1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.02.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
Давлат мулкини хусусийлаштириш соҳаси такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Хусусийлаштиришни жадаллаштириш ва иқтисодиётда хусусий мулкнинг улушини янада ошириш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
давлат акция пакетларини хорижий инвесторларга «Тошкент» РФБ савдолари орқали хорижий валютада сотиш ва улар бўйича тўловларни шартномада белгиланган валютада амалга ошириш;
махсус иқтисодий, кичик саноат, ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарининг бош режасига мувофиқ, саноат зоналари инфратузилма билан таъминлангандан ва давлат қабул комиссияси томонидан қабул қилингандан сўнг улар ҳудудидаги ер участкаларини аукцион савдоларига чиқариш.
2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2024 йил 16 октябрь,
ПФ-159-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 16 октябрдаги ПФ-159-сон Фармонига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 сентябрдаги «Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5177-сон Фармонининг 3-банди иккинчи хатбошиси «амалга ошириш тақиқланади,» сўзларидан кейин «Тошкент» РФБ савдолари орқали давлат акция пакетларини хорижий инвесторларга сотиш ҳамда» сўзлари билан тўлдирилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 августдаги «Ўзбекистон Республикасида инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5495-сон Фармони 8-бандида:
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 19 февралдаги «Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5666-сон Фармони 4-бандининг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«2025 йил 1 февралдан бошлаб, бошланғич нархи базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн минг бараваригача бўлган давлат активларини, ер участкаларини (шу жумладан, ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини ва кўчма савдо жойларини) ҳамда давлат иштирокидаги корхоналарнинг мулкларини сотиш ва ижарага бериш бўйича ўтказиладиган электрон онлайн аукцион савдолари жараёнида иштирокчилар томонидан учинчи қадамдан бошлаб шахсий ҳисобварағида камида уларнинг нарх таклифига нисбатан амалдаги закалат миқдоридаги суммага эга бўлиш тартиби киритилади. Бунда ушбу маблағлар закалат сифатида ҳисобга олинади».
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 13 июндаги «Махсус иқтисодий, кичик саноат, ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари фаолияти самарадорлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-153-сон Фармони қуйидаги мазмундаги 4¹-банд билан тўлдирилсин:
«4¹. Саноат зоналари бош режасига мувофиқ:
саноат зоналари инфратузилма билан таъминлангандан ва давлат қабул комиссияси томонидан қабул қилингандан сўнг улар ҳудудидаги ер участкалари аукцион савдоларига чиқарилади;
саноат зоналарида ишлаб чиқариш фаолиятини йўлга қўйиш мақсадида хусусий инвесторларга Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда инфратузилма билан таъминлаш ишларини амалга оширишга рухсат берилади ҳамда кейинчалик ушбу харажатларни саноат зоналарининг маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш тартиби жорий этилади».
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 3 июлдаги ПҚ-2200-сон қарори билан тасдиқланган Давлат мулки объектларини хусусийлаштириш тартибини соддалаштиришга қаратилган меъёр ва тадбирларнинг 5-банди иккинчи хатбошиси иккинчи жумласи чиқариб ташлансин.
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 19 апрелдаги «Иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-162-сон қарорида:
«2025 йил 1 февралдан бошлаб, бошланғич нархи базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн минг бараваригача бўлган давлат активларини, ер участкаларини (шу жумладан, ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини ва кўчма савдо жойларини) ҳамда давлат иштирокидаги корхоналарнинг мулкларини сотиш ва ижарага бериш бўйича ўтказиладиган электрон онлайн аукцион савдолари жараёнида иштирокчилар томонидан учинчи қадамдан бошлаб шахсий ҳисобварағида камида уларнинг нарх таклифига нисбатан амалдаги закалат миқдоридаги суммага эга бўлиш тартиби киритилади. Бунда ушбу маблағлар закалат сифатида ҳисобга олинади»;