Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг
1. ШНҚ 2.04.05-22 «Иситиш, вентиляция ва кондициялаш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари
1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Айрим шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари
2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
3. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси билан келишилган.
4. Ушбу буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
1. Ўзбекистон Республикаси давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раисининг 1996 йил 11 сентябрдаги 87-сон буйруғи билан тасдиқланган ҚМҚ 2.04.05-97* «Иситиш, вентиляция ва кондициялаш» қурилиш
меъёрлари ва қоидалари.
2. Ўзбекистон Республикаси давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раисининг 2004 йил 30 декабрдаги 84-сон буйруғи билан тасдиқланган ҚМҚ 2.04.05-97* «Иситиш, вентиляция ва кондициялаш» қурилиш меъёрлари ва
қоидаларига киритилган 1-сон ўзгартиришлар.
3. Ўзбекистон Республикаси давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раисининг 2011 йил 12 июлдаги 46-сон буйруғи билан тасдиқланган ҚМҚ 2.04.05-97* «Иситиш, вентиляция ва кондициялаш» қурилиш меъёрлари ва қоидаларига киритилган 2-сон ўзгартиришлар.
4. Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазирининг 2020 йил 25 сентабрдаги 258-сон буйруғи 1-бандининг 2-хатбошиси билан тасдиқланган ҚМҚ 2.04.05-97* «Иситиш, вентиляция ва кондициялаш» қурилиш меъёрлари ва қоидаларига киритилган 3-сон ўзгартиришлар.