Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг
Ўзбекистон Республикасининг «Электр энергетикаси тўғрисида»ги
Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг 2020 йил 15 июндаги 01-02/12-19, 01-05-4-3202-сон қарори (рўйхат рақами 3265, 2020 йил 30 июнь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.06.2020 й., 10/20/3265/1109-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан электр узатиш тармоқлари орқали ўтказилаётган электр энергиясини божхона назорати ва божхона расмийлаштирувидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 1-банди
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«электр энергияси — товарнинг бир вақтнинг ўзида ишлаб чиқарилиши (сақланиши) ва истеъмол қилиниши билан тавсифланадиган алоҳида тури;».
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.