1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Юридик шахслар. Тижорат ташкилотлари. Нотижорат ташкилотлари;
2.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Тадбиркорлик фаолияти субъектларини рўйхатга олиш]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Уй-жой мулкдорлари ширкатини тугатишнинг соддалаштирилган тартиби жорий этилиши муносабати билан Вазирлар Маҳкамасининг «Тадбиркорлик субъектлари бўлмаган айрим юридик шахсларни ташкил этиш ва тугатишга доир норматив-ҳуқуқий хужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2022 йил 28 сентябрдаги 542-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Кўп квартирали уйларни бошқаришни янада самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 15 августдаги ПҚ-278-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Тадбиркорлик субъектлари бўлмаган айрим юридик шахсларни ташкил этиш ва тугатишга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2022 йил 28 сентябрдаги 542-сон қароригаиловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган уй-жой мулкдорлари ширкатларини аниқлаш;
солиқ хизмати органлари, тижорат банклари ҳамда Давлат хизматлари марказларининг уй-жой мулкдорлар ширкатини ҳаракатсиз ҳолатга ўтказиш ҳамда давлат реестридан чиқариш.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Ж. Раматов ҳамда Бош вазир ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 21 ноябрь,
778-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 21 ноябрдаги 778-сон қарорига ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг «Тадбиркорлик субъектлари бўлмаган айрим юридик шахсларни ташкил этиш ва тугатишга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2022 йил 28 сентябрдаги 542-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
қуйидаги мазмундаги саккизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган уй-жой мулкдорлари ширкатларини давлат реестридан чиқариш тартиби тўғрисидаги низом 61-иловага мувофиқ тасдиқлансин»;
2. Қуйидаги мазмундаги 61-илова билан тўлдирилсин:
«Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 сентябрдаги 542-сон қарорига 61-ИЛОВА
Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган уй-жой мулкдорлари ширкатларини давлат реестридан чиқариш тартиби тўғрисидаги
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган уй-жой мулкдорлари ширкатларини (кейинги ўринларда — ширкатлар) Тадбиркорлик субъектларининг ягона давлат реестридан (кейинги ўринларда — давлат реестри) чиқариш тартибини белгилайди.
2. Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
молия-хўжалик фаолияти — ширкатларнинг ишларни бажариш, хизмат кўрсатиш, шунингдек, бухгалтерия, молия, статистика, банк ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатларни юритиш билан боғлиқ фаолияти;
рўйхатдан ўтказувчи орган — давлат хизматлари марказлари;
тугатиш — рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан давлат реестрига ширкатни тугатиш тўғрисидаги ёзувларни қайд этиш;
ҳаракатсиз ҳолатга ўтказиш — молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ширкатни ихтиёрий тугатиш чоралари кўрилмаганда, уни давлат реестридан чиқаришга қадар қўлланиладиган чора.
тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизими (кейинги ўринларда — Тизим) — тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказишни, шунингдек, рўйхатдан ўтказувчи орган ва ваколатли ташкилотларнинг алоқа каналлари орқали электрон ахборот алмашувини таъминловчи тизим.
3. Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган уй-жой мулкдорлари ширкатларини давлат реестридан ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича чиқарилади.
2-боб. Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ширкатларни аниқлаш
4. Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ширкатлар фаолиятини ҳаракатсиз ҳолатга ўтказиш учун қуйидагилар асос бўлади:
тўққиз ой мобайнида молия-хўжалик фаолияти бўйича банк ҳисобварақларига маблағлар тушмаганлиги;
тўққиз ой мобайнида солиқ ҳисоботлари тақдим этилмаганлиги.
5. Ширкатларнинг банк ҳисобварақларига тўққиз ой мобайнида молия-хўжалик фаолияти бўйича маблағлар тушмаганда, тижорат банклари уч иш куни ичида улар ҳисобга қўйилган жойдаги солиқ хизмати органига «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ маълумот тақдим этади.
Бунда солиқ хизмати органига маълумот тақдим этилгандан сўнг ширкатнинг банк ҳисобварақларига маблағлар келиб тушганда, тижорат банклари томонидан ушбу ўзгариш бўйича бир иш куни мобайнида қўшимча маълумот тақдим этилади.
6. Солиқ хизмати органи тижорат банкларидан маълумот келиб тушгач ва (ёки) ҳисобот топшириш муддати тугагач, уч иш куни мобайнида ушбу Низомнинг 4-банди талаблари бўйича ширкатлар фаоллик ҳолатини фаолият кўрсатмаётган ҳолатга ўзгартиради ва ушбу ташкилотлар тўғрисида Тизим орқали қуйидаги ташкилотларни хабардор қилади:
рўйхатдан ўтказувчи орган ва рўйхатдан ўтган жойдаги статистика органларини;
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси туман (шаҳар) бўлимини (кейинги ўринларда — Бюро);
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигини;
Ички ишлар вазирлигини;
хизмат кўрсатувчи банкни;
Иқтисодиёт ва молия вазирлигини.
