Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Республикамизда «яшил транспорт» улушини ошириш мақсадида экологик тоза транспорт турларига босқичма-босқич ўтиш, трамвай ҳамда троллейбус транспортида йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифатини янада ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 319-сон қарори билан тасдиқланган Электр энергиясидан фойдаланиш
қоидалари куйидаги мазмундаги 104
1-банди билан тўлдирилсин:
«1041. Трамвай ҳамда троллейбус транспортлари томонидан фойдаланиладиган электр энергияси учун ҲЭТК билан ҳисоб-китоблар истеъмолчиларнинг II тариф гуруҳи учун белгиланган тарифнинг 50 фоизи миқдорида амалга оширилади».
2. Ушбу қарор 2024 йил 1 декабрдан эътиборан кучга киради.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Ж. Раматов ҳамда энергетика вазири Ж.Т. Мирзамаҳмудов зиммасига юклансин.