[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2024 йил 20 ноябрда ҳисобга олинди, ҳисоб рақами 315]
Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодекси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 6 октябрдаги 577-сон «Қурилиш соҳасига оид талабларни соддалаштириш ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
2. Айрим шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
3. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Энергетика вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси билан келишилган.
4. Ушбу буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир в.б. Ш. ХИДОЯТОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 22 октябрь,
01/2-79-сон
Келишилди:
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири А. АБДУХАКИМОВ
2024 йил 8 октябрь
Соғлиқни сақлаш вазири А. ХУДАЯРОВ
2024 йил 4 октябрь
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раиси Б. ЮСУПАЛИЕВ
2024 йил 4 октябрь
Фавқулодда вазиятлар вазири А. КУЛДАШЕВ
2024 йил 27 сентябрь
Энергетика вазири Ж. МИРЗАМАҲМУДОВ
2024 йил 11 сентябрь
Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2024 йил 22 октябрдаги 01/2-79-сон буйруғига 1-ИЛОВА
ШНҚ 2.08.05-23 «Тиббиёт ташкилотлари. Лойиҳалаш талаблари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари
Ушбу шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари (бундан буён матнда ШНҚ деб юритилади) янги қуриладиган ва реконструкция қилинадиган давлат ва нодавлат тиббиёт ташкилотлари объектларини (бундан буён матнда тиббиёт ташкилотлари деб юритилади) лойиҳалашга оид талабларни белгилайди.
Мазкур ШНҚ беморларга тиббий ёрдам кўрсатадиган йиғма, мобил ва инвентарь объектларга нисбатан татбиқ этилмайди.
1-боб. Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга ҳаволалар
1. Мазкур ШНҚда қуйидаги шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга ҳаволалар келтирилган:
ШНҚ 2.01.01-22 «Лойиҳалаш учун иқлимий ва физикавий-геологик маълумотлар»;
ШНҚ 2.01.02-04 «Бино ва иншоотларнинг ёнғин хавфсизлиги»;
ҚМҚ 2.01.03-19 «Сейсмик ҳудудларда қурилиш»;
ШНҚ 2.01.04-18 «Қурилиш иссиқлик техникаси»;
ШНҚ 2.01.05-24 «Табиий ва сунъий ёритиш»;
ШНҚ 2.01.08-24 «Шовқиндан ҳимоя»;
ШНҚ 2.03.10-24 «Томлар ва том қопламалари»;
ШНҚ 2.03.13-24 «Поллар»;
ШНҚ 2.01.18-24 «Бинолар ва иншоотларни иситиш, шамоллатиш ва кондициялаштириш учун энергия сарфи нормалари»;
ШНҚ 2.04.05-22 «Иситиш, вентиляция ва кондициялаш»;
СанҚваН 0020-22 «Даволаш-профилактика муассасаларини лойиҳалаштириш, қуриш ва эксплуатация қилишнинг санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари»;
СанҚваН 0247-08 «Симоб, унинг бирикмалари ва симоб тўлдирилган приборлар билан ишлаш учун мўлжалланган ишлаб чиқариш ва лаборатория биноларини лойиҳалаштириш, жиҳозлаш, эксплуатация қилиш ва сақлаш тўғрисида санитар қоидалар»;
СанҚваН 0194-06 «Рентген хоналари, аппаратларини ўрнатиш ва ишга тушириш ҳамда рентген тадқиқотларини олиб боришга оид гигиеник талаблар»;
ЎзМСт ЭН 438-4:2024 (ЭН 438-4:2016, ИДТ) Юқори босимли декоратив ламинатлар (ҲПЛ) Термореактив қатронлар асосидаги плиталар (одатда ламинат деб аталади) 4-қисм: 2 мм ва ундан катта қалинликдаги ихчам (компакт) ламинатлар учун тасниф ва техник шартлар;
ЎзМСт ЭН 438-7:2024 (ЭН 438-7:2005+А1, ИДТ) Юқори босимли декоратив ламинатлар (ҲПЛ) Термореактив қатронлар асосидаги листлар (одатда ламинат деб аталади) 7-қисм: ички ва ташқи девор ҳамда шифт қопламалари учун ихчам (компакт) ламинат ва ҲПЛ композит панеллари;
ГОСТ 31311-2022 «Иситиш асбоблари. Умумий техник шартлар» (расмий манба: Приборы отопительные. Общие технические условия).
(1-боб Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 6 июлдаги 01/2-27-сонли қарори (ҳисоб рақами 410, 21.07.2026 й.) таҳририда)
2-боб. Атамалар ва таърифлар
2. Мазкур ШНҚда қуйидаги атамалар ва уларнинг таърифлари қўлланилган:
тиббиёт ташкилотлари — беморга тиббий ёрдам (уни қабул қилиш, унга тиббий маслаҳатлар бериш ва уни тиббий кўрикдан (антропометрия, визуал, объектив ва субъектив кўриклар) ўтказиш, профилактик кўриклар ва скрининг текширувлари, ташхис қўйиш учун зарур бўлган текширувлар ва бошқалар) ва бирламчи тиббий-санитария ёрдамини кўрсатувчи давлат ва нодавлат тиббиёт ташкилотлари;
компютер томографияси — рентген нурлари ёрдамида бемор танасининг батафсил ички тасвирларини олиш учун ишлатиладиган тиббий тасвирлаш усули;
гибрид операция хонаси — даволаш ва диагностика функцияларини бирлаштирувчи ҳамда бир ёки бир нечта визуализациялаш тизимлари (ЯМРТ, КТ, ангиограф) назорати остида жарроҳлик операцияларини бажаришни таъминлайдиган, технологик хусусиятлар ва жиҳозларга эга хоналар мажмуаси;
палата — беморларни даволаш, кузатиш, парваришлаш ва касалликлар диагностикаси амалга ошириладиган хона;
операция блоки — жарроҳлик операцияларини ўтказиш учун мўлжалланган хоналар мажмуи;
стационарлар — тиббиёт ташкилотида беморнинг сутка давомида ёки кундузи бўлишини таъминлайдиган ва унга тиббий ёрдам кўрсатиш учун мўлжалланган таркибий бўлинма;
бокслар — юқумли касалликларга чалинган беморни тўлиқ изоляция қилишга мўлжалланган палатанинг таркибий бўлинмаси (унда 1-2 та койкалар кўзда тутилади);
3-боб. Тиббиёт ташкилотларини жойлаштириш ва режалаштириш
3. Тиббиёт ташкилотларини жойлаштириш ва режалаштириш ШНҚ 2.07.01-23 ва СанҚваН 0020-22 га асосан амалга оширилиши керак.
4. Тиббиёт ташкилотлари ҳудудида у билан функционал боғлиқ бўлмаган бино ва иншоотларни жойлаштиришга йўл қўйилмайди.
5. Руҳий, юқумли касалликларни, шу жумладан сил касаллигини даволашга мўлжалланган тиббиёт ташкилотларини турар жойлардан камида 100 m масофада жойлаштириш лозим.
6. 1000 ва ундан ортиқ койкали тиббиёт ташкилотларини турар жойлардан камида 500 m масофада ҳамда кўкаламзорлаштирилган зоналарда жойлаштиришга йўл қўйилади.
7. Тиббиёт ташкилотларининг ҳудудларида маиший чиқиндиларни вақтинча сақлаш жойлари ташкил этилиши лозим.
юқумли ва юқумли бўлмаган касалликларга чалинган беморлар учун даволаш корпуслари (педиатрия, психосоматика, тери-таносил, радиологик корпуслар, туғуруқ мажмуалари ва акушерлик бўлимлари);
патологоанатомия корпуслари;
боғ-парк;
хўжалик ҳудуди ва муҳандислик иншоотлари.
Бунда, юқумли касалликлар корпуси бошқа корпуслардан яшил майдон билан ажратилади.
11. Юқумли касалликлар корпуси ҳудудида яшил майдон чизиғи билан изоляция қилинган «тоза» ва «ифлос» зоналар ажратилиши керак.
«Ифлос» зонадан чиқишда транспорт воситаларини дезинфекция қилиш учун ёпиқ майдонча кўзда тутилиши керак.
12. Кўп тармоқли марказий поликлиникалар таркибига кирувчи юқумли касалликлар, тери-таносил, акушерлик, болалар, психосоматик ва радиология бўлимлари алоҳида биноларда жойлаштирилиши керак.
Юқумли касалликлар корпуси учун алоҳида кириш йўли ва автотранспортларни дезинфекция қилиш учун ёпиқ майдон кўзда тутилиши лозим.
13. Тиббиёт ташкилотлари бино ва иншоотларини лойиҳалаштиришда ШНҚ 2.01.01-22 га асосан табиий-иқлим шароитлар ҳисобга олиниши керак.
Тиббиёт ташкилотлари хоналарининг қулай микроиқлимини таъминлаш учун турли қурилиш-иқлимий зоналарга мўлжалланган ШНҚ 2.08.01-24 га риоя қилиш лозим.
14. Тиббиёт ташкилотлари бино ва иншоотларининг композицион-режали ечими, қаватлилиги, узунлиги, блоклари жойлаштирилиши бўйича талаблар, жумладан уларни хавфли геологик жараёнлардан, зилзила ва ёнғин хавфларидан ҳимоя қилиш ҚМҚ 2.01.03-19, ШНҚ 2.01.02-04 га мувофиқ амалга оширилади.
141. МСК-64 шкаласи бўйича 8 ва ундан юқори баллик сейсмик фаол зоналарда қурилиши режалаштирилаётган 5 қаватдан юқори тиббиёт объектларини ШНҚ 2.01.06-25 га мувофиқ актив сейсмик ҳимоялаш қурилмалари (демпфер ускуналари) билан лойиҳалашга йўл қўйилади.
(141-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2025 йил 23 октябрдаги 01/2-41-сонли буйруғига (ҳисоб рақами 376, 30.10.2025 й.) асосан киритилган)
15. Хоналарнинг габаритлари, муҳандислик ускунасини жойлаштириш ШНҚ 2.08.02-23 га мувофиқ кўзда тутилиши лозим.
16. Биноларнинг ертўла ва цокол қаватларида беморлар учун палата бўлимлари, туғуруқ, операция, муолажа ва шифокор хоналари, шунингдек заҳарли, кучли таъсир кўрсатувчи, тез ёнувчан ва ёқилғи суюқликларини сақлаш омборларини жойлаштиришга йўл қўйилмайди.
17. Рентген ва компьютер томографияси хоналарини, нурдиагностика ва терапия, нуклеар диагностика бўлимлари, шунингдек радиоактив моддаларни ишлатиш билан боғлиқ хоналарни жойлаштириш, рентген аппаратларни ўрнатиш СанПиН 0194-06 га мувофиқ амалга оширилиши керак.
18. Рентген ва компьютер томографияси хоналари, ионлаштирувчи нурланиш манбалари бўлган нур терапияси бўлимлари хоналари, 1 ва 2 хавфлилик синфларида ишлар олиб бориладиган радиоизотоп диагностика лабораториялари хоналарини палаталар остида, устида ва туташ қилиб жойлаштиришга йўл қўйилмайди.
19. Тиббиёт ходимлари доимо фаолият кўрсатадиган хоналардаги ойналарда панжарали тўсиқлар ўрнатилишига (барча қаватларда) йўл қўйилмайди, бундан товар-моддий бойликларни сақлашга мўлжалланган хоналар мустасно.
20. Хоналардаги шовқин даражаси ва уларнинг шовқиндан ҳимоясини таъминлаш ШНҚ 2.01.08-24 га мувофиқ амалга оширилиши керак.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 6 июлдаги 01/2-27-сонли қарори (ҳисоб рақами 410, 21.07.2026 й.) таҳририда)
21. Тиббиёт ташкилотларининг томига ўрнатилган ва тақаб қурилган қозонхоналарни лойиҳалашга йўл қўйилмайди.
22. Шамоллатиш камералари, насос жойлаштирилган хоналар (ёнғинга қарши насосхоналар ва автоматик ёнғинўчиргичлар учун насосхоналардан ташқари), иссиқлик пунктлари, машина бўлимлари ҳамда бошқа шовқин ва вибрация манбаи бўлган ускуна билан жиҳозланган хоналар одамлар доимий равишда бўладиган хоналар, шифокор хонаси, операция хоналарининг ёнига, усти ёки остига жойлаштирилмаслиги лозим.
26. Аҳолига ўз вақтида тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида тиббий диагностика марказларини турар жой ҳудудида жойлаштирилиши керак.
27. Бинога кириш жойлари пандуслар билан жиҳозланган бўлиши керак.
Пандуслар ёки зинапоя маршлари камида 0,9 m баландликда тўсилиши ва тутқичлар билан тугаши ҳамда пандус ёки зинапоя марши узунлигидан камида 0,3 m га ортиқ бўлиши керак. Тутқичлар диаметри 0,05 m дан ошмаслиги керак.
28. Икки ва ундан ортиқ қаватли тиббий диагностика марказларининг биноларида лифтлар ёки механик кўтаргичлар назарда тутилиши лозим.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 6 июлдаги 01/2-27-сонли қарори (ҳисоб рақами 410, 21.07.2026 й.) таҳририда)
29. Тиббий диагностика марказлари бинолари ва хоналарининг архитектура-режавий ва конструктив ечимлари оптимал санитария-гигиена ва эпидемияга қарши режимларни, тиббиёт ходимлари учун мақбул меҳнат шароитларини яратишни таъминлаши керак.
30. Тиббий диагностика марказлари биносига киришда санитария мосламаси ва коридор орасида шлюзга эга бўлган фильтр-бокс кўзда тутилиши лозим.
31. Асосий ва ёрдамчи хоналарнинг таркиби ва майдони ушбу ШНҚнинг 1-жадвалида келтирилган.
1-жадвал
Тиббий диагностика марказлари хоналарининг таркиби ва майдони
33. Уч қаватгача бўлган даволаш-профилактика муассасалари биноларида камида битта зинапоя ногиронлиги бўлган шахслар учун мўлжалланган махсус кўтариш мосламаси билан жиҳозланиши лозим.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 6 июлдаги 01/2-27-сонли қарори (ҳисоб рақами 410, 21.07.2026 й.) таҳририда)
34. Даволаш-профилактика муассасаси хоналари баландлигини пол сатҳидан шифтгача камида 3 m қабул қилиниши лозим.
Бинога кираверишдаги хоналарнинг пол сатҳи кириш эшиги олдидаги тротуар сатҳидан камида 0,15 m баландроқ бўлиши керак.
Ўриндиқли аравачадаги ногиронлиги бўлган шахслар учун қулайлик яратиш мақсадида бинога киришда пандуслар кўзда тутилиши лозим.
35. Ертўла ва цокол қаватларда жойлаштирилган даволаш-профилактика муассасаси хоналарининг рўйхати мазкур ШНҚнинг 1-иловасида келтирилган.
36. Даволаш-профилактика муассасасининг ошхонасида овқатланиш залининг (тарқатиш хонасисиз) майдони — ушбу залдаги бир ўриндиқ учун 1,8 m2, ўриндиқли аравачадаги ногиронлиги бўлган шахслар ташриф буюрадиган заллардаги бир ўриндиқ учун 2,2 — 2,5 m2 ни ташкил қилиши керак.
37. Даволаш-профилактика муассасаларини лойиҳалаштириш СанҚваН 0020-22 ҳамда ушбу ШНҚ га мувофиқ амалга ошириш лозим.
бокслар, яримбокслар ва юқумли касалликлар бўлинмаси палаталари;
реабилитация бўлинмаси;
клиник-диагностика лабораторияси;
функционал диагностика бўлинмаси;
гемодиализ бўлинмаси;
марказлашган стерилизация бўлинмаси;
ёрдамчи, хизмат кўрсатиш ва маиший хоналар.
39. Стационарлар, палата бўлимлари асосий хоналарининг майдонлари ушбу ШНҚнинг 2-жадвалида келтирилган.
Палата секцияларининг типлари, майдони ва койкалар сони СанҚваН 0020-22 га мувофиқ аниқланади.
Палаталар санитария узеллари билан таъминланган бўлиши керак.
Беморларнинг кундузи бўлишлари ва яқин қариндошлари билан учрашишлари учун бир койкага 0,3-0,35 m2 майдон ҳисобидан, умумий майдони 15-20 m2 (ва ундан кўп) холл-меҳмонхоналар кўзда тутилиши лозим.
2-жадвал
Стационар, палата бўлимлари асосий хоналарининг майдони
Т/р
Хоналар номи
Асосий хоналар майдони, m2
стационарда койкалар сони
2 — 5
6 — 10
11 — 15
16 — 30
31 — 50
51 — 100
101 — 200
201 — 350
351 — 400
401 — 500
501 — 600
601 ва ундан ортиқ
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
Даволаш бўлими
1.
Муолажа хонаси
-
-
-
-
12
12
12
12
12
12
12
12
2.
Ординаторлар хонаси
-
-
-
-
-
1 та шифокор учун 6 та, лекин 32 тадан кам эмас
3.
Катта ҳамшира хонаси
-
-
-
-
-
12
12
12
12
12
12
12
4.
Хўжалик ҳамшира хонаси
-
-
-
-
-
10
10
10
10
10
10
10
5.
Ифлос чойшабларни йиғиш учун хона
-
-
-
-
-
4
4
4
4
4
4
4
6.
Овқат тарқатиш хонаси
-
-
4
4
6
6
8
8
10
10
10
10
7.
Ошхона
1 та ўриндиқ учун 1,2
8.
Ҳожатхона*
3
3
3
3
3х2
3х2
3х2
3х2
3х2
3х2
3х2
3х2
9.
Санитария хонаси
-
-
-
-
8
8
8
8
8
8
8
8
10.
Клизма қўйиш хонаси**
-
8
8
8
8
8
8
8
8
8
8
8
Туғруқхона бўлими
11.
Индивидуал туғиш палатаси
24
12.
Сут қоришмаларини тайёрлаш хонаси
6
13.
Гинекология муолажа хонаси
-
-
-
-
12
12
12
12
12
12
12
12
14.
Янги туғилган чақалоқлар учун интенсив палата
1 та кювез учун +3 ҳар бир қўшимча кювез/каравотча учун
15.
Ординаторлар хонаси
-
-
-
-
-
1 та шифокор учун 6 та, лекин 32 тадан кам эмас
16.
