Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Қонун чиқариш ва норматив ҳужжатларни тайёрлаш ишларини янада яхшилаш, иқтисодий ислоҳотларни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қонунчилик бўйича бошқарма, унинг таркибига Иқтисодий ислоҳот бўйича қонунчилик ва меъёрий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш ва ҳуқуқий экспертиза қилиш бошқармаси ҳамда Ахборот-юридик маркази киритилган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Қонунчилик бош бошқармасига айлантирилсин.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг ўринбосари — Қонунчилик бош бошқармаси бошлиғи лавозими жорий этилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тузилмасида халқаро-ҳуқуқий бошқарма ташкил этилсин ва унинг учун қўшимча равишда беш нафар ходим ажратилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги янгидан ажратилган ходимларни таъминлаш учун зарур маблағлар ҳамда битта енгил автомашинага лимит ажратсин.