Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хусусий тадбиркорлик, кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришни янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1998 йил 9 апрелдаги ПФ-1987-сон
Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига
иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилсин.
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 26 февралдаги 85-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1992 й., 2-сон, 3-модда; 1996 й., 4-сон, 12 модда) билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасида кичик корхоналар тўғрисида низом»нинг 1-бўлими 2-бандидаги
иккинчи — олтинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«саноатда — 40 кишигача ишловчи бўлган;
қурилишда, қишлоқ хўжалигида ва бошқа ишлаб чиқариш тармоқларида — 20 кишигача ишловчиси бўлган;
фан соҳасида, илмий хизмат кўрсатишда, чакана савдода ва ноишлаб чиқариш соҳасининг бошқа тармоқларида — 10 кишигача.
Кичик корхоналар жумласига, шунингдек, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, ишлаб чиқариш тармоқларида банд бўлган ходимларнинг ўртача йиллик сони 10 кишигачани, савдо, хизматлар кўрсатиш ва ноишлаб чиқариш соҳаси тармоқларида — 5 кишигача ташкил қиладиган микрофирмалар ҳам киради».
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 17 ноябрдаги 538-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1992 й., 11-сон, 35-модда) билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги тўғрисида низом»нинг
5-банди қуйидаги мазмунда хатбоши билан тўлдирилсин:
«ўзининг ихтисослаштирилган ташқи савдо фирмалари орқали кичик ва ўрта бизнес корхоналари чиқарадиган маҳсулотларни экспортга сотишни ташкил қилиш, уларга хорижий бозорлар маркентинг тадқиқотларини ўтказишда кўмаклашиш».
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ихтисослаштирилган «Замин» давлат-акционерлик ипотека банкини ташкил этиш тўғрисида» 1995 йил 7 сентябрдаги 350-сон қарорининг
2-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Замин» банки Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси фаолиятида унинг аъзоси сифатида қатнашади».
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Деҳқон ва фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги низомни ҳамда унинг маблағларини жамғариш ва улардан фойдаланиш Тартибини тасдиқлаш ҳақида» 1997 йил 25 октябрдаги 486-сон қарорига
1 ва
2-иловалар матнларидаги «шахсий ёрдамчи ва деҳқон» сўзлари «деҳқон ва фермер» сўзлари билан алмаштирилсин.