1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.05.00 Давлат-хусусий шериклик;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.02 Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Таълим]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотларини давлат томонидан қўшимча қўллаб-қувватлашга оид айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари тармоғини кенгайтириш ва ушбу жараёнга тадбиркорлик субъектларини жалб қилиш имкониятларини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 31 январдаги ПҚ-49-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари тармоғини кенгайтириш, соҳани давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.09.00 Тадбиркорларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.02 Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим]
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 31 январдаги ПҚ-49-сон қарорига мувофиқ 2025 йил 1 январдан бошлаб:
нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари фаолиятини йўлга қўйиш учун тижорат банкларининг ўз маблағлари ҳисобидан бозор фоиз ставкаларида миллий валютада ажратиладиган, қиймати 20 миллиард сўмгача бўлган кредитлар бўйича, фоиз ставкасининг Марказий банкнинг асосий ставкасидан ошадиган, лекин унинг 1,5 бараваридан кўп бўлмаган қисмини қоплаш учун Давлат бюджети ҳисобидан компенсация тақдим этилиши;
нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари учун биноларни янгидан қурган ёки ўзининг бино ва иншоотларида умумий ўрта таълим фаолиятини йўлга қўйган тадбиркорлик субъектларига 5 йил муддатга ушбу таълим ташкилотлари фаолияти билан боғлиқ бўлган коммунал харажатларининг 50 фоизи Давлат бюджетидан қоплаб берилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагилар:
Нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари фаолиятини йўлга қўйиш учун ажратилган кредитларнинг бир қисмини қоплаш учун компенсация тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Нодавлат умумий ўрта таълим хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларига коммунал харажатларининг бир қисмини Давлат бюджетидан қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.14.00.00 Давлат органларининг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти / 01.14.05.00 Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни эълон қилиш ва кучга кириши;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.09.00 Тадбиркорларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;
3.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.02 Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим]
3. Мазкур қарор 2025 йил 1 январдан бошлаб кучга киради.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда мактабгача ва мактаб таълими вазири Х.У. Умарова зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 10 октябрь,
660-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 10 октябрдаги 660-сон қарорига
1-ИЛОВА
Нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари фаолиятини йўлга қўйиш учун ажратилган кредитларнинг бир қисмини қоплаш учун компенсация тақдим этиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари фаолиятини йўлга қўйиш учун тижорат банкларининг ўз маблағлари ҳисобидан ажратилган кредитлар бўйича фоиз тўловларининг бир қисмини Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг Кредит фоиз харажатларини компенсация қилиш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) ҳисобидан қоплаш тартибини белгилайди.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.05.00 Имтиёзли кредитлаш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.09.00 Тадбиркорларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;
3.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.02 Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим]
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
компенсация — тижорат банкларининг ўз маблағлари ҳисобидан ажратилган кредитлар бўйича фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун «Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» АЖ (кейинги ўринларда — Компания) томонидан Жамғарма ҳисобидан ажратиладиган маблағлар;
компенсация олувчи — нодавлат умумий ўрта таълим ташкилоти фаолиятини йўлга қўйиш учун кредит олган тадбиркорлик субъекти;
кредит — нодавлат умумий ўрта таълим ташкилоти фаолиятини йўлга қўйиш, шу жумладан унинг бино ва иншоотларини қуриш, реконструкция қилиш ва моддий-техника базасини шакллантириш мақсадлари учун миллий валютада ажратиладиган қиймати 20 млрд сўмгача бўлган кредит;
