1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.02 Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Таълим]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
қарори
Умумий ўрта таълим мактабларида жисмоний тарбия фани ўқитилишини тубдан такомиллаштириш ҳамда ушбу фан ўқитувчиларининг касбий фаолиятини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
Умумий ўрта таълим мактабларида жисмоний тарбия фани ўқитилишини тубдан такомиллаштириш ва жисмоний тарбия фани ўқитувчиларини узлуксиз касбий ривожлантириш тизими самарадорлигини таъминлаш, уларнинг касбий ва жисмоний маҳоратини мунтазам ошириб боришни йўлга қўйиш мақсадида:
[ОКОЗ:
1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.01.00 Умумий масалалар]
1. Қуйидагилар умумий ўрта таълим мактабларида (кейинги ўринларда — мактаблар) жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишни ташкил этишнинг асосий йўналишлари этиб белгилансин:
жисмоний тарбия фани ўқитувчилари учун ўқув-методик қўлланмалар ишлаб чиқиш;
Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети билан ҳамкорликда жисмоний тарбия ўқитувчиларининг касбий маҳорати ва малакасини ошириш бўйича ўқув дастурларини такомиллаштириш;
жисмоний тарбия ўқитувчилари таркибига маҳоратли спортчиларни жалб этиш;
жисмоний тарбия фани ўқитувчиларига малака тоифаси беришнинг янги тартибини ишлаб чиқиш;
ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида мактаб спорт клублари фаолиятини йўлга қўйиш;
жисмоний тарбия фани ўқитувчиларининг билим даражаси ва касбий маҳоратини аниқлаш бўйича миллий баҳолаш тизимини ишлаб чиқиш;
мактабларда ўқувчиларнинг спорт мусобақаларидаги иштироки, мактаб спорт клубларининг фаолияти, ўқувчиларнинг спорт билан қамраб олинганлик даражасини аниқлаш юзасидан рейтинг тизимини жорий этиш;
спорт турлари бўйича яхши натижаларга эришган ўқувчилардан иборат жамоаларни шакллантирган ҳолда халқаро мусобақаларда иштирок этишини таъминлаш.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.01 Мактабгача таълим ва тарбия]
2. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова):
а) 2025 йил 1 мартга қадар бошланғич, ўрта ва юқори синф ўқувчилари ёш тоифаси бўйича ҳаракатли ўйинлар, олимпия ва оммавий спорт турларига устуворлик бериш орқали спорт турлари рўйхатини шакллантирилишини;
б) 2025/2026 ўқув йилидан бошлаб давлат таълим стандартлари асосида 5 — 11-синфлар жисмоний тарбия фани ўқитувчилари учун ўқув-методик қўлланмалар ишлаб чиқилишини;
в) Спорт вазирлиги (А. Икрамов) билан биргаликда 2025 йил 1 июнга қадар мактаб ўқувчиларининг спорт мусобақаларидаги иштироки, мактаб спорт клубларининг фаолияти, ўқувчиларни спортга қамраб олинганлик даражасини аниқлаш юзасидан рейтинг тизими ишлаб чиқилишини таъминласин.
[ОКОЗ:
1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.04.00 Олимпия ва паралимпия ҳаракати;
2.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.06.00 Спорт]
Бунда:
мактабларда, устувор равишда, Олимпия ўйинлари дастурига кирган спорт турларининг ривожланганлиги, ўқувчиларнинг турли спорт мусобақаларда қўлга киритган ютуқлари ҳамда уларнинг спорт билан қамраб олинганлиги, мактаб спорт клублари фаолиятининг самарали йўлга қўйилганлигига алоҳида эътибор қаратилади;
рейтинг натижаларига кўра мактабларнинг энг яхши натижага эришган жисмоний тарбия фани ўқитувчилари Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Спорт вазирлигининг тармоқ мукофотлари билан тақдирланади.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.07 Мактабдан ташқари таълим]
3. 2025/2026 ўқув йилидан бошлаб ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида ҳар бир мактабда босқичма-босқич мактаб спорт клублари фаолияти йўлга қўйилади.
Қуйидагилар мактаб спорт клубларининг асосий вазифалари этиб белгиланади:
жисмоний тарбия фани ўқитувчилари таркибини юқори маҳоратли спортчилар орасидан танлов асосида шакллантириб бориш;
ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш ҳамда жисмоний тарбия ва спортни кенг тарғиб қилиш, уларнинг мунтазам равишда жисмоний тарбия билан шуғулланишлари учун шарт-шароитлар яратиш;
спорт турлари бўйича ўқувчилардан иборат жамоаларни шакллантириш, улар ўртасида турли спорт мусобақалари ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларини, хусусан «мактаб чемпионати»ни ташкил этиш орқали истеъдодли ёш спортчиларни аниқлаш;
жисмоний тарбия ўқитувчиларини жалб қилган ҳолда ўқувчилар орасидан истеъдодли ёшларни саралаб олиш (селекция) ҳамда спорт мактаблари спорт захирасини шакллантириш;
мактаб спорт клуби машғулотлари жараёнига жамоатчилик асосида малакали тренерлар ва мутахассисларни жалб этиш, шунингдек, илғор тажрибани жорий қилиш.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
2.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.02.00 Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида бошқарув]
4. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова):
а) Жиззах вилояти ҳокимлиги (Э. Салиев) билан биргаликда 2025 йил 1 майга қадар мактаб спорт клублари аъзолари учун Зомин тумани «Лочин» дам олиш масканида ўқувчиларни спорт мусобақаларига тайёрлаш базасини ташкил этсин;
б) Спорт вазирлиги (А. Икрамов) билан биргаликда уч ой муддатда жисмоний тарбия фани ўқитувчиларига малака тоифалари беришнинг янги тартибини ишлаб чиқсин.
