toggle_night_mode
Ҳужжат 28.12.2024 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг
Қарори
Олий таълим муассасалари бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг намунавий штатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2024 йил 27 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2859-4]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 19 январдаги ПҚ-92-сон «Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги, 2022 йил 20 октябрдаги ПҚ-407-сон «Ўзбек имо-ишора тили ва Брайл алифбосини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 9 сентябрдаги 563-сон «Республика олий таълим муассасаларида талабаларни турар жой билан қамраб олиш даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Меҳнат вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2017 йил 6 февралдаги 1-2017, 4-қ/қ, 13-сон қарори (рўйхат рақами 2859, 2017 йил 21 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 8-сон, 122-модда) билан тасдиқланган Олий таълим муассасалари бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг намунавий штатларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Олий таълим, фан ва инновациялар вазири К. ШАРИПОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 13 декабрь,
54-қ/қ-сон
Иқтисодиёт ва молия вазири Д. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 12 декабрь,
205-сон
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Б. ЗАХИДОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 11 декабрь,
21-2024-қ/қ-сон
Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024 йил 13 декабрдаги 54-қ/қ-сон, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2024 йил 11 декабрдаги 21-2024 қ/қ-сон ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2024 йил 12 декабрдаги 205-сон қарорига
ИЛОВА
Олий таълим муассасалари бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг намунавий штатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. I-бобда:
1) 2 ва 3-позициялар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«

2.

Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректор (филиал директорининг биринчи ўринбосари)

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

3.

Ўқув ишлари бўйича проректор (филиал директорининг ўринбосари)

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

»;

2) қуйидаги мазмундаги 81-позиция билан тўлдирилсин:

«

81.

Талабалар орасида ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашга масъул бўлган ректор маслаҳатчиси

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

»;

3) 11-позиция «Бош энергетик» деган сўзлардан кейин «(энергия менежери)» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
4) 15-позиция чиқариб ташлансин.
2. II-боб қуйидаги мазмундаги 4, 5, 6-позициялар билан тўлдирилсин:

«

4.

Психолог

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

5.

Психолог (хотин-қизлар билан ишлаш бўйича)*

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

6.

Тютор

мазкур Намунавий штатларнинг иловасига мувофиқ белгиланади

».

3. IV ва V-боблар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«

IV. ЎҚУВ-УСЛУБИЙ БОШҚАРМА

1.

Бошқарма бошлиғи

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

Ўқув-методик таъминот бўлими

1.

Бошқарма бошлиғи ўринбосари — бўлим бошлиғи

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

2.

Услубчи

мазкур Намунавий штатларнинг иловасига мувофиқ белгиланади

Таълим жараёнини ташкил этиш бўлими (кундузги, кечки, сиртқи, масофавий)

1.

Бўлим бошлиғи

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

2.

Услубчи

мазкур Намунавий штатларнинг иловасига мувофиқ белгиланади

3.

Сиртқи (махсус сиртқи), масофавий таълим учун ўқув-методик ишлар бўйича услубчи*

мазкур Намунавий штатларнинг иловасига мувофиқ белгиланади

4.

Кечки таълим учун ўқув-методик ишлар бўйича услубчи*

мазкур Намунавий штатларнинг иловасига мувофиқ белгиланади

Магистратура бўлими

1.

Бўлим бошлиғи

мазкур Намунавий штатларнинг иловасига мувофиқ белгиланади

2.

Услубчи

мазкур Намунавий штатларнинг иловасига мувофиқ белгиланади

Талабалар амалиёти бўлими

1.

Бўлим бошлиғи

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

2.

Бош мутахассис

1

1

1

1

1

1

1

1

2

2

2

3

3

Академик лицей ва техникумларга методик ёрдам бериш сектори

1.

Бош мутахассис*

мазкур Намунавий штатларнинг иловасига мувофиқ белгиланади

V. РЕГИСТРАТОР ОФИСИ

1.

Регистратор офиси бошлиғи

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

Хизмат кўрсатиш бўлими (Front Office)

1.

Бўлим бошлиғи

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

2.

