Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг
«Гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчига адвокатлар томонидан юридик ёрдам кўрсатиш бўйича харажатларни давлат ҳисобига ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 21 ноябрдаги 774-сон «Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатадиган адвокатларни жалб этиш ва уларга ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги
қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2008 йил 26 ноябрдаги 8, 109-сон «Гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчига адвокатлар томонидан юридик ёрдам кўрсатиш бўйича харажатларни давлат ҳисобига ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги
қарори (рўйхат рақами 1878, 2008 йил 2 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 49-сон, 487-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Бош прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати ва Адвокатлар палатаси билан келишилган.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.