Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг
Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7 сентябрдаги ЎРҚ-957-сон «Маъмурий ислоҳотлар доирасида таълим соҳасида давлат бошқаруви такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги
Қонунига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2021 йил 3 ноябрдаги 415-сон буйруғи (рўйхат рақами 3342, 2021 йил 14 декабрь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.12.2021 й., 10/21/3342/1158-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтининг касбий тайёргарлик факультетига қабул қилиш тартиби тўғрисидаги
низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
1. 10-банднинг
иккинчи хатбошисидаги «олий таълим муассасалари» деган сўзлар «олий таълим ташкилотлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 5-илованинг
3-бандидаги «Умумтаълим муассасаларида» деган сўзлар «Умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. 6-илованинг
7-бандидаги «умумий, ўрта махсус, бошланғич профессионал, ўрта профессионал ва ўрта махсус профессионал ҳамда олий таълим» деган сўзлар «умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ҳамда олий таълим» деган сўзлар билан алмаштирилсин.