонун 7-моддасининг иккинчи қисми ва 8-моддаси қоидалари инобатга олиниши лозим.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="7305410" id="7305410">9. Даъво бир нечта даъвогар томонидан биргаликда бир ёки бир нечта жавобгарга нисбатан тақдим этилганда давлат божи даъвонинг умумий суммасидан келиб чиқиб ҳисобланади ва даъвогарлар томонидан улар қўйган талаблар улушига мутаносиб тарзда тўланади («Давлат божи тўғрисида»ги Қонун 19-моддасининг ўнинчи қисми).</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="7305412" id="7305412">Бир даъвогар томонидан бир нечта жавобгарга нисбатан даъво тақдим этилганда ҳам, шунингдек судья томонидан бир турдаги бир нечта талаб бир иш юритишга бирлаштирилганда ҳам давлат божи даъвонинг умумий суммасидан келиб чиққан ҳолда ундирилади («Давлат божи тўғрисида»ги Қонун 19-моддасининг ўн биринчи қисми).</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="7305415" id="7305415">Бирлаштирилган бир ёки бир нечта даъво талаблари судья томонидан алоҳида иш юритишга ажратилганда, қонунчилик талабларига мувофиқ тўланган давлат божи қайта ҳисоблаб чиқилмайди ва қайтарилмайди. У алоҳида ажратилган иш юритиш бўйича ҳисобга олинади ва бу ҳақда судья томонидан тегишли маълумотнома тузилиб, тўлов ҳужжатининг нусхаси билан бирга иш материалларига қўшиб қўйилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="7305422" id="7305422">10. Судга ариза давлат божи тўловисиз келиб тушганда, судья аризачи қонун билан уни тўлашдан озод қилинган-қилинмаганлигини текшириши шарт.<br /></div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="7305425" id="7305425">Фуқаролик ишлари бўйича давлат божи тўлашдан озод қилинган жисмоний ва юридик шахслар рўйхати «Давлат божи тўғрисида»ги Қонун 8-моддасининг биринчи қисмида белгиланган.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="7305427" id="7305427">Бунда «Давлат божи тўғрисида»ги Қонуннинг 7-моддасига кўра, 2020 йил 1 январга қадар қабул қилинган бошқа қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ва ушбу Қонунда назарда тутилмаган давлат божини тўлашдан озод қилиш ушбу ҳужжатларнинг амал қилиш муддати тугагунига қадар кучда қолиши инобатга олиниши лозим.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="7305429" id="7305429">Агар аризачи қонун ёки бошқа қонунчилик ҳужжатларига кўра давлат божини тўлашдан озод қилинмаган ва аризада уни тўлашни кечиктириш, камайтириш, бўлиб-бўлиб тўлаш ҳақида илтимоснома мавжуд бўлмаса, шунингдек почта харажатлари тўланмаган бўлса, судья аризани қайтариш ҳақида ажрим чиқаради (ФПК 195-моддаси биринчи қисмининг 7-банди). Ажримда тўланиши лозим бўлган давлат божи, почта харажатлари суммаси кўрсатилиши ва ушбу камчилик бартараф қилинганидан сўнг такроран мурожаат қилиш имконияти мавжудлиги тушунтирилиши лозим.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="7305431" id="7305431">ФПК 133-моддасининг иккинчи қисми ва 193-моддасига мувофиқ, судья фуқаролик ишини қўзғатиш босқичида аризачининг илтимосномаси бўйича унинг мулкий аҳволига қараб давлат божини тўлашни кечиктиришга, бўлиб-бўлиб тўлашга ёки миқдорини камайтиришга ҳақли бўлиб, бу ҳақда аризани иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақидаги ажримида ёхуд аризачининг илтимосномасини қаноатлантириш ҳақидаги алоҳида ажримда кўрсатади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="7305432" id="7305432">Илтимоснома рад қилинганда, ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар судьянинг ажрими билан аризачига қайтарилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="7305436" id="7305436">11. «Давлат божи тўғрисида»ги Қонун 8-моддасининг иккинчи қисмида, ушбу модда биринчи қисмининг 10, 13<sup>2</sup>, 14, 33-36 ва 37<sup>1</sup>-бандларида кўрсатилган шахсларнинг талаблари қаноатлантириш тўлиқ ёки қисман рад этилган тақдирда, давлат божи шу шахслардан талабларнинг қаноатлантирилиши рад этилган миқдорига мутаносиб равишда ундирилиши назарда тутилган.