Катта ҳамшира хонаси
-
-
-
-
-
12
12
12
12
12
12
12
17.
Хўжалик ҳамширалари хонаси
-
-
-
-
-
10
10
10
10
10
10
10
18.
Ифлос чойшабларни йиғиш учун хона
-
-
-
-
-
4
4
4
4
4
4
4
19.
Овқат тарқатиш хонаси
4
4
4
4
6
6
8
8
10
10
10
10
20.
Ошхона
1 та ўриндиқ учун 1,2
21.
Ҳожатхона*
3
3
3
3
3х2
3х2
3х2
3х2
3х2
3х2
3х2
3х2
22.
Санитария хонаси
-
-
-
-
8
8
8
8
8
8
8
8
23.
Клизма қўйиш хонаси**
-
8
8
8
8
8
8
8
8
8
8
8
Изоҳ: * ҳожатхоналар сони (1 — эркаклар учун, 1 — аёллар учун), тиббий ходимлар учун алоҳида;
** клизма қўйиш хонаси бўлим йўналишига мувофиқ ташкил этилади.
391. Кузатувчи шахслар, шу жумладан ота-оналари билан бирга жойлаштириладиган 7 ёшгача бўлган болалар учун мўлжалланган палата бўлимлари бинонинг бешинчи қаватидан юқори бўлмаган қаватларда жойлаштирилиши лозим.
Кузатувчи шахсларсиз, шу жумладан ота-оналарисиз жойлаштириладиган 7 ёшдан катта болалар учун мўлжалланган палата бўлимлари, болалар психиатрия палата бўлимлари, шунингдек кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун мўлжалланган палата бўлимлари бинонинг иккинчи қаватидан юқори бўлмаган қаватларда жойлаштирилиши керак.
Катталар учун мўлжалланган психиатрия палата бўлимлари бинонинг учинчи қаватидан юқори бўлмаган қаватларда жойлаштирилиши зарур.
(391-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 6 июлдаги 01/2-27-сонли қарори қарорига (ҳисоб рақами 410, 21.07.2026 й.) асосан киритилган)
40. Изоляторда душли санитария узели, ҳамшира пости кўзда тутилган бўлиши лозим.
Изолятор хоналари блокидан ташқарига чиқиш жойи бўлиши керак.
41. Рентген хоналарининг муолажа хоналари ва нур терапияси хоналари, I ва II тасниф ишлари олиб борилаётган радиоизотоп диагностика хоналарини болалар ва ҳомиладор аёллар палаталари билан туташ (горизонтал ва вертикал бўйича) жойлаштиришга йўл қўйилмайди.
Флюорография хонаси камида 20 m2 бўлиши керак.
Битта процедура столи учун рентгенодиагностика хонаси 30 — 35 m2, иккита стол учун — 45 — 48 m2 майдонга эга бўлиши керак.
42. Физиотерапия бўлимлари, процедура хоналари муолажалар учун ўринлар сони (битта кушетка учун 6 — 9 m2) бўйича ҳисобланади. Массаж, электрдаволаш учун хона майдони камида 14 m2 бўлиши керак.
Даволаш души, ванналар ва балчиқ муолажаларини қабул қилиш учун процедура хоналари ҳамда технологик ўтиш йўлакларига эга бўлган заллар кўзда тутилиши лозим.
Даволаш-профилактика муассасаларида битта ванна ёки битта кушеткага ечинадиган жой, балчиқ билан даволовчи душхона назарда тутилиши керак.
43. Клиник-диагностика лабораториялари СанҚваН 0020-22 ҳамда ҚМҚ 2.08.06-97 ни ҳисобга олган ҳолда лойиҳалаштирилиши керак.
44. Операция блокларининг асосий ва ёрдамчи хоналари таркиби ва майдонлари ушбу ШНҚнинг 3-жадвалида келтирилган.
3-жадвал
Операция блокларининг асосий ва ёрдамчи хоналари таркиби ва майдонлари
Т/р
Хонанинг номи
Майдони m2 дан кам эмас
1
2
3
1.
Жарроҳлик зали
Умумий йўналишдаги, шу жумладан ортопедик травматология:
36,0
юрак ва қон-томирларда нейрохирургик операцияларни ўтказиш учун*;
42,0
сунъий қон айланиш аппаратидан фойдаланган ҳолда юракда операцияларни ўтказиш, рентген операция зали*.
2 тадан ортиқ операция залларига эга бўлган операция блокларида йиғиштириш анжомлари ва дезинфекция воситаларини сақлаш учун 2 та хона кўзда тутилади.
45. Болалар, акушерлик, гинекология, юқумли касалликлар, тери-таносил касалликлари, сил, руҳий касалликлар бўйича тиббиёт ташкилотларида қабулхона бўлимлари ва беморларни чиқариш хоналари алоҳида бўлиши керак. СанҚваН 0020-22 га мувофиқ бошқа бўлимларнинг қабулхоналари умумий бўлиши ҳамда ўринлар сони энг кўп бўлган асосий бинода жойлашиши керак.
Тиббиёт ташкилотлари қабул бўлими хоналарининг таркиби ва майдони мазкур ШНҚнинг 4-жадвалида келтирилган.
4-жадвал
Тиббиёт ташкилотлари қабул бўлими хоналарининг таркиби ва майдони
* 4 ва ундан ортиқ шифокорлар учун хона майдони 32 m2 дан кам бўлмаслиги керак.
** ҳожатхоналар беморлар (эркаклар учун 1 та, аёллар учун 1 та) ҳамда тиббиёт ходимлари учун ҳам алоҳида бўлиши керак.
46. Овқатланиш блоки хоналарининг таркиби ва майдонлари беморлар сони ва ишлаб чиқариш ҳажмларини ҳисобга олган ҳолда технологик ҳисоб-китоблар билан белгиланади.
Бунда, умумий майдон 1 койкага 0,35 — 0,5 m2 ҳисобидан қабул қилиниши лозим.
Овқатланиш блокини юқумли бўлмаган беморлар учун алоҳида киришни таъминлаб, даволаш корпусларининг орасига жойлаштиришга йўл қўйилади.
47. Патологоанатомия бўлимларини палата ва даволаш-диагностика корпусларида ва овқат тайёрлаш хизмати блокларида жойлаштиришга йўл қўйилмайди.
Патологоанатомик бинолар палата биноларидан алоҳида лойиҳалаштирилиши ва даволаш ҳамда туғуруқ мажмуаси биноларидан, шунингдек даволаш-профилактика муассасалари ҳудудига яқин жойлашган турар-жой ва жамоат бинолари деразаларидан яққол кўриниб турмаслиги керак.
Бўлим таркибида майдони 9-10m2 бўлган вестибюль, майдони 22 m2 бўлган шифокор хонаси, ёрдамчи хоналар, душхона ҳамда санитария узели жойлаштирилиши лозим.
48. Юқумли касалликлар ҳамда болалар даволаш-профилактика муассасалари қуйидаги ҳисобдан келиб чиқиб, ходимлар учун санитар ўтказгични ўз ичига олиши керак: битта душ 10 — 12 нафар ходимга алоҳида ечиниш ва кийиниш хоналари билан.
49. Асосий хоналарнинг кенглигини камида қуйидагича қабул қилиш лозим (m):
тез ёрдам кўрсатиш блоклари, операция ва реанимация блоклари коридорлари — 2,4÷2,8 (ва ортиқ);
боғлаш ва кичик операция хоналари, гинекология, урология, ортопедия, онкология, офтальмология ва отоларингология хоналари — 3,2 — 3,6 (жиҳозлар типига қараб);
жарроҳлик операция хоналари — 5,0;
ҳожатхона қўл ювиш жиҳози билан (касаллар учун) — 1,65, ювиниш жойи билан қўшилган санузел — 2,2, санузел шлюзи — 1,4.
50. Палаталар, изоляторлар, боксларнинг тамбури ва шлюзлари, муолажа, боғлаш, операция хоналари ҳамда ваннахоналар эшикларининг кенглиги камида 1.1 m бўлиши керак.
51. Хоналар чуқурлиги қуйидагини ташкил қилиши керак:
6 m дан кўп эмас — бир томондан ёритишда даволаш-диагностика хоналари ва палаталарда;
камида 4 m — боғлаш хоналари, шифокор-мутахассислар хоналари (терапевтлар учун 3 m га йўл қўйилади);
4,6 — 5,0 m (ёки ортиқроқ) хирургия операция хоналарида (технологик талаблар бўйича аниқлаш керак).
52. Юқумли касалликлар бўлими асосий хоналари баландлиги камида 3,3 m, рентген бўлими, сув-балчиқ билан даволаш заллари ва овқатланиш блокининг иссиқлик цехларида эса, камида 3,6 m бўлиши керак.
53. Болалар учун ошхоналарнинг овқат тарқатиш пунктлари ўз ичига қуйидагиларни олиши керак:
вестибюль-кутиш зали 10 m2;
музлаткич ва идиш-товоқ ювиш ускунаси билан жиҳозланган ёрдамчи хонаси билан овқат тарқатиш хонаси 15 m2;
54. Асосий тиббиёт хоналари деворлари, пардеворлари ва шифтларининг юзаси силлиқ, сувли тозалаш ва хоналарни дезинфекция қилишга йўл қўядиган бўлиши керак.
Операция, наркоз бериш, операция олди ва бошқа махсус хоналарнинг поли сув ўтказмайдиган, осон тозаланадиган ва дезинфекция эритмалари билан тез-тез ювиб туришга йўл қўядиган бўлиши керак.
Операция ва наркоз бериш хоналарининг поли статик электр тўпланиб қолишини истисно қилиши керак.
Рентген хоналари ва электр ёруғлик билан даволаш хоналарининг девор, пардеворлари ва полларини керамик плиткалар билан пардозлашга йўл қўйилмайди.
541. Тиббиёт ташкилотларининг стоматология ва жарроҳлик амалиёти хоналари деворларини ички пардозлашда ЎзМСт ЭН 438-4:2024 ҳамда ЎзМСт ЭН 438-7:2024 талабларига мувофиқ юқори босим остида тайёрланган ламинат панеллардан (ҲПЛ) фойдаланишга йўл қўйилади.
Бунда панелларнинг юзаси силлиқ, намлик ўтказмайдиган, ювиладиган, дезинфекция воситалари ва механик таъсирларга чидамли бўлиши, панеллар туташган жойларнинг герметиклиги таъминланиши лозим.
(541-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 6 июлдаги 01/2-27-сонли қарори қарорига (ҳисоб рақами 410, 21.07.2026 й.) асосан киритилган)
3-§. Туғуруқ мажмуаларига қўйиладиган талаблар
55. Туғуруқ мажмуаларида акушерлик бўлими 60 фоиз, ҳомиладорлар патологияси бўлими 30 фоиз ва гинекология бўлими 10 фоизни ташкил қилиши керак.
56. Акушерлик бўлимларида туғуруқ заллари 16 фоизни ташкил қилиши керак.
57. Туғуруқ мажмуаларида битта душ 10 — 12 нафар ходимга алоҳида ечиниш ва кийиниш хоналарини ўз ичига олиши керак.
58. Чақалоқлар реанимацияси ва интенсив терапия бўлими ҳамда чақалоқлар ва чала туғилган чақалоқлар патологияси бўлими туғуруқ мажмуасидан алоҳида лойиҳалаштирилиши ва алоҳида кириш-чиқиш билан кўзда тутилган мустақил блокда жойлаштирилиши керак.
59. Перинатал марказнинг чақалоқлар реанимация ва интенсив терапия бўлими ҳамда чақалоқлар ва эрта туғилган чақалоқлар патологияси бўлимига бошқа акушерлик стационарларидан чақалоқлар қабул қилинганда қабул бўлими хоналари ташкил этилиши керак.
60. Чақалоқлар ва эрта туғилган чақалоқлар патологияси бўлими она ва бола биргаликда бўлишига асосланган ҳолда ташкил этилиши лозим.
Чақалоқлар реанимация ва интенсив терапия бўлимида ўпкаси сунъий вентиляцияда бўлган болалар ётқизилади. Бунда, болани кўриш учун ушбу бўлимга оналарнинг киришига йўл қўйилади.
Чақалоқлар реанимация ва интенсив терапия бўлимида оналар учун алоҳида палаталар кўзда тутилиши керак.
61. Чақалоқлар патологияси бўлими туғуруқ мажмуасининг алоҳида изоляцияланган бўлинмасида жойлаштирилиши керак.
62. Туғруқ мажмуасининг қабул бўлимида туғадиган аёллар ва ҳомиладорларни қабул қилиш учун иссиқ ва совуқ сув билан таъминланган хона (8 m2) ташкил этилган бўлиши керак.
Марказлаштирилган иссиқ сув таъминотига эга бўлмаган жойларда сув иситиш учун қурилмалар ўрнатилиши кўзда тутилади.
63. Туққан аёллар учун барча палаталар иссиқ ва совуқ сув билан таъминланган бўлиши керак.
64. Туққан аёллар учун ҳожатхоналар туғуруқ заллари ёнида жойлаштирилиши, лекин ушбу ҳожатхоналарга кириш коридор орқали бўлиши керак.
65. Яримбокслардаги туғруқ олди, муолажа, боғлаш ва ванна хоналари эшикларининг кенглиги камида 1,1 m бўлиши керак.
66. Туғуруқ мажмуаларининг хоналар таркиби ва майдони ушбу ШНҚнинг 5-жадвалида келтирилган.
5-жадвал
Туғуруқ мажмуаларининг хоналар таркиби ва майдони
Т/р
Хонанинг номи
Майдони,
m2 (камида)
1
Туғуруқ зали, янги туғилган чақалоқ учун ҳожатхона билан
24
2.
Ходимлар учун тайёргарлик хонаси, душ билан
6
3.
Операция хонаси
36
4.
1 та койкали палата
12
5.
2 ва ундан ортиқ койкали палата
1 та койкага 10,0 ҳисобидан (она ва бола)
6.
Шлюз ва санузел ҳамда 1 та койка ва 1 та каравотга эга бўлган палата*
12+3+6
7.
2 та койкава 2 та каравотчага эга бўлган палата, санузел билан
20+6
8.
Навбатчи ҳамшира пости
6
9.
Муолажа хонаси
12
10.
Чақалоқларни эмлаш хонаси
12
11.
Овқат тарқатиш ва идиш ювиш жойи
9+6
12.
Ошхона (1 та ўриндиқ учун)
1,2
13.
Ходимлар учун умивальникга эга бўлган санитар узели
6
14.
Туққан аёллар учун ювиниш хонаси, санузел билан
6
15.
Туққан аёллар шахсий гигиена хонаси**
8
16.
Йиғиштириш анжомларини сақлаш ва дезинфекция воситаларини тайёрлаш хонаси
6
17.
Ишлатилган чойшабларни вақтинча сақлаш хонаси
4
18.
Бўлим мудирининг хонаси
12
19.
Катта ҳамшира хонаси
12
20.
Ходимлар хонаси
12
21.
Хўжалик мудири хонаси
10
22.
Ходимларнинг кийиниш хонаси
1 та индивидуал жавон учун 0,5
Изоҳ:
* изолятор сифатида фойдаланилиши мумкин;
** зарурат бўлганда клизма қўйиш хонаси сифатида фойдаланилиши мумкин.
Офтальмолог хонаси, қоронғу хона билан (зарурат бўлганда)
12+8
12+8
12+8
12+8
12+8
12+8
Кундузги стационар
25.
Шифокор хонаси
10
10
10
10
10
10
26.
Муолажа хонаси
10
10
10
10
10
10
27.
Палаталар (эркаклар ва аёллар учун алоҳида)
1 та ўринга 5 m2
1 та ўринга 5 m2
1 та ўринга 5 m2
1 та ўринга 5 m2
1 та ўринга 5 m2
1 та ўринга 5 m2
28.
Санузел (эркаклар ва аёллар учун)
3
3
3
3
3
3
Контакт линзалар лабораторияси:
кутиш зали
-
-
-
6
6
6
муолажа хонаси
-
-
-
12
12
12
материаллар хонаси
-
-
-
15
15
15
шифокор хонаси
-
-
-
12
12
12
лаборатория мудирининг хонаси
-
-
-
12
12
12
Стоматология
29.
Терапевтик стоматология хонаси, 1 та кресло учун
12 m2, ҳар бир қўшимча кресло учун 10
30.
Хирургик стоматология хонаси, 1 та кресло учун
12 m2
31.
Ортопедик стоматология хонаси, 1 та кресло учун
12 m2, ҳар бир қўшимча кресло учун 10
32.
Ортодонтик стоматология хонаси, 1 та кресло учун
12 m2, ҳар бир қўшимча кресло учун 10
33.
Болалар стоматологи хонаси
12 m2, ҳар бир қўшимча кресло учун 10
34.
Имплантология операция хонаси, операция олди хонаси билан
14+6
Тиш-техник лабораторияси
35.
Асосий хоналар
10
12 m2, ҳар бир қўшимча техник учун 10
36.
Махсус хона
10
12 m2, ҳар бир қўшимча техник учун 10
36.
Рентген бўлими
лойиҳа топшириғи бўйича
37.
Физиотерапия бўлими
СанҚваН 0020-22 га мувофиқ
38.
Клиник-диагностик лаборатория
СанҚваН 0020-22 га мувофиқ
39.
Функционал диагностика бўлими
СанҚваН 0020-22 га мувофиқ
40.
Марказий стерилизация бўлими
СанҚваН 0020-22 га мувофиқ
41.
Ёрдамчи хоналар
СанҚваН 0020-22 га мувофиқ
68. 3 тадан ортиқ шифокор хоналари бўлган амбулатория-поликлиника муассасаларида умумий вестибюлдан ташқари болалар, тез ва шошилинч ёрдам бўлимлари, аёлларга маслаҳатлар учун алоҳида кириш жойлари кўзда тутилади.
5-§. Оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникаларга қўйиладиган талаблар
69. Оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникалар таркиби ва майдони мазкур ШНҚнинг 7-жадвалида белгиланган.
7-жадвал
Оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникалар хоналаринингтаркиби ва майдони
Т/р
Хоналарнинг номланиши
Майдон, m2
қатновлар сони
31 — 50
51 — 100
101 — 200
201 — 350
351 — 400
401 ва ундан кўп
1.
Вестибюль, кутиш зали
6
12
16
18
2.
Рўйхатхона
камида 10
3.
