toggle_night_mode
Ҳужжат 08.11.2024 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Умумий овқатланиш, меҳмонхона ва туроператорлик хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларини рағбатлантириш ва уларнинг қонуний ишлаши учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан тўртинчи очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 30 августдаги ПФ-132-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Умумий овқатланиш, туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларига бюджетга тўланган қўшилган қиймат солиғининг бир қисмини қайтариш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом 1-иловага мувофиқ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Умумий овқатланиш корхоналари томонидан жисмоний шахслардан нақд пулга қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари харид қилинганда, кирим ҳужжатларини электрон тарзда расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Солиқ қўмитаси:
2024 йил 20 ноябрга қадар умумий овқатланиш, туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларига улар томонидан тўланган қўшилган қиймат солиғининг бир қисмини қайтариш бўйича автоматлаштирилган дастур ишлаб чиқсин ҳамда ушбу дастурни доимий такомиллаштириб бориш чораларини кўрсин;
2024 йил 1 декабрга қадар умумий овқатланиш корхоналари томонидан жисмоний шахслардан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари харид қилинганда, кирим ҳужжатларини электрон шаклда расмийлаштириш имкониятини яратсин.
Бунда 2024 йил 1 декабрдан бошлаб умумий овқатланиш корхоналари жисмоний шахслардан нақд пулга харид қилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари тўғрисидаги маълумотлар электрон шаклда солиқ органлари маълумотлар базасида акс эттирилиши солиқ солиш мақсадларида кирим ҳужжатларига тенглаштирилади.
3. Белгилансинки:
мазкур қарорни амалга ошириш доирасида дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий қилиш билан боғлиқ харажатлар Солиқ қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, солиқ органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси ҳисобидан қопланади;
мазкур қарорга мувофиқ тўланган қўшилган қиймат солиғининг бир қисми Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг даромадлар қисмида қўшилган қиймат солиғини қайтаришга режалаштирилган маблағлар ҳисобидан қайтарилади.
4. Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларининг рўйхати солиқ органларининг маълумотлар базасига интеграция қилинган ахборот тизими орқали Солиқ қўмитасига онлайн тақдим этилишини ва доимий тарзда янгилаб борилишини таъминласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Савдо-саноат палатаси Солиқ қўмитаси билан биргаликда ушбу қарорнинг моҳияти ва аҳамиятини тадбиркорлик субъектлари ўртасида кенг тарғиб қилинишини таъминласин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 7 ноябрь,
745-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 7 ноябрдаги 745-сон қарорига
1-ИЛОВА
Умумий овқатланиш, туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларига бюджетга тўланган қўшилган қиймат солиғининг бир қисмини қайтариш тартиби тўғрисидаги
ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМ
Кейинги таҳрирга қаранг.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Вақтинчалик низом умумий овқатланиш, туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларига улар томонидан ҳисобот даврида тўланган қўшилган қиймат солиғининг (кейинги ўринларда — солиқ) бир қисмини қайтариш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Мазкур Вақтинчалик низом қоидалари аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи тақдим этилиши натижасида ҳосил бўлган ортиқча тўлов суммасига нисбатан татбиқ этилмайди.
Вақтинчалик низом 2028 йил 1 январга қадар амал қилади.
2. Вақтинчалик низом мақсадларида қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
автоматлаштирилган дастур — умумий овқатланиш, туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларига тўланган қўшилган қиймат солиғининг бир қисмини қайтариш ёки қайтаришни рад этиш асосларини текширадиган, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Давлат молиясини бошқаришнинг ахборот тизимига (кейинги ўринларда — ДМБАТ) интеграция қилинган Солиқ қўмитасининг автоматлаштирилган дастури;
