1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.12.00 Театр-концерт фаолияти]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Маданият]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
қарори
Ўзбекистон Миллий симфоник оркестри фаолиятини қўллаб-қувватлаш ҳамда миллий ва жаҳон мумтоз мусиқа санъатидан аҳолини янада кенгроқ баҳраманд этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Мамлакатимизда миллий ва жаҳон мумтоз мусиқа санъати асарларини янада оммалаштириш ҳамда оркестр ижрочилигини ривожлантириш, соҳа вакилларининг касб маҳоратини ошириш, ушбу йўналишда иқтидорли ёшлар учун зарур шарт-шароитлар ва имкониятлар яратиш, мусиқа ижрочилари ва оркестр жамоалари ходимларини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлашни янада кенгайтириш мақсадида:
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.03.00 Тариф сеткалари. Мансаб окладлари;
2.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.05.00 Меҳнат нормалари ва ишбай баҳолаш]
1. Маданият вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон давлат филармонияси Ўзбекистон Миллий симфоник оркестри ходимларининг меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига нисбатан ҳисобланадиган базавий лавозим маошлари миқдорлари 2025 йил 1 январдан бошлаб, оркестрнинг:
бадиий-раҳбар ходимлари учун — 4,0 коэффициентга;
олий ва биринчи тоифали артистлари учун — 1,17 коэффициентдан 4,0 коэффициентга;
иккинчи тоифали ва тоифасиз артистлари учун — 1,17 коэффициентдан 3,0 коэффициентга оширилган ҳолда белгилансин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.01.00 Умумий қоидалар]
2. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2025 йилдан бошлаб мазкур қарорнинг 1-бандига асосан иш ҳақи миқдори оширилиши муносабати билан зарур маблағларни Давлат бюджети параметрларида назарда тутсин.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.11.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 02.01.00.00га қаранг);
2.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.31.00 Хизмат сафари]
3. Вазирлар Маҳкамаси ҳар йили декабрь ойида Ўзбекистон Миллий симфоник оркестри жамоасининг келгуси йилга мўлжалланган маҳаллий ва хорижий гастроль сафарларини ташкил этиш, шунингдек, йирик корхона ва ташкилотлар ходимлари ҳамда уларнинг оила аъзолари учун концерт дастурларини шартнома асосида намойиш этиш режаларини тасдиқласин.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.12.00 Театр-концерт фаолияти;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.16.00 Танловлар. Кўриклар. Фестиваллар]
4. Давлат органлари, муассасалари ва корхоналари бюджетдан ташқари маблағлари ва касаба уюшмалари маблағлари ҳисобидан ўз ходимларини миллий ва жаҳон мумтоз мусиқа санъати асарлари билан таништиришга қаратилган концерт дастурларини ташкил этиш, уларга ташриф буюриш учун чипталар ва абонементлар сотиб олиш амалиётини тизимли равишда жорий этсинлар.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.04.00 Агентликлар, инспекциялар ва бошқа идоралар]
Давлат активларини бошқариш агентлиги ва хўжалик жамиятларининг муассислари бўлган бошқа давлат органлари устав фонди (капитали)да давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик жамиятлари ва давлат корхоналарининг бошқарув органлари йиғилишларида ушбу ташкилотларнинг буюртмалари асосида ходимлар ва уларнинг оила аъзолари учун мазкур бандда назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш вазифасини бизнес-режага киритиш ташаббуси билан чиқсин.
Маданият вазирлиги ҳар ойнинг 20-санасига қадар давлат бошқаруви органлари, муассасалар, корхоналар ва хўжалик жамиятларини, шунингдек, аҳолини келгуси ойда ташкил этиладиган оммавий-маданий ва концерт-томоша тадбирлари дастурлари, шу жумладан, Ўзбекистон Миллий симфоник оркестри жамоасининг концерт дастурлари тўғрисида хабардор қилиб борсин.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.19.00 Оммавий ахборот воситалари (радио, телевидение ва бошқалар) (шунингдек, 12.03.09.00.га қаранг)]
5. Маданият вазирлиги:
ҳар йили Ўзбекистон Миллий симфоник оркестри жамоаси учун Давлат бюджетидан Маданият вазирлигига ажратилган маблағлар ҳисобидан давлат буюртмаси асосида камида 5 та мусиқа асари яратилишини ташкил этсин, улардан концерт дастурларида фойдаланилишини, телерадиоканаллар, Интернет ва ижтимоий тармоқлар орқали фаол оммалаштирилишини таъминласин;
тажрибали дирижёрлар ва оркестр ижрочиларининг маҳорат мактаблари фаолиятини йўлга қўйсин.
Бунда маҳорат мактабларини ташкил этишга муносиб бўлган ижодкорлар Маданият вазирлиги ҳайъати томонидан аниқланади ҳамда улар Маданият вазирлиги ва Ўзбекистон давлат филармониясининг бюджетдан ташқари ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан ҳар чоракда базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида маҳорат мактабларида ўқитиш самарадорлигини баҳолаш асосида қўшимча рағбатлантириб борилади.
[ОКОЗ:
1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
6. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 июндаги «Давлат маданият муассасалари ва давлат архивлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантиришнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш ҳақида»ги 458-сон қароригаиловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.
7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2024 йил 22 ноябрь,
ПҚ-401-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 22 ноябрдаги ПҚ-401-сон қарорига ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 июндаги «Давлат маданият муассасалари ва давлат архивлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантиришнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш ҳақида»ги 458-сон қарорига киритилаётган қўшимчалар
1. Қарорга 3-илованинг изоҳ қисми қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Ўзбекистон Миллий симфоник оркестри бадиий-раҳбар ходимларининг меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига нисбатан ҳисобланадиган базавий лавозим маошлари миқдорлари 4,0 коэффициентга оширилган ҳолда белгиланади».
2. Қарорга 4-илованинг изоҳ қисми қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Ўзбекистон Миллий симфоник оркестрининг олий ва биринчи тоифали артистлари учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига нисбатан ҳисобланадиган базавий лавозим маошлари миқдорлари 4,0 коэффициентга, иккинчи тоифали ва тоифасиз артистлари учун — 3,0 коэффициентга оширилган ҳолда белгиланади».
Изоҳ: мазкур илова 2025 йил 1 январдан кучга киради.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.11.2024 й., 07/24/401/0968-сон)