Дорихона шохобчаси
лойиҳа топшириғи бўйича
4.
Беморларни қабул қилиш учун фильтр бокс, изоляцияланган кириш жойи билан
Республика тез тиббий ёрдам марказининг ҳудудий филиаллари:
диспетчер хонаси
ҳайдовчилар учун хона
муолажа хонаси
12
15.
Орал регидратация хонаси, санузел билан
1 та ўрин учун 7 2х2
16.
Кундузги стационар
12
17.
Физиотерапия хонаси
-
12
12
12
18
18
18.
Бўлим мудири хонаси
12
19.
Стерилизация пункти:
қабул қилиш, ювиш, қадоқлаш;
Стерилизация қилиш
8
8
9
12
20.
Балғам йиғиш хонаси*
Ҳудуднинг умумий киришидан узоқроқда жойлашган соябон остида
21.
Санитария узели**
2x2
22.
Бош ҳамшира хонаси
4
23.
Диагностика хоналари
Лойиҳа топшириғига асосан
24.
Тиббий чиқиндиларни вақтинчалик сақлаш хонаси
Лойиҳа топшириғига асосан
Изоҳ:
* очиқ ҳавода атрофи ўралган ва усти ёпилган майдонча;
** ҳожатхоналар сони (1-эркаклар, 1-аёллар) ва алоҳида тиббий ходимлар учун;
*** Лабораториялар қон ва организмнинг бошқа ажратмаларини (сийдик, нажас, микроскопияни) текшириш учун ажратилган бўлиши керак.
6-§. Республика тез тиббий ёрдам маркази филиаллари ва станцияларига (подстанцияларига) қўйиладиган талаблар
70. СанҚваН 0020-22 га асосан тез тиббий ёрдам станцияси аҳолисининг сони 50 минг кишидан ортиқ аҳоли пунктида ташкил этилади.
71. Аҳолиси 50 минг кишигача бўлган аҳоли пунктларида тиббиёт ташкилотлари таркибида бўлган тез тиббий ёрдам бўлимлари ташкил этилишига йўл қўйилади.
72. Тез тиббий ёрдам станцияси таркибида қуйидагилар кўзда тутилиши лозим:
оператив бўлим (чақириқларни қабул қилиш учун диспетчер хонаси);
даволаш бўлими;
алоқа бўлими (станция ва тезкор тиббий ёрдам бригадалари ўртасида ўзаро алоқани амалга ошириш учун);
архив билан тиббий статистика бўлинмаси;
дорихона;
подстанциялар;
маъмурий-хўжалик бўлими.
73. Республика тез тиббий ёрдам маркази филиаллари ва станциялари (подстанциялари) хоналарининг таркиби ва майдони мазкур ШНҚнинг 8-жадвалига мувофиқ бўлиши керак.
8-жадвал
Республика тез тиббий ёрдам маркази филиаллари ва станциялари (подстанциялари) хоналарининг таркиби ва майдони
Т/р
Хоналар номи
Майдони, m2
Республика тез тиббий ёрдам маркази филиаллари
Тез тиббий ёрдам станцияси
(подстанция)
1.
Диспетчер хонаси
1 та иш жойи учун 6, лекин хонанинг умумий майдони 12 дан кам бўлмаслиги лозим
1 та иш жойи учун 6, лекин хонанинг умумий майдони 12 дан кам бўлмаслиги лозим
2.
Амбулатор беморларини қабул қилиш хонаси
12
3.
Бригадаларнинг тиббий жиҳозларини сақлаш ва тиббий тўпламларни ишга тайёрлаш хонаси
12
4.
Ёнғин ва қўриқлаш сигнализацияси билан жиҳозланган медикаментлар захираси хонаси
80
18
5.
Тиббий ходимлар дам олиш хонаси (эркаклар ва аёллар учун)
1 та иш жойи учун 4, лекин хонанинг умумий майдони 12 дан кам бўлмаслиги лозим
6.
Тез тиббий ёрдам автотранспорт ҳайдовчиларининг хонаси
1 та иш жойи учун 4, лекин хонанинг умумий майдони 12 дан кам бўлмаслиги лозим
7.
Навбатчи ходимларнинг овқатланиш хонаси
10
10
8.
Душ, кийиниш хонаси билан (эркаклар ва аёллар учун)
1 та душ учун 6
1 та душ учун 6
9.
Ҳожатхона (эркаклар ва аёллар учун)
1 та ҳожатхона учун 3
1 та ҳожатхона учун 3
10.
Автотранспортлар учун усти ёпиқ тураргоҳлар — бокслар
1 автотранспорт учун 15
11.
Тиббий чиқиндиларни вақтинча сақлаш хонаси
6
4
12.
Наркотик ва психотроп дори воситаларини сақлаш хонаси
4
4
13.
Тозалаш ускуналари ва дезинфекциялаш воситаларининг ишчи эритмаларини сақлаш санитария хонаси
3
3
14.
Cтерилизация бўлими:
қабул қилиш ва рўйхатга олиш хонаси
6,0
ювиш хонаси
12,0
қуритиш ва қадоқлаш хонаси
12,0
стерилизация хонаси
1 автоклавга 9, лекин хонанинг умумий майдони 12 дан кам бўлмаслиги лозим
тарқатиш (экспедиция) хонаси
6,0
15.
Станция мудири ва катта шифокор хонаси
12
16.
Катта фельдшер хонаси
12
17.
Хўжалик бекаси хонаси
12
12
7-§. Қон қуйиш станциялари
74. Қон қуйиш станцияси алоҳида таркибий тузилма бўлиб, қон ва қон препаратларини йиғиш, қайта ишлаш ва сақлашни таъминлайди.
75. Донорлар бўлими донорларни қабул қилиш ва танлаш ҳудуди, қон олиш ва текширилмаган қонларни вақтинчалик сақлаш ҳудудига бўлинади.
Донорларни қабул қилиш ва танлаш ҳудуди қон олиш ҳудудидан алоҳида бўлиши керак.
76. Клиник-диагностик лаборатория клиник-биохимик, иммунофермент анализаторлардан (IFA) ва PZR-лабораторияларидан ташкил топган бўлиши керак.
77. Қонни қайта ишлаш бўлими қон препаратлари ва компонентларига бўлинади.
78. Қон қуйиш станцияси хоналарининг таркиби ва майдонлари ушбу ШНҚнинг 9-жадвалида белгиланган.
9-жадвал
Қон қуйиш станцияси хоналарининг таркиби ва майдонлари
Т/р
Хоналарнинг номланиши
Йилига 25000 донация
Йилига 50000 донация
Хоналар сони
Хоналар майдони (m2)
Хоналар сони
Хоналар майдони (m2)
Донор бўлими
Донорларни қабул қилиш ва танлаш зонаси
1.
Рўйхатхона, донорлар кутиш зали билан
1
12
1
24
2.
Анкеталаш зонаси
1
12
1
12
3.
Терапевт хонаси
1
12
1
12
4.
Ягона донор маркази хонаси
1
18
1
18
5.
Буфет
1
12
1
21
6.
Гардероб
1
4
1
10
7.
Санузел
2
3
2
3
8.
Кўчма қон олиш бригадаси дам олиш хонаси
1
10
1
15
9.
Кўчма қон олиш бригадаси буюмларини сақлаш хонаси
1
8
1
12
10.
Кўчма қон олиш бригадаси фойдаланган материалларни зарарсизлантириш хонаси
1
4
1
5
11.
Ходимлар хонаси, душ билан
2
1 та хонага 12+4
2
1 та хонага 12+4
Донорларни бирламчи лабораториятекшириш зонаси
12.
Донорлардан гемоглобин ва гуруҳга қон олиш хонаси
1
12
1
12
13.
Тромбодонорлардан қон олиш хонаси
1
12
1
12
14.
Шифокор хонаси
1
12
1
12
Донорлардан қон олиш зонаси
15
Донорларни рўйхатга олиш хонаси
1
10
1
10
16.
Донорлардан қон олиш хонаси
8 кресло
1 кресло — 5 m2
8 кресло
1 кресло — 5,0 m2
17.
Плазмаферез учун қон олиш хонаси
2 кресло
1 кресло — 6 m2
2 кресло
1 кресло — 6,0 m2
18.
Аппаратли тромбоцитоферез хонаси
3 центрифуга
1 центрифуга — 4 m2
3 центрифуга
1 центрифуга — 4 m2
19.
Бўлим мудири хонаси
1
10
1
10
Қон компонентларини қайта ишлаш бўлими
Қонни қайта ишлаш зали
20.
Қон ва унинг компонентларини қабул қилиш, рўйхатга олиш ва сақлаш хонаси
1
18
1
18
21.
Қон компонентларини зарарсизлантириш ва бериш хонаси
2
12
2
14
Машиназали
22.
Центрифугалаш хонаси
1
3 центрифугага 12
1
4 центрифугага 12
23
Плазмани тез музлатиш хонаси
1
10
1
12
24.
Қонни компонентларга ажратиш хонаси
2
10
2
12
Қон компонентларини нурлантириш зали
25.
Ходимлар хонаси
1
10
1
10
26.
Қон компонентларини нурлантириш хонаси
1
28
1
30
Қон компонентларини узоқ муддат сақлаш зали
27.
Совиткич камералари хонаси
1
12
1
16
Қон компонентларини иккиламчи фракциялаш бўйича тоза зона
(альбумин сақлаш цехи)
28.
Хомашёни рўйхатга олиш хонаси
1
12
1
16
29.
Бокс, бокс олди хонаси билан
1
10 + 4
1
10 + 6
30.
Плазма сақлаш учун музлаткич камераси
1
12
1
16
31.
Плазмани фракциялаш камераси
1
28
1
36
32.
Альбумин эритмасини оқартириш фильтрацияси бўйича бокс ва бокс олди хонаси
1
10 + 4
1
10 + 6
33.
Ювиш хонаси
1
10
1
12
34.
Дистиллятор хонаси
1
4
1
6
35.
Альбуминни қуритиш ва музлатиш бокслари
1
24
1
30
36.
Монтаж хонаси
1
12
1
16
37.
Альбуминни флаконларга қуйиш бокси ва бокс олди хонаси
1
10+4
1
10+4
38.
Сув ҳаммомида қиздириш ва қадоқлаш хонаси
10+4
10+4
10+4
10+4
Қонни гравитация қилиш бўлими (даволаш плазмоферези)
79. Санитария-эпидемиология хизмати муассасаларининг бинолари алоҳида ажратилган ҳудудларда жойлаштирилиши лозим.
80. Санитария-эпидемиология хизмати муассасалари учун ер участкаларининг майдонини қуйидагича қабул қилиш лозим, ha:
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ва унинг ҳудудий бошқармалари учун — 0,8;
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг туман (шаҳар) бўлимлари учун — 0,5;
туман (шаҳар) дезинфекция станциялари учун — 1.
81. Туман (шаҳар) дезинфекция станцияларининг санитар ўтказгичлари, дезинфекция камералари хоналари ва санитар транспортини дезинфекция қилиш хоналарига одам ва машина кириш жойлари ушбу хоналарнинг чиқиш жойларидан ажратиб қўйилиши керак.
82. Виварий лабораторияси бўлган бинодан турар жой ва жамоат биноларигача бўлган оралиқ масофа 50 m дан кам бўлмаслиги лозим.
83. Санитария-эпидемиология хизмати муассасаларининг ҳудудлари тўсиқ билан чегараланган ва тўсиқлар бўйлаб 5 m кенгликда кўкаламзорлаштирилган бўлиши керак. Бунда, тўсиқ баландлиги 1,6 m бўлиши керак.
84. Ертўла қаватида кир, чойшабларни сақлаш учун хоналар, совитиш камералари ва кийиниш хоналари, омборхоналарни жойлаштиришга йўл қўйилади, бундан ёнувчан материаллар, енгил алангланувчи ва ёнувчан суюқликлар омборхоналари мустасно.
Поли тротуар ёки отмостканинг режавий сатҳидан камида 1,2 m пастроқда жойлашган цокол қаватда тиббий архивлар, вестибюллар, кир ювиш хоналари, аҳоли учун санитар ўтказгичлар, дезинфекция камера бўлимлари, ходимлар учун буфетлар, таъмирлаш устахоналарини жойлаштиришга йўл қўйилади.
Поли тротуар ёки отмостканинг режавий сатҳидан камида 0,5 m пастроқда жойлашган цокол қаватда лабораториялардан бошқа ҳамма хоналарни жойлаштиришга йўл қўйилади.
85. Санитария-эпидемиология хизмати муассасаларининг бинолари юк кўтаргичлар билан жиҳозланган бўлиши керак.
86. Бактериологик тадқиқотлар, инфекцион материалларни қабул қилиш ва ажратиш лаборатория хоналари деразаларининг йўналиши қутб томонлари бўйича қабул қилиниши лозим: Ш, ШҒ, ШШқ, ЖШқ, Шқ.
87. Ҳожатхоналар, фотохоналар, душхоналар, ходимлар учун санитар ўтказгичлар, шахсий гигиена хоналари ва омборхоналарда табиий ёритиш бўлмаслигига йўл қўйилади.
Термал хоналар, совитиш камералари, эмбрионларни юқтириш учун бокслар, стерилликни текшириш учун боксларда деразалар бўлмаслиги керак.
Машғулотлар учун хоналар лабораторияларда жойлаштирилиши керак.
89. Кийимларни сақлаш учун шкафларнинг кенглиги 25 сm бўлиши лозим.
Кийимларни сақлаш учун шкафлар кенглиги қуйидагича белгиланиши керак:
туман (шаҳар) дезинфекция станцияларида ишловчилар учун — 33 сm
ушбу ШНҚда кўрсатилган бошқа бўлинмалар учун — 25 сm.
90. Ходимлар учун ҳожатхоналар ва душхоналар кабиналарининг ўлчамлари ШНҚ 2.08.02-23 га мувофиқ белгиладниши лозим.
Санитар жиҳозлар сони эркаклар ҳожатхоналарида 50 киши учун 1 жиҳоз ва аёллар ҳожатхонасида 30 киши учун 1 жиҳоз ҳисобидан қабул қилиниши лозим.
91. Санитария-эпидемиология хизмати муассасаларида буфет-ошхоналар кўзда тутилиши керак.
Буфетлардаги ўриндиқлар сони 6 ишловчига бир ўрин ҳисобидан қабул қилиниши лозим.
Буфетлар хоналарининг таркиби ва майдони ШНҚ 2.08.02-23 га мувофиқ қабул қилиниши лозим.
92. Боксларнинг дераза табақалари зичловчи қистирмалар билан форточкасиз ва фрамугасиз бажарилиши керак.
93. Хоналар кенглиги қуйидагидан кам бўлмаган ҳолда белгиланиши керак, m:
лабораториялар — 2,8
бокслар — 1,4
лаборатория бўлимларидаги коридорлар — 2
94. Кимёвий стол ва тортма шкафлар билан жиҳозланган лабораториялар хоналарининг чуқурлиги 4,5 m дан кам бўлмаслиги керак.
95. Лабораториялардаги поллар ШНҚ 2.03.13-24 га мувофиқ кислоталар ва ишқорларнинг кам интенсивликда таъсир қилишини ҳисобга олиб лойиҳаланиши керак.
Полярография хоналарининг поллари симоб ўтказмайдиган бўлиши ва СанҚваН 0247-08 га мувофиқ лойиҳалаш керак.
96. Эшиклар ўтиш жойларининг кенглиги стерилизация хоналарида камида 1,2 m, лаборатория хоналари, хоналарда 0,9 m бўлиши керак.
97. Ташкилий бўлим хоналарини хизмат кўрсатиш ва маиший хоналар гуруҳи яқинида жойлаштириш лозим.
Хоналар майдони мазкур ШНҚнинг 10-жадвали бўйича қабул қилиниши лозим.
10-жадвал
Ташкилий бўлим хоналарининг майдони
Хоналар
Майдон, m2
Умумий гигиена бўйича санитар шифокорлар ва санитар шифокорлар ёрдамчиларининг хоналари
1 иш жойига 7, лекин 12 дан кам эмас
Шифокор-статистикларнинг хоналари
1 иш жойига 7, лекин 12 дан кам эмас
Тиббий статистиклар хонаси
1 иш жойига 7, лекин 12 дан кам эмас
Шифокор-лаборант хонаси
12
98. Бўлим мудирлари хоналари ва коммунал гигиена, меҳнат гигиенаси, овқатланиш гигиенаси, болалар ва ўсмирлар гигиенаси бўлинмалари хоналарининг майдони 12 m2 қилиб қабул қилиниши лозим.
99. Санитар шифокорлар ва улар ёрдамчиларининг хоналарини шифокор бригадалари: санитар шифокорлар ва уларнинг ёрдамчилари учун кўзда тутиш лозим.
Лабораторияларда тадқиқотлар учун хоналар майдони битта ускунага 1 та бригада ҳисобидан қабул қилиниши лозим.
100. Коммунал гигиена, меҳнат гигиенаси, заҳарли химикатлар қолдиқларини аниқлаш бўйича овқатланиш гигиенаси, лаборатория таркибида кўзда тутилган физикавий-кимёвий тадқиқотлар бўлинмалари битта қаватда жойлаштирилиши керак.
Бунда, ушбу бўлинмаларни икки қаватда жойлаштирилса, унда ювиш ва тарозида тортиш хоналарини ҳар бир қаватда кўзда тутиш лозим.
101. Коммунал гигиена лабораторияси бўлинмаларида ишловчилар сони учта шифокор-лаборантлардан ошганда, меҳнат гигиенаси ва овқатланиш гигиенаси лабораторияси бўлинмаларида ишловчи шифокор-лаборантлар сони беш киши ва ундан ортиқ бўлганда, ушбу бўлинмаларда водород сульфиди хоналари кўзда тутилиши керак.
102. Овқатланиш гигиенаси лабораторияси бўлинмаларида ишловчилар сони тўртта шифокор-лаборант ва ундан ортиқ бўлганда ювиш хоналари кўзда тутилади.
103. Санитария-гигиена бўлими ходимларининг хонаси ва лаборатория ходимларининг махсус кийимлар учун гардероб хонаси битта хонада бирлаштирилишига йўл қўйилади.
104. Санитария-гигиена бўлими лабораториялари бўлинмалари хоналарининг майдони ушбу ШНҚнинг11-жадвали бўйича қабул қилиниши лозим.
б) текширув натижаларини расмийлаштириш учун хона.