нодавлат умумий ўрта таълим ташкилоти — тегишли лицензия асосида нодавлат умумий ўрта таълим хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субъекти;
«TADBIRKOR» ахборот тизими (кейинги ўринларда — «Tadbirkor» АТ) — электрон рақамли имзо (ЭРИ)дан фойдаланган ҳолда қуйидагиларни амалга ошириш имконини берувчи ахборот тизими:
Компаниянинг молиявий ёрдамларидан фойдаланиш бўйича буюртмаларни қабул қилиш ва улар юзасидан қабул қилинган қарорларни мурожаат этувчига электрон тарзда етказиш;
Компания молиявий ёрдамларидан фойдаланишга оид электрон шартномалар ва ҳисоботларни тузиш;
Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси, Миллий статистика қўмитаси, тижорат банклари ва бошқа давлат ташкилотлари ахборот (маълумот) базаси билан маълумотлар алмашиш;
(2-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 октябрдаги 627-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.10.2025 й., 09/25/627/0901-сон)
тижорат банклари ва уларнинг мижозлари томонидан реал вақт режимида буюртмаларнинг кўриб чиқилиши ҳамда бажарилиши ҳолатини кузатиб бориш;
асосий ставка — буюртма тақдим этилган санадаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий ставкаси;
буюртма — компенсация олувчининг сўровномаси асосида тижорат банки томонидан компенсация олиш мақсадида лойиҳа ва кредит параметрларини кўрсатган ҳолда, «Tadbirkor» АТ орқали шакллантирилган ҳамда ЭРИ билан тасдиқланган ариза;
сўровнома — компенсация олувчи томонидан компенсация олиш мақсадида «Tadbirkor» АТ орқали шакллантирилган, ЭРИ билан тасдиқланган ҳамда тижорат банкига юборилган сўровнома.
3. Компенсация Компания ва тижорат банки ўртасида тузиладиган бош келишув (кейинги ўринларда — Келишув)га асосан тақдим этилади.
2-боб. Компенсация тақдим этиш шартлари ва тартиби
4. Компенсация ушбу Низомга иловада келтирилган схемага мувофиқ ажратилади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.05.00 Имтиёзли кредитлаш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.09.00 Тадбиркорларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;
3.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.02 Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим]
5. Компенсация олиш учун компенсация олувчи қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:
а) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида рўйхатдан ўтган ва фаолиятини амалга ошираётган бўлиши;
б) тугатилиш босқичида бўлмаслиги;
в) компенсация олувчига нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатилмаганлиги;
д) Компания молиявий ёрдамларидан фойдаланишга оид амалдаги шартномаси бўлмаслиги;
е) «ёмон» кредит тарихига ва Компания ёрдамлари бўйича салбий тарихга эга бўлмаслиги («Кредит-ахборот таҳлил маркази» Кредит бюроси маълумоти асосида аниқланади).
6. Компенсация фақат «Tadbirkor» АТ орқали юборилган буюртма асосида тақдим этилади.
7. Компенсация кредит фоиз ставкасининг асосий ставкадан ошадиган, лекин унинг 1,5 бараваридан кўп бўлмаган қисмини қоплаш учун «1+2» тамойили асосида уч йилдан ортиқ бўлмаган муддатга тақдим этилади.
8. Олдин ажратилган кредит бўйича Компаниядан компенсация олган нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотининг янги кредити бўйича қуйидаги ҳолларда яна компенсация ажратилиши мумкин:
муқаддам олинган кредит шартномаси бўйича кредит қарздорлиги тўлиқ қайтарилганда;
муқаддам олинган кредит шартномаси бекор қилинганда ёки ҳақиқий эмас деб топилганда;
муқаддам олинган кредит шартномаси бўйича Компания томонидан компенсация ажратишни тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилинганда.
9. Муқаддам Компаниядан молиявий ёрдам олган нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари Компанияга берилган буюртмалар асосида солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР) бўйича аниқланади.
10. Компенсация мурожаат санасида тижорат банкларининг скоринг тизимидан ижобий хулоса олган, кредитлар ва солиқлар бўйича муддати ўтган қарздорлиги мавжуд бўлмаган нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотларининг кредитлари бўйича ажратилади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.05.00 Имтиёзли кредитлаш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.09.00 Тадбиркорларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;
3.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.02 Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим]
11. Компенсация олувчининг компенсация олиш учун зарур бўлган ҳужжатларни илова қилинган ҳолда тақдим этилган сўровномаси ҳамда тижорат банкининг буюртмаси компенсация бериш учун асос ҳисобланади.