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="7305437" id="7305437">Шу билан бирга, «Давлат божи тўғрисида»ги Қонун 19-моддасининг йигирма учинчи қисмида давлат божи тўлашдан озод қилинган давлат органлари ҳамда бошқа шахслар томонидан юридик ва жисмоний шахсларнинг манфаатларини кўзлаб билдирилган талабларни қаноатлантириш рад этилган ёки улар қисман қаноатлантирилган тақдирда, давлат божи ариза қайси шахсларнинг манфаатларини кўзлаб тақдим этилган бўлса, шу шахслардан даъво талабларнинг қаноатлантирилиши рад этилган қисмига мутаносиб равишда ундирилиши кўрсатилган.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="7305438" id="7305438">Шундан келиб чиқиб, судларга тушунтирилсинки, бундай талаб ФПК 138-моддасининг бешинчи қисмида ҳам белгиланганлигидан келиб чиқиб, давлат божини тўлашдан озод этилган давлат органлари ва бошқа органлар, шунингдек ташкилотларнинг юридик шахслар ва фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб тақдим этилган даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган ёки улар қисман қаноатлантирилган тақдирда, давлат божи манфаатлари кўзланиб даъво тақдим этилган шахслардан (агар улар қонунга мувофиқ давлат божи тўлашдан озод қилинмаган бўлса) даъво талабларининг қаноатлантирилиши рад этилган қисмига мутаносиб равишда ундирилиши лозим.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="7305441" id="7305441">Шу билан бирга, кўрсатилган давлат органлари ҳамда бошқа ташкилотлар томонидан топширилган ариза, апелляция, кассация, тафтиш шикоятларини қабул қилишда, судлар манфаатлари кўзланган юридик ва жисмоний шахсларнинг бундай мурожаат қилишга розилиги мавжудлигини текширишлари лозим.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="7305443" id="7305443">12. ФПК 133-моддасига асосан ҳам жисмоний, ҳам юридик шахсдан давлат фойдасига ундириладиган суд харажатларини кечиктириш, бўлиб-бўлиб тўлаш ёки миқдорини камайтириш масаласини ҳал қилишда, суд уларнинг бу харажатларни бир йўла ёки қисман тўлашга қурби етмаслигини тасдиқловчи далиллар мавжудлигини (масалан, иш ҳақи (даромади), банкда маблағлари мавжуд эмаслиги, аризачининг оиласи кам таъминланган деб тан олинганлиги тўғрисидаги ваколатли органнинг маълумоти (маълумотномаси) ва ҳоказо) текшириши лозим.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="7305445" id="7305445">Юридик шахслар, шунингдек, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар давлат божи тўловини кечиктириш, камайтириш, бўлиб-бўлиб тўлаш ҳақида илтимоснома билан мурожаат қилиб, унга банкнинг ҳисоб рақамида пул маблағи мавжуд эмаслиги ёки етарли эмаслиги ҳақидаги маълумотномани илова қилганда, ушбу маълумотнома судга мурожаат қилинган кундан кўпи билан уч кун олдинги сана билан қайд этилган бўлиши лозимлиги, бу муддатдан аввалги санадаги маълумотнома инобатга олинмаслигига судларнинг эътибори қаратилсин.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="7305449" id="7305449">13. Давлат божини қайтариш «Давлат божи тўғрисида»ги Қонун 18-моддасининг биринчи қисмида кўрсатилган асосларга мувофиқ амалга оширилади. Давлат божи қонунда талаб қилинганидан ортиқча миқдорда тўланган бўлса, шу ортиқча тўланган қисми қайтарилади. Қонуннинг ушбу моддасида қайд этилган бошқа ҳолларда бож тўлиқ миқдорда қайтарилиши лозим.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="7305452" id="7305452">Судларнинг эътибори давлат божи суммаларининг қайтарилиши «Давлат божи тўғрисида»ги Қонун 18-моддасининг иккинчи қисмида белгиланган тартибда суд ҳужжатига асосан амалга оширилишига қаратилсин.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="7305453" id="7305453">Агар даъвогар давлат божини тўлаб, судга ариза билан мурожаат қилмаган бўлса, суднинг ушбу ҳолатни тасдиқловчи маълумотномаси уни қайтариш учун асос бўлади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="7305455" id="7305455">Бунда судлар почта харажатларини қайтариш қонунда назарда тутилмаганлигини инобатга олишлари лозим.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="7305458" id="7305458">14. Судлар шуни инобатга олишлари лозимки, ФПК 123-моддасининг иккинчи қисми талабларига мувофиқ, суд ФПК 122-моддасининг 1, 3, 4 ва 10<sup>3</sup>-бандларида назарда тутилган асослар бўйича аризани кўрмасдан қолдирганда, давлат божини қайтариш масаласини ҳал қилиши ва бу ҳақда ажримда кўрсатиши лозим.