Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2 мартдаги «Ватан таянчи» болалар ва ўсмирлар ҳарбий-ватанпарварлик ҳаракати фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-150-сон қарорига «Ватан таянчи» ҳаракати фаолиятида фаол иштирок этган иқтидорли ўқувчиларни қўллаб-қувватлашга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
«Ватан таянчи» болалар ва ўсмирлар ҳарбий-ватанпарварлик ҳаракати фаолиятини янада кенгайтириш, унда фаол иштирок этган ҳамда давлат умумтаълим мактабларини аъло баҳолар билан тамомлаган ёшларни қўллаб-қувватлашни давом эттириш мақсадида:
1. «Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2 мартдаги «Ватан таянчи» болалар ва ўсмирлар ҳарбий-ватанпарварлик ҳаракати фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-150-сон
қарорига иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
«Ватан таянчи» болалар ва ўсмирлар ҳарбий-ватанпарварлик ҳаракати фаолиятини Президент мактаблари, ижод мактаблари, ихтисослаштирилган мактаблар ҳамда мактаб-интернатларда ҳам йўлга қўйиш;
«Ватан таянчи» болалар ва ўсмирлар ҳарбий-ватанпарварлик ҳаракати фаолиятида фаол иштирок этган ҳамда давлат умумтаълим мактабларини аъло баҳолар билан тамомлаган ҳар бир «Ватан таянчи» отрядининг бир нафар аъзосига Қуролли Кучлар таркибига кирувчи вазирлик ва идораларнинг олий ҳарбий таълим муассасаларига ҳамда олий ҳарбийлаштирилган таълим муассасаларига ўқишга кириш учун имтиёзли тавсиянома бериш тизимини жорий этиш;
Халқ таълими вазирлиги негизида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ташкил этилганлиги муносабати билан қонунчилик ҳужжатларини ўзаро мувофиқлаштириш.
2. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.В. Махмудов зиммасига юклансин.
«давлат умумтаълим мактаблари, Президент мактаблари, ижод мактаблари, ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатлар (кейинги ўринларда — мактаблар) ўқувчиларини одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилиш, Ватанга садоқат ҳамда ўзига қатъий ишонч руҳида тарбиялаш, ўқиши, интизоми ва жисмоний кўрсаткичлари паст ўқувчиларга юқори натижаларга эришишда кўмаклашиш;
мактабларда ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш учун қулай шарт-шароитларни яратиш».
«мактабларда чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқитувчиси раҳбарлигида синфлар сонидан келиб чиқиб, таркиби 20 нафар 10-11-синф ўқувчиларидан иборат бўлган «Ватан таянчи» отрядлари тузилади ва уларнинг фаолияти «Ватан таянчи» ҳаракати томонидан мувофиқлаштириб борилади»;
биринчи хатбошидаги «Халқ таълими вазирлиги» сўзлари «Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи ва
учинчи хатбошилардаги тегишли келишикдаги «давлат умумтаълим мактаблари» сўзлари тегишли келишикдаги «мактаблар» сўзи билан алмаштирилсин.
«Ватан таянчи» ҳаракатининг фаолиятида фаол иштирок этган ҳамда мактабларни аъло баҳолар билан тамомлаган ҳар бир «Ватан таянчи» отрядининг бир нафар аъзосига Мудофаа вазирлиги томонидан белгиланадиган танлаб олиш тартибига мувофиқ Қуролли Кучлар таркибига кирувчи вазирлик ва идораларнинг олий ҳарбий таълим муассасалари ҳамда олий ҳарбийлаштирилган таълим муассасаларига ўқишга кириш учун имтиёзли тавсиянома берилади;
«Ватан таянчи» ҳаракатининг тегишли тавсияномаларига эга бўлган «Ватан таянчи» отряди аъзолари Қуролли Кучлар таркибига кирувчи вазирлик ва идораларнинг олий ҳарбий таълим муассасалари ҳамда олий ҳарбийлаштирилган таълим муассасаларининг тегишли таълим йўналишларига ўқишга киришда тест синовлари ёки якка тартибдаги якуний суҳбат натижаларига кўра тўплаган балларининг 5 фоизи миқдорида қўшимча балл шаклида имтиёзга эга бўладилар».
6.
Илованинг «Ватан таянчи» ҳаракатининг алмашувчи таркиби» блокидаги «мактаблари» сўзидан кейин «, Президент мактаблари, ижод мактаблари, ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатларнинг» сўзлари билан тўлдирилсин.