Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирининг
Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7 сентябрдаги ЎРҚ-957-сон «Маъмурий ислоҳотлар доирасида таълим соҳасида давлат бошқаруви такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги
Қонунига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазирининг 2024 йил 15 майдаги 144-сон буйруғи (рўйхат рақами 3526, 2024 йил 8 июль) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.07.2024 й., 10/24/3526/0489-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси аҳоли пунктлари ва объектларнинг намунавий хавфсизлик паспортларини тузиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг
1 ва 2-иловалари
матнидаги «олий таълим муассасалари» деган сўзлар «олий таълим ташкилотлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Миллий гвардия билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.