меҳмонхона — меҳмонхона хизматларини (жойлаштириш бўйича хизматларни) кўрсатувчи юридик шахс;
ойлик товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича айланманинг нақд пулсиз қисми — солиқ даврида умумий овқатланиш хизматларини кўрсатиш бўйича айланманинг тўлов терминаллари, контактсиз онлайн тўлов тизимлари ёки банклар орқали амалга оширилган ҳисоб-китоблар;
тадбиркорлик субъекти — солиқ органлари маълумотлар базасига мувофиқ аниқланган, солиқ даврида умумий овқатланиш, туроператорлик ёки меҳмонхона хизматларини кўрсатишдан тушган умумий тушуми жами товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромадининг камида 90 фоизини ташкил қиладиган тадбиркорлик субъектлари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
товарларни (хизматларни) реализация қилиш айланмаси — солиқ даврида умумий овқатланиш, меҳмонхона, туроператорлик хизматларидан бирини кўрсатиш бўйича амалга оширилган Солиқ кодексининг 239-моддасига мувофиқ эътироф этилган айланма;
Кейинги таҳрирга қаранг.
туроператор — туристик маҳсулотни шакллантириш, тарғиб этиш ва реализация қилиш учун лицензия асосида тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи юридик шахс;
умумий овқатланиш соҳасидаги хўжалик юритувчи субъект — умумий овқатланиш соҳасида пазандалик, шунингдек, бошқа озиқ-овқат маҳсулотларини тайёрлаш, сотиш ва истеъмол қилишни ташкил этиш ҳамда хизматлар кўрсатиш бўйича функцияларни бажарувчи юридик шахслар;
Ғазначилик — Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси.
3. Тўланган солиқнинг бир қисми ушбу Вақтинчалик низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ қайтарилади.
2-боб. Тўланган солиқнинг бир қисмини қайтариш тартиби
4. 2024 йил 1 октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини, 2025 йил 1 январдан бошлаб умумий овқатланиш хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларига ушбу Вақтинчалик низом талабларидан келиб чиқиб тўланган солиқнинг бир қисми қуйидаги миқдорларда республика бюджетидан қайтарилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
а) умумий овқатланиш корхоналарига уларнинг ойлик товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича айланмасининг нақд пулсиз қисми:
60 фоиз ва ундан юқори бўлганда — бюджетга тўланган солиқнинг 40 фоизи;
60 фоиздан кам бўлганда — бюджетга тўланган солиқнинг 20 фоизи;
б) туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларига — бюджетга тўланган солиқнинг 20 фоизи.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Тадбиркорлик субъекти Солиқ кодексининг 80-моддасига асосан солиқ ҳисоботида жами товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича айланмаларни амалга ошираётган фаолият тури бўйича ажратиб кўрсатади.
6. Тадбиркорлик субъекти солиқ ҳисоботини тақдим этгандан сўнг, лекин уч ойдан кечиктирмасдан тўланган солиқнинг бир қисмини қайтариш учун мурожаат қилишга ҳақли.
Тўланган солиқнинг бир қисмини қайтариш учун мурожаат автоматлаштирилган дастур орқали кўриб чиқилади.
7. Тадбиркорлик субъекти томонидан камайтириш учун тақдим этилган аниқлаштирилган ҳисобот бериш орқали тўланган солиқ суммаси ўзгарган тақдирда, камайган суммага мутаносиб равишда солиқнинг қайтарилган қисми бюджетга тўланиши шарт.
3-боб. Тадбиркорлик субъектларининг товар айланмаси ва тўланган солиқнинг бир қисмини аниқлаш ҳамда тадбиркорлик субъектининг банкдаги ҳисобварағига ўтказиб бериш тартиби
8. Тадбиркорлик субъектларининг товар айланмаси ва тўланган солиқнинг бир қисми қуйидаги мезонлар инобатга олинган ҳолда, автоматлаштирилган дастур асосида аниқланади:
тадбиркорлик субъектларининг ойлик жами товар айланмаси ҳажмида умумий овқатланиш, туроператорлик ва меҳмонхона хизматларининг умумий улуши ушбу фаолият турларига мос келувчи Маҳсулотлар (товар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталогидаги кодлар (кейинги ўринларда — идентификация коди) бўйича электрон ҳисобварақ-фактура, онлайн назорат-касса техникаси ва электрон тижорат платформалари (маркетплейс) орқали шакллантирилган чек маълумотлари асосида аниқланганда, 90 фоиз ва ундан ортиқ бўлиши;
солиқ органларида мавжуд маълумотлар асосида умумий овқатланиш соҳасидаги тадбиркорлик субъектларида ойлик товар айланмасининг нақд пулсиз қисми 60 фоизгача ёки 60 фоиз ва ундан юқори бўлиши;
