Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасининг
Ўзбекистон Республикасининг «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги
Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 августдаги ПФ-6044-сон «Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги
Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси томонидан 2000 йил 16 октябрда тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган отинойиларга махсус лицензиялар бериш
тартиби (рўйхат рақами 978, 2000 йил 16 октябрь) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси билан келишилган.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.