Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирининг
Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 5 сентябрдаги ЎРҚ-955-сон «Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги
Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 25 январдаги ПФ-14-сон «Республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали йўлга қўйишга доир биринчи навбатдаги ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги
Фармонига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директорининг 2011 йил 22 февралдаги 1-ю-сон буйруғи (рўйхат рақами 2219, 2011 йил 18 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 16-сон, 167-модда) билан тасдиқланган Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш
қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Ушбу буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
«Миллий оператор республика ижро этувчи ҳокимият органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат корхоналари, муассасалари, ташкилотлари, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан йўлланувчи хат-хабарларни етказиб бериш, етказилганлигини тасдиқлаш, маълумотларни сақлаш ва ҳисобга олишнинг ягона миллий тизими оператори ҳисобланади.».
2.
1042-банддаги «Давлат бошқаруви органлари» деган сўзлар «Республика ижро этувчи ҳокимият органлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.