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="7305460" id="7305460">Бундан ташқари, «Давлат божи тўғрисида»ги Қонун 18-моддаси биринчи қисмининг 5, 10, 11, 13 ва 14-бандлари талабларига мувофиқ, қуйидаги ҳолларда ҳам давлат божи тўлиқ ёки қисман қайтарилади:</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="7305462" id="7305462">агар иш судга тааллуқли бўлмаса, ишни юритиш тугатилганда, бундан иш тааллуқлилигига кўра бошқа судга кўриб чиқиш учун ўтказилган ҳоллар мустасно;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="7305464" id="7305464">ишда иштирок этган шахс вафот этганида, агар низоли ҳуқуқий муносабат ҳуқуқий ворисликка йўл қўймаса;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="7305465" id="7305465">агар ишда иштирок этаётган юридик шахс тугатилган бўлса;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="7305466" id="7305466">даъвогар низони судга қадар ҳал этиш (эътироз билдириш) тартибига риоя этмаганда, агар бу ҳол қонунда ушбу тоифадаги низолар учун ёки тарафларнинг шартномасида назарда тутилган ҳамда бундай ҳал этиш имконияти бой берилган бўлса;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="7305467" id="7305467">суд буйруғини чиқариш тўғрисидаги аризани қабул қилиш рад этилганда.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="7305468" id="7305468">Суд, ФПКнинг тегишли моддаларида кўрсатилган асослар бўйича аризани кўрмасдан қолдирганда ёки иш юритишни тугатганда, давлат божини қайтариш ҳақида ҳам ўз ажримида кўрсатиши лозим.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="7305469" id="7305469">Шу билан бирга, ариза ФПК 122-моддаси биринчи қисмининг 5, 6, 9 ва 9<sup>1</sup>-бандларига асосан кўрмасдан қолдирилганда, даъво ариза берилганда кечиктирилган ёки бўлиб-бўлиб тўлаш белгиланган давлат божи тарафлардан ундирилмаслиги инобатга олиниши лозим.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="7305470" id="7305470">15. Суд томонидан илгари кўрмасдан қолдирилган такроран берилган ариза бўйича давлат божи қайтадан умумий асосларда тўланади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="7305471" id="7305471">Шу билан бирга, агар ариза кўрмасдан қолдирилганлиги муносабати билан тўланган давлат божи қайтарилиши белгиланган бўлиб, амалда қайтарилмаган бўлса, у бюджетга ўтказилган кундан эътиборан Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 150-моддасида белгиланган умумий даъво муддати даврида, давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги дастлабки ҳужжат такроран берилган аризага илова қилиниши мумкин («Давлат божи тўғрисида»ги Қонун 19-моддасининг тўртинчи қисми).</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="7305472" id="7305472">Ушбу қоида ариза, апелляция, кассация ва тафтиш шикояти қайтарилган ва такроран берилган ҳолларга ҳам татбиқ этилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="7305473" id="7305473">16. Суд буйруғи бекор қилинган тақдирда ундирувчи томонидан тўланган давлат божи қайтарилмайди, бироқ, у бюджетга ўтказилган кундан эътиборан ФКнинг 150-моддасида белгиланган умумий даъво муддати даврида, ундирувчи томонидан қарздорга нисбатан даъво иши юритиш тартибида даъво қўзғатилган тақдирда, тўланган давлат божи тўланиши лозим бўлган божга қўшиб ҳисобланади («Давлат божи тўғрисида»ги Қонун 19-моддасининг тўртинчи ва йигирма бешинчи қисми).</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="7305475" id="7305475">Судлар инобатга олишлари керакки, суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризани ФПК 175-моддасида кўрсатилган асослар билан қабул қилиш рад этилганда тўланган давлат божи қайтарилиши белгиланган бўлиб, амалда қайтарилмаган бўлса ҳам, давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги дастлабки ҳужжат давлат божи бюджетга ўтказилган кундан эътиборан умумий даъво муддати доирасида берилган даъво аризага илова қилиниши мумкин.