Менежер

мазкур Намунавий штатларнинг иловасига мувофиқ белгиланади

Маълумотлар базаси бўлими (Back Office)

1.

Бўлим бошлиғи

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

2.

Менежер

мазкур Намунавий штатларнинг иловасига мувофиқ белгиланади

».

4. VI-бобнинг 2-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«

2.

Илмий тадқиқот ишлари муҳандиси

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

».

5. VIII-бобнинг 2-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«

2.

Услубчи

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

».

6. XII-бобдан 4, 5, 7-позициялар чиқариб ташлансин.
7. XIV-боб ўз кучини йўқотган деб топилсин.
8. XVI-бобдан «Тўлов-контракт асосида ўқитиш бўйича шартномаларни расмийлаштириш ва ҳисобга олиш гуруҳи» графаси ҳамда унинг 1-позицияси чиқариб ташлансин.
9. XVII-бобнинг 3-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«

3.

Инспектор

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

».

10. XX-бобдан 5-позиция чиқариб ташлансин.
11. XXII-боб ўз кучини йўқотган деб топилсин.
12. XXV-бобдан 4, 9, 14, 20 ва 22-позициялар чиқариб ташлансин.
13. XXXIII-боб қуйидаги мазмундаги 8-позиция билан тўлдирилсин:

«

8.

Сурдотаржимон*

мазкур Намунавий штатларнинг иловасига мувофиқ белгиланади

».