ушбу Вақтинчалик низом талабларига асосан тадбиркорлик субъектининг ҳисобот ойида ҳисобланган солиқ суммасига нисбатан тўланган солиқ суммаси.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Автоматлаштирилган дастур орқали тадбиркорлик субъектининг ушбу Вақтинчалик низомда белгиланган кўрсаткичлари аниқлангандан сўнг солиқ органининг хулосаси шакллантирилади ва тадбиркорлик субъектининг мурожаати берилгандан кейин бир иш куни ичида автоматлаштирилган дастур орқали солиқ органининг хулосаси Ғазначиликка юборилади.
10. Ғазначилик автоматлаштирилган дастур орқали солиқ органининг хулосаси асосида бир иш куни ичида тадбиркорлик субъектининг банкдаги асосий ҳисобварағига миллий валютада ўтказиб беради.
Бунда тадбиркорлик субъектида солиқлар, молиявий санкциялар ва пенялар бўйича қарздорлиги мавжуд бўлса, тўланган солиқнинг бир қисми биринчи навбатда ушбу қарзларни сўндиришга йўналтирилади.
Ғазначилик тадбиркорлик субъектининг банкдаги асосий ҳисобварағига ўтказиб берилган тўланган солиқнинг бир қисми тўғрисидаги маълумотларни ДМБАТ орқали автоматлаштирилган дастурга юборади.
11. Мазкур Вақтинчалик низомга асосан электрон ҳисобварақ-фактура ва онлайн назорат-касса чекларига тузатиш киритиш ушбу тузатиш киритилаётган сумма бўйича қайтариб олинган солиқ суммасининг тегишли қисми бюджетга тўлиқ тўлангандан сўнг амалга оширилади.
4-боб. Тадбиркорлик субъектларига тўланган солиқнинг бир қисмини қайтариш ёки қайтаришни рад этиш асослари
12. Тадбиркорлик субъектларига тўланган солиқнинг бир қисми қуйидаги шартлар тўлиқ бажарилганда автоматик равишда қайтарилади.
ҳисобот даврида солиқ бўйича тақдим этилган солиқ ҳисоботига мувофиқ ҳисобланган солиқ бюджетга тўлиқ тўланганда;
ҳисобот даврида умумий овқатланиш, туроператорлик ёки меҳмонхона хизматларини кўрсатиш бўйича умумий товар айланмаси жами товар айланмасининг 90 фоизидан кам бўлмаганда;
ҳисобварақ-фактураларда ёки назорат-касса техникаси чекларида реализация қилинган товарлар (хизматлар) номенклатураси ҳамда фаолиятнинг ўзига хос хусусиятларига ёки амалга ошириладиган турларига мувофиқ бўлган идентификация кодлари акс эттирилган қисмига нисбатан.
Бунда туроператорлик хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларининг кўрсатилган хизматлар учун чет эл валютасидаги тушумлар барча товарларни ва хизматларни реализация қилишдан олинган тушумнинг камида 80 фоизини ташкил этганда, тўланган солиқнинг бир қисми қайтарилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
13. Ушбу Вақтинчалик низомнинг 12-бандида назарда тутилган шартлар бажарилмаган тақдирда, тадбиркорлик субъектларига тўланган солиқнинг бир қисмини қайтариш автоматик равишда рад этилади.
14. Солиқ органи тўланган солиқнинг бир қисмини қайтариб беришни рад этиш тўғрисида хулоса берганда, бу тўғрисида автоматлаштирилган дастур орқали бир иш куни ичида солиқ тўловчининг шахсий кабинетига солиқнинг бир қисмини қайтариб беришни рад этишнинг асослантирилган сабаблари кўрсатилган ҳолда хабарнома юборилади.
15. Тадбиркорлик субъекти солиқ суммасини қайтариб беришни рад этиш тўғрисидаги хулоса юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилишга ҳақли.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги ва «Судлар тўғрисида»ги қонунлари.
5-боб. Якунловчи қоидалар
16. Тадбиркорлик субъектлари томонидан тўланган солиқнинг бир қисми асоссиз қайтариб олинганлиги (ёлғон маълумотлар тақдим қилиш, ҳужжатларни сохталаштириш) ҳолатлари аниқланганда, асоссиз қайтариб олинган сумма белгиланган тартибда пеня ҳисоблаган ҳолда бюджетга ундирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
17. Ушбу Вақтинчалик низом талабларини бузган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг XIII боби, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг XV боби, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 312 –– 315-моддалари.
Умумий овқатланиш, туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларига бюджетга тўланган қўшилган қиймат солиғининг бир қисмини қайтариш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомга
ИЛОВА
Кейинги таҳрирга қаранг.
Умумий овқатланиш, туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларига бюджетга тўланган қўшилган қиймат солиғининг бир қисмини қайтариш
СХЕМАСИ
Кейинги таҳрирга қаранг.

