Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ички бозорни юқори сифатли болалар озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлдириш, улар нархларининг асоссиз равишда ошишига йўл қўймаслик ва аҳолининг ижтимоий муҳофаза қилинишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. «Нестле—Ўзбекистон» қўшма корхонаси ишлаб чиқараётган болалар сут маҳсулотлари, кўрсатиб ўтилган қўшма корхона томонидан ишлаб чиқарилган болалар сут маҳсулотлари охирги истеъмолчи учун ишлаб чиқарувчи корхонанинг улгуржи-сотиш нархига кўпи билан 25 фоиз миқдорида чекланган савдо устамаси қўлланган ҳолда сотилган тақдирда қўшилган қиймат солиғидан 2003 йил 1 январдан бошлаб озод қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда Савдо ташкилотлари томонидан «Нестле-Ўзбекистон» қўшма корхонаси ишлаб чиқараётган болалар сут маҳсулотларига чекланган савдо устамаларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни бир ҳафта муддатда ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда «Нестле—Ўзбекистон» қўшма корхонаси ишлаб чиқараётган болалар сут маҳсулотларига чакана сотиш нархларини шакллантиришда белгиланган чекланган савдо устамаларига савдо корхоналари томонидан риоя этилиши устидан қаттиқ назоратни таъминласин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари М.З. Усмонов зиммасига юклансин.