1 иш жойига 4, лекин 18 дан кам эмас
5. Физик-кимёвий текширишлар методлари бўлинмаси:
а) газ хроматография хонаси;
1 хранограф учун 6, лекин 18 дан кам эмас
б) газ баллонларини сақлаш хонаси;
6
в) спектроскопия хонаси, фотохона билан;
36+8
г) полярография хонаси;
18
д) текширувга тайёргарлик хонаси;
18
е) шовқин вибрация аппаратурасини сақлаш хонаси;
18
ж) шовқин ва вибрацияни текшириш хонаси;
14
з) электромагнит майдонларини ўлчаш асбобларини тайёрлаш, таъмирлаш ва созлаш учун хона;
18
и) электромагнит майдонларини ўлчаш натижаларини расмийлаштириш учун хона;
1 иш жойига 4
к) меҳнат физиологиясини текшириш натижаларини расмийлаштириш учун хона;
1 иш жойига 4
л) меҳнат физиологиясини текшириш хонаси.
14
Лабораториялар учун умумий хоналар
(токсикология бўлинмаси ва радиология гуруҳидан ташқари)
6. Лаборатория мудирининг хонаси
12
7. Ювиш-дистилляциялаш хонаси
лабораториянинг ҳар бир бўлинмасига 4,5 (физика-кимёвий методлар бўлинмасидан ташқари), лекин 13,5 дан кам эмас
Шунинг ўзи, ювиш машинаси бўлган ҳолда
36
8. Тарози хона
1 тарозига 4, лекин 6 дан кам эмас
9. Реактивларни сақлаш хонаси
1 шифокор-лаборантга 1, лекин 4 дан кам эмас
10. Ходимлар учун хона
8
11. Душхона
3
12. Ходимларининг махсус кийими учун гардеробхона
1 шкафга 0,4, лекин 4 дан кам эмас
13. Анализларни қайд қилиш, қабул қилиш, саралаш ва натижаларни бериш хонаси
8
14. Лабораториянинг токсикология бўлинмаси
а) затравка ингаляция хонаси;
12
б) кимёвий таҳлил учун хона;
18
в) патологоанатомик текширувлар учун хона;
18
г) биокимёвий текширувлар учун хона;
18
д) функционал текширувлар учун хона;
18
е) тарозихона;
6
ж) ювиш хонаси;
12
з) ашёлар хонаси;
6
и) ходимлар хонаси.
8
Радиология гуруҳи бўлинмаси хоналари
15. Мудир хонаси
12
16. Шифокорлар хонаси
1 иш жойига 4, лекин 12 дан кам эмас
17. Назорат-ўлчаш асбобларини таъмирлаш хонаси
12
18. Ўлчаш хонаси
12
19. Намуналарни қабул қилиш ва ювиш хонаси
16
20. Намуналарни сақлаш ва уларга ишлов бериш хонаси
12
21. Радиохимия хонаси
24
22. Мутахассисларнинг ишчи хонаси
1 иш жойига 4, лекин 12 дан кам эмас
23. Тарози хона
6
24. Радиометрия хонаси
36
25. Радиоактив моддаларни сақлаш хонаси
6
26. Кўчма асбобларни сақлаш хонаси
8
27. Реактивларни сақлаш хонаси
6+6
28. Фото хона
8
29. Гардеробхона
1 шкафга 0,3, лекин 4 дан кам эмас
30. Душхоналар 1 сетка учун
3
105. Бактериология лабораторияларининг бактериология бўлинмалари бинонинг иккинчи қаватидан юқорида жойлаштирилмаслиги, иккита чиқишга эга бўлиши керак.
106. Бактериология бўлинмасининг кириш жойида санитар ўтказгич кўзда тутилиши керак.
107. Анализларни қабул қилиш хоналарида ташқаридан алоҳида кириш жойи бўлиши керак.
108. Бактериология бўлинмаларида «тоза» ва «юқумли» зоналарни кўзда тутиш лозим.
«Юқумли» зонада анализларни қабул қилиш, ичак инфекцияларни аниқлаш учун текшириш, автоклав, экиш, термал хоналарни жойлаштириш лозим.
109. Эпидемиология бўлими ва паразитология бўлинмалари мудирлари хоналарининг майдони 12 m2, шифокор-эпидемиологлар ва эпидемиологлар ёрдамчилари хоналари, тиббий статистиклар хоналари, шифокор-паразитолог ва паразитолог ёрдамчилари хоналари, энтомолог ва энтомолог ёрдамчилари хоналарининг майдони — 1 ишчи ўрин жойига 7 m2 ҳисобидан, лекин 12 m2 дан кам эмас деб қабул қилиниши лозим.
110. Лабораториялардаги текширув хоналари майдонини 1 бригада ёки ускуна ҳисобидан қабул қилиш ва 4 ишчи ўринга мўлжаллаш лозим.
111. Ичак инфекциясини текшириш хоналаридаги ишчи ўринлар сони ҳар бир шифокор бактериолог учун тўғри келадиган шифокор бактериологлар ва битта лаборант сони бўйича белгиланади.
Санитар бактериология ва томчили инфекциялар бўйича текширувлар хоналаридаги ишчи ўринлар сони шифокор-бактериологлар ва лаборантларнинг тўлиқ таркиби учун белгиланади.
112. Бактериология бўлинмасида ишловчи 8 ва ундан ортиқ шифокор-бактериологлар бўлганда стериль идиш учун омборхоналар кўзда тутилиши лозим.
113. Боксолди хоналарда санитария бактериология ва томчили инфекциялар бўйича текширувлар учун лаборантлар хоналари, бактериология бўлинмалари ва вирусология бўлинмалари шифокор ва лаборантлар хоналаридан кириш жойлари кўзда тутилиши керак.
114. Вирусология бўлинмалари иккита кириш жойига эга бўлиши керак. Кириш жойларининг бирида санитар ўтказгич кўзда тутилиши лозим.
115. Вирусология бўлинмаларида «тоза» ва «юқумли» зоналарни кўзда тутиш лозим.
116. «Юқумли» зонада қуйидаги хоналарни жойлаштириш лозим:
термал хоналар;
совиткич учун хоналар;
автоклав хоналари, анализларни рўйхатга олиш, қабул қилиш, саралаш ва натижаларни бериш хонаси;
машғулотлар учун хоналар.
Бактериология лабораторияси хоналарининг майдони ушбу ШНҚнинг 12-жадвали бўйича қабул қилиниши лозим.
12-жадвал
Бактериология лабораторияси хоналарининг майдони
Хоналар
Майдон, m2
Бактериология лабораторияси
1. Лаборатория мудири хонаси
12
Бактериология бўлинмаси
2. Ичак инфекциясини текшриш учун шифокорлар ва лаборантлар хонаси
1 ишчи ўринга 6, лекин 12 дан кам эмас
3. Фаготиплаш учун мўлжалланган шифокорлар хонаси
12
4. ф, 30 га текшириш хонаси
12
5. Санитария бактериология бўйича текширувлар учун шифокорлар хонаси
1 ишчи ўринга 6, лекин 12 дан кам эмас
6. Томчили инфекцияларни текшириш учун шифокорлар хонаси
1 ишчи ўринга 6, лекин 12 дан кам эмас
7. Санитария бактериология бўйича текширувлар учун лаборантлар хонаси
1 ишчи ўринга 6, лекин 12 дан кам эмас
8. Томчили инфекцияларни текшириш учун лаборантлар хонаси
1 ишчи ўринга 6, лекин 12 дан кам эмас
9. Серологик текширув хонаси
14
10. Экиш хонаси
1 ишчи ўринга 5, лекин 15 дан кам эмас
11. Бокслар, боксолдилар билан:
а) санитария бактериология бўйича;
12
б) томчили инфекциялар гуруҳи учун;
12
в) стерилликка текширилганлар учун.
12
12. Энтомология хонаси
12
13. Гематология хонаси
1 ишчи ўринга 6, лекин 12 дан кам эмас
14. Гельминтологик текширувлар учун хона
1 ишчи ўринга 9, лекин 18дан кам эмас
15. Экспресс диагностика учун хона
12
16. Ювиш хонаси:
а) ювиш машинасиз
18
б) ювиш машинаси билан
36
17. Препараторлар хонаси
1 ишчи ўринга 6, лекин 12 дан кам эмас
18. Стерилизция хонаси
2 стерилизацион шкафлар учун 15, ҳар бир қўшимча шкаф учун — 5
19. Термал хоналар:
а) 37 °С ҳарорат режимида ичак инфекцияларига текшириш учун
Ускуна ўлчамига боғлиқ ҳолда, лекин 6 дан кам эмас
б) 37 °С ҳарорат режимида санитария бактериалогия бўйича текшириш учун
Ускуна ўлчамига боғлиқ ҳолда, лекин 6 дан кам эмас
в) 43 °С ҳарорат режими билан
Ускуна ўлчамига боғлиқ ҳолда, лекин 6 дан кам эмас
20. Совитиш камераси
1 та шифокор — бактериолог учун 1,5, лекин 8 дан кам эмас
21. 2 автоклав учун автоклав хона
15, ҳар бир қўшимча автоклав учун -5
22. Муҳит қуйиш хонаси
18
23. Муҳитлар қуйиш учун бокс олдбокс билан
1 ишчи ўринга 6
24. Музлатгичлар учун хона
12
25. Омборхоналар:
а) стерил лаборатория идиши учун ностерил лаборатория идиши, реактивлар;
б) аравачалар, контейнерлар учун
12
аравачага 12+2
26. Муҳитларни қуйиш хонаси
1 ишчи ўринга 4+1
27. Муҳитларни назорат қилиш ва идишларга қуйиш хонаси, термал хона билан
12+6
28. Анализларни қабул қилиш, қайд этиш, саралаш, ва текширув натижаларини бериш хонаси
1 ишчи ўринга 6, лекин 12 дан кам эмас
29. Бўлинма ходимларининг санитар ўтказгичи:
а) уй кийими учун гардеробхона;
шкафга 0,4, лекин 6 дан кам эмас
б) душхона 1 сеткага;
3
в) махсус кийим учун гардеробхона;
шкафга 0,4, лекин 6 дан кам эмас
г) ҳожатхона.
3
30. Ходимлар хонаси
8
31. Намуналарни олиш учун хоналар
а) кутиш хонаси;
12
б) қабулхона ва анализлар натижаларини бериш;
8
в) намуналар олиш учун хона (унитаз ва умивальник билан);
3
г) намуналар олиш учун хона (кушетка ва умивальник билан);
12
д) душхона 1 сеткага.
3
Вирусология бўлинмаси
32. Бўлинма мудири хонаси
12
33. Респираторли вирусларни идентификация қилиш учун хоналар:
а) шифокор ва лаборант учун хона;
12
б) эмбрионларга юқтириш учун бокс;
6
в) текширувлар учун бокс;
9
г) бокслар учун умумий боксолди
3
34. Энтерал вирусларни идентификация қилиш хоналари:
а) серологик текширувлар учун шифокор ва лаборант хонаси;
12
б) тўқма ўсмаларни юқтириш учун бокс, боксолди билан;
12+5
в) материалларга ишлов бериш учун бокс, боксолди билан.
12+5
35. Тўқма ўсмаларни тайёрлаш хоналар:
а) шифокор ва лаборант учун хона;
12
б) бокс, боксолди билан
9+3
36. Идентификация қилиш учун хоналар
а) шифокор ва лаборант учун хона;
12
б) бокс, боксолди билан
9+3
37. Экспресс диагностика учун хона
12
38. Серологик текширувлар учун хона
12
39. Бокс, боксолди билан
9+3
40. Термал хона
Ускуна ўлчамига боғлиқ ҳолда, лекин 6 дан кам эмас
41. Паст ҳароратли музлаткичлар хонаси
12
42. Совитиш камераси, шлюз билан
5+3
43. Совитиш қурилмаси хонаси
12
44. Автоклав хонаси, 2 автоклав учун
15
45. Ювиш хонаси
12
46. Препаратор стерилизация ҳонаси
12
47. Идиш, реактивлар, материаллар омборхонаси
6
48. Анализларни қайд этиш, қабул қилиш, саралаш, ва текширув натижаларини бериш хонаси
8
49. Ходимлар хонаси
8
50. Санитар ўтказгич:
а) кийим учун гардеробхона
шкафга 0,4, лекин 6 дан кам эмас
б) кийим алмаштириш хонаси
12
в) душхона 1 сеткага
3
г) гардеробхона
шкафга 0,4, лекин 6 дан кам эмас
51. 1 унитазли ҳожатхона
3
Изоҳ:
бактериологик лабораторияларда қуйидагиларни бир хонага бирлаштириш лозим: препаратор ва стерилизация хонаси (майдони 18 m2), санитария бактериологияси бўйича бокслар ва томчили инфекциялар бокслари (майдони 6 m2), серологик текширувлар хонаси ва томчили инфекцияларни текширув хоналари (майдони 12 m2);
бактериологик лабораторияларда энтомология ва гематология хоналари (майдони 16 m2), ностерил лаборатория идиши, аравачалар, контейнерлар ва реактивлар учун омборхоналар (майдони 8 m2) бирлаштирилади.
4-§. Ўта хавфли инфекциялар лабораториялари
117. Ўта хавфли инфекциялар лабораторияларини алоҳида турган бинода ёки санитария-эпидемиология муассасаси асосий биносига тақаб қурилган бинода жойлаштириш лозим.
118. Лабораторияда «тоза» ва «юқумли» зонани кўзда тутиш лозим.
Лабораториялар иккита кириш жойига эга бўлиши керак:
бири (оператив гуруҳ хоналарига кириш жойи билан умумий бўлган) санитар ўтказгич орқали лабораторияларнинг «тоза» зонасига;
иккинчиси лабораторияларнинг «юқумли» зонасига.
Бундан ташқари, юқтирилган материални қабул қилиш ва ажратиш хонаси алоҳида кириш жойига эга бўлиши керак.
120. Лабораторияда бир-биридан ажратилган «тоза» ва «юқумли» зоналар кўзда тутилган бўлиши керак.
«Юқумли» зонада «юқумли» блок кўзда тутилган бўлиши лозим. Ушбу блок қолган хоналар билан махсус кийим кийиш кабинаси орқали боғланган бўлиши керак.
121. Препаратор ва ювиш хоналарини стерилизация хонаси ва автоклав хонаси ўртасида жойлаштириш керак. Кўрсатилган хоналар ўзаро бевосита боғланган бўлиши керак.
122. Оператив бўлинма ва лаборатория ходимлари учун ҳожатхоналар ушбу ШНҚ бўйича алоҳида қилиб кўзда тутилиши керак.
123. Бўлим мудири кабинетининг майдони 12 m2 бўлиши лозим. Шифокор-эпидемиологлар ва эпидемиологлар ёрдамчиларининг кабинетлари ҳар бири 1 ишчи ўринга 4 m2 ҳисобидан олиниши лозим. Бунда, 12 m2 дан кам бўлмаслиги лозим.
124. Ўта хавфли инфекциялар лабораториялари хоналарининг майдони ушбу ШНҚнинг 13-жадвали бўйича қабул қилиниши лозим.
а. вестибюль ва кўча кийими учун гардероб (бўлим ходимлари учун умумий)
18
б. уй кийими учун гардероб
1 шкафга 0,4, лекин 6 дан кам эмас
в. душхона бир сетка учун
3
г. махсус кийим учун гардероб
1 шкафга 0,4, лекин 6 дан кам эмас
2. Ходимлар хонаси
8
3. Зоопаразитология хонаси
12
4. Текширувлар натижаларини расмийлаштириш хонаси
12
5. Шиша идиш, реактивлар, дезинфекцион эритмалар учун омборхона
12
6. Муҳитларни қуйиш учун бокс олдбокс билан
9+3
7. Иккита автоклав учун автоклав хона
15
8. Препаратор хонаси
14
9. Ювиш хонаси
12
10. 1 унитазли ҳожатхона
3
«Юқумли» зона
11. Бактериологик текширувларни ўтказиш учун хоналар бокс билан
24+6
12. 2 автоклавли автоклав хонаси
15
13. Серологик текширувлар ва машғулотлар учун хоналар
30
14. Экспресс-диагностика хонаси
12
15. «Юқумли» блок
а. юқтирилган материални қабул қилиш ва ажратиш хонаси
8
б. очиш хонаси ва бокс боксолди хонасиз
12+6
в. биологик намуналар хонаси (юқтирилган кемирувчилар хонаси) ва бокс боксолди хонасиз
12+3
г. экиш хонаси
4
д. термал хона
6
е. махсус кийим кийиш хонаси
2х2
5-§. Дезинфекция бўлими ёки бўлинмаси
125. Дезинфекция бўлими ёки бўлинмаларини алоҳида турган ёки бириктирилган биноларда жойлаштириш лозим.
126. Дезинфекция бўлими ёки бўлинмаларида «тоза» ва «юқумли» зоналарни кўзда тутиш лозим.
«Юқумли» зонада инфекцияланган буюм ва чойшабларни қабул қилиш хоналари, дезинфекция камераларининг юклаш хоналари, дезинфекцияловчи ва ювиш воситалари омборхоналари, кутиш хоналари, кўрик хоналари, ечиниш хоналари, душ хоналар, кир ювиш цехларини жойлаштириш лозим.
127. Инфекцияланган буюм ва чойшабларни қабул қилиш, чойшаб ва буюмларни бериш хоналари, кутиш хоналари, кийиниш хоналари, дератизация емларини тайёрлаш хоналари ташқаридан алоҳида кириш жойларига эга бўлиши керак.
128. Дезинфекция камераларининг юклаш хоналари 1 сеткали душхонага эга махсус кийим алмаштириш кабинетлари орқали камераларнинг юк тушириш хоналари билан туташган бўлиши керак.
21. Хўжалик инвентари ва ускунани таъмирлаш устахонаси
18+18
22. Фаррошлик анжоми хонаси
3
23. Шахсий гигиена хонаси
5
24. Ходимлар учун ҳожатхоналар (бактериология ва вирусология бўлинмалари, дезинфекция бўлинмасининг ўта хавфли инфекциялар бўлими бундан мустасно)
3
25. Хизмат кўрсатиш ходимлари хонаси
8
7-§. Омбор хоналари
134. Санитария-эпидемиология муассасаларининг асосий биноларида дезинфекция воситалари омборларини жойлаштиришга йўл қўйилмайди.