Тижорат банкининг ҳудудий филиали томонидан кредит бериш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, компенсация олувчининг компенсация олиш бўйича сўровномаси буюртма шаклига келтирган ҳолда икки иш куни ичида кўриб чиқиш учун тижорат банкига жўнатилади.
Тижорат банки буюртманинг тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, банк кредит сиёсати ва мазкур Низомга мувофиқлигини кўриб чиқади, хато ва камчиликлар аниқланганда уларни бартараф этишни сўраб буюртмани ҳудудий филиалга қайтаради.
Ҳудудий филиалнинг масъул ходими буюртмага тегишли ўзгартириш киритиб, тижорат банкига кўриб чиқиш учун қайта юборади.
Тўғри шакллантирилган буюртмани тижорат банки 2 иш куни ичида Компанияга юборади.
Сўровнома ҳамда буюртмада кўрсатилган маълумотларнинг тўлиқлиги ва ҳаққонийлиги учун кредит олувчи ва тижорат банкининг уни имзолаган мансабдор шахси жавобгар ҳисобланади.
Компания буюртмани кўриб чиқиш жараёнида зарурат бўлган тақдирда, қўшимча маълумот ва ҳужжатларни тижорат банкидан талаб қилиш ҳуқуқига эга.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.05.00 Имтиёзли кредитлаш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.09.00 Тадбиркорларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;
3.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.02 Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим]
12. Буюртма ва унга илова қилинган ҳужжатлар Компанияга тушган санадан бошлаб уч иш куни ичида Компания томонидан кўриб чиқилади ҳамда мазкур Низомда белгиланган талаблардан келиб чиқиб, компенсация ажратиш ёки компенсация ажратишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Рад этилган буюртма тижорат банкига бир иш куни ичида компенсация ажратишни рад этиш сабаблари кўрсатилган ҳолда қайтарилади.
Компания томонидан компенсация ажратилиши рад этилганлиги тўғрисидаги хабарномани олган тижорат банки бир иш куни ичида бу ҳақда ҳудудий филиалини хабардор қилади.
13. Тижорат банки ёки унинг ҳудудий филиали компенсация ажратилганлиги тўғрисида қарорни олгандан сўнг беш иш куни ичида компенсация ажратилиши тўғрисида қарз олувчини хабардор қилади.
14. Тижорат банки ёки унинг ҳудудий филиали ва компенсация олувчи ўн кун ичида компенсация бериш тўғрисидаги шартномани ЭРИ орқали имзолайдилар.
Компенсация бериш тўғрисидаги шартнома ўн кун муддатда ЭРИ орқали имзоланмаган тақдирда, шартнома тузилмаган ва мажбурият юзага келмаган ҳисобланади.
15. Компенсация бериш тўғрисидаги шартнома ЭРИ орқали имзолангандан сўнг расман кучга киради ва томонларнинг мажбурияти юзага келган ҳисобланади.
16. Нотўғри ва (ёки) ҳақиқий бўлмаган маълумотларнинг тақдим қилиниши натижасида компенсация тўлаганлиги, шунингдек, тижорат банки ва компенсация олувчи томонидан мажбуриятлар ўз вақтида бажарилмаганлиги учун Компания жавобгар ҳисобланмайди.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.05.00 Имтиёзли кредитлаш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.09.00 Тадбиркорларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;
3.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.02 Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим]
17. Компенсация қуйидаги тартибда тўланади:
кредитдан фойдаланишнинг биринчи йилида компенсация тижорат банки томонидан тақдим этилган реестр асосида ойма-ой ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 25-санасигача тўлаб берилади;
кредитдан фойдаланишнинг иккинчи ва кейинги йилларида компенсация компенсация олувчи томонидан янги ўқувчи ва иш ўринларини яратишга оид мажбуриятларнинг бажарилишига қараб ҳар йили бир маротаба 1 августга қадар тўлаб берилади.