Босқичлар

Субъектлар

Чора-тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Тадбиркорлик субъекти

Тўланган қўшилган қиймат солиғининг (ҚҚС) бир қисмини қайтариб олиш учун мобил илова ёки my.soliq.uz орқали мурожаат юборилади.

ҚҚС ҳисоботи тақдим этиш муддатидан сўнг, лекин 3 ойдан кечиктирмасдан

2-босқич

Автоматлаштирилган ахборот тизим орқали

Тўланган ҚҚСнинг бир қисмини қайтариш ҳисобот даврида тадбиркорлик субъектининг шахсий ҳисобварағида ҳисобланган солиқ суммасига нисбатан тўланган ҚҚС суммаси ҳисоб-китоб қилинади.

Ҳар ойнинг 25-санасигача

3-босқич

Солиқ органи

Тадбиркорлик субъектининг мурожаати асосида дастур орқали солиқ органининг тўланган ҚҚСнинг бир қисмини қайтариш бўйича хулосаси автоматик равишда Ғазначиликка юборилади.

Бир иш кунида

4-босқич

Ғазначилик

Республика бюджетида ушбу мақсадлар учун мўлжалланган маблағлар доирасида (етарли маблағлар мавжуд бўлганда) автоматик тарзда солиқ суммасини солиқ тўловчининг банк ҳисобварағига ўтказади.

Бунда тадбиркорлик субъектида солиқлар, молиявий санкциялар ва пенялар бўйича қарздорлиги мавжуд бўлса, тўланган солиқнинг бир қисми биринчи навбатда ушбу қарзларни сўндиришга йўналтирилади.

