1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.04.00.00 Ҳудуд / 19.04.03.00 Чегара масалалари]
[ТСЗ:
1.Ташқи сиёсат ва халқаро муносабатлар / Халқаро шартномалар (битмлар)]
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Тожикистон Республикаси Ҳукумати ўртасида
Баённома
Давлат чегараларидан ўтказиш пунктлари тўғрисидаги Битимга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида
Душанбе, 2024 йил 18 апрель
LexUZ шарҳи
Мазкур Баённома Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 29 октябрда «Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида»ги ПҚ-374-сон қарори билан тасдиқланган.
(Ўзбекистон Республикаси учун 2024 йил 20 ноябрдан кучга кирган, реестр рақами 4546-TJ-2024-H)
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Тожикистон Республикаси Ҳукумати, кейинги ўринларда Томонлар деб аталувчилар,
2002 йил 12 февралда имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Тожикистон Республикаси Ҳукумати ўртасида давлат чегараларидан ўтказиш пунктлари тўғрисидаги Битимнинг (кейинги ўринларда — Битим) 6 ва 9-моддаларига амал қилган ҳолда,