Бунда:
компенсация олувчи томонидан янги ўқувчи ва иш ўринларини яратишга оид мажбуриятлар бажарилмаган тақдирда, кейинги йиллар учун компенсация тўлаб берилмайди;
компенсация олувчи томонидан янги ўқувчи ва иш ўринларини яратишга оид мажбуриятларнинг бажарилиши тўғрисидаги маълумотлар тегишли давлат органлари ва ташкилотларидан олинади.
3-боб. Компенсацияларнинг ҳисобини юритиш тартиби
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.05.00 Имтиёзли кредитлаш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.09.00 Тадбиркорларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;
3.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.02 Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим]
18. Тижорат банки нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотларига кредитларнинг қолдиқлари бўйича ҳисобланган фоизлардан келиб чиққан ҳолда компенсация реестрини (кейинги ўринларда — Реестр) тузади. Бунда тижорат банки:
Реестрнинг Компания талабларига мувофиқ электрон тарзда шакллантирилишини;
ЭРИ орқали имзоланган Реестрни «Tadbirkor» АТ орқали Компанияга юборилишини таъминлайди.
19. Тижорат банки Реестрнинг барча ҳисоб-китобларини исталган муддатга онлайн режимда Компанияга тақдим этиш имконияти бўлган дастурий таъминотга эга бўлиши лозим.
20. Компенсация тижорат банки томонидан «Tadbirkor» АТ орқали бериладиган Реестр асосида ажратилади.
Тижорат банклари Реестрига киритилган маълумотларнинг тўғрилиги ва тўлиқлиги учун жавобгар ҳисобланади.
21. Компенсация маблағлари тижорат банки томонидан тақдим этилган Реестр асосида бир вақтнинг ўзида бир қанча кредит шартномалари бўйича тижорат банкининг 29801 — «Мижозлар билан ҳисоб-китоблар» транзит ҳисобварағига ўтказилади. Ўз навбатида, тижорат банки транзит ҳисобварағига тушган маблағларни ўн иш кунида ҳар бир компенсация олувчи учун алоҳида очилган «16325» ҳисобварағига ўтказади.
Белгиланган муддатда транзит ҳисобварағидаги маблағ ҳар бир компенсация олувчи учун алоҳида очилган «16325» ҳисобварағига ўтказилмаган тақдирда, қолдиқ маблағ тижорат банки томонидан Компанияга қайтарилади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.05.00 Имтиёзли кредитлаш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.09.00 Тадбиркорларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;
3.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.02 Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим]
22. Компания қуйидаги ҳолатларда компенсация беришни тўхтатиб туради:
кредитнинг асосий қарзи ва фоиз тўловлари бўйича муддати ўтган қарздорлик юзага келган санадан ушбу қарздорлик бартараф этилгунга қадар;
компенсация олувчи ва тижорат банкининг буюртмасида нотўғри ва (ёки) ёлғон маълумотлар аниқланганда;
тижорат банки томонидан Компаниядан рухсат олинмасдан кредит параметрлари ўзгартирилганда.
Мазкур бандда назарда тутилган ҳолатлар натижасида ортиқча олинган компенсация маблағи тижорат банки томонидан беш иш куни ичида Компанияга қайтарилади.
Ортиқча олинган маблағ белгиланган муддатда қайтарилмаган тақдирда, улар кейинги тўловлар ҳисобидан ушлаб қолинади.
Тижорат банки компенсация беришни тўхтатиб туриш сабаблари бартараф этилганлиги ҳақида Компанияни хабардор қилган санадан бошлаб компенсацияни ҳисоблаш қайта тикланади.
Тўхтатилган давр учун компенсация тақдим этилмайди.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.05.00 Имтиёзли кредитлаш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.09.00 Тадбиркорларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;
3.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.02 Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим]
23. Компания қуйидаги ҳолатларда компенсация беришни тўхтатади:
компенсация олувчи томонидан кредит суммаси тўлиқ қайтарилганда;
кредит шартномасининг амал қилиши тўхтатилганда;
кредит белгиланган мақсадлар учун ишлатилмаганда;
мазкур Низом талабларига зид равишда компенсация олинганда;
компенсация ажратиш тўғрисидаги шартноманинг амал қилиши тўхтатилганда.