Бир иш кунида

Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 7 ноябрдаги 745-сон қарорига
2-ИЛОВА
Умумий овқатланиш корхоналари томонидан жисмоний шахслардан нақд пулга қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари харид қилинганда, кирим ҳужжатларини электрон тарзда расмийлаштириш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
Кейинги таҳрирга қаранг.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом умумий овқатланиш корхоналари жисмоний шахслардан нақд пулга қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари харид қилганда, кирим ҳужжатларини электрон шаклда расмийлаштириш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Мазкур Низом мақсадларида қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
қишлоқ хўжалиги маҳсулоти — деҳқон ва томорқа хўжаликларида етиштириладиган сабзавотлар, картошка, полиз маҳсулотлари, мевалар, гуруч, дуккакли экинлар, гўшт ва сут;
Кейинги таҳрирга қаранг.
сотувчи — деҳқон ва томорқа хўжаликларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи якка тартибдаги тадбиркорлик субъекти ҳисобланмаган жисмоний шахс;
Кейинги таҳрирга қаранг.
харидор — ҳисобот даврида умумий овқатланиш хизматларини кўрсатишдан тушган тушуми жами товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромадларнинг камида 90 фоизини ташкил этадиган умумий овқатланиш корхоналари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
харид қилиш далолатномаси — белгиланган тартибда солиқ органлари маълумотлар базасида электрон шаклда шакллантириладиган, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари тўғрисидаги маълумотларни ўзида акс эттирган ҳамда уларнинг жисмоний шахслардан сотиб олинганлигини тасдиқловчи электрон ҳужжат.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Мазкур Низом харидорлар томонидан харид қилиш далолатномасини (кейинги ўринларда — далолатнома) бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган тартибда бирламчи ҳисоб ҳужжатлари юритишни истисно этмайди.
4. Харидорлар томонидан сотувчилардан нақд пулга харид қилинган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бўйича далолатнома расмийлаштирилганда бир томонлама электрон ҳисобварақ-фактурани расмийлаштириш талаб этилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Солиқ ва молиявий ҳисоботлардаги кўрсаткичларнинг тўғри акс эттирилишини таъминлаш мақсадида солиқ органлари томонидан электрон тарзда шакллантирилган далолатномалар реестри юритилади.
2-боб. Далолатномани расмийлаштириш тартиби
6. Харидорлар қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бевосита умумий овқатланиш маҳсулотларини тайёрлаш мақсадида сотувчилардан нақд пулга харид қилганда, мазкур Низомга иловага мувофиқ шаклдаги далолатномани солиқ тўловчининг шахсий кабинети ёки солиқ органларининг махсус мобил иловаси орқали электрон шаклда шакллантиради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Далолатнома сотувчи томонидан тасдиқланиши талаб этилмайди.
8. Харидорлар қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотувчилардан нақд пулга харид қилишда далолатнома маҳсулот харид қилинган кундан кечиктирмасдан расмийлаштиради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Далолатнома тасдиқланганда, реал вақт режимида солиқ органлари маълумотлар базасида матрицали штрих-код (QR-код) қўйилган ҳолда шакллантирилади.
9. Далолатномада қуйидаги маълумотлар акс эттирилади:
ҳужжат рақами ва санаси;
умумий овқатланиш корхонасининг СТИР ва номи,
маҳсулотлар (товар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталоги бўйича маҳсулот номи ва идентификация коди;
маҳсулотнинг ўлчов бирлиги, миқдори, нархи ва қиймати.
Бунда ҳужжат рақами ва санаси, умумий овқатланиш корхонасининг барча маълумотлари ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг қиймати автоматик шаклда шакллантирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3-боб. Далолатномага тузатиш киритиш тартиби
10. Харидорлар томонидан жисмоний шахслардан нақд пулга харид қилинган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бўйича қуйидаги ҳолларда харид қилинган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари қийматига уни кўпайтиришга (камайтиришга) қаратилган тузатиш киритилади ва ушбу тузатиш қўшимча далолатнома тузиш орқали киритилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари тўлиқ ёки қисман қайтарилганда;
Кейинги таҳрирга қаранг.
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг нархи ва (ёки) миқдори ўзгарганда;
Кейинги таҳрирга қаранг.
маълумотлар хато киритилганлиги аниқланганда.
Ушбу бандда кўрсатиб ўтилган ҳолатларда қўшимча далолатнома мазкур ҳолатлар рўй берган ойдан кейинги ойнинг 10-санасидан кечиктирмай расмийлаштирилади ва тақдим этилади.
11. Қўшимча далолатнома қуйидагиларни ўз ичига олиши лозим:
далолатнома қўшимча эканлиги тўғрисидаги белги;
қўшимча далолатноманинг тартиб рақами ва санаси;
тузатиш киритилаётган далолатноманинг тартиб рақами ва санаси;
тузатиш киритиш миқдори (кўпайтириш ёки камайтириш);
нархларга тузатиш киритиш (кўпайтириш ёки камайтириш).
12. Қўшимча далолатномани тузишда тузатиш киритилаётган далолатноманинг тартиб рақами ва санаси киритилганда, барча маълумотлар автоматик тарзда шаклланади.
13. Харидорлар томонидан далолатномани расмийлаштирмаслик ҳолатлари Солиқ кодексига мувофиқ солиқ базасини яшириш (камайтириб кўрсатиш) деб эътироф этилади.
4-боб. Якунловчи қоидалар
14. Харидорларнинг раҳбарлик ҳамда бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқариш вазифаларини амалга оширувчи шахслари электрон шаклда шакллантирилган далолатномадаги маълумотларнинг тўғрилиги ва тўлиқлиги учун жавобгар ҳисобланади.
15. Ушбу Низомнинг талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг XIII боби.
Умумий овқатланиш корхоналари томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бўйича кирим ҳужжатларини электрон шаклда расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Харид қилиш далолатномаси

_______________

 

_____________________

(ҳужжат рақами)

 

(расмийлаштирилган сана)

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

СТИР:

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Номи:

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Қуйидаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари харид қилинди:

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Т/р

Маҳсулот номи ва идентификация коди

(Маҳсулотлар (товар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталоги бўйича)

Ўлчов бирлиги

Миқдори

Нархи

Қиймати

1.

 

 

 

 

 

2.

 

 

 

 

 

3.

 

 

 

 

 

...

 

 

 

 

 

Жами:

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

QR-код

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Кейинги таҳрирга қаранг.