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="7305476" id="7305476">17. Судларнинг эътибори қаратилсинки, фуқаролик ишларини кўриш билан боғлиқ чиқимларга:</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="7305477" id="7305477">гувоҳлар, экспертлар, мутахассислар ва таржимонларга тўланиши лозим бўлган суммалар;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="7305478" id="7305478">жойга бориб кўздан кечириш билан боғлиқ бўлган харажатлар;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="7305481" id="7305481">ФПК 165-моддасида назарда тутилган ҳолларда жавобгарни қидириш учун қилинган харажатлар;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="7305482" id="7305482">суд хабарномаларини ва суд ҳужжатларини юбориш билан боғлиқ почта харажатлари;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="7305483" id="7305483">суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ харажатлар;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="7305484" id="7305484">суд томонидан тан олинган бошқа зарур харажатлар киради.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="7305485" id="7305485">Бошқа суд харажатларига (ФПК 132-моддаси биринчи қисмининг 5-банди) суд томонидан оқилона миқдорларда белгиланадиган, амалда йўқотилган вақт учун ундириладиган компенсация, вакилнинг ёрдами учун тўланадиган харажатлар ва ҳоказолар киради.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="7305488" id="7305488">18. ФПК 135-моддасида ишни кўриш билан боғлиқ чиқимларни тўлаш тарафлар зиммасига юклатилганлиги сабабли, ишни суд муҳокамасига тайёрлашда ёки суд муҳокамаси давомида тарафлар томонидан ушбу маблағларни суднинг депозит ҳисобварағига олдиндан киритиш чораларини кўриш лозимлигига судларнинг эътибори қаратилсин.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="7305489" id="7305489">Суд чиқимларининг тарафлар томонидан олдиндан киритилмаганлиги гувоҳни, экспертни, мутахассисни чақириш, жойига бориб кўздан кечириш ҳақидаги илтимосномани, агар бу томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини, ишнинг ҳақиқий ҳолатларини ҳар томонлама, тўла ва холисона аниқлаш учун зарур бўлса, қаноатлантиришни рад этиш учун асос бўлмайди.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="7305490" id="7305490">Бундай ҳолда ишни кўриш билан боғлиқ сарф қилинган чиқимлар, ФПК 141-моддасида белгиланган қоидалар бўйича суд ҳужжати қабул қилинаётганда ундирилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="7305491" id="7305491">Шу билан бирга, ФПК 132-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ, суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ харажатлар суммаси суд томонидан белгиланиши ва ишда иштирок этувчи шахслардан ишни кўриш натижаларига кўра ундирилиши лозимлиги инобатга олинсин.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="7306092" id="7306092">19. Тушунтирилсинки, гувоҳлар, экспертлар, мутахассислар, таржимонларга тўланиши лозим бўлган суммалар ва уларни тўлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 октябрдаги 570-сонли қарори билан тасдиқланган «Жабрланувчилар, гувоҳлар, экспертлар, мутахассислар, таржимонлар ва холисларга тўланиши лозим бўлган маблағларни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисида»ги Низом билан белгиланган.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="7306093" id="7306093">20. Назарда тутиш лозимки, суд қарорини ижро қилиш билан боғлиқ харажатлар деганда, Ўзбекистон Республикаси «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонунининг 75-моддасида назарда тутилган харажатлар тушунилади. Уларни қоплаш мазкур Қонуннинг 77-моддасига мувофиқ амалга оширилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="7306095" id="7306095">21. Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, ФПК 137-моддасида назарда тутилган амалда йўқотилган вақт учун ҳақ суд томонидан ишда мавжуд ҳужжатлар асосида:</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="7306096" id="7306096">даъвогардан — инсофсизлик билан асоссиз даъво тақдим этилганда ёхуд ишнинг тўғри ва ўз вақтида кўриб чиқилишига мунтазам қаршилик қилганда;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="7306097" id="7306097">жавобгардан — инсофсизлик билан даъвога қарши низолашганда ёхуд ишнинг тўғри ва ўз вақтида кўриб чиқилишига мунтазам қаршилик қилганда ундирилиши мумкин.