135. Дезинфекция воситаларини сақлаш учун хоналар ташқаридан кенглиги 2,1 m бўлган кириш жойларига эга бўлиши керак.
136. Биологик, даволаш-профилактика ва диагностика препаратларини сақлаш учун белгиланган ҳарорат режимига эга хоналарни умумий тамбурли бўлмаларга бўлиш лозим.
137. Омборлар хоналарининг майдонларини ушбу ШНҚнинг16-жадвали бўйича қабул қилиш лозим.
139. Изолятор, карантин, ҳайвонларга юқтириш, ошхона, емга ишлов бериш ва тузоқларни тайёрлаш, шунингдек, майда ҳайвонлар ва чиқиндиларни ёқиш хоналари ташқаридан алоҳида кириш жойларига эга бўлиши керак.
140. Қозонхона мавжудлигида майда ҳайвонлар мурдалари ва чиқиндиларни ёқиш хоналари ушбу қозонхонада кўзда тутилади.
141. Виварий хоналарининг майдонларини ушбу ШНҚнинг 17-жадвали бўйича қабул қилиш лозим.
17-жадвал
Виварий хоналарининг майдони
Хоналар
Майдон, m2
1. Ҳайвонлар турадиган хоналар:
а. оқ каламушлар
100 бошдан ортиқ бўлса, ҳар 20 бошга 10+1
б. оқ сичқонлар
650 бошдан ортиқ бўлса, ҳар 65 бошга 10+1
в. денгиз чўчқалари
180 бошдан ортиқ бўлса, ҳар 18 бошга 10+1
г. қуёнлар
40 бошдан ортиқ бўлса, ҳар 4 бошга 10+1
д. қўйлар
1 бошга 2
е. хўрозлар
1 бошга 1
ж. автоклав хона
10
з. ювиш хонаси
10
и. зарарсизлантирилган инвентарь (катаклар, токчалар ва б.) омбори
4
2. Карантин
12
3. Изолятор
12
4. Токсикологик бўлинма учун муолажа хонаси
12+12
5. Ҳайвонларга юқтириш хоналари
а. муолажа хонаси (бокслар ва боксолди хоналар типида)
12+12
б. назорат қилинаётган ҳайвонлар учун 8 та бокс (умумий боксолди хонаси билан)
бир боксга 2,5
в. автоклав хона
10
г. ювиш хонаси
6
д. санитар ўтказгич:
кўчада кийиладиган ва уй кийими учун гардероб
1 сеткали душхона
3
махсус кийим учун гардероб
4
6. Ошхона:
а. ем тайёрлаш учун хона
18
б. ем омбори
8
в. хашак омбори
2
Виварийнинг бошқа хоналари
7. Хизмат хонаси
10
8. Кўчада кийиладиган, уй ва махсус кийим учун гардероб
142. Мазкур боб талаблари йил давомида фаолият юритадиган, умумий майдони 2 000 м2 дан кам бўлмаган, жарроҳлик йўналишидаги 100 ва ундан ортиқ ўринга мўлжалланган шифохоналарни жойлаштириш (фавқулодда вазиятларда ташкил этиш) учун мавжуд ҳамда янги қурилаётган биноларни мослаштириш лойиҳаларига татбиқ этилади.
(142-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 6 июлдаги 01/2-27-сонли қарори (ҳисоб рақами 410, 21.07.2026 й.) таҳририда)
143. Ташкил этилаётган шифохоналарнинг хоналарини ерусти қаватларда жойлаштириш лозим.
Ертўла, цокол қаватларда ҳамда ерости ўтиш жойларида хоналарни ШНҚ 2.08.02-23, СанҚваН 0020-22 ҳамда СанҚваН 0194-06 га мувофиқ жойлаштиришга йўл қўйилади.
144. Ер усти қаватлари сони икки ва ундан ортиқ бўлган лифтсиз жамоат биноларини шифохона сифатида фойдаланиш учун мослаштиришга йўл қўйилмайди. Тиббиёт муассасалари сифатида фойдаланиш учун мослаштирилаётган бино ва иншоотларнинг оловбардошлик даражаси II даражадан паст бўлмаслиги лозим.
(144-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 6 июлдаги 01/2-27-сонли қарори (ҳисоб рақами 410, 21.07.2026 й.) таҳририда)
145. Вентиляция камералари, машина бўлимига эга совитиш камералари, насос қурилмали бойлерлар, таъмирлаш устахоналари ва мурдаларни вақтинчалик сақлаш учун хоналарни палаталар, операция хоналари ва шифокорлар кабинетлари ёнида, шунингдек устида ёки тагида жойлаштиришга йўл қўйилмайди.
146. Хоналарнинг полдан шифтгача баландлиги 2,8 m, ертўла хоналарининг баландлиги 2,2 m дан кам бўлмаслиги керак. Операция хоналарининг баландлиги камида 3,0 m. Ушбу талаб бажарилмаган ҳолда алоҳида турган операция блокини кўзда тутиш лозим.
палата бўлимларининг операция ва реанимация блокларининг коридорлари учун — 1,8;
палаталар, шифокорлар кабинетлари, кичик жарроҳлик хоналари, боғлаш хоналари, урологик креслоли муолажа хоналари, урология, ортопедия кабинетлари, муолажа хоналари учун — 2,4;
операция ва реанимация хоналари учун — 5.
148. Палаталар, изоляторлар, кабинетлар, муолажа хоналарининг ваннахоналари, боғлаш ва операция хоналаридаги эшиклар кенглиги 0,8 m дан кам бўлмаслиги керак.
149. Эвакуация зинапоя катакларининг маршлари ва майдончалари кенглиги ушбу ШНҚнинг 185-бандига мувофиқ қабул қилиниши лозим.
(149-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 6 июлдаги 01/2-27-сонли қарори (ҳисоб рақами 410, 21.07.2026 й.) таҳририда)
150. Операция, операция олди, стерилизация, реанимация, боғлаш хоналарининг деворлари, пардеворлари, шифт ва полларининг сиртлари текис бўлиши, хоналарни нам тозалаш ва дизенфекция қилиш имконини берадиган сирланган керамик плиткалар ёки латекс бўёқлари билан қопланган бўлиши керак.
151. Операция хоналаридаги полларнинг қопламалари статик электр тўпланишини истисно қилиши керак.
152. Шифохоналарни жойлаштириш учун мослаштиришга мўлжалланган биноларни лойиҳалаштириш ва реконструкция қилишда ёруғликни ниқоблаш бўйича чора-тадбирларни кўзда тутиш лозим.
1-§. Қабул бўлими ва беморларни чиқариш хонаси
153. Беморларни чиқариш хонаси қабул бўлими таркибига кириши керак.
154. Қабул бўлими хоналарининг майдони ушбу ШНҚнинг18-жадвали бўйича қабул қилиниши лозим.
18-жадвал
Қабул бўлими хоналарининг майдони
Т/р
Хоналар
Майдон m2, койкалар сонида
100
100 дан кўп 200 гача
200 дан кўп 300 гача
300 дан кўп 800 гача
800 дан кўп 1100 гача
1100 дан кўп 1400 нача
1400 дан кўп 1700 гача
1700 дан кўп
1.
Кутиш вестибюли
Мослаштирилаётган бино вестибюлининг майдони бўйича , лекин 24 дан кам эмас,
2.
Вестибюльдаги ҳожатхона, шлюздаги умивальникли 1 унитаз учун
3
3
3
3x2
3x2
3x2
3x3
3x3
3.
Тиббий кўрик хонаси
9
9
9
9
9x2
9x2
9x3
9x3
4.
Санитар ўтказгич хонаси:
а. ечиниш хонаси
б. душхона
в. кийиниш хонаси
6
6
8
8
10
10
12
12
2.4x2
2.4x3
2.4x4
2.4x5
2.4x6
2.4x7
2.4x8
2.4x9
6
6
8
8
10
10
12
12
5.
Шоксизлаш палатаси
13
13
13
13
13x2
13x2
13x3
13x3
6.
Санитария хонаси
4
4
4
4
4
4
4
4
7.
Бўлимнинг умумий ҳожатхонаси
3
3
3
3х2
3х2
3х2
3х3
3х3
8.
Беморлар буюмларини сақлаш омбори
Шкафларда сақлаш кўзда тутилган
9.
Ювилган кир хонаси
2
2
2
2х2
2х2
2х2
2х3
2х3
10.
Беморларни чиқариш хонаси
10
10
10
10
10
10
10
10
11.
Кийим алмаштириш кабинаси
3
3
3х2
3х3
3х4
3х5
3х6
3х7
Изоҳлар:
Қуйидагиларни бир хонада жойлаштиришга йўл қўйилади:
а. 800 дан ортиқ ўринли шифохоналарда тиббий кўрик хоналари (мазкур жадвалнинг 3-позицияси);
б. 800 дан ортиқ ўринли шифохоналарда санитар тозалов хоналари (мазкур жадвалнинг 4 «а», «б», ва «в» позициялари);
в. 800 дан ортиқ ўринли шифохоналарда шоксизлаш палаталари (мазкур жадвалнинг 5-позицияси);
г. 500 дан ортиқ ўринли шифохоналарга ювилган кир хоналари (мазкур жадвал нинг 9-позицияси).
2-§. Палата бўлими
155. Палата бўлими бошқа бўлим беморлари ва ташриф буюрувчилар учун ўтиб бўлмайдиган бўлиши керак.
156. Палата бўлими хоналарининг майдони мазкур ШНҚнинг 19-жадвали бўйича қабул қилиниши лозим.
19-жадвал
Палата бўлими хоналарининг майдони
Т/р
Хоналар
Майдони камида, m2
1.
Палата 1 койкали
8
2.
Палата 2 ва ундан кўп койкали
1 койкага 7*
30 койкали бўлим хоналари
3.
Шифокор кабинети
8
4.
Буфет
10
5.
Ошхона (бўлимдаги ўринларнинг 25% учун)
Ҳар бир ўриндиқ учун 1
6.
Ҳожат тувакларини ювиш ва стерилизация қилиш, клеёнкаларни ювиш ва қуритиш, ювиладиган кирни саралаш ва вақтинчалик сақлаш учун хона
15
7.
Катта ҳамшира хонаси
6
8.
Ваннахона*
12*
9.
Боғлаш хонаси, муолажа хонаси*
15*
10.
Гипс сақлаш ва тайёрлаш хонаси
4
11.
Кичик операция хонаси олдхонаси билан
18+6
12.
Функционал диагностика кабинети
18
Изоҳлар:
1*. Мазкур жадвалнинг 6-позициясида кўрсатилган хоналар баландлиги 1,6 m бўлган пардевор ёки кўчма тўсиқ ёрдамида ажратилиши лозим;
2*. Мазкур жадвалнинг 3 ва 7-позицияларида хамда 4 ва 5-позицияларида кўрсатилган хоналарни бир хонада жойлаштиришга йўл қўйилади;
3*. Санитария асбобларини жойлаштириш ШНҚ 2.07.02-22 талабларини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади .
3-§. Операция блоклари
157. Операция блоклари лифтлар мавжуд эмаслигида, иккинчи ер усти қаватидан юқори бўлмаган қаватда жойлаштирилиши керак.
158. Операция блокидаги операция столлари сонини 100 та койкага бир стол ҳисобидан қабул қилиш лозим. Операция хонасини 1 стол учун лойиҳалаштириш лозим.
159. Операциядан кейинги ва реанимацион палаталардаги койкалар сонини бир операция хонасига иккита койка ҳисобидан қабул қилиш лозим.
160. Операция блоки иккита ўтиб бўлмайдиган бўлимга эга бўлиши керак:
септик;
антисептик.
161. Операция блоки хоналарининг майдонини мазкур ШНҚнинг 20-жадвали бўйича қабул қилиш лозим.
20-жадвал
Операция блоки хоналарининг майдони
Т/ р
Хонанинг номи
Майдони m дан кам эмас
1
2
3
1.
Жарроҳлик зали
умумий йўналишдаги, шу жумладан ортопедик травматология
36,0
юрак ва қон-томирларда нейрохирургик операцияларни ўтказиш учун*
42,0
сунъий қон айланиш аппаратидан (СҚАА) фойдаланган ҳолда юракда операцияларни ўтказиш, рентген операция зали*
Суюқ азотни сақлашга мўлжалланган музлатгичли камера хонаси
15,0
Беморни уйғотиш хонаси 1 ўрин учун
6,0
Органларни сақлаш учун консервант суюқликлар ва стерил музларни сақлаш учун музлатгич камера хонаси
12,0
5.
Операция олди хонаси
битта умумий йўналишдаги операция хонаси учун
12,0
иккита умумий йўналишдаги операция хонаси учун
15,0
битта ихтисослаштирилган операция хонаси учун
15,0
6.
Кичик операция хонаси
24,0
операция олди хонаси
8,0
7.
Операция блокидаги ёрдамчи хоналар
Стерил биксларни сақлаш хонаси
4,0
Ихтисослаштирилган шифохоналар учун
20,0
Асбоблар сақлаш хонаси
6,0
Асбобларни, шу жумладан эндоскопия асбобларини қисмларга ажратиш ва зарарсизлантириш хонаси
1 та жарроҳлик хонаси учун
4,0 лекин 10,0 дан кам эмас
Наркоз-нафас олиш аппаратурасини ювиш ва зарарсизлантириш хонаси
10,0
Сунъий қон айланиш аппарати хонаси — монтаж қилиш ва ювиш хонаси
18,0
Гипс хонаси ( травматология-ортопедия ва шошилинч тиббий ёрдам клиникалари учун)
20,0
Гипс ва гипс тасмаларини сақлаш хонаси (травматология-ортопедия ва шошилинч тиббий ёрдам клиникалари учун)
6,0-10,0
Кўчма аппаратура омбори**
15,0
Жарроҳлар ва анестезиологлар хонаси**
Ҳар бир шифокор учун 6,0, лекин 18,0 м дан кам эмас
Боғлов материаллари ва дорилар захираси учун мўлжалланган катта ҳамшира хонаси (септик ва асептик бўлимлар учун умумий)**
12,0
Жарроҳлик амалиёт ҳамширалари хонаси**
Ҳар бир ҳамшира учун 3,0, лекин 12,0 дан кам эмас
Тоза чойшаблар омбори**
6,0
Ишлатилган чойшаблар ва жарроҳликдан кейинги чиқиндиларни йиғиш ва вақтинчалик сақлаш хонаси**
6,0
Йиғиштириш жиҳозлари, дезинфекция воситаларини тайёрлаш ва сақлаш хонаси**
6,0
Ходимлар учун санитария тозалов хонаси
1 та жарроҳлик хонаси учун
3,0 — 6,0
Септик ва асептик бўлимларга киришдаги шлюз (ихтисослаштирилган жарроҳлик бўлимлари учун)
12,0
Куйган беморлар учун ванна ва кўтариш мосламаси бўлган яраларни боғлаш хонаси
25,0
Стерилизация хонаси***
1 та стерилизатор учун 6,0 м
Изоҳ: * лойиҳа топшириғи бўйича;
** 2 тадан ортиқ операция залларига эга бўлган операция блокларида юқорида кўрсатиб ўтилган хоналар мавжуд бўлиши шарт;
*** микрохирургия операциялари ўтказиладиган ихтисослаштирилган даволаш-профилактика муассасасида жойлаштиришга йўл қўйилади;
2 тадан ортиқ операция залларига эга бўлган операция блокларида йиғиштириш анжомлари ва дезинфекция воситаларини сақлаш учун 2 та хона кўзда тутилади.
4-§. Рентген диагностика кабинетлари
162. 800 койкали шифохонада 1 рентген диагностика кабинети кўзда тутилиши керак. 800 ўриндан ортиқ, кейинги ҳар 600 койкага қўшимча равишда бир рентген диагностика кабинети кўзда тутилади.
163. Рентген диагностика кабинети хоналарининг майдони ушбу ШНҚнинг 21-жадвали бўйича қабул қилиниши лозим.
21-жадвал
Рентген диагностика кабинети хоналарининг майдони
Т/р
Хоналар
Майдон, m2
1.
Муолажа хонаси
24
2.
Фотолаборатория
8
3.
Ечиниш кабинаси (кушеткасиз)
1,2
4.
Ечиниш кабинаси (кушеткали)
2,5
5.
Бошқариш хонаси
6
6.
Рентгенолог шифокор кабинети
10
Изоҳ: мазкур жадвалнинг 3 ва 4-позицияларида кўрсатилган хоналарни бир хонада жойлаштиришга йўл қўйилади.
5-§. Лабораториялар
164. Лаборатория хоналарининг майдони мазкур ШНҚнинг 22-жадвали бўйича қабул қилиниши лозим.
22-жадвал
Лаборатория хоналарининг майдони
Т/р
Хоналар
Майдон, m2, койкалар сонида
100
100 дан кўп
200 гача
200 дан кўп 300 гача
300 дан кўп 800 гача
800 дан кўп 1100 гача
1100 дан кўп 1400 нача
1400 дан кўп 1700 гача
1700 дан кўп
1.
Препаратор хонаси
10
12
12
14
14
16
16
18
2.
Ювиш хонаси
8
10
10
12
12
14
14
16
3.
Препаратор хонаси бактериологик текширишлар учун бокс билан
23
23
23
23x2
23x2
23x2
23x2
23x3
4.
Автоклав хонаси ювиш жойи билан
10
10
10
10
10
10
10
10
5.
Меъда ширасини олиш ва дуоделмал зондлаш кабинети
8
8
8
8
8
8x2
8х2
8x2
Изоҳ:
Мазкур жадвалнинг 5-позициясида кўрсатилган хоналарни (1100 дан ортиқ койкали шифохоналарда) бир хонада жойлаштиришга йўл қўйилади.
6-§. Аптекалар
165. Шифохона учун аптека хоналарининг майдони ушбу ШНҚнинг 23-жадвалига мувофиқ қабул қилиниши лозим.
23-жадвал
Аптека хоналарининг майдони
Т/р
Хоналар
Майдон, m2, койкалар сонида
100
100 дан кўп
200 гача
200 дан кўп 300 гача
300 дан кўп 800 гача
800 дан кўп 1100 гача
1100 дан кўп 1400 нача
1400 дан кўп 1700 гача
1700 дан кўп
1.
Рецептура ва ассистентлар хонаси
10
15
15
15
18
18
18
24
2.