Компания қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолатларда ҳам компенсация беришни тўхтатиши мумкин.
Мазкур банднинг тўртинчи ва бешинчи хатбошиларида кўрсатилган ҳолатлар аниқланганда, компенсация шартномаси бир томонлама бекор қилинади.
Тўланган компенсация маблағлари тижорат банки томонидан беш иш куни ичида Компанияга қайтарилади. Ушбу маблағлар белгиланган муддатда қайтарилмаган тақдирда, улар тижорат банкига навбатдаги компенсация учун ўтказиладиган умумий тўлов суммасидан ушлаб қолинади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.05.00 Имтиёзли кредитлаш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.09.00 Тадбиркорларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;
3.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.02 Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим]
24. Тижорат банки компенсация олувчининг фаолияти юзасидан бир йилда камида бир марта мониторинг олиб боради ҳамда компенсация беришни тўхтатиб туриш ва тўхтатишни назарда тутувчи ҳолатлар аниқланганда бу ҳақда Компанияни беш иш куни ичида хабардор қилади.
25. Компания компенсация беришни тўхтатиб туриш ва тўхтатиш учун асос бўладиган ҳолат аниқланганидан сўнг беш иш куни ичида компенсация беришни тўхтатиб туриш (тўхтатиш) тўғрисида қарор қабул қилади.
26. Тижорат банки ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-санасига қадар Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига компенсация маблағларидан фойдаланиш тўғрисида ҳисоботлар тақдим этади.
4-боб. Якунловчи қоидалар
27. Компенсация берилган нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотларининг реестри Компания томонидан электрон шаклда юритилади.
28. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.
Нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари фаолиятини йўлга қўйиш учун ажратилган кредитларнинг бир қисмини қоплаш учун компенсация бериш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Кредит фоиз харажатларини компенсация қилиш жамғармаси ҳисобидан нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари фаолиятини йўлга қўйиш учун ажратилган кредитларнинг бир қисмини қоплаш учун компенсация бериш
СХЕМАСИ
Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Муддатлар
1-босқич
Кредит олувчи
(Нодавлат умумий ўрта таълим ташкилоти)
Тижорат банки ёки унинг ҳудудий филиалига кредит ажратиш тўғрисида ариза билан мурожаат қилади.
Заруратга кўра
2-босқич
Тижорат банкининг ҳудудий филиали
Тижорат банкининг ҳудудий филиали томонидан кредит ажратиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, компенсация олувчининг компенсация олиш ҳақидаги сўровномасини буюртма шаклига келтиради ҳамда кўриб чиқиш учун тижорат банкига юборади.
2 иш куни ичида
3-босқич
Тижорат банки
1. Тижорат банки буюртманинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, банк кредит сиёсати ва мазкур Низомга мувофиқлигини кўриб чиқади, хато ва номувофиқликлар аниқланганда уларни бартараф этишни сўраб буюртмани ҳудудий филиалга қайтаради.
2. Шакллантирилган буюртмани Компанияга юборади.
2 иш куни ичида
4-босқич
«Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» АЖ,
Тижорат банки
1. Тижорат банки томонидан юборилган буюртма ва тегишли ҳужжатларни кўриб чиқади ҳамда компенсация ажратиш ёки компенсация ажратишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
3 иш куни ичида
2. Компания томонидан рад этилган буюртма тижорат банкига рад этиш сабаблари кўрсатилган ҳолда қайтарилади.
1 иш куни ичида
3. Компания томонидан компенсация ажратилиши рад этилганлиги тўғрисидаги буюртмани олган тижорат банки ҳудудий филиалини хабардор қилади.
1 иш куни ичида
4. Тижорат банки ёки унинг ҳудудий филиали компенсация олувчига компенсация ажратилиши тўғрисида хабардор қилади.
5 иш куни ичида
5-босқич
Тижорат банки,
Компенсация олувчи
Компания томонидан компенсация ажратилиши тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, тижорат банки ёки унинг ҳудудий филиали ва компенсация олувчи компенсация берилиши тўғрисида шартномани электрон рақамли имзо билан имзолайди.