Бунда малака тоифасини бериш қуйидаги икки босқичда амалга оширилади:
биринчи босқич — Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан ўтказиладиган тест синовлари;
иккинчи босқич — Спорт вазирлиги томонидан белгиланган спорт мактабларида ташкил этиладиган амалий имтиҳон.
5. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов), Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова), Спорт вазирлиги (А. Икрамов), Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги (М. Каримов) 2025 йил 1 июлга қадар жисмоний тарбия фани ўқитувчиларининг билим даражаси ва касбий маҳоратини аниқлаш бўйича миллий баҳолаш тизимини ишлаб чиқсин ва амалиётга жорий этиш чорасини кўрсин.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар]
а) Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова) билан биргаликда 2025/2026 ўқув йилидан бошлаб ҳар йили анъанавий тарзда мактаблар ўқувчилари ўртасида «Беш ташаббус олимпиадаси» спорт мусобақаларини ташкил этиб борсин.
Бунда спортнинг мини-футбол, волейбол, енгил атлетика, шахмат, шашка, стол тенниси, стритбол, воркаут турлари бўйича оммавий спорт мусобақалари қуйидаги уч босқичда ўтказилади:
биринчи босқичда — синфлараро мактаб босқичи мусобақалари;
иккинчи босқичда — мактаблараро туман (шаҳар) мусобақалари;
учинчи босқичда — туман (шаҳар) мусобақаларида ғолиб бўлган мактаб жамоалари ўртасида ҳудудий мусобақалар.
«Беш ташаббус олимпиадаси» спорт мусобақаларини ўтказиш ҳар йили ушбу мақсадлар учун Спорт вазирлигига ажратиладиган маблағлар доирасида амалга оширилади;
[ОКОЗ:
1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.06.00 Спорт]
б) ҳар ўқув йили якунида ўқувчиларнинг синфлар бўйича жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш тизимини йўлга қўйсин;
в) уч ой муддатда оммавий спорт турлари бўйича тренер-селекционер ҳамда жисмоний тарбия фани ўқитувчилари ҳамкорлигида ўқувчилар орасидан селекция ишларини амалга ошириш механизмини ишлаб чиқсин;
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.06 Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш]
г) Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида жисмоний тарбия фани ўқитувчиларининг билим, кўникма ва малакаларини касбий фаолиятга мувофиқлаштириш ҳамда жисмоний тарбия дарсларини ташкил этишнинг замонавий инновацион технологиялари, ўқитишнинг самарали шакллари ва усулларидан фойдаланган ҳолда илғор хорижий тажрибаларидан келиб чиқиб, узлуксиз касбий маҳорати ва малакасини ошириб боришни йўлга қўйсин.
мактаб спорт клублари фаолияти ўқувчиларни жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, спорт мусобақаларини тизимли ўтказиб бориш, иқтидорли ёшларни саралаб олиш орқали спорт мактаблари захирасини яратишга йўналтирилади;
мактаб спорт клубларида ўқувчиларни жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, спорт мусобақаларини тизимли ўтказиб бориш ва иқтидорли ёшларни саралаб олишни ташкил қилиш вазифалари жисмоний тарбия фани ўқитувчилари зиммасига юкланади;
юқори натижага эришган мактаб спорт клублари аъзолари учун давлат спорт таълим муассасаларида нуфузли халқаро спорт мусобақалари ғолиб ва совриндорлари иштирокида амалий маҳорат машғулотлари ташкил этиб борилади;
энг яхши натижага эришган мактаб спорт клублари аъзолари учун Баҳодир Жалолов, Оксана Чусовитина номидаги ихтисослаштирилган спорт мактаблари ва юртимиздаги йирик спорт мажмуаларида маҳорат машғулотлари ташкил этилади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.01.00 Умумий масалалар]
8. Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (А. Ходжаев), Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (А. Кўчимов) ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (А. Джурабаев)га Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Спорт вазирлиги билан биргаликда мазкур қарорнинг мазмун-моҳияти ва амалий аҳамиятини ёритишга оид мақолалар, брифинглар, тематик телекўрсатувлар тайёрлаш тавсия этилсин.
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.03.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани молиялаштириш / 06.03.04.00 Бюджетдан молиялаштириш]
9. Белгилансинки, мазкур қарор ижросини таъминлаш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш 2025 йилда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи сифатида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Спорт вазирлигига ажратилган маблағлар доирасида амалга оширилади, 2026 йилдан бошлаб эса Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.11.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 02.01.00.00га қаранг)]
10. Спорт вазирлиги (А. Икрамов), Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова) манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
11. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб мактабгача ва мактаб таълими вазири Х.У. Умарова ҳамда спорт вазири А.И. Икрамов белгилансин.
12. Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси департаменти раҳбари О.Қ. Абдурахманов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2024 йил 15 ноябрь,
ПҚ-392-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.11.2024 й., 07/24/392/0932-сон)