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="7306099" id="7306099">22. Умумий қоидага кўра, иш бўйича суд харажатлари низода ноҳақ бўлиб чиққан тарафдан ундирилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="7306100" id="7306100">Суд харажатларини тарафлар ўртасида тақсимлаш ва уларни давлат фойдасига ундириш ФПК 136 — 141-моддалари билан тартибга солинади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="7306101" id="7306101">Шу сабабли, суд (судья) суд харажатларини ундириш масаласини муҳокама қилиб, суд ҳужжатининг асослантирувчи қисмида тегишли хулосалар қилиши ва нафақат ундирувга бўлган ҳуқуқни, балки иш бўйича тарафлардан ундирилиши керак бўлган аниқ суммани белгилаб, уни суд ҳужжатининг хулоса қисмида кўрсатиши лозим.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="7306102" id="7306102">23. Давлат божини тўлашдан озод қилинган даъвогар томонидан тақдим этилган даъво тўлиқ ёки қисман қаноатлантирилганда, давлат божи жавобгардан, агар у қонунга мувофиқ давлат божи тўлашдан озод қилинмаган бўлса, арз қилинган талабларнинг қаноатлантирилган қисмига мутаносиб равишда давлат даромадига ундирилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="7306103" id="7306103">Давлат божини тўлашдан озод қилинган бир нечта даъвогарлар томонидан бир нечта жавобгарларга нисбатан тақдим этилган даъво тўлиқ ёки қисман қаноатлантирилганда, қаноатлантирилган қисмига мутаносиб равишда давлат божи ҳар бир жавобгардан алоҳида, ундан ундирилган суммадан келиб чиққан ҳолда давлат фойдасига ундирилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="7306104" id="7306104">Тушунтирилсинки, даъвогар арз қилган талабларидан воз кечса ёки даъво аризани кўрмасдан қолдириш ҳақида ариза берса, у томонидан қилинган харажатлар жавобгар томонидан қопланмайди, жавобгар даъвогарнинг талабларини ихтиёрий қаноатлантирганлиги ҳолатлари бундан мустасно.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="7306105" id="7306105">Давлат божини тўлашдан озод қилинган даъвогар ўз даъво талабларидан улар жавобгар томонидан ихтиёрий равишда тўлиқ ёки қисман қаноатлантирилганлиги оқибатида воз кечганлиги сабабли иш юритиш тугатилган ёхуд шу асос билан даъвогарнинг аризасига биноан даъво ариза кўрмасдан қолдирилган ҳолларда, давлат божи жавобгардан давлат бюджетига ундирилиши лозим («Давлат божи тўғрисида»ги Қонун 19-моддасининг ўн тўртинчи қисми).</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="7306106" id="7306106">Судларнинг эътибори, «Давлат божи тўғрисида»ги Қонун 19-моддасининг олтинчи қисмига мувофиқ ишни суд муҳокамасига тайёрлаш муддати тугагунга қадар даъвогар даъводан воз кечганлиги, тарафлар ўртасида келишув битими тузилганлиги муносабати билан алиментларни ундириш тўғрисидаги иш бўйича иш юритиш тугатилган ҳолда, жавобгардан давлат божи ундирилмаслигига қаратилсин.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="7306107" id="7306107">24. Даъво қаноатлантирилиб, жавобгарлар зиммасига солидар жавобгарлик юклатилганда, суд жавобгарлардан давлат божини ҳам солидар тартибда ундиради.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="7306109" id="7306109">Бу қоида фуқаролик ишини кўриш билан боғлиқ чиқимларни ундиришга ҳам татбиқ этилади, бундан процессуал шерик иштирокчининг талаби билан ва фақат унинг манфаатида амалга оширилган процессуал ҳаракатлар учун қилинган ва бошқа процессуал шерик иштирокчилар томонидан қопланмайдиган харажатлар мустасно.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="7306110" id="7306110">25. Судлар шуни инобатга олишлари лозимки, фуқаролик ишларининг алоҳида тоифалари бўйича даъво баҳосини белгилашнинг хусусиятлари ФПКнинг 129-моддасида назарда тутилган.