2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.01 Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларини кредитлаш (шунингдек, 09.14.17.05 га қаранг);
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.17.00 Қишлоқ хўжалигидаги шартномалар / 09.14.17.05 Агросаноат ишлаб чиқариш соҳасидаги кредитлаш, ҳисоб-китоб, суғурта (шунингдек, 07.22.06.01 га қаранг)]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Қишлоқ хўжалиги;
2.Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
Қарори
ТИЖОРАТ БАНКЛАРИ ТОМОНИДАН ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИГА БЎЛҒУСИ ҲОСИЛНИ ГАРОВГА ОЛГАН ҲОЛДА КРЕДИТ БЕРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2004 йил 16 апрелда 1337-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 19 августдаги 347-мҳ-сонли «Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 1337-5, 19.08.2019 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 27 октябрдаги ПФ-3342-сонли «2004—2006 йилларда фермер хўжаликларини ривожлантириш концепцияси тўғрисида»ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 30 октябрдаги 476-сонли «2004—2006 йилларда фермер хўжаликларини ривожлантириш концепциясини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори билан тасдиқланган «2004—2006 йилларда фермер хўжаликларини ривожлантириш концепциясини амалга ошириш чора-тадбирлари дастури» ижросини таъминлаш мақсадида Марказий банк Бошқаруви қарор қилади:
1. Тижорат банклари томонидан фермер хўжаликларига бўлғуси ҳосилни гаровга олган ҳолда кредит бериш тартиби тўғрисида низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан 10 кун ўтгач амалга киритилсин.
Марказий банк Бошқаруви раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2004 йил 1 март,
563-сон
Марказий банк Бошқарувининг 2004 йил 1 мартдаги 563-сонли қарори билан ТАСДИҚЛАНГАН
Тижорат банклари томонидан фермер хўжаликларига бўлғуси ҳосилни гаровга олган ҳолда кредит бериш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида», «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида», «Фермер хўжаликлари тўғрисида»ги қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 27 октябрдаги ПФ-3342-сонли «2004—2006 йилларда фермер хўжаликларини ривожлантириш концепцияси тўғрисида»ги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 30 октябрдаги 476-сонли «2004—2006 йилларда фермер хўжаликларини ривожлантириш концепциясини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, у тижорат банклари томонидан фермер хўжаликларига бўлғуси ҳосилни гаровга олган ҳолда кредит (кейинги ўринларда — кредит) бериш тартибини белгилайди.
1. Ушбу Низом асосида кредитлар давлат эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчи фермер хўжаликларига қайтаришлик, тўловлилик, таъминланганлик, муддатлилик ва мақсадли фойдаланиш шартлари асосида берилади.
Давлат эҳтиёжи учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириб бермайдиган фермер хўжаликларини кредитлаш Марказий банкнинг «Тижорат банклари томонидан фермер хўжаликлари, шунингдек кичик бизнес субъектларини миллий валютада кредитлаш Тартиби» (2000 йил 7 март, рўйхат рақами 907-сон — Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2000 й., 5-сон) асосида амалга оширилади.
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) кредит линиялари ҳисобидан имтиёзли кредит олган фермер хўжаликларига ғалла етиштириш учун «Ўздонмаҳсулот» тайёрлов корхоналари билан тузилган контрактация шартномаси суммасининг 30 фоизигача миқдорида, ушбу кредит линиялари ҳисобидан имтиёзли кредит олмаган фермер хўжаликларига контрактация шартномаси суммасининг 80 фоизигача миқдорида кредит берилиши мумкин.
Жамғарма кредит линиялари ҳисобидан имтиёзли кредит олган пахта хом ашёси етиштирадиган фермер хўжаликларига ушбу кредит контрактация шартномаси суммасининг 20 фоизгача миқдорида, ушбу кредит линиялари ҳисобидан имтиёзли кредит олмаган фермер хўжаликларига бериладиган кредит миқдори контрактация шартномаси суммасининг 70 фоизигача миқдорда берилади.