Ушбу банднинг учинчи — олтинчи хатбошиларида кўрсатилган ташкилотлар тегишли хабарнома тушган кундан бошлаб беш иш куни ичида ўзларининг маълумотлар базаларида ширкат тўғрисида мавжуд бўлган маълумотларни солиқ хизмати органларига Тизим орқали тақдим этади.
7. Солиқ хизмати органи ушбу Низомнинг 4-бандида кўрсатилган ширкатлар бўйича:
а) қуйидагиларни:
ширкат ҳақиқатда молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаганлиги;
мол-мулки мавжудлиги;
юридик ва фаолият кўрсатиш манзилида мавжудлиги;
ширкатнинг барча қарздорликлари (2-сон картотекаси) таҳлили;
солиқлар ва йиғимлар бўйича қарздорлиги мавжудлиги тўғрисида ахборот тақдим этади;
б) ширкатларнинг жойлашган жойини аниқлаш ва уларни тугатиш жараёнига жалб қилиш чораларини кўради;
в) ширкатларнинг аъзоларига (уй-жой мулкдорларига) ширкатни ихтиёрий тугатишни таклиф этади. Ширкат ўн иш кунида ихтиёрий тугатишга киришмаган, ширкат аъзолари (уй-жой мулкдорлари) ихтиёрий тугатишни амалга оширишни рад этган, шунингдек, кўрсатиб ўтилган шахсларни аниқлаш мумкин бўлмаган тақдирда, ушбу Низомнинг 8-бандида назарда тутилган тадбирларни амалга оширади;
д) йиғилган ва мавжуд маълумотлар асосида ширкатнинг фаолиятини камерал солиқ текширувидан ўтказади.
3-боб. Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ширкатни ҳаракатсиз ҳолатга ўтказиш
8. Ширкатнинг солиқ ва йиғимлар бўйича қарздорликлари аниқланмаган, мол-мулки мавжуд бўлмаган, ширкат аъзоларини (уй-жой мулкдорларини), уларнинг вакиллари ва раҳбарини тугатиш жараёнига жалб этиш имкони бўлмаганда, солиқ хизмати органлари Тизим орқали рўйхатдан ўтказувчи органга ўн иш кунида ширкатни ҳаракатсиз ҳолатга ўтказиш тўғрисида тақдимнома юборади.
9. Рўйхатдан ўтказувчи орган:
а) солиқ хизмати органларининг тақдимномаси келиб тушгандан сўнг автоматик тарзда давлат реестрига ҳамда Тизимга тегишли ёзув киритади;
б) уч иш кунида:
ширкатнинг ҳаракатсиз ҳолатга ўтказилганлиги тўғрисида ўз расмий веб-сайтида эълонни жойлаштиради;
10. Тижорат банклари ҳаракатсиз ҳолатга ўтказилган ширкатларнинг ҳисобварақларини бир иш кунида ёпиб, уларнинг маблағларини ҳаракатсиз депозит ҳисобварақларига ўтказади.
Ҳаракатсиз ҳолатга ўтказилган ширкатларга келиб тушган маблағлар уларнинг ҳаракатсиз депозит ҳисобварақларига кирим қилинади. Ушбу ширкатларнинг ҳисобварақларига қўйилган талаблар ҳаракатсиз депозит ҳисобварақларидан Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 56-моддасида белгиланган тартибда ҳисобдан чиқарилади.
11. Солиқ хизмати органлари томонидан ўтказилган таҳлиллар ва ўрганишлар натижасида солиқ қарздорликлари аниқланган тақдирда, уларни қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ундириш чоралари кўрилади.
Солиқлар бўйича қарздорликлари ундирилган ширкатлар бўйича иш юритиш ушбу Низомнинг 8-банди асосида давом эттирилади.
12. Ширкатнинг дебиторлик-кредиторлик қарздорликлари манфаатдор шахслар томонидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ундирилади.
13. Ширкат фаолият кўрсатмаётган корхоналар тоифасига ўтказилгандан кейин солиқ хизмати органлари томонидан солиқ ҳисоботларини қабул қилиш тўхтатилади.
14. Ҳаракатсиз ҳолатга ўтказилган ширкат фаолияти рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан қуйидаги ҳолатларда:
ширкатнинг аъзолари (уй-жой мулкдорлари) уч йил ичида ширкат фаолиятини давом эттириш тўғрисида рўйхатдан ўтказувчи органга мурожаат қилган тақдирда — ширкат аъзоларининг (уй-жой мулкдорларининг) қарорига асосан;
ширкат суд ёки ижро иши юритиш жараёнига даъвогар ёхуд жавобгар сифатида эътироф этилган тақдирда, қайта тикланади. Бунда ширкат янги ташкил этилган деб ҳисобланмайди, унинг фаолияти қайта тикланганлиги тўғрисида давлат реестрига ҳамда Тизимга тегишли ёзув киритилади.
Ширкат фаолияти қайта тикланган тақдирда, рўйхатдан ўтказувчи орган бу ҳақда тижорат банкларини, Солиқ қўмитасини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлигини Тизим орқали хабардор қилади.