Стерилизация кубхонаси
8
10
10
12
12
18
18
20
3.
Асептика хонаси
8
8
8
10
10
12
12
14
4.
Ювиш хонаси
6
6
6
6
8
10
10
12
5.
Боғлаш материаллари ва дори воситаларини сақлаш хонаси
8
10
10
14
14
16
16
20
6.
Аптека мудирининг хонаси
8
8
8
8
8
8
8
8
7.
Ҳожатхона (1 унитаз учун шлюздаги умивальник билан)
3
3
3
3
3
8
8
8
8.
Кислота ва дезинфекция воситаларини сақлаш хонаси
5
5
5
8
8
10
10
12
9.
Тез ёнувчан суюқликларни сақлаш хонаси
5
5
5
8
8
10
10
12
Изоҳ:
1. Мазкур жадвалнинг 8 ва 9-позицияларида кўрсатилган хоналарни ертўла каватларида жойлаштиришга йўл қўйилади;
2. Мазкур жадвалнинг 1 ва 6-позицияларида ҳамда 8 ва 9-позицияларида кўрсатилган хоналарни бир хонада жойлаштиришга йўл қўйилади.
7-§. Хизмат кўрсатиш ва маиший хоналар
166. Ташкил этилаётган шифохоналарда хизмат кўрсатиш ва маиший хоналарнинг майдони ушбу ШНҚнинг 24-жадвали бўйича қабул қилиниши лозим.
24-жадвал
Хизмат кўрсатиш ва маиший хоналар майдони
Т/р
Хоналар
Майдон, m2, койкалар сонида
100
100 дан кўп
200 гача
200 дан кўп 300 гача
300 дан кўп 800 гача
800 дан кўп 1100 гача
1100 дан кўп 1400 нача
1400 дан кўп 1700 гача
1700 дан кўп
1.
Бош шифокор кабинети
10
10
10
10
10
10
10
10
2.
Бош шифокор қабулхонаси
6
6
6
6
6
6
6
6
3.
Канцелярия, ҳисобхона, касса
8
10
10
10
12
12
12
14
4.
Тиббий хона (канцелярияга тегишли)
8
8
10
12
15
16
21
24
5.
Тиббий архив
бир койкага 0,3
6.
Марказий кирхона
8
8
10
12
14
16
18
20
7.
Беморлар буюмларини сақлаш ва дазмоллаш хонаси
8
8
10
12
14
16
18
20
8.
Ходимлар учун буфет
8
8
10
12
14
16
18
20
9.
Ходимларнинг ишчи ва кундалик кийимларини сақлаш жойи (Гардероб)
бир ходимга 0,4
10.
Асбоб-ускуналарни сақлаш ва таъмирлаш хонаси
8
10
10
12
12
14
14
16
Изоҳ:
1. Мазкур жадвалнинг 7, 8, 9 вa 11-позицияларида кўрсатилган хоналарни ертўла қаватларда жойлаштиришга йўл қўйилади;
2. Мазкур жадвалнинг 1, 2, 3-позицияларида, 5, 6-позицияларида ва 7, 8-позицияларида кўрсатилган хоналарни бир хонада жойлаштиришга йўл қўйилади.
167. Мазкур ШНҚнинг 16 — 22-жадвалларида келтирилган тиббиёт муассасалари хоналарининг майдони минимал бўлиб ҳисобланади.
168. Овқат тайёрлаш хизматини мослаштирилаётган бино ошхонасининг ишлаб чиқариш, омборхона ҳамда маиший хоналарида жойлаштириш лозим. Ушбу хоналарни реконструкция қилиш ва қайта жиҳозлаш талаб қилинмайди.
169. Ошхонаси бўлмаган биноларда даволаш муассасалари овқат етказиб бериш ёки кўчма ошхоналардан фойдаланиш шарти билан жойлаштирилишига йўл қўйилмайди.
7-боб. Ёнғин хавфсизлиги
170. Тиббиёт муассасаларини ёнғиндан ҳимоя қилиш ҳамда одамларнинг хавфсизлиги бино ва иншоотларнинг фукционал ёнғин хавфи бўйича таснифланишини ҳисобга олган ҳолда ШНҚ 2.01.02-04, ёнғин ҳавфсизлиги талаблари бўйича асосий техник ечимлар ва тадбирлар ШНҚ 2.08.02-23 талабларига мувофиқ таъминланиши керак.
Автоматик ёнғин ўчириш қурилмалари ва ёнғин сигнализацияси билан жиҳозлаш ШНҚ 2.04.09-21 мувофиқ амалга оширилиши зарур.
(170-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 6 июлдаги 01/2-27-сонли қарори (ҳисоб рақами 410, 21.07.2026 й.) таҳририда)
Автомат ёнғин сигнализацияси ёки ёнғин ўчириш тизими ишга тушганда яқин ёнғин-қутқарув бўлинмасининг диспетчерлик хизматига (101) авто-хабар беришни назарда тутиш лозим.
171. Даволаш-профилактика муассасаси бинолари ва иншоотлари ва улардаги инсонларнинг ёнғиндан хавфсизлигини ШНҚ 2.01.02-04 талабларига мувофиқ, бино ва иншоотларнинг мазкур ШНҚнинг 25-жадвалида келтирилган функционал ёнғин хавфи классификациясини ҳисобга олган ҳолда таъминлаш лозим.
Ёнғин огоҳлантириш тизимлари ШНҚ 2.04.09-21 га мувофиқ назарда тутилиши керак.
(171-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 6 июлдаги 01/2-27-сонли қарори (ҳисоб рақами 410, 21.07.2026 й.) таҳририда)
Ёнғинга қарши бўлманинг майдони ШНҚ 2.08.02-23 га мувофиқ қабул қилиниши лозим.
Автоматик ёнғин сигнализацияси ва автоматик ўт ўчириш қурилмалари билан ҳимояланадиган даволаш-профилактика муассасаси хоналари, иншоотлари, бинолари рўйхати ШНҚ 2.08.02-23 га мувофиқ қабул қилиниши лозим.
172. Бинолар (корпуслар) орасидаги ўтиш жойлари тўсувчи конструкциялари даволаш-профилактика муассасасининг асосий бино (корпус)сига мос келадиган оловбардошлик чегараларига эга бўлиши керак.
173. Барча типдаги даволаш ва амбулатория-поликлиника муассасалари, диспансерлар, шифохона-стационарлар биноларини камида II даража оловбардошлилик ва СО конструктив ёнғин хавфи синфи билан лойиҳалаштириш лозим.
Қишлоқ аҳоли пунктлари учун III даража оловбардошлиликка эга амбулатория-поликлиника биноларини лойиҳалаштиришга йўл қўйилади.
174. Амбулатория-поликлиника муассасаларининг хоналари, улар бошқа мақсадларга мўлжалланган биноларда жойлашганида, қолган хоналардан 1-типли RЕI 150 ёнғинга қарши деворлар билан ажратилиши ва муассасадан ташқарига мустақил чиқиш жойлари кўзда тутилган бўлиши лозим.
175. Эвакуация йўлларини ажратиб турувчи ички деворлар ва пардеворлар (шаффоф материаллардан тайёрланган) конструкциялар ЭИ 45 ёнғинга чидамлилик чегарасига эга бўлиши ҳамда ЁНМ гуруҳига мансуб ёнмайдиган материаллардан тайёрланиши лозим.
(175-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 6 июлдаги 01/2-27-сонли қарори (ҳисоб рақами 410, 21.07.2026 й.) таҳририда)
176. Даволаш стационарларидаги электрошчит, вентиляция камералари, ёнувчан материаллар сақланадиган омборлар, бошқа ёнғин хавфи бўлган хоналарнинг, шунингдек чойшаб сақлаш учун омборхона ва дазмолхоналарнинг эшиклари камида EI 30 оловбардошлик чегарасига эга бўлиши ҳамда ўзини-ўзи ёпувчи қурилма билан жиҳозланган бўлиши керак.
177. Юқори ёнғин юкламасига эга хоналарни даволаш-соғломлаштириш учун мўлжалланган хоналар, даволаш муассасалари стационарларининг тепасига ва остига жойлаштиришга йўл қўйилмайди.
178. Бир вақтнинг ўзида 50 дан ортиқ киши бўлиши учун мўлжалланган хоналар остида «В» тоифали ишлаб чиқариш ва омборхоналарни, шу жумладан омборларни, устахоналарни, лабораторияларни (ўқув машғулотларидан ташқари), мой билан тўлдирилган ускуналарга эга бўлган трансформатор подстанцияларини ва бошқаларни жойлаштиришга йўл қўйилмайди.
179. Эвакуация қилиш йўлларидаги коридорлар, фойе, холлар, лифт холлари, зинапоя катаклари ва бошқа хоналарда шифтлар, деворлар ва полларнинг пардози ШНҚ 2.01.02-04 бўйича параметр(кўрсаткич)ларга мувофиқ бўлиши керак.
180. Юқори тутун ҳосил қилиш қобилиятига эга тез ёнувчан пол қопламалари ва заҳарлилиги бўйича хавфли ёниш материалларидан фойдаланишга йўл қўйилмайди. А3, Т3, З3 ва З4 гуруҳ материалларидан тайёрланган гилам қопламаларидан фойдаланишга йўл қўйилмайди.
8-боб. Эвакуация йўллари
181. Эвакуация йўлларини таъминлаш бўйича асосий ечимлар ШНҚ 2.08.02-23 талабларига мувофиқ амалга ошириш керак.
182. Эвакуация йўллари — горизонтал ва вертикал (коридорлар, галереялар, зинапоялар), ташқарига чиқиш жойлари, шу жумладан авария вазиятида чиқиладиган жойлар сони ШНҚ 2.01.02-04 ҳамда ШНҚ 2.08.02-23 га жавоб бериши керак.
183. Эвакуация йўллари ШНҚ 2.01.05-24 га мувофиқ ёритилиши ва асосий электр таъминоти ўчирилганда кўрсаткичларнинг 1 h давомида фаолият юритишини таъминлаб ёритиш кўрсаткичлари билан жиҳозланган бўлиши керак. Ёритиш кўрсаткичларининг резерв электр таъминоти сифатида кўрсаткичларга ўрнатилган аккумуляторлар кўзда тутилиши керак.
(183-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 6 июлдаги 01/2-27-сонли қарори (ҳисоб рақами 410, 21.07.2026 й.) таҳририда)
184. Ёнғин вақтида эвакуация йўналишини белгилаб берувчи статик кўрсаткичлари билан жиҳозлаш керак.
185. Зинапоя марши кенглиги энг кўп одами бор қаватдан зинапояга чиқиш жойи кенглигидан кам бўлмаслиги ва қуйидаги миқдорлардан кам бўлмаслиги керак:
сиғимидан қатъий назар даволаш муассасалари биноларида — 1,35 m;
даволаш муассасаларида ташриф буюрувчилар (жумладан, томошабинлар ва беморлар) бўлишига мўлжалланмаган хоналарга олиб борувчи зинапоялар учун — 1,2 m;
бир вақтда ташриф буюрувчилар сони 5 нафардан ошмаган хоналарга олиб борувчи зинапоялар учун (бир кишили иш жойларига олиб борувчи зинапоялар учун — 0,7 m) — 0,9 m.
Шифохона (стационар)лар зинапоя маршларининг кенглиги 1.5m дан кам бўлмаслиги керак.
Зинапоя майдончаси кенглиги зинапоя марши кенглигидан кам бўлмаслиги, оралиқ майдончасининг зинапоя марши йўналишидаги кенглиги 1 m дан кам бўлмаслиги керак.
186. Оловбардошлик даражаси I ва II бўлган биноларнинг битта ички зинапояси бинонинг ҳамма баландлиги бўйича очиқ бўлиши мумкин. Бунда, у жойлашган хона ички йўлаклардан ва бошқа хоналардан ёнғинга қарши EI 45 типли пардеворлар билан ажратилган бўлиши мумкин.
Бино бўйлаб автоматик ёнғин ўчириш қурилмалари ўрнатилганда, очиқ зинапояга эга хоналарни коридорлардан ва бошқа хоналардан ажратилмасликка йўл қўйилади.
Даволаш муассасаларининг стационарларида очиқ зинапоялар ёнғин содир бўлганда одамларни эвакуация қилиш ҳисобига киритилмайди.
Оловбардошлик даражаси I — III бўлган биноларда, агар вестибюль коридорлардан ва бошқа хоналардан EI 45 ёнғинга қарши оддий эшикли пардеворларлар билан ва REI 45 ёнғинга қарши ораёпмалар билан ажратилган бўлса, вестибюльдан иккинчи қаватгача ички зинапоя очиқ бўлиши йўл қўйилади.
187. Коридорлар (рекреацион кордиорлар бўлмаган) кенглиги ШНҚ 2.07.02-22 талабларини ҳисобга олган ҳолда 1,8 m дан кам бўлмаслиги керак.
(187-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 6 июлдаги 01/2-27-сонли буйруғига (ҳисоб рақами 410, 21.07.2026 й.) асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган)
кутиш жойи бор коридорлари — 2,4 ÷ 2,8 m;
тез тиббий ёрдам қабулхоналари коридорлари, операция ва реанимация блоклари коридорлари — 2,4÷2,8 m (ва ортиқ).
Коридорининг узунлиги 30 m гача бўлган хизмат кўрсатиш хоналари блокларида (ташрифчилар киришисиз) коридор кенглиги 1,6 m бўлишига йўл қўйилади.
188. Хоналардан чиқиш эшикларининг кенглиги 1,1 m дан кам бўлмаслиги керак.
189. Эвакуация йўллари бўйлаб энг чеккада жойлашган хоналар (ҳожатхоналар, ювиниш хоналари, чекиш хоналари, душхоналар ва бошқа одамлар доимо бўлмайдиган хизмат кўрсатиш хоналаридан ташқари) эшикларидан масофа қуйидагидан кўп бўлмаслиги керак:
бинонинг I — III оловбардошлик даражасида зинапоя катаклари ёки ташқи чиқиш жойлари орасида жойлашган хоналардан — 35 m, бинонинг IV оловбардошлик даражасида — 25 m;
бинонинг I — III оловбардошлик даражасида боши берк (тупиковый) коридор ёки холлга чиқадиган хоналардан — 15 m, бинонинг IV оловбардошлик даражасида — 10 m.
190. Тиббий муассасаларнинг палата корпусларида коридорларни орасидаги масофа 42 m дан ошмайдиган 2-типдаги EI 45 ёнғинга қарши пардеворлар билан ажратиш лозим.
191. Даволаш-профилактика муассасаларининг стационарлари биноларида ногиронлиги бўлган шахслар эвакуация қилиниши мумкин бўлган ёнғиндан хавфсиз зоналар кўзда тутилиши лозим.
Ёнғиндан хавфсиз зоналарнинг ўлчамлари транспорт воситалари (каталкали кроватлар, ўриндиқли аравачалар)даги бемор инсонларнинг ва кузатиб борувчи кишиларнинг ҳисобий сонини хавфсиз жойлаштиришдан келиб чиқиб, лойиҳа бўйича аниқланади (ҳисоб бирлигига зарурий майдонни ҳисобга олиб, m2).
Ёнғиндан хавфсиз зоналар бошқа хоналардан ва ёндош коридорлардан ёнғинга қарши тўсиқлар билан ажратилиши керак. Ёнғиндан хавфсиз зоналар эшиклари ёнғинга қарши табақаларида зичланиш билан ўз-ўзидан ёпиладиган бўлиши керак.
Ёнғин вақтида ёнғиндан хавфсиз зоналарига ортиқча хаво босими (20дан 40 Pа гача) берилиши лозим. Ёнғиндан хавфсиз зоналарни тик коммуникациялар яқинида ташкил этилиши керак. Ёнғиндан хавфсиз зоналарининг таркибига ёндош лоджия ёки балкон майдонларини (кенлиги 1,5 m дан кам бўлмаганда) киритиш мумкин.
192. Табиий ва сунъий ёритиш ШНҚ 2.01.05-24 ҳамда ШНҚ 2.08.02-23 га мувофиқ лойиҳалаштирилиши лозим.
(192-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 6 июлдаги 01/2-27-сонли қарори (ҳисоб рақами 410, 21.07.2026 й.) таҳририда)
Одамларнинг доимий бўлиши учун мўлжалланган хоналарни табиий ёритиш ва шамоллатиш табақалари ва фрамугалари очиладиган деразалар орқали таъминланиши лозим. Коридор-рекреациялар ҳамда 50 та ва ундан ортиқ кишини эвакуация қилиш учун мўлжалланган коридорлар деразаларнинг табақалари очиладиган табиий ёритишга эга бўлиши керак.
Даволаш-профилактика муассасаларининг талаб қилинган сунъий ёритилиши мазкур ШНҚнинг 2-иловасида келтирилган.
СЭС хоналарининг ёритилганлигини ушбу ШНҚнинг 3-иловаси бўйича қабул қилиш лозим.
Ертўла қаватларда жойлаштирилган хоналарни ҳамда қуйидагилар табиий ёритишсиз лойиҳалаштиришга йўл қўйилади:
санитар ўтказгич хонаси, ҳожатхоналар;
ходимлар хоналари, буфет ва идишларни ювиш хонаси, наркоз хонаси, операция хонаси, секциялар ва секция олди хоналари, аппаратхона, микробиологик бокслар, фунционал ва рентгенодиагностика ва терапия муолажалари ўтказиладиган хоналар ҳамда тиббий муассасалардаги шу каби бошқа хоналар ва кабинетлар.
Табиий ёритиш бўлмаган хоналарда мустақил таъминот манбаидан олинадиган аварияли ёритиш ва тегишли вентиляция таъминланиши керак.
Юқорида санаб ўтилган хоналарда (табиий ёритиш бўлмаслиги мумкин бўлганларида), шунингдек ечиниш, кутиш хоналарида, бокслар ва изоляторларнинг қабулхоналарида, беморлар муолажалардан сўнг вақтинча дам оладиган хоналарда фақат иккинчи чироқ билан ёритишга йўл қўйилади.
Даволаш муассасаларида хоналар деразаларининг ёруғлик тушадиган томонлар бўйича йўналганлигини ушбу ШНҚнинг 26-жадвали бўйича қабул қилиш тавсия этилади.
Изоҳ: * ушбу кенгликда қуёш ёз мавсумида 15 соат 37 дақиқа, қишги мавсумда 8 соат 45 дақиқа туради.
