Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг
Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 5 сентябрдаги ЎРҚ-955-сон «Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги
Қонунига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2009 йил 10 июндаги 29/Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 1983, 2009 йил 16 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 29-сон, 341-модда) билан тасдиқланган Пахта тозалаш ишлаб чиқариши ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларининг
49-бандидаги «давлат бошқаруви органлари» деган сўзлар «республика ижро этувчи ҳокимият органлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.