14. Қуйидаги мазмундаги изоҳ билан тўлдирилсин:
«Изоҳ: *Мазкур штат бирликларини сақлаш харажатлари олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.».
1) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1. Олий таълим муассасалари (бундан буён матнда ОТМ деб юритилади) ходимларининг сони молия йилининг биринчи санаси ҳолатидаги кундузги, кечки, масофавий ва сиртқи таълим шаклларида таълим олаётган бакалаврлар ва магистрлар (бундан буён матнда талабалар деб юритилади) контингентидан келиб чиқиб, масофавий ва сиртқи таълим талабалари учун — 0,4 коэффициентни қўллаган ҳолда, Олий таълим муассасалари бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг намунавий штатларига мувофиқ аниқланади.»;
2) 8-банднинг иккинчи, учинчи ва тўртинчи хатбошиларидаги «кундузги» деган сўз «кундузги ва кечки» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
3) қуйидаги мазмундаги 91-банд билан тўлдирилсин:
«91. Тютор лавозими ОТМда кундузги таълим бўйича 1 — 3-курс талабаларидан ҳар 120 — 150 нафарига 1 бирлик ҳисобида киритилади.»;
4) 3-параграф қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«3-§. Ўқув-услубий бошқарма
10. Ўқув-методик таъминот бўлими услубчиси лавозими ОТМда талабалар сонидан келиб чиқиб, қуйидагича белгиланади:
талабалар сони 2500 нафаргача — 1 бирлик;
талабалар сони 2500 нафардан 5000 нафаргача — 2 бирлик;
талабалар сони 5000 нафардан 7500 нафаргача — 3 бирлик;
талабалар сони 7500 нафар ва ундан ортиқ бўлса — 4 бирлик.
11. Таълим жараёнини ташкил этиш бўлимида:
услубчи лавозими ОТМда кундузги таълим талабалари сони 2500 нафаргача бўлганда 1 бирлик ҳисобида, кейинги ҳар 1000 нафар кундузги таълим талабалари учун қўшимча 1 бирликдан киритилади;
сиртқи (махсус сиртқи), масофавий таълим учун ўқув-методик ишлар бўйича услубчи лавозими сиртқи (махсус сиртқи), масофавий таълим талабалари сони 2000 нафаргача бўлганда 1 бирлик ҳисобида, кейинги ҳар 1000 нафар сиртқи (махсус сиртқи), масофавий таълим талабалари учун қўшимча 1 бирликдан киритилади;
кечки таълим учун ўқув-методик ишлар бўйича услубчи лавозими кечки таълим ташкил этилган олий таълим муассасаларида 1 бирлик ҳисобида киритилади.
12. Магистратура бўлими Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 10 сентябрдаги 190-сон «Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимида магистратура фаолиятини янада такомиллаштириш, унинг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида белгиланган штат бирликларига мувофиқ ташкил этилади.
Бунда, бўлим бошлиғи ва услубчи лавозимлари:
ОТМда магистрлар сони 200 нафаргача бўлганида — 0,5 бирлик;
ОТМда магистрлар сони 201 нафар ва ундан ортиқ бўлганда — 1 бирлик ҳисобида киритилади.
13. Академик лицей ва техникумларга методик ёрдам бериш сектори бош мутахассиси лавозими тасарруфида академик лицей ва техникум мавжуд бўлган ОТМларда уларга методик ёрдам кўрсатиш учун 1 бирлик ҳисобида киритилади.
Мазкур штат бирликларини сақлаш харажатлари ОТМнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.»;
5) қуйидаги мазмундаги 31-параграф билан тўлдирилсин:
«31-§. Регистратор офиси
131. Хизмат кўрсатиш (фронт оффис) бўлими менежери лавозими талабалар сони:
2 000 нафаргача бўлганда — 2 бирлик;
2 001 нафардан 5 000 нафаргача бўлганда — 4 бирлик;
5 001 нафардан 8 000 нафаргача бўлганда — 6 бирлик;
8 001 нафардан 12 000 нафаргача бўлганда — 8 бирлик;
12 001 нафардан зиёд бўлганда — 10 бирлик ҳисобида киритилади.
132. Маълумотлар базаси (бак оффис) бўлими менежери лавозими талабалар сони:
2 000 нафаргача бўлганда — 2 бирлик;
2 001 нафардан 5 000 нафаргача бўлганда — 4 бирлик;
5 001 нафардан 8 000 нафаргача бўлганда — 6 бирлик;
8 001 нафардан 12 000 нафаргача бўлганда — 8 бирлик;
12 001 нафардан 20 000 нафаргача бўлганда — 10 бирлик;
20 001 нафардан зиёд бўлганда — 12 бирлик ҳисобида киритилади.».
6) 6-параграф қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«6-§. Факультет
17. Декан лавозими факультетда:
талабалар сони 400 нафаргача бўлганда — 0,5 бирлик;
талабалар сони 400 нафар ва ундан зиёд бўлганда — 1 бирлик ҳисобида киритилади.
18. Декан ўринбосари лавозими факультетда:
кундузги, сиртқи ва масофавий таълим талабалари сони 201 нафардан 400 нафаргача бўлганда — 0,5 бирлик;
кундузги, сиртқи ва масофавий таълим талабалари сони 400 нафар ва ундан зиёд бўлганда — 1 бирлик ҳисобида киритилади.
Кечки таълим ташкил этилган факультетларда кечки таълим талабалари сони 200 нафар ва ундан ортиқ бўлганда қўшимча 0,5 бирлик декан ўринбосари лавозими киритилади.
19. Ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари лавозими факультетда:
кундузги ва кечки таълим талабалари сони 400 нафаргача бўлганда — 0,5 бирлик;
кундузги ва кечки таълим талабалари сони 400 нафар ва ундан зиёд бўлганда — 1 бирлик ҳисобида киритилади.
20. Иш юритувчи лавозими ҳар бир факультет учун 1 бирлик ҳисобида киритилади.»;
7) 8-параграф ўз кучини йўқотган деб топилсин;
8) 10-параграф ўз кучини йўқотган деб топилсин;
9) 33 ва 45-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин;
10) 34 ва 41-бандлардаги «4» рақами «4,5» рақами билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «700» рақами «900» рақами билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошидаги «3500» рақами «4500» рақами билан алмаштирилсин;
12) 50-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«ОТМда ходимлар сонига қараб, хизмат ва навбатчи автомашиналар учун қуйидаги нормативлар белгиланади:».
қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«ОТМда кар-соқов ногиронлиги бўлган талабалар сони 5 нафардан ошган тақдирда, улар таҳсил олаётган ҳар бир гуруҳ учун 2 бирлик ҳисобида сурдотаржимон лавозими киритилади.»;
олтинчи хатбоши еттинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2024 й., 10/24/2859-4/1081-сон)