** бўлимдаги ўринлар умумий сонининг 10 фоизидан ошмаслиги керак, ғарбда жойлашган палаталарда хоналарни қуёш нури таъсирида исиб кетишидан ҳимоя қилиш (жалюзи ва бошқа жиҳозлар) кўзда тутилиши керак.
193. Қуёш радиацияси, ортиқча инсоляция ва қўшни бинолар юзасидан акс этадиган шўълалардан ҳимоя хоналарни оптимал йўналтириш ва жойлаштириш, туташ ҳудуднинг кўкаламзорлаштирилиши, қуёшдан ҳимоя қурилма (ҚҲҚ)лари, шу жумладан ҳимоя қатламли дераза ойналарининг қўлланиши ҳисобига таъминланади. Қуёш нуридан ҳимоя тадбирлари маҳаллий шароитлардан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
Қуёш нуридан ҳимоя қурилмаларини ШНҚ 2.01.04-18 га мувофиқ лойиҳалаш лозим.
(193-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 6 июлдаги 01/2-27-сонли қарори (ҳисоб рақами 410, 21.07.2026 й.) таҳририда)
Қуёш нуридан ҳимоя қурилмалари йилнинг иссиқ даврида қуёш радиациясидан тушадиган иссиқликнинг камайишини таъминлаши ва йилнинг совуқ даврида хона томонидан қуёш энергиясини тутишга қаршилик қилмаслиги керак.
Бир ва икки қаватли биноларнинг қуёш нуридан ҳимоясини кўкаламзорлаштириш воситалари билан таъминлашга йўл қўйилади.
Баландлиги 5 ва ундан ортиқ қаватли биноларда қуёшдан ташқи ҳимоя ёнмайдиган материаллардан бажарилиши керак.
Бунда, исталган қаватдаги қуёшдан ҳимояловчи кўчмас конструкциялар ўт ўчирувчиларнинг (уларнинг асбоб-ускуналари билан бирга) ёруғлик оралиқларидан хоналарга етиб боришлари ва улардан одамларни эвакуация қилишлари учун тўсқинлик қилмаслиги керак.
194. Ёритиш даражасини кўрсатувчи датчиклар назарда тутилиши, уларнинг кўрсаткичлари бўйича сунъий ёритиш ёқилиши ва ўчирилиши тавсия қилинади.
Энергия сарфини камайтириш мақсадида, сунъий ёритишнинг бир неча даражаси, жумладан «навбатчи режим» даражаси қўлланиши лозим. Ёритишнинг тўлиқ қуввати иш жойларида заруратга кўра қўлланилиши керак.
10-боб. Лифтлар
195. Пассажир лифтлари биноларда ШНҚ 2.08.02-23 га мувофиқ кўзда тутилиши керак.
Касалхона лифтлари 2 ва ундан юқори қаватли даволаш-профилактика биноларида, стационарларда, ижтимоий ва реабилитация биноларида кўзда тутилиши керак.
Бино ва иншоотларда йўловчилар ва касалхона учун лифтлар бўлмаган тақдирда, ўриндиқли аравачадаги ногиронлиги бўлган шахсларнинг бино қаватларидаги кутиш хоналарига етиб боришлари учун махсус кўтариб-туширувчи қурилмалар назарда тутилиши керак.
Лифт кабинасининг ўлчамлари ШНҚ 2.07.02-22 талабларига мувофиқ бўлиши керак (ўриндиқли аравачадаги ногиронлиги бўлган шахснинг сиғишини ҳисобга олган ҳолда).
196. Йўловчи лифтларнинг сонини ҳисоб-китоб асосида қабул қилиш лозим, бироқ иккитадан кам бўлмаслиги керак. Бинодаги лифтлардан бирининг (пассажир ёки юк ташувчи) кабинаси, одамни носилкада ташиш имконияти бўлиши учун, бўйига 2100 mm дан кам бўлмаслиги керак.
Агар вертикал транспорт ҳисоби бўйича бинода битта пассажир лифтини ўрнатиш кифоя қилса, иккинчи лифтни одамларни ташиш учун рухсат этилган юк ташувчи лифтга алмаштиришга йўл қўйилади. Юк ташувчи лифтлар технологик талаблардан келиб чиққан ҳолда кўзда тутилади.
197. Энг узоқ жойлашган хона эшиги олдидан энг яқин жойлашган пассажир лифти эшигигача бўлган масофа 60 m дан ошиб кетмаслиги керак.
198. Лифт холлари ва тамбур-шлюзларнинг эшиклари ёнғинга қарши, табақалари зичланиб ўз-ўзидан ёпиладиган бўлиши керак. Лифт шахталари томонидаги эшиклар ёнувчан материаллардан бўлишига йўл қўйилади (ойналанмаган).
199. Лифтларнинг шахталари ва машина хоналари одамлар доимий ҳозир бўладиган хоналарга ёндош бўлмаслиги керак.
Даволаш ва амбулатория-поликлиника муассасаларида шахталар ҳамда лифтлар ва юккўтаргичларнинг машина бўлимларини асосий вазифани бажарадиган хоналардан 6 m дан кам бўлмаган масофада жойлаштириш лозим.
11-боб. Муҳандислик ускуналари
200. Муҳандислик ускуналар тизимлари ШНҚ 2.08.02-23 талабларига жавоб бериши керак.
201. Иш пайтида шовқин ва вибрацияни келтириб чиқарадиган муҳандислик ускуналарини жойлаштириш ва ўрнатиш ШНҚ 2.01.08-24 талабларига мувофиқ бинонинг хизмат кўрсатилаётган хоналари ва унга туташ ҳудудларга виброакустика таъсирни таъминлашни ҳисобга олган ҳолда кўзда тутилиши лозим.
(201-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 6 июлдаги 01/2-27-сонли қарори (ҳисоб рақами 410, 21.07.2026 й.) таҳририда)
1-§. Даволаш-профилактика муассасасининг иссиқлик таъминоти, иситиш, вентиляция и кондициялаштириш
202. Даволаш-профилактика муассасаси хоналарида иситиш ва вентиляциялаш ёки кондициялаштиришни ШНҚ 2.04.05-22 талабларини ҳисобга олган ҳолда лойиҳалаштириш лозим.
(202-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 6 июлдаги 01/2-27-сонли қарори (ҳисоб рақами 410, 21.07.2026 й.) таҳририда)
Чегаравий ёки оптимал микроиқлим параметрларини вентиляциялаш йўли билан таъминлаб бўлмаса, уларни яратиш учун кондициялаштиришни қабул қилиш лозим.
203. Тўлиқ ҳаво рециркуляциясида ишлайдиган автоном кондиционерларни хонага ташқи ҳавонинг санитар нормадан кам бўлмаган оқимини таъминлайдиган вентиляция мавжуд бўлганда қўллашга йўл қўйилади.
204. Даволаш-профилактика муассасаси хоналари учун ҳисобий ҳаво ҳарорати, ҳаво алмашинувининг вақт бирлигидаги интенсивлиги ва тозалик бўйича категорияси ушбу ШНҚнинг 4-иловаси бўйича, маълумот бўлмаганда — ШНК 2.08.02-23 талабларига мувофиқ қабул қилиниши лозим.
205. Санитария-эпидемиология муассасалари хоналаридаги ҳисобий ҳаво ҳарорати ва ҳаво алмашинувининг вақт бирлигидаги интенсивлигини мазкур ШНҚнинг 5-иловасига мувофиқ қабул қилиш лозим.
206. Вентиляциялашнинг ҳар хил турларини қўллаш ШНҚ 2.08.02-23 талабларига мувофиқ кўзда тутилиши лозим.
207. Даволаш-профилактика муассасасида марказлаштирилган ҳаво рециркуляциясига йўл қўйилмайди.
208. Шифохоналар, беморлар доимий бўлган корпуслар, туғруқхоналар, диспансерлар, ва стационарга эга ижтимоий муассасалар иссиқлик таъминоти ишончлилиги бўйича 1 тоифага, қолган муассасалар — 2 тоифага киритилиши лозим.
209. 1 тоифали иссиқлик истеъмолчилари учун мустақил манбалардан ёки 1-категорияли иссиқлик манбаидан қувватланувчи ҳалқаланган иссиқлик магистралларидан иккита киришни кўзда тутиш керак. Битта иссиқлик кириши бўлганда кимётозалагич ва аккумулятор бакларисиз сув иситиш қозонига эга резерв қозонхонани кўзда тутишга ёки электр энергиясидан фойдаланиб резерв иситиш ва иссиқ сув таъминотини кўзда тутишга йўл қўйилади.
210. Даволаш муассасалари асосий хоналаридаги ҳисобий ҳаво ҳарорати ва ҳаво алмашинувининг вақт бирлигидаги интенсивлиги ушбу ШНҚнинг 4-иловаси бўйича қабул қилиниши лозим.
211. Даволаш муассасалари иситиш тизими учун иситиш асбоблари силлиқ юзага эга бўлиши ва нишасиз ойналар остида жойлаштирилиши керак. Асосланган ҳолатларда уларни ички тўсиқларда жойлаштиришга йўл қўйилади.
Юқори санитария — гигиена талаблари қўйилган хоналарнинг ташқарисида вестибюллар, зинапоя катаклари ва коридорларда пўлат конвекторлар қўллашга йўл қўйилади.
Иситиш шкафлари билан зинапоя катакларини ва вестибюлларни иситишга йўл қўйилмайди.
212. Қурилиш конструкцияларининг ичига ўрнатилган иситиш асбоблари шифохоналарнинг электр нур билан даволаш хоналарида ва психиатрия бўлинмаларида қўлланилиши лозим.
Асептик шароитларни таъминлаш бўйича талаблар қўйиладиган хоналарда қувурлар ва арматураларни яширин ётқизиш кўзда тутилади.
213. Шифохоналар биноларида вентиляция ҳаво массасининг «ифлос И» зоналардан (хоналардан) «тоза Т» ва «жуда тоза» зоналарга оқиб ўтишини истисно қилиши керак. Тегишли зоналар бўйича бўлинмалар (хоналар) категориялари ушбу ШНҚнинг 4-иловасида кўрсатилган.
Ўртасида ҳаво оқиб ўтишига йўл қўйилмайдиган бўлинмалар ёки хоналар гуруҳи шлюзлар билан ажратилади. Шлюзларга етказиб бериладиган ёки улардан чиқариладиган вентиляция ҳавосининг сарфи ҳисоблаш билан аниқланиши керак.
214. Тиббиёт муассасаларининг асосий биноларида механик ёки аралаш вентиляцияни кўзда тутиш лозим.
операция, операция-диализация, наркоз, туғруқ блоклари, операциядан кейинги палаталар, реанимация заллари, интенсив терапия палаталари, куйган беморлар учун палаталар, эрта туғилган ва янги туғилган чақалоқлар ва жароҳатанган болалар учун палаталар.
2151. Тиббиёт ташкилотларининг стоматология ва жарроҳлик амалиёти хоналари, лабораториялари, шунингдек тоза ҳаво билан таъминланиши талаб этиладиган бошқа хоналарида марказий кондициялаш тизимлари назарда тутилиши лозим.
(2151-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 6 июлдаги 01/2-27-сонли қарори қарорига (ҳисоб рақами 410, 21.07.2026 й.) асосан киритилган)
216. Баландлиги 3 қаватдан ортиқ бўлган алоҳида турган бинолар учун табиий вентиляцияга йўл қўйилади. Бунда, ушбу ШНҚнинг 4-иловасининг 5 — 7-бандларида санаб ўтилган хоналар бундан мустасно.
Коридорлари икки ёқлама қурилган палата бўлинмаларида икки ёқлама ўтадиган (сквозной) шамоллатишга йўл қўйилмайди.
Радиология бўлинмалари вентиляцияси радиоактив моддалар ва бошқа ионлаштирувчи нурланиш манбалари билан ишлашга, шунингдек радиацион хавфсизликка мувофиқ лойиҳалаштирилиши лозим.
217. Аралаш тузилмали ва ҳар бир хоналар гуруҳига турли хил санитар-гигиеник талаблар қўйилган, шунингдек ҳар хил давомли иш вақтига эга бўлган бинолар учун ҳар бир гуруҳ хоналар учун алоҳида вентиляция тизимини назарда тутиш лозим.
Мустақил ҳаво киритиш ва чиқариш вентиляция тизимларини қуйидагилар учун кўзда тутиш лозим:
операция блоклари (асептик ва септик бўлинмалар учун алоҳида); реанимация заллари ва интенсив терапия палаталари (кўчадан ва касалхона бўлимларидан тушган беморлар учун алоҳида); туғуруқхона, шифохоналар ва туғруқхоналарнинг акушерлик бўлимлари палаталари, янги туғилган, эрта туғилган чақалоқлар ва шикастланган гўдаклар палаталарида — физиологик ва обсерватория бўлимлари учун алоҳида.
218. Микробиологик, биохимик лабораториялар ва аптекалар, нопатоген материаллари бор стерил боксларнинг вентиляциясини ўрнатишда ҳаво босимини оширишни; патоген материаллари бор бокслар учун ҳавони сийраклаштиришни кўзда тутиш лозим.
219. Юқумли касалликлар шифохоналарида (бўлинмаларида) бокслашган палаталарга ҳаво, палатага зич ёпилмайдиган эшик табақалари орқали тоза ҳаво киришини таъминлайдиган оширилган ҳаво босими(подпор) ни ҳосил қилган ҳолда, шлюзлар орқали берилиши лозим.
220. Лаборатория хоналарида маҳаллий сўргичлар (отсосы) ва умум алмашув ҳаво тортиш мосламасини битта вентиляция тизимига бирлаштиришга йўл қўйилади.
Родонли лабораторияда тортиш шкафи механик тортиш мосламасидан ташқари, тортиш вентилятори тўхтатилганда ишга тушириладиган табиий вентиляцияга эга бўлиши керак.
2-§. Санитария-эпидемиология муассасалари хоналарини иситиш ва вентиляция
221. Санитария-эпидемиология муассасаларида дезинфекция камералари учун буғ таъминотини кўзда тутиш лозим.
222. Бактериология ва вирусология лабораторияларида, шунингдек ўта хавфли инфекциялар бўлимининг лаборатория хоналарида марказий иситиш тизими учун ГОСТ 31311-2022 талабларига мувофиқ иситиш панеллари назарда тутилиши лозим.
(222-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 6 июлдаги 01/2-27-сонли қарори (ҳисоб рақами 410, 21.07.2026 й.) таҳририда)
223. Санитария-эпидемиология муассасалари хоналарида ҳисобий ҳаво ҳарорати ва ҳаво алмашинувининг вақт бирлигидаги интенсивлиги ушбу ШНҚнинг 5-иловаси бўйича қабул қилиниши лозим.
224. Виварийларда вентиляцияни экспериментал-биологик клиника (виварий)ларни қуриш, жиҳозлаш ва улардан фойдаланиш бўйича санитар қоидалар талабларига мувофиқ кўзда тутиш лозим.
225. Бактериология, вирусология бўлинмалари, радиацион гигиена бўлинмаси, ўта хавфли инфекциялар бўлими, юқтириш камераларида алоҳида ҳавони киритиш ва чиқариш тизимларини кўзда тутиш лозим.
226. Ҳавони киритиш вентиляцияси тизимлари орқали боксларга берилаётган ташқи ҳаво бактериологик фильтрларда тозаланиши лозим.
227. Патоген ўсмалар билан иш олиб борилаётган хоналардан чиқарилаётган ҳаво атмосферага чиқаришдан олдин бактериологик фильтрларда тозаланиши лозим.
232. Даволаш-профилактика муассасаси ва санитария-эпидемиология муассасалари биноларида хўжалик-ичимлик, ёнғинга қарши ва иссиқ сув таъминоти, оқова сувларни чиқариб юбориш ва сув қувурларини кўзда тутиш лозим бўлиб, уларни ШНҚ 2.08.02-23 ҳамда ҚМҚ 2.04.01-98 талабларига мувофиқ лойиҳалаштириш лозим.
(232-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 6 июлдаги 01/2-27-сонли қарори (ҳисоб рақами 410, 21.07.2026 й.) таҳририда)
Марказлаштирилган оқова сувларни чиқариб юбориш тизими мавжуд бўлган аҳоли пунктларида қуриладиган барча турдаги тиббиёт ташкилотларида ички сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизимлари назарда тутилиши лозим.
(232-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 6 июлдаги 01/2-27-сонли қарори (ҳисоб рақами 410, 21.07.2026 й.) таҳририда)
233. Барча типдаги жамоат биноларида ички водопровод тизимини ўрнатишда тозалаш инвентарларини сақлаш хоналари, шахсий гигиена хоналари, душхона, ҳожатхоналар, тиб пунктлари, ошхона, буфет, кафетерийлардаги ювиш жиҳозлари, раковина ёки умивальникларга ва бошқа лойиҳалаштириш топшириғига асосан хоналардаги жиҳозларга совуқ ва иссиқ сув берилишини кўзда тутиш лозим.
234. Иссиқ ва совуқ сув операция блоклари, боғлаш хоналари, лабораториялар, муолажа хоналари, туваклар, идиш ювиш, стерилизация хоналарига берилиши керак. Иссиқ сув таъминотининг авария ҳолатидаги манба сифатида электр сув иситгичлари кўзда тутилиши лозим.
235. Сув олиш жойларидаги иссиқ сув ҳароратини иссиқ сув таъминоти тизимидан қатьи назар, 50 °С дан паст эмас ва 75 °С дан юқори бўлмаган деб қабул қилиш лозим.
236. Ички ёнғинга қарши водопровод ҚМҚ 2.04.01-98 га мувофиқ кўзда тутилиши лозим.
237. Санузеллар, душлар, балчиқ билан даволаш хоналари, кир ювиш хоналарини тозалаш учун иссиқ ва совуқ сув келтирилган суғориш жўмракларини ўрнатиш лозим.
Операция олди, туғруқ олди тайёргарлик, ванна хоналари, иккита ва ундан кўп унитазлар билан жиҳозланган ҳожатхоналар, клизмахоналар, инфекция бўлинмаларининг бокслари ва яримбокслари, клеёнкаларни ювиш ва қуритиш хоналарида траплар ҳамда совуқ ва иссиқ сув суғориш жўмраклари ўрнатишни кўзда тутиш лозим.