3. Кредитлар мазкур Низомда белгиланган шартлар асосида кредитни қайтаришга қодир бўлган қарз олувчиларга шартнома асосида 1,5 йилгача (18 ой) бўлган муддатга, қайтариш муддатини узайтириш ҳуқуқисиз мижознинг асосий талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағи жойлашган манзил бўйича берилади.
4. Кредитлардан фойдаланганлик учун фоиз ставкалари миқдори қарз олувчи ва банк ўртасидаги ўзаро келишувга кўра кредит шартномаси асосида белгиланади.
7. Олинадиган кредитнинг қайтариш таъминоти сифатида қарз олувчи банкка ўзига узоқ муддатга ижарага берилган ердан жорий йилда олинадиган бўлғуси ҳосилни таъминот сифатида тақдим этади.
Бунда банк ва фермер хўжалиги ўртасида бўлажак ҳосилни гарови шартномаси имзоланади. Шартномада гаровга қўйилган ҳосилни «Ўздонмаҳсулот» ва «Пахтасаноат» тайёрлов корхоналарига ва бошқа хўжалик субъектларига сотишдан тушган барча пул маблағлари биринчи навбатда ушбу кредитлар ва улар бўйича ҳисобланган фоизларни тўлашга йўналтирилиши тўғрисидаги шартлар белгилаб қўйилади.
Шунингдек, гаров шартномасига фермер хўжалиги томонидан бўлғуси ҳосилни кредит берган банк-бенефициар фойдасига ихтиёрий суғурта қилинганлиги тўғрисидаги суғурта полисини илова этиши шарт.
8. Кредит сўраб, мазкур Низомнинг 6 ва 7-бандларида кўрсатилган барча зарур ҳужжатларни илова қилган ҳолда, берилган аризанинг банкка келиб тушган кундан бошлаб, ушбу ариза бўйича банк томонидан кредит бериш ёки рад қилиш ҳақида хулоса бериш муддати 10 иш кунидан ошмаслиги лозим.
III. Кредитларни бериш, ҳисобини юритиш ва кредитни қайтариш тартиби
10. Банк ва фермер хўжалиги ўртасида кредит шартномаси имзоланиб, у амалга киритилганидан кейин, банк фермер хўжалиги учун алоҳида ссуда ҳисобварағини очади ва ундан қарз олувчининг тўлов топшириқномалари асосида фақат нақд пулсиз шаклда тўловларни амалга ошириш йўли билан берилади.
13. Тижорат банклари томонидан кредитдан фойдаланишнинг бутун муддати давомида доимий мониторинг амалга оширилади ва у қарз олувчи томонидан унинг лойиҳаси ва кредит шартномаси шартларининг амалга оширилишига ҳар томонлама кўмаклашишга қаратилган бўлиши лозим. Банклар томонидан мониторинг амалга оширилиш тартиби, берилган кредитлар бошқа мақсадларда ишлатилган қарздорга нисбатан қўлланиладиган жавобгарлик чоралари кредит шартномасида белгилаб қўйилган бўлиши керак.
14. Мониторинг жараёнида фермер хўжалиги томонидан етиштирилаётган экинлар ҳолати ва уларни парваришлаш бўйича зарур агротехника ишларининг ўтказилиши ва кредитдан самарали ҳамда мақсадли фойдаланиш бўйича жойларга бориб ўрганишлар ўтказиб турилади. Экинлар (тўлиқ ёки қисман) мавжуд бўлмаган ёки улар аҳволининг қониқарсизлиги, жумладан, агротехника тадбирларининг муддатида амалга оширилмаслиги, экин майдонини бегона ўтлар босиб кетгани, суғорилмаганлик натижасида экинларни нобуд бўлиш хавфи вужудга келгани ва шунга ўхшаш ҳолатлар сабабли етарли ҳосил тўпланмаслиги хавфи вужудга келса, банк кредитлашни тўхтатади ҳамда берилган кредит ва унга ҳисобланган фоизларни муддатидан олдин ундириб олади. Ушбу ҳолатлар кредит шартномасида келишиб олинган бўлиши лозим.
