Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Электротехника саноатининг ишлаб чиқариш ва экспорт салоҳиятини янада оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2024 йил 10 январдаги ПҚ-15-сон
қарорига асосан ««Ohangaron Tech Industrial» технопаркини бошқариш дирекцияси» давлат унитар корхонаси ««Eltech Industrial» технопаркини бошқариш дирекцияси» давлат муассасаси этиб қайта ташкил этилди.
Шунингдек, ««Eltech Industrial» технопаркини бошқариш дирекцияси» давлат муассасасига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида Фарғона, Хоразм ва Тошкент вилоятлари ҳудудидан қўшимча 214 гектар ер участкаси ажратилиб, мазкур технопарк ҳудуди кенгайтирилди.
««Eltech Industrial» технопаркини бошқариш дирекцияси» давлат муассасаси фаолиятининг самарадорлигини ошириш, шунингдек, унга юклатилган вазифалар ва функциялар ижросини белгиланган муддатларда сифатли таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг ««Eltech Industrial» технопаркини бошқариш дирекцияси» давлат муассасаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 19 августдаги 459-сон
қарорига асосан 2024 йил ва келгуси йиллар учун ««Eltech Industrial» технопаркини бошқариш дирекцияси» давлат муассасасини сақлаш ва маҳаллий мутахассисларнинг иш ҳақи харажатлари технопарк ҳудудидаги бино ва иншоотларни ижарага бериш, сотиш, лизингга бериш ёки қийматини бўлиб-бўлиб тўлаш шартлари асосида сотиш (ижарага бериш) бўйича Махсус комиссиянинг қарорига мувофиқ белгиланган тартибда ўтказиладиган аукционлардан олинадиган даромадлар ҳисобидан қопланиши маълумот учун қабул қилинсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг ««Eltech Industrial» технопаркини бошқариш дирекцияси» давлат муассасаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 19 августдаги 459-сон қарорига 1-илованинг
матни иловага мувофиқ таҳрирда баён этилсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Ходжаев ва Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директори А.Ж. Ортиқов зиммасига юклансин.