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="7306111" id="7306111">Жумладан:</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="7306112" id="7306112">алимент ундириш ҳақидаги барча даъволардан (бола, ота-она, эр-хотин ва бошқалар таъминоти учун) давлат божи бир йил учун алимент тўловларининг жами суммасидан, агар алимент ундирилган муддат бир йилдан ошмаса, шу давр учун алимент тўловлари жами суммасидан ҳисоблаб чиқилади. Тўловлар суммаси жавобгарнинг охирги иш жойидаги ўртача ойлик иш ҳақи (даромади)дан келиб чиқиб аниқланади. Жавобгар ишламаган тақдирда, давлат божини ҳисоблаш учун тўловлар суммаси Ўзбекистон Республикасида амалда бўлган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан келиб чиққан ҳолда аниқланади;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="7306113" id="7306113">алимент қарзини тўлашдан озод қилиш, алимент миқдорини ўзгартириш (камайтириш ёки кўпайтириш) ҳақидаги даъволар бўйича давлат божи тўловлар камайган, кўпайган ёки бекор қилинган, аммо бир йилдан ортиқ бўлмаган давр учун белгиланган суммадан келиб чиққан ҳолда белгиланади ва даъвогардан ундирилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="7306217" id="7306217">26. «Давлат божи тўғрисида»ги Қонун 19-моддаси биринчи қисмининг иккинчи хатбошига мувофиқ, шартномаларни ҳақиқий эмас деб эътироф этиш тўғрисидаги, шартномаларни бекор қилиш тўғрисидаги ёки уларнинг шартларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги даъво аризаларига шартнома тўлалигича ёки унинг бирон-бир қисми низолашилаётганлигидан қатъи  назар, шартнома олди низолари бўйича аризалар учун белгиланган ставкалар бўйича давлат божи тўланади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="7306219" id="7306219">Судларнинг эътибори, «Давлат божи тўғрисида»ги Қонун билан белгиланган давлат божи ставкаларининг фуқаролик ишлари бўйича судларига оид қисмида шартнома олди низолари бўйича тўланиши лозим бўлган давлат божи ставкалари белгиланмаганлиги ҳамда ФПК 129-моддасининг 2-бандида мол-мулкни талаб қилиб олиш тўғрисидаги даъволар бўйича даъвонинг баҳоси талаб қилинаётган мол-мулкнинг қийматига қараб белгиланиши назарда тутилганлиги сабабли, шартномани ҳақиқий эмас деб топиш ёки бекор қилиш ҳақидаги талаблар юзасидан низолашилаётган шартномада кўрсатилган пул қиймати (шартнома баҳоси) даъво баҳоси ҳисобланиши ва давлат божи мулкий хусусиятга эга даъво аризалар учун қонунда белгиланган ставка бўйича тўланиши лозимлигига қаратилсин.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="7306221" id="7306221">Шу билан бирга, шартнома шартларини ўзгартириш ёки унга қўшимча киритиш ҳақидаги талаблар бўйича сўралаётган қўшимча ёхуд ўзгартириш шартнома қийматига таъсир қиладиган миқдоридан, қиймат жиҳатидан баҳоланмайдиган талаблар арз қилинган ҳолда эса номулкий хусусиятга эга талаб учун белгиланган ставкалардан келиб чиқиб давлат божи белгиланиши лозимлиги тушунтирилсин.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="7306223" id="7306223">Шунингдек, судларнинг эътибори битта низо предмети бўйича бир нечта битимлар низолашилганда, даъвонинг баҳоси низо предметининг қийматидан келиб чиқиб белгиланишига қаратилсин.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="7306295" id="7306295">27. Мол-мулкка нисбатан мерос қилиб олиш ҳуқуқи тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилинганда, давлат божи суд томонидан мол-мулкнинг умумий қийматидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланади ва ворисларнинг ҳар биридан унинг улушига мутаносиб равишда ундирилади («Давлат божи тўғрисида»ги Қонун 19-моддасининг ўн олтинчи қисми).</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="7306296" id="7306296">Бунда давлат божини ҳисоблаш учун мол-мулкнинг умумий қийматига қуйидагилар кирмайди:</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="7306297" id="7306297">шахсий ва мулкий суғурта шартномалари бўйича суғурта суммаси;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="7306298" id="7306298">банкларда сақланаётган омонат суммалари ва облигациялар қиймати;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="7306299" id="7306299">даромад суммалари (меҳнат ҳақлари), шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағидаги пул маблағлари;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="7306300" id="7306300">асар