4-боб. Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ширкатларни давлат реестридан чиқариш
15. Ширкатлар ҳаракатсиз ҳолатда сақланишига уч йил тўлганда рўйхатдан ўтказувчи орган:
ҳаракатсиз ҳолатга ўтказилган ширкатлар фаолияти тикланмаган тақдирда, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда уч иш кунида давлат реестридан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилади ва бу ҳақда давлат реестрига тегишли ёзув киритади;
давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани бекор қилади. Агар уларни топиш имкони мавжуд бўлмаса, уч иш кунида бекор қилиниши тўғрисидаги маълумотлар рўйхатга олиш органи веб-сайтида эълон қилинади;
тижорат банкларига, Солиқ қўмитасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлигига ширкат давлат реестридан чиқарилганлиги тўғрисида Тизим орқали хабарнома юборади.
Давлат реестрига тугатиш ҳақида ёзув киритилгандан сўнг ширкатни тугатиш якунланган, ширкатнинг фаолияти эса тугатилган ҳисобланади.
16. Давлат реестридан чиқарилган ширкатнинг банк ҳисобварақларидаги маблағларини кредиторларнинг талаблари қаноатлантирилгандан кейин тижорат банклари беш иш кун ичида миллий ва хорижий валютадаги ягона ҳисобварақларида жамлайди ва ширкат аъзолари ўртасида уларнинг ширкат мол-мулкини шакллантиришдаги иштирокига мутаносиб тарзда тақсимланади.
17. Ҳаракатсиз ҳолатда турган ширкат давлат реестридан чиқарилгандан сўнг унинг солиқ ва йиғимлар бўйича ортиқча тўланган суммалари маҳаллий бюджетларнинг даромади ҳисобланади.
5-боб. Якунловчи қоидалар
18. Ширкат аъзолари (уй-жой мулкдорлари), ширкат, тугатувчи ўзлари тайёрлаган, рўйхатдан ўтказган органга ва солиқ хизмати органига тақдим этган ҳужжатларнинг тўғрилиги ва қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлиги учун жавоб берадилар.
19. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар, шу жумладан, ўзларига юкланган вазифаларни бажармаганлик ёки зарур даражада бажармаганлик натижасида кредиторларга ёки учинчи шахсларга етказилган зарар учун қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган уй-жой мулкдорлари ширкатларини давлат реестридан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган уй-жой мулкдорлари ширкатларини давлат реестридан чиқариш
СХЕМАСИ
Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Ижро муддати
1-босқич
Тижорат банклари
Банк ҳисобварақларига тўққиз ой мобайнида молия-хўжалик фаолияти бўйича маблағлар тушмаган ҳолларда, уй-жой мулкдорлари ширкатлар тўғрисидаги маълумотларни «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали тақдим этади.
уч иш кунида
2-босқич
Солиқ хизмати органлари
Тижорат банкларидан маълумот тушган ва (ёки) тўққиз ой мобайнида солиқ ҳисоботларини тақдим этмаган уй-жой мулкдорлари ширкатлари тўғрисида Тизим орқали тегишли идора ва ташкилотларни хабардор қилади.
уч иш кунида
3-босқич
Идоралар ва ташкилотлар
Тегишли хабарнома тушган кундан бошлаб ўзларининг маълумотлар базасида уй-жой мулкдорлари ширкатлари тўғрисида мавжуд бўлган маълумотларни Тизим орқали тақдим этади.
беш иш кунида
4-босқич
Давлат хизматлари маркази
Уй-жой мулкдорлари ширкатининг ҳаракатсиз ҳолатга ўтказилганлиги тўғрисида ўз расмий веб-сайтида эълонни жойлаштиради;
Уй-жой мулкдорлари ширкати ҳаракатсиз режимга ўтказилган пайтдан эътиборан уч йил ичида фаолияти тикланмаган тақдирда, давлат реестридан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш ва бу ҳақда давлат реестрига тегишли ёзув ҳамда Тизимга тегишли ўзгартириш киритади.
уч иш кунида
7-босқич
Давлат хизматлари маркази
Уй-жой мулкдорлари ширкатининг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаларни бекор қилиш. Агар уларни топиш имкони мавжуд бўлмаса, бекор қилинганлиги тўғрисидаги маълумотларни расмий веб-сайтида эълон қилади.
уч иш кунида
Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган уй-жой мулкдорлари ширкатларини давлат реестридан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Банк ҳисобварақларига тўққиз ой мобайнида молия-хўжалик фаолияти бўйича маблағлар тушмаган ширкат тўғрисида
МАЪЛУМОТ
Т/р
Маълумот турлари
Изоҳ
1.
Ширкатнинг тўлиқ номи
2.
Солиқ тўловчининг идентификация рақами
3.
Почта манзили (жойлашган ери)
4.
Хизмат кўрсатувчи тижорат банки номи
5.
Банк ҳисобварағи
6.
Ҳисобварағидаги қолдиқ маблағлар
7.
Ҳисобварақ очилган сана
8.
Ҳисобварақ тўхтатилган сана
9.
2-картотека бўйича қарздорлик тўғрисидаги маълумотлар (мавжуд бўлса)
».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.11.2024 й., 09/24/778/0957-сон)