1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.06.00 Мулкий ёллаш (ижара). Умумий масалалар / 03.11.06.04 Лизинг (шунингдек, 09.14.17.04 га қаранг);
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.07.00 Хорижий инвесторлар иштирокидаги корхоналар]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
«ЎЗБЕК ЛИЗИНГ ИНТЕРНЕЙШНЛ АЖ» ҚЎШМА ЛИЗИНГ КОМПАНИЯСИ ФАОЛИЯТИ МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Лизинг хизматларини янада ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 январдаги 10-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 3-сон, 31-модда)
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 январдаги 10-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 3-сон, 31-модда)
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.01.00 (Кучини йукотган) Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи / 07.10.01.05 (Кучини йукотган) Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи бўйича имтиёзлар / 07.90.00.00 (Кучини йукотган)Умумдавлат солиқлари;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.03.00 (Кучини йукотган) Қўшимча қиймат солиғи / 07.10.03.02 (Кучини йукотган) Қўшимча қиймат солиғи бўйича имтиёзлар / 07.90.00.00 (Кучини йукотган)Умумдавлат солиқлари;
3.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.11.00.00 (Кучини йукотган) Маҳаллий солиқлар ва йиғимлар / 07.11.01.00 (Кучини йукотган) Мол-мулк солиғи / 07.11.01.03 (Кучини йукотган) Мол-мулк солиғи бўйича имтиёзлар]
3. Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 5 январдаги 6-сон қарорининг 5-бандида назарда тутилган солиқ имтиёзлари «Ўзбек Лизинг Интернейшнл АЖ» компанияси учун илгари берилган имтиёзлар тамом бўлган пайтдан бошлаб 5 йил муддатга узайтирилсин.
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.02.00.00 Божхона тарифини тартибга солиш / 10.02.07.00 Тариф имтиёзлари ва префенциялар]
4. «Ўзбек Лизинг Интернейшнл АЖ» қўшма лизинг компанияси томонидан кўрсатилаётган лизинг хизматларининг рақобатбардошлилигини таъминлаш мақсадида кейинчалик лизингга бериш учун қўшма лизинг компания томонидан сотиб олинган ҳамда республикага олиб келинаётган технология асбоб-ускуналари учун компания 5 йил муддатга божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари) озод қилинсин.
5. Тошкент шаҳар ҳокимлигига «Ўзбек Лизинг Интернейшнл АЖ» қўшма лизинг компаниясини 5 йил муддатга маҳаллий солиқлар ва йиғимлар тўлашдан озод қилиш тавсия этилсин.
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзлизинг Интернейшнл Лтд» қўшма лизинг компаниясини ташкил этиш тўғрисида» 1995 йил 5 январдаги 6-сон қароригаиловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2001 йил 27 март,
149-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 27 мартдаги 149-сон қарорига ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзлизинг Интернейшнл Лтд» қўшма лизинг компаниясини ташкил этиш тўғрисида» 1995 йил 5 январдаги 6-сон қарорига киритилаётган
биринчи хатбоши «ташкил этилаётган» сўзларидан сўнг «қўшма» сўзи билан тўлдирилсин;
иккинчи хатбоши «асбоб-ускуналарини» сўзларидан сўнг «республиканинг мулкчиликнинг барча шаклларидаги хўжалик юритувчи субъектларига лизингга бериш учун» сўзлари билан тўлдирилсин.