1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.24.00 Полиграфия саноати;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.14.00 Нашриёт ва полиграфия фаолияти]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Оммавий ахборот воситалари. Ноширлик фаолияти.]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА МАТБАА ФАОЛИЯТИНИ ТАРТИБГА СОЛИШ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 августдаги 367-сонли «Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасига даврий босма нашрлар ва китоб маҳсулотларининг нусхаларини бепул юбориш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида матбаа корхоналарини очиш ва фаолият кўрсатишни тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 27 декабрдаги 454-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 24-сон, 199-модда)
2. Белгилаб қўйилсинки, матбаа корхоналари Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигида рўйхатга олингандан ва Ички ишлар вазирлигининг ҳудудий органларида ҳисобга қўйилгандан сўнг ўз фаолиятини бошлайдилар.
Рўйхатдан ўтказилмаган матбаа корхоналарининг фаолияти тўхтатилиб, уларнинг олган даромадлари давлат бюджетига ўтказилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 27 декабрдаги 454-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 24-сон, 199-модда)
бланка маҳсулотлари, йўриқномалар ва ҳисобот, ҳисоб-китоб ва режали ҳужжатлар, тўлдирилган бланкалар кўрсаткичлари, ҳисоб-китоб ва ҳисобот ҳужжатларининг альбом шакли;
3. Чет давлат матбаа корхоналарида тайёрланган нашрлардан мажбурий нусхалар бу нашрларни тайёрлаш учун тузилган шартномага мувофиқ ва Вазирлар Маҳкамасининг кўрсатмасига биноан Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги тасдиқлайдиган рўйхатга биноан нашр этувчи ташкилотлар томонидан юборилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 27 декабрдаги 454-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 24-сон, 199-модда)
4. Мажбурий нусхалар буюртмачи томонидан белгиланган нашр умумий тиражи ҳисобидан нашрни тарқатишни расмийлаштиришга қадар, газеталар эса ҳар бир сони чиқадиган кунда юборилади. Ҳар бир мажбурий нусхага «Мажбурий нусха» белгиси қўйилган тамға босилади.
6. Турли матбаа корхоналарида тайёрланган нашрлардан мажбурий нусхалар юбориш ўша нашрни тарқатиш расмийлаштириладиган жойда амалга оширилади.
7. Мажбурий нусхалар матбаа корхонаси томонидан илова қилинадиган ҳужжат (накладной) билан юборилади. Унда матбаа корхонасининг номи ва манзили, муаллиф ва нашр номи, нашриёт ёки нашр этувчи ташкилот, мажбурий нусхалар кимга юборилаётгани, буюртма рақами, тиражи, жўнатилаётган нусхалар сони ва жўнатиш санаси кўрсатилади.
Мажбурий нусхаларни почта тўлови ёки устама нарх қўйиш йўли билан юбориш ман қилинади.
8. Мажбурий нусхаларни ўз вақтида ва тўлиқ юбориш учун матбаа корхоналари ва нашриётлар (нашр этувчи ташкилотлар) раҳбарлари, матбаа корхонаси қарамоғидаги бўлимлар, муассасалар ва ташкилотларнинг раҳбарлари шахсан жавобгардирлар.