муаллифининг мулкий ҳуқуқлари, асарни яратиш ҳамда ундан фойдаланиш муаллифлик ҳақи суммалари;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="7306301" id="7306301">васиятнома ва ҳадя шартномалари бўйича давлат ва юридик шахсларга ўтаётган мол-мулк қиймати;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="7306303" id="7306303">Ватанни ҳимоя қилиш, давлат ёки жамият олдидаги бошқа мажбуриятларни бажариш муносабати билан ёки инсон ҳаётини қутқариш, давлат мулкини ва ҳуқуқ тартиботни муҳофаза қилиш бўйича фуқаролик бурчини бажариш пайтида вафот этган шахсларнинг мол-мулки;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="7306306" id="7306306">уй-жой (квартира) ёки уй-жой қурилиш ширкатидаги пай, башарти ворислар шу уй-жой (квартира)да мерос қолдирувчи билан бирга яшаб келишган, у вафот этган кунга қадар рўйхатдан (пропискадан) ўтишган ва мерос қолдирувчи вафотидан сўнг ҳам яшашни давом эттиришаётган бўлсалар.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="7306310" id="7306310">28. ФПК 262-моддаси биринчи қисмининг 3-банди талабларига кўра, суд харажатларини ундириш масаласига доир қўшимча ҳал қилув қарори фақат ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида суд харажатларини тақсимлаш назарда тутилмаган ҳолда чиқарилиши мумкин.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="7306311" id="7306311">29. Судлар шуни назарда тутиши лозимки, «Давлат божи тўғрисида»ги Қонун 8-моддасининг биринчи қисмида кўрсатилган шахслар суд ҳужжатлари устидан апелляция, кассация, тафтиш шикояти билан мурожаат қилганда давлат божини тўлашдан озод этилган.</div></div><div class="COMMENT"><label id="s3934"></label><div name="edi7533201" id="edi7533201"><a href="/mact/7305182?ONDATE=16.12.2024 00#7533200">Олдинги</a> таҳрирга қаранг.</div></div><div class="BY_DEFAULT"><div name="7533201" id="7533201"></div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="7533202" id="7533202">Апелляция, кассация шикояти, тафтиш тартибидаги шикоятни қаноатлантириш рад этилган тақдирда, суд «Давлат божи тўғрисида»ги Қонун 8-моддасининг <a href="/mact/4680944#7401546">иккинчи қисми </a>талабларидан келиб чиқиб, давлат божи масаласини ҳал қилиши лозим.</div></div><div class="CHANGES_ORIGINS"><label id="s1104"></label><div name="7533203" id="7533203">(29-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2025 йил 29 апрелдаги 10-сонли <a href="/mact/7521398?ONDATE=29.04.2025 00#7521836">қарорига </a>асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган)</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="7306312" id="7306312">Апелляция, кассация, тафтиш шикоятидан воз кечилганлиги сабабли шикоят бўйича иш юритиш тугатилганда, тўланган давлат божи қайтарилмайди, агар шикоят беришда давлат божи тўланмаган бўлса, давлат божи шикоят берган шахсдан ундирилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="7306313" id="7306313">30. Апелляция, кассация ва тафтиш суд инстанциялари фуқаролик ишларини кўришда қуйи судлар томонидан суд харажатларини ундиришда йўл қўйилган хатоларни тузатиш чораларини кўриши лозим.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="7306314" id="7306314">31. Юқори инстанция суди томонидан суд ҳужжати бекор қилиниб, иш янгидан кўриш учун юборилганда, суд харажатларини тақсимлаш масаласи ишни янгидан кўраётган суд томонидан, дастлаб тўланган (ундирилган) давлат божи ва даъво талабларининг қаноатлантирилган миқдори ҳисобга олинган ҳолда, ҳал этилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="7306315" id="7306315">32. Суд харажатлари нотўғри ундирилган ҳолатлар аниқланганда, апелляция, кассация ва тафтиш инстанциялари судлари процессуал қонунда кўрсатилган ҳолларда ва тартибда суд харажатларини ундиришга, ундирилган сумма миқдорини камайтиришга ёки уларни қайта тақсимлашга, шунингдек, «Давлат божи тўғрисида»ги Қонунда ва бошқа қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда уларни тўлашдан озод қилишга ҳақли.