15. Кредитдан фойдаланганлик учун фоизларни ҳисоблаш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади, уларни ундириш ойда бир марта, кредит шартномасида келишилган санада амалга оширилади. Олинган кредит бўйича ҳисобланган фоизларнинг қолдиғи ва асосий қарз тўлови қарз олувчининг махсус 23210, 23220-сонли ҳисобварақларига қишлоқ хўжалик маҳсулотларини тайёрлов корхоналарига сотишдан тушган маблағлар ҳисобидан биринчи навбатда амалга оширилади. Бунда ҳисобланган фоизлар кредит бўйича қарздан олдин ундириб олинади.
Фермер хўжаликлари кредит бўйича асосий қарз ва ҳисобланган фоизларни кредит шартномасида белгиланган муддатдан олдин қайтариш ҳуқуқига эгалар.
16. Қарздорнинг 23210, 23220-сонли махсус ҳисобварағидаги маблағлар олинган кредит ва унга ҳисобланган фоизларни тўлаш учун етарли бўлмаган тақдирда, фоизлар ва кредит қолдиғини ундириш қарздорнинг асосий талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағида мавжуд маблағлар ҳисобидан қонунчиликда белгиланган навбат тартибида амалга оширилади.
Бунда ҳисобланган фоизлар ва кредит қолдиғи муддати ўтган ссудалар ҳисобварағи орқали ундириб олишга тақдим этилади, у бўйича муддатли мажбуриятномалар эса 2-картотекага жойлаштирилади
17. Қарздорнинг асосий талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағида ҳисобланган фоизлар ва кредит қолдиғини ундириш учун маблағлар етарли бўлмаган тақдирда, банк қарздорнинг муддатли мажбуриятномаси асосида унинг барча иккиламчи депозит ҳисобварақлари очилган банкларга ушбу ҳисобварақларда мавжуд пул маблағларини асосий талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағига ўтказиб беришни сўраб ёзма талаб йўллайди. Қарздорнинг иккиламчи талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағи очилган банклар кредитор банкнинг ушбу талабини Фуқаролик кодексининг 784-моддаси талабларидан келиб чиққан ҳолда, мемориал ордер билан иккиламчи талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағи эгасининг асосий талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағига ўтказиб бериши шарт. Бунда қарздорнинг асосий талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағига келиб тушган маблағлар ҳисобидан фоизлар ва кредит қолдиғи «Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан ўчириш тартиби тўғрисида»ги Йўриқномада (1999 йил 30 январь, рўйхат рақами 615-сон) белгиланган календарь навбати тартибида ундирилади. Бунда фоизлар кредитдан олдин қайтарилади.
18. Агар қарздор томонидан етиштирилган ҳосилни сотишдан тушган маблағлар ва унинг талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағларидаги маблағлари банк кредитини ва ҳисобланган фоизлар бўйича тўловларни амалга оширишга етарли бўлмаган тақдирда, банк бўлғуси ҳосилни суғуртаси тўловидан олинган маблағларни кредитни ва ҳисобланган фоизлар тўловини амалга оширишга йўналтиради.
Ҳосилни сотишдан ҳамда суғурта тўловларидан тушган маблағлар ҳисобланган фоизлар ва кредитни қайтаришга етмаган тақдирда банк томонидан кредит ва ҳисобланган фоиз қолдиғи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 4 декабридаги 422-сонли қарори билан тасдиқланган «Банкларнинг кредитлари бўйича қарздорлик ўз вақтида қайтарилмаган тақдирда ундирувни қарздорларнинг ликвидли мол-мулкига қаратиш тартиби»да белгиланган тартибда ундириб олинади.
19. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш қўмитаси, Ер ресурслари давлат қўмитаси ҳамда Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси билан келишилди.
Молия вазири М. НУРМУРАТОВ
Тошкент ш.,
2004 йил 27 февраль.
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири А. ЖЎРАЕВ
Тошкент ш.,
2004 йил 27 февраль.
Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш қўмитаси раиси М. АСҚАРОВ
Тошкент ш.,
2004 йил 27 февраль.
Ер ресурслари давлат қўмитаси раиси Э. ҚУРБОНОВ
Тошкент ш.,
2004 йил 27 февраль.
Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси раиси С. ҚОБИЛОВ