10 кун ичида
6-босқич
«Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» АЖ
Тижорат банки томонидан тақдим этилган реестр асосида компенсация тўловларини амалга оширади.
Биринчи йилда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 25-санасига қадар,
кейинги икки йил давомида ҳар йили бир маротаба 1 августга қадар
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 10 октябрдаги 660-сон қарорига
2-ИЛОВА
Нодавлат умумий ўрта таълим хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларига коммунал харажатларининг бир қисмини Давлат бюджетидан қоплаб бериш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ўқувчиларга муносиб шарт-шароитлар яратиш мақсадида нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари учун биноларни янгидан қурган ёки ўзининг бино ва иншоотларида умумий ўрта таълим фаолиятини йўлга қўйган тадбиркорлик субъектларига коммунал харажатларининг бир қисмини қоплаш учун Давлат бюджети ҳисобидан компенсация тақдим этиш тартибини белгилайди.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.13.00 Давлат субсидиялари ва грантлари;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.09.00 Тадбиркорларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;
3.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.02 Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим]
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
ахборот тизими — Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотларига коммунал тўловлар учун компенсация тўлаб бериш жараёнларини амалга ошириш имкониятини берувчи дастурий таъминоти;
компенсация — нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотига коммунал тўловлар учун Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб бериладиган маблағ;
коммунал тўловлар — электр энергияси ва табиий газ (иситиш) хизматларидан фойдаланиш харажатлари;
нодавлат умумий ўрта таълим ташкилоти — нодавлат умумий ўрта таълим хизматларини кўрсатиш учун биноларни янгидан қурган ёки ўзининг бино ва иншоотларида таълим фаолиятини йўлга қўйган, тегишли лицензияга эга бўлган тадбиркорлик субъектлари.
2-боб. Компенсацияларни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби
3. Нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотларига Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан коммунал харажатларнинг бир қисмини қоплаб бериш учун компенсациялар тўлаш мазкур Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
4. Компенсацияни тўлаш бўйича буюртманомалар мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ ахборот тизими орқали автоматик тарзда шакллантирилади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.13.00 Давлат субсидиялари ва грантлари;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.09.00 Тадбиркорларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;
3.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.02 Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим]
5. Нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотларига коммунал тўловлар учун компенсациялар мазкур ташкилот нодавлат умумий ўрта таълим хизматларини кўрсатиш фаолияти учун лицензияга эга бўлган даврида, ўқув йили ҳамда ёзги қўшимча имтиҳон ва машғулотлар даври мобайнида ҳисобланади ва тўланади.
Бунда компенсациялар ҳар бир нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотига компенсация ажратилиши бошланганидан 5 йил давомида тўлаб берилади.
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.13.00 Давлат субсидиялари ва грантлари;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.09.00 Тадбиркорларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;
3.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.02 Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим]
7. Нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотларига тўланадиган электр энергияси хизматларидан фойдаланиш харажатлари учун компенсациянинг йиллик максимал суммаси қуйидаги формула асосида ахборот тизими орқали ҳисоб-китоб қилинади:
ЭЭК = ДМХ / УЎС / ИКС * 0,5
ЭКМ = ЭЭК * ИКС
Бунда:
ЭЭК — электр энергияси хизматларидан фойдаланиш харажатлари учун бир нафар ўқувчига тўланадиган компенсациянинг кунлик қатъий миқдори;
ДМХ — 9 соатлик иш режимидаги давлат умумий ўрта таълим ташкилотларига тегишли молия йилида Давлат бюджетидан электр энергияси хизматларидан фойдаланиш харажатлари учун ажратилган маблағларнинг умумий суммаси;
УЎС — давлат умумий ўрта таълим ташкилотларининг ахборот тизимида рўйхатга олинган умумий болалар сони;
ИКС — жорий йилда иш кунлари сони;
ЭКМ — электр энергияси хизматларидан фойдаланиш харажатлари учун тўланадиган компенсациянинг йиллик максимал миқдори.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.13.00 Давлат субсидиялари ва грантлари;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.09.00 Тадбиркорларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;