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="7306318" id="7306318">33. ФПК 419<sup>15</sup>-моддасида Олий суднинг судьяси тафтиш тартибидаги шикоятни ўрганиш давомида юридик аҳамиятга молик бўлган бир қатор ҳаракатларни амалга ошириши, шу жумладан, тафтиш тартибидаги шикоятни зарур бўлган ҳолларда ишни талаб қилиб олган ҳолда ўрганиши, ўрганиш натижалари бўйича суд ҳужжатларини тафтиш тартибида текшириш учун асослар мавжуд бўлмаса, шикоятни судлов ҳайъатига кўриб чиқиш учун ўтказишни рад этиш тўғрисида устидан шикоят қилиниши мумкин бўлган процессуал ҳужжат (ажрим) чиқариши назарда тутилган.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="7306320" id="7306320">Шунга кўра, «Давлат божи тўғрисида»ги Қонун 3-моддасининг биринчи қисми ва 5-моддасининг 1-бандига асосан, давлат божи олдиндан тўланмаган ёки кам миқдорда (тўловни кечиктириш, камайтириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш белгиланган бўлса) тўланган ҳолда топширилган тафтиш тартибидаги шикоят судлов ҳайъатига кўриб чиқиш учун ўтказиш рад этилганда ҳам давлат божини ундириш масаласи судья томонидан умумий асосларда ҳал қилиниши лозим.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="7306321" id="7306321">34. Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари давлат солиқ хизмати органлари билан биргаликда давлат божи тушумлари ҳисобга олиниши юзасидан мунтазам равишда таққослаш ўтказишлари, аниқланган камчиликларни бартараф этиш чораларини кўришлари лозим.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="7306322" id="7306322">35. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2009 йил 24 ноябрдаги «Фуқаролик ишлари бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти тўғрисида»ги 14-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб топилсин.</div></div><div class="SIGNATURE"><div name="7306324" id="7306324">Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси Б. ИСЛАМОВ</div></div><div class="SIGNATURE"><div name="7306326" id="7306326"><strong>Пленум котиби, Олий суд судьяси Н. ХАКИМОВА</strong></div></div><div class="ACT_ESSENTIAL_ELEMENTS"><div name="7306328" id="7306328">Тошкент ш.,</div></div><div class="ACT_ESSENTIAL_ELEMENTS"><div name="7306331" id="7306331">2024 йил 16 декабрь,</div></div><div class="ACT_ESSENTIAL_ELEMENTS_NUM"><div name="7306333" id="7306333">37-сон</div></div></div>
        </div>
    </div>
    <div style="display: none;">
<!-- START WWW.UZ TOP-RATING -->
<SCRIPT language="javascript" type="text/javascript">
		<!--
		top_js = "1.0"; top_r = "id=4079&r=" + escape(document.referrer) + "&pg=" + escape(window.location.href); document.cookie = "smart_top=1; path=/"; top_r += "&c=" + (document.cookie ? "Y" : "N")
		//-->
</SCRIPT>
<SCRIPT language="javascript1.1" type="text/javascript">
<!--
		top_js = "1.1"; top_r += "&j=" + (navigator.javaEnabled() ? "Y" : "N")
//-->
</SCRIPT>
<SCRIPT language="javascript1.2" type="text/javascript">
<!--
		top_js = "1.2"; top_r += "&wh=" + screen.width + 'x' + screen.height + "&px=" + (((navigator.appName.substring(0, 3) == "Mic")) ? screen.colorDepth : screen.pixelDepth)
//-->
</SCRIPT>
<SCRIPT language="javascript1.3" type="text/javascript">
<!--
		top_js = "1.3";
//-->
</SCRIPT>
<SCRIPT language="JavaScript" type="text/javascript">
		<!--
		top_rat = "&col=0C57A6&t=ffffff&p=DD7900"; top_r += "&js=" + top_js + ""; document.write('<a href="https://www.uz/rus/toprating/cmd/stat/id/4079" target="_blank"><img src="https://www.uz/plugins/top_rating/count/cnt.png?' + top_r + top_rat + '" width=88 height=31 border=0 alt="Топ рейтинг www.uz"></a>')//-->
</SCRIPT>
<NOSCRIPT>
		<A href="https://www.uz/rus/toprating/cmd/stat/id/4079" target="_blank">
				<img height="31" src="https://www.uz/plugins/top_rating/count/nojs_cnt.png?id=4079&pg=http%3A//lex.uz&col=0C57A6&t=ffffff&p=DD7900" width="88" border="0" alt="Топ рейтинг www.uz">
		</A>
</NOSCRIPT>
<!-- FINISH WWW.UZ TOP-RATING --></div>
</body>
</html>
<script>
    function scrollText(hash) {
        location.href = "#" + hash;
        if (window.location.hash) {
            var y = $(window.location.hash).offset().top - 3;
            window.scrollTo(0, y);
        }
    }
</script>