238. Марказлаштирилган оқова сувларни чиқариб юбориш тизими мавжуд бўлмаган ҳудудларда ички сув таъминоти тизими ташкил этилганда, ички оқова сувларни чиқариб юбориш тизими ҳамда маҳаллий тозалаш иншоотлари назарда тутилиши лозим.
Ички оқова сувларни чиқариб юбориш тизими мавжуд бўлмаган биноларда ички сув таъминоти тизимини ўрнатишга йўл қўйилмайди.
(238-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 6 июлдаги 01/2-27-сонли қарори (ҳисоб рақами 410, 21.07.2026 й.) таҳририда)
239. Даволаш-профилактика муассасаси биноларида ШНҚ 2.08.02-23, ШНҚ 2.04.17-24 ҳамда ШНҚ 2.04.20-22 талабларини инобатга олган ҳолда электр жиҳозлари, автоматик ёнғин сигнализацияси қурилмалари (АЁС), автоматик ёнғин ўчиргич қурилмалари (АЁЎҚ), электр ёритиш, шаҳар телефон алоқаси, симли эшиттириш ва телевидение қурилмаларини кўзда тутиш лозим.
(239-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 6 июлдаги 01/2-27-сонли қарори (ҳисоб рақами 410, 21.07.2026 й.) таҳририда)
Лойиҳалаштиришга топшириққа мувофиқ алоҳида бинолар ёки хоналар маҳаллий (ички) телефон алоқа қурилмалари, маҳаллий симли эшиттириш ва телевидение қурилмалари, сигнализация қурилмалари, ёнғиндан огоҳлантириш тизимлари билан жиҳозланиши керак.
240. Даволаш-профилактика муассасаси ва санитария-эпидемиология муассасалари биноларининг операция (рентген операция хоналари, гибрид операция хоналари) ва туғруқ блоклари, анестезиология, реанимация ва интенсив терапия бўлинмалари, лапароскопия, бронхоскопия ва ангиография кабинетлари, тиббий визуализация, телетиббиёт бўлинмаларининг электр қабул қилиш қурилмалари ҳамда ёнғинга қарши қурилмалар, хавфсизлик сигнализацияси, лифтларнинг электр қабул қилиш қурилмаларини электр таъминоти ишончлилигини таъминлаш даражаси бўйича I тоифага; бинонинг қолган электр қабул қилиш қурилмаларини — II ктоифага киритиш лозим.
241. Ёнғинга қарши қурилмалар, хавфсизлик сигнализацияси, шу жумладан ёнғин-қутқарув бўлинмаларини ташиш учун мўлжалланган лифтларнинг электр қабул қилиш қурилмалари, ишончлилик даражаси бўйича категорияларидан қатьи назар, турли киришлардан, битта кириш бўлганда эса, ушбу киришдан чиққан иккита тармоқ билан қувватланиши лозим.
Бунда, қолган истеъмолчиларни электр таъминотидан ўчириш ёнғинга қарши воситаларнинг электр қабул қилиш қурилмаларини ўчириш билан боғлиқ бўлмаслиги керак.
242. Бинолар ва хоналарни хавфсизлик сигнализацияси билан жиҳозлаш лойиҳалаштириш топшириғига мувофиқ кўзда тутилиши лозим.
243. Механик умумий вентиляцияси бўлган биноларда автоматик ёнғин сигнализацияси ва автоматик ёнғин ўчириш қурилмалари ишлаб кетганда вентиляцияни автоматик ўчиришни ёки қайд этилган қурилмалар мавжуд эмаслигида уни кириш мумкин бўлган жойлардан марказлашган ҳолда ўчиришни кўзда тутиш лозим.
5-§. Газ таъминоти
244. Табиий газдан фойдаланган ҳолда овқат пишириш ускунаси алоҳида жойлашган ошҳоналарнинг овқат пишириш жойларида йўл қўйилади.
Ертўла, яримертўла ва томда жойлашган ҳамда бинога киритиб, тақаб қурилган қозонхоналарни газлаштирилишига йўл қўйилмайди.
Технологик мақсадлар учун марказлаштирилган газ таъминоти асосий бинода ёки унга тақаб қурилган қисмида жойлашган стоматология поликлиникаларида йўл қўйилмайди.
Чиқиндиларни ёқиш учун печлар учун марказлаштирилган газ таъминотига йўл қўйилади.
Биноларни газ билан таъминлаш тизимлари ШНҚ 2.04.08-22 га лойиҳалаштирилиши лозим.
12-боб. Чиқинди чиқариш ва чанг тозалаш
245. Чиқиндилардан тозалаш тизими, чиқиндини чиқариб ташлаш усуллари, маҳаллий шароитлардан келиб чиққан ҳолда, лойиҳалаштиришга топшириқ (суткада йиғилиб қоладиган чиқинди ҳажмини ҳисобга олган ҳолда) бўйича кўзда тутилиши керак.
246. Чиқинди чиқариш қурилмалари 5 қаватдан юқори даволаш-профилактика муассасаси биноларида, 200 ва ундан кўп койкали стационари бўлган камроқ қаватли даволаш-профилактика муассасаси биноларида, баландлиги 3 қават ва ундан кўп бўлган санитария-эпидемиология муассасаларида, санитария-эпидемиология муассасалари виварийсининг ювиш хоналаридан кўзда тутилиши керак.
247. Чиқиндилар йиғиш камераси (аниқ баландлиги камида 1,95 m) бевосита чикинди қутисининг стволи остида жойлаштирилиши керак. Бинога кириш жойидан ҳамма ёғи берк девор билан ажратилган ташқарига очиладиган мустақил киришга эга бўлиши, шунингдек ёнғинга қарши EI 45 пардеворлар ва REI 45 ораёпмалар билан ажратилиши керак.
248. Чиқинди чиқариш қурилмасининг стволи қурилиш конструкцияларидан ҳаво ўтказмайдиган ва товуш изоляцияланган бўлиши керак. Бунда, одамлар доимо бўладиган хоналарга ёндош бириктирилган бўлмаслиги керак.
Чиқинди йиғувчи камера полининг устки сатҳи тротуар ёки келиб туташган транспорт йўлагидан тахминан 0.1 m даражада жойлашиши керак; камераларни бошқа даражада жойлаштириш механизацияланган чиқинди чиқаришни ўрнатишда кўзда тутилади.
249. Марказлаштирилган ёки комбинацияланган вакуумли чанг тозалаш тизими юқори санитария-гигиена талабларига эга бўлган биноларда лойиҳалаштиришга топшириқ бўйича кўзда тутилади.
250. Тиббиёт чиқиндиларини вақтинча сақлаш хонасига умумий талаблар:
бегонларнинг рухсациз киришининг олдини олиш мақсадида сақлаш жойи қулфланадиган;
сақлаш жойини тозалаш учун сув билан таъминланган, електр ёритиш мосламалари билан жиҳозланган, шамоллатиш имкониятига ега, қуёш нурларининг тўғридан тўғри тушишидан ҳамда ҳайвонлар, ҳашаротлар ва қушлар киришидан ҳимояланган;
тозалаш ускуналари, ҳимоя кийимлари ва чиқинди қоплари ёки контейнерлар сақлаш жойига яқин жойлаштирилган;
сақлаш жойи ешиги чиқиндиларни олиб кетиш учун мўлжалланган транспорт воситаларининг еркин ҳаракатланишига мосланган бўлиши керак.
251. Даволаш-профилактика муассасаси бинолари энергетик жиҳатдан тежамкор қилиб лойиҳалаштирилиши керак. Иситиш, вентиляция, кондициялаштиришда энергия ҳаражатлари ШНҚ 2.01.18-24 талабларига жавоб бериши керак.
(251-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 6 июлдаги 01/2-27-сонли қарори (ҳисоб рақами 410, 21.07.2026 й.) таҳририда)
252. Энергия тежамкорлик, энергия самарадорликни лойиҳалаштиришнинг барча босқичларида (қурилиш майдонлари ва участкаларда бино(иншоотлар)ни жойлаштириш, оптимал ҳажмий-режавий ечимларни танлаш ва лойиҳани батафсил ишлаб чиқиш жараёнида муайян лойиҳавий ечимларни аниқлашда) кўзда тутиш лозим.
253. Бинони қурилиш майдонига жойлаштиришда, имкон қадар, бинонинг бўйлама фасадини жанубий ёки унга яқин томонларга йўналтирилишини таъминлаш лозим.
Бинонинг қурилиш ҳажми бирлигига тўғри келадиган ташқи тўсувчи конструкциялар майдонини мумкин қадар кам бўлишига эришган ҳолда бинони асосан компакт қилиб лойиҳалаштириш лозим.
Бино компактлиги йўл қўйилган чегараларда корпус кенглиги ва қаватлар сонини ошириш ҳисобига, табиий ёритиш ва табиий шамоллатиш талабларини ҳисобга олган ҳолда бино хоналарини рационал блокировкалаш ҳисобига таъминланади.
254. Даволаш-профилактика муассасаси биноларини ШНҚ 2.01.04-18 га мувофиқ камида иккинчи иссиқлик муҳофазаси даражаси билан лойиҳалаштириш лозим.
Қурилиш конструкцияларининг иссиқлик ҳимояси ва термофизик параметрлари ШНҚ 2.01.04-18 талабларига мувофиқ бўлиши керак.
(254-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 6 июлдаги 01/2-27-сонли қарори (ҳисоб рақами 410, 21.07.2026 й.) таҳририда)
255. Иссиқлик ҳимояси, иситиш, вентиляция, кондициялаштириш тизимларини лойиҳалаштиришда ҳисобий ички параметрларни ушбу ШНҚнинг 4 ва 5-иловага кўра қабул қилиш лозим.
Ички параметрларнинг чегаравий ёки оптимал қийматларини иккинчи ёки учинчи даражали иссиқлик ҳимоясига эга бинолар учун қабул қилишга йўл қўйилади.
256. Табиий ёритишнинг норматив кўрсаткичларини таъминлаб, йўналтириш ва ойналаш конструкциялари орқали йўл қўйиладиган иссиқлик йўқотишларини ҳисобга олган ҳолда биноларнинг оптимал ойналаш майдонини кўзда тутиш лозим.
Минимал етарли ойналаш майдони биноларнинг шимолга қараган фасадида таъминланиши керак. Бутун бино бўйича ёруғлик оралиқлари майдони ташқи деворлар майдони йиғиндисининг 25 % идан ошмаслиги керак.
Қуёшдан ҳимоя воситалар қўлланганда биноларнинг «жанубий» фасадларида асосланганда шаффоф тўсиқлар майдонини оширишга йўл қўйилади. Ғарбий фасадларнинг ойнавадлиги 40 % дан ошмаслиги лозим.
257. Бинонинг юқори шовқин фонли ҳудудда жойлашишида шовқин ва иссиқликни ҳимоялаш хусусиятлари бўйича самарали дераза конструкцияларини — иккитали ва учтали ойнапакетларни, иссиқлик ўтказишга меъёрдан юқорироқ қаршиликка эга бўлган самарали шаффоф фасад тўсиқларини (ораси ғовакли, ёруғлик қайтарувчи қопламали) қўллаш тавсия этилади.
258. Совуқ ҳавонинг кириб келишидан ҳимоялаш учун ташқи кириш эшикларини пружинали ёпиш қурилмалари билан жиҳозлаш лозим.
Киришларни енгиллаштирилган, шу жумладан, шаффоф конструкцияли тақаб қурилган иситилмайдиган тамбурлар билан жиҳозлаш тавсия этилади.
Хоналарда микроиқлим параметрларини автомат тарзда ёки қўлда тартибга солишни кўзда тутиш лозим.
259. Даволаш-профилактика муассасалари биноларида энергия самарадорлигини ошириш учун илиқ мавсумда иссиқ сувни таъминотининг 50 % микдорини ШНҚ 2.04.16-23 мувофиқ қуёш генераторларидан ва элект таъминотининг қисмини таминлашда ШНҚ 2.04.15-23 фотоэлектр станциялардан фойдаланиш тавсия этилади.
1. Бойлерлар; водопровод ва оқова сувларни чиқариб юбориш насосхоналари; вентиляция ва ҳавони кондициялаштириш камералари; бошқариш узеллари ва бино муҳандислик-технология ускуналари учун бошқа хоналар; лифтларнинг машина бўлинмалари.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 6 июлдаги 01/2-27-сонли қарори (ҳисоб рақами 410, 21.07.2026 й.) таҳририда)
2. Ташқарига чиқиш жойлари биринчи қават орқали ташкил қилинган вестибюллар; гардеробхоналар, ечиниш хоналари, санитар узеллар, гигиена кабиналари, душхоналар, чекиш хоналари, инвентарь ва кийим омборлари, буюмларни сақлаш камералари.
3. 100 ўриндан ортиқ бўлмаган заллари бор умумий овқатланиш корхоналари (санаторийлар, мактаблар, ўрта махсус ўқув муассасалари ошхоналари залларидан ташқари).
4. Даволаш муассасаларида: санитар ўтказгичлар; дезинфекция хоналари; техника хавфсизлик кабинетлари; чойшабхоналар; омборлар; юк тушириш ва қадоқлаш хоналари; мармит аравачаларни сақлаш ва ювиш хоналари; радиоактив моддалар, чиқиндилар ва радиоактив моддалар билан ифлосланган чойшабларни сақлаш хоналари, компрессорхоналар, шунингдек, дезинфекция, стерилизация, ювиш ва қуритиш (чойшаблар, холстлар, брезентлар клеёнкалари, б.) хоналари, мурдаларни вақтинчалик сақлаш, гипс сақлаш хоналари, даволаш балчиғини тайёрлаш ва уни регенерациялаш хоналари.
5. Китоб сақлаш хоналари, архив, тиббий архивлар.
2-боб. Цокол қават
6. Ертўлада жойлаштиришга йўл қўйилган барча хоналар.
7. Санитар ўтказгичлар; рентгендиагностика хоналари; беморлар буюмларини сақлаш учун хоналар; буфетлар ва ошхоналар; ЛФК хоналари; массаж хоналари; тиш техника лабораториялари ва клиник лабораториялар; марказлашган стерилизация бўлинмалари (МСБ); кир ювиш автомат машиналардан фойдаланиб кир ювиш хоналари, марказий чойшабхоналар, ифлос чойшабларни йиғиш ва ажратиш хоналари; туваклар, клеёнкаларни дезинфекцион ишлов бериш ва кроватларни дезинфекция қилиш хоналари.
8. Маъмурий хизмат, регистратура, жамғарма ва бошқа кассалар хоналари; банк бўлимлари, транспорт агентликлари; беморларни чиқариш хоналари; даволаш-профилактика муассасаси марказий чойшабхоналари.
9. Сув билан даволаш шифохоналарида родонли ва сероводород сувларини тайёрлаш лабораториялари.
Даволаш-профилактика муассасаси хоналари ва жойларининг талаб қилинган суньий ёритиш турлари
Ёритишнинг мақсадига кўра тури
Хоналар, жойлар
1
2
Ишчи
Одамлар ишлаши ва ўтиши, шунингдек транспорт воситаларининг ҳаракати учун мўлжалланган бинонинг барча хоналари ва очиқ жойлари учун.
Авария хавфсизлиги
Ишчи ёритишнинг ўчиб қолиши авария ҳолатини юзага келтириши ёки инсонларга зарар етказиши мумкин бўлган хоналар учун; жумладан электр шчити хоналари; тибпунктлари, доимий қўриқлаш постлари, навбатчи постлар, лифтларнинг машина бўлимлари; шифохоналарнинг операция блоклари, тез ёрдам кўрсатиш кабинетлари, реанимация хоналари, даволаш муассасаларининг қабул пунктлари, шифохоналарнинг туғруқ бўлинмалари, боғлаш хоналари, манипуляция хоналари, процедура хоналари, тезкор анализ лабораториялари, навбатчи тиб ҳамшираси пунктлари, оператив қисм хоналари, тез ёрдам станциялари дорихонаси ва кўчма бригадалар яшикларини сақлаш хоналарида.
Навбатчи ходимлар доимий бўладиган хоналар: насос хоналари, иссиқлик бериш пунктлари ёки хоналарнинг электроприёмниклари электр таъминоти ишончлилиги бўйича I тоифага кирадиган хоналарда.
Авария эвакуацион
Кесиб ўтиладиган хоналар, коридорлар, холлар, фойе ва вестибюллар, 50 нафардан ортиқ кишини эвакуация қилиш учун хизмат қиладиган зинапоялар, ишчи ёритиш фавқулодда ўчиш ҳолатида чиқишида лат ейиш хавфи бўлган хоналар, одамлар ўтиши учун хавфли бўлган жойларда.
Навбатчи
Ишдан ташқари вақтларда вестибюллар, коридорларни ёритиш учун.
Катта ёшли беморлар учун палаталар, болалар бўлинмаларида оналар учун хоналар, гипотерапия хоналари
20 — 22
25 — 27
80 m3/h
1 койкага
100 %
Ч
2
2.
Сил касаллари палаталари (катталар, болалар)
22-23
25 — 33
1 койкага 80
Г
2
80 %
100 %
3.
Гипотиреоз билан оғриган беморлар учун палаталар
23-24
26 — 33
80 m3/h 1 койкага 100 %
Ч
2
4.
Тиреотоксикоз билан оғриган беморлар учун палаталар
20-21
24 — 26
80 m3/h 1 койкага 100 %
Ч
2
5.
Операциядан кейинги палаталар, реанимацион заллар, интенсив терапия палаталари, туғруқ бокслари, операция хоналари, операция — диализацион хоналар, наркоз хоналар, куйган касаллар учун 1-2 койкали палаталар, барокамералар
Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2024 йил 22 октябрдаги 01/2-79-сон буйруғига 2-ИЛОВА
Ўз кучини йўқотган деб топилаётган айрим шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларининг
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раисининг 1997 йил 13 январдаги 3-сон буйруғи билан тасдиқланган ҚМҚ 2.08.05-97 «Турар жой ва жамоат бинолари, иншоотлари. Тиббий муассасаларга мослаштирилаётган бино ва иншоотлар» қурилиш меъёрлари ва қоидалари.
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раисининг 1997 йил 13 январдаги 3-сон буйруғи билан тасдиқланган ҚМҚ 2.08.06-97 «Турар жой ва жамоат бинолари, иншоотлари. Санитария-эпидемиология станциялар» қурилиш меъёрлари ва қоидалари.