3.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.02 Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим]
8. Нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотига тўланадиган табиий газ (иситиш) хизматларидан фойдаланиш харажатлари учун компенсациянинг йиллик суммаси қуйидаги формула асосида ҳисоб-китоб қилинади:
ТГК = ДМХ / УЎС / ИКС * 0,5
ГКМ = ТГК * ИКС
Бунда:
ТГК — табиий газ хизматларидан фойдаланиш харажатлари учун бир нафар ўқувчига тўланадиган компенсациянинг кунлик қатъий миқдори;
ДМХ — 9 соатлик иш режимидаги давлат умумий ўрта таълим ташкилотларига тегишли молия йилида Давлат бюджетидан табиий газ хизматларидан фойдаланиш харажатлари учун ажратилган маблағларнинг умумий суммаси;
УЎС — давлат умумий ўрта таълим ташкилотларининг ахборот тизимида рўйхатга олинган умумий болалар сони;
ИКС — жорий йилда иш кунлари сони;
ГКМ — табиий газ хизматларидан фойдаланиш харажатлари учун тўланадиган компенсациянинг йиллик максимал миқдори.
9. Табиий газдан фойдаланиш харажатлари учун компенсация тўловлари барча нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотига, уларда марказлашган табиий газ таъминоти мавжуд бўлиши ёки бўлмаслигидан қатъи назар, тўланади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.13.00 Давлат субсидиялари ва грантлари;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.09.00 Тадбиркорларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;
3.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.02 Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим]
10. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда ҳар йили 1 май ҳолатига кўра бир нафар ўқувчига тўғри келадиган электр энергияси ва табиий газ (иситиш) хизматларидан фойдаланиш харажатлари бўйича бир кунлик компенсация миқдорини тасдиқлайди.
Бунда электр энергияси ва табиий газ (иситиш) хизматларидан фойдаланиш учун коммунал тўловлар нархлари оширилган тақдирда компенсация миқдори мос равишда оширилади.
11. Нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари таълим олувчилар ва педагог ходимлар тўғрисидаги тўғри, тўлиқ ва ишончли маълумотларни ахборот тизимида белгиланган тартибда шакллантиради.
12. Компенсациялар нодавлат умумий ўрта таълим ташкилоти томонидан Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг Ягона электрон дастурига (erp.maktab.uz) киритилган ўқувчилар сонидан келиб чиқиб ҳисобланади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.13.00 Давлат субсидиялари ва грантлари;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.09.00 Тадбиркорларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;
3.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.02 Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим]
13. Коммунал тўловлар учун компенсациялар нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотларининг ахборот тизими орқали Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига бир йилда бир маротаба юборган аризаси асосида ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-кунига қадар ҳисобланади.
14. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан коммунал тўловлари учун компенсация бериладиган нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари бўйича реестрни ва коммунал тўловларини молиялаштириш учун буюртманомалар ахборот тизими орқали Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этилади.
15. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги икки иш куни ичида тақдим этилган реестр ва буюртманомага асосан коммунал тўловлари учун компенсацияларни Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг тегишли ғазна ҳисобварағига белгиланган тартибда ўтказиб беради.
16. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги икки иш куни ичида Давлат бюджетидан ажратилган компенсацияларни нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотининг тижорат банкидаги ҳисобварағига ўтказиб беради.
3-боб. Якунловчи қоидалар
17. Нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотига қоплаб бериладиган ойлик компенсацияларни тўлаш учун тақдим этилган маълумотларнинг асослилиги ва тўғрилигига таълим ташкилотининг директори шахсан жавобгар ҳисобланади.
18. Нодавлат умумий ўрта таълим ташкилоти томонидан ойлик компенсация тўловларини қоплаш учун ахборот тизимига киритилган маълумотлар ва ҳужжатларнинг сохталиги аниқланганда, таълим ташкилотининг директори ва тегишли ходимлари қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгар бўлади ҳамда ушбу ташкилот электр энергияси ва табиий газ хизматлари учун Давлат бюджети ҳисобидан ойлик компенсация тўловлари қоплаб бериладиган нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотларининг қаторидан чиқарилади.
19. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.
Нодавлат умумий ўрта таълим хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларига коммунал харажатларининг бир қисмини Давлат бюджетидан қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари томонидан фойдаланилган электр энергияси ва табиий газ хизматлари учун Давлат бюджетидан компенсация ажратиш ва тўлашнинг
СХЕМАСИ
Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Муддатлар
1-босқич
Нодавлат умумий ўрта таълим ташкилоти
1. Ахборот тизимида ўқувчилар рўйхатини белгиланган тартибда шакллантиради.
2. Ахборот тизимига ташкилот ва унинг ходимлари тўғрисидаги маълумотларни киритади.
Ўқувчининг қонуний вакили ёки ходим билан меҳнат шартномаси тузилган кундан кейинги иш кунидан бошлаб
2-босқич
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги
Нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотининг ходимлари ва ўқувчилари ҳамда коммунал тўловлари бўйича электрон шаклда маълумотларни йиғади, тўланадиган компенсация миқдорларини ҳисоблайди.
Ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-кунигача
3-босқич
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги
Электрон шаклда реестр ва буюртманомаларни шакллантиради ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг тегишли ахборот тизимларига юборади.
Ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-кунигача
4-босқич
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Давлат бюджетидан компенсациялар ажратиш бўйича ахборот тизимида шакллантирилган буюртманомалар асосида зарур маблағларни Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг тегишли ғазна ҳисобварағига белгиланган тартибда ўтказиб беради.
2 иш куни ичида
5-босқич
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги
Нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотининг тижорат банкидаги ҳисобварағига компенсацияларни белгиланган тартибда ўтказиб беради.
2 иш куни ичида
Нодавлат умумий ўрта таълим хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларига коммунал харажатларининг бир қисмини Давлат бюджетидан қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
___________________ нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотига ажратиладиган компенсациялар учун
БУЮРТМАНОМА
Ташкилот СТИРи
___________
Фаолият юритиш манзили
___________
Т/р
Ўқувчининг Ф.И.О
Ҳисобот ойидаги иш кунлари сони
Ўқувчилар ва ходимлар сони
Электр ва табиий газ истеъмоли учун ажратиладиган маблағ
(5 уст+12 уст)
Шундан:
Электр энергияси учун компенсация миқдори
Электр учун
Табиий газ учун
(суюлтирилган газ ёки кўмир маҳсулотлари)
1 кВт/соат нархи
Ҳисобот ойида ҳақиқий харажат
(кВт)
Ҳақиқий истеъмол учун ҳисобланган сумманинг 50 фоизи
(6 уст *7 уст *50%)
Бир нафар ўқувчига компенсациянинг кунлик қатъий миқдори
Компенсациянинг ойлик максимал суммаси
(3 уст*9 уст)
Бир нафар ўқувчига компенсациянинг кунлик қатъий миқдори
Компенсация суммаси
(3 уст*11 уст)
а
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
1.
2.
...
Жами
Нодавлат умумий ўрта таълим хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларига коммунал харажатларининг бир қисмини Давлат бюджетидан қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Коммунал харажатлар учун Давлат бюджети ҳисобидан ойлик компенсация тўловлари қоплаб бериладиган __________________ даги нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотларининг
РЕЕСТРИ
20__ йил _______ ойи учун
минг сўм
Т/р
Нодавлат умумий ўрта таълим ташкилоти номи
(тўлиқ кўрсатилади)
Манзили
СТИР
Банк реквизитлари
Табиий газ
Электр энергияси
Жами қоплаб бериладиган сумма
Тўланган сумма
Қоплаб бериладиган сумма
Тўланган сумма
Қоплаб бериладиган сумма
Жами:
х
х
20__ йил «__» __________
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.10.2024 й., 09/24/660/0822-сон; 07.10.2025 й., 09/25/627/0901-сон)