toggle_night_mode
Ҳужжат 01.05.2026 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
«Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ чора-тадбирларни янада такомиллаштириш тўғрисида
«Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш учун лицензия олиш талабларини белгилаш, зиёратчиларга амалларни муносиб ва хавфсиз бажаришлари учун шарт-шароитлар яратиш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек, сифатли ва кафолатланган хизматлардан фойдаланишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
«Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш фаолиятини лицензиялаш соҳасидаги ваколатли орган этиб Дин ишлари бўйича қўмита белгиланганлиги;
«Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ лицензияларни ёки уларга доир ҳуқуқларни бошқа шахсларга бериш тақиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Белгилансинки, «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш фаолияти учун лицензия якка тартибдаги лицензия тури ҳисобланади.
Бунда лицензиялар сони Дин ишлари бўйича қўмита томонидан белгиланади ҳамда лицензияларни бериш танлов асосида амалга оширилади.
3. Қуйидагиларни назарда тутувчи «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
«Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш фаолиятини амалга ошириш талаблари ва шартлари;
танлов ўтказиш, аризаларни кўриб чиқиш тартиби, танлов комиссияси ишини ташкил этиш;
лицензияни расмийлаштириш ва қайта расмийлаштириш, тўхтатиб туриш, бекор қилиш ва тугатиш асослари;
ваколатли органнинг қарори устидан шикоят бериш ва уни кўриб чиқиш.
4. Дин ишлари бўйича қўмита ҳузурида юридик шахс ҳисобланмайдиган «Зиёрат» жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) ташкил этилсин.
Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмита ҳузуридаги «Зиёрат» жамғармаси тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
5. Белгилансинки, «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш фаолияти учун лицензия олган юридик шахс (кейинги ўринларда — лицензиат) томонидан «Зиёрат» жамғармасига захира қилиб қўйилган маблағлардан:
«Умра» хизматларини сифатсиз кўрсатишдан жабр кўрган фуқароларга етказилган моддий ва маънавий зарар ўрнини қоплаш учун зарар кўрган фуқаро (вакили)нинг ва (ёки) Дин ишлари бўйича қўмитанинг мурожаатига кўра суд қарорига мувофиқ;
зиёратчиларга етказилган ёки етказилиши мумкин бўлган моддий зарарни зудлик билан бартараф этиш зарурати юзага келганда лицензиатнинг сўровига асосан Дин ишлари бўйича қўмита томонидан фойдаланилади.
6. Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва Дин ишлари бўйича қўмитанинг зиёратчиларга «Умра» амалларини бажаришда диний билим ва кўникмаларга эга мутахассисларни гуруҳ раҳбари сифатида ажратиш бўйича қуйидаги тартибни жорий этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин:
мутахассис зиёратчиларнинг «Умра» тадбирларига доир фақат диний амалларни бажаришга раҳбарлик қилади;
мутахассиснинг зиёратчилар гуруҳига раҳбарлик қилиш мажбурият ва вазифалари, шунингдек, тўлов миқдори ҳамда ажратиладиган мутахассислар сони Ўзбекистон мусулмонлари идораси билан тузиладиган шартномада белгиланади;
1 нафар мутахассисга 50 нафардан ошмаган зиёратчилар гуруҳи бириктирилади.
7. Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 2 июлда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-935-сонли Қонун 2024 йил 5 октябрдан кучга кирганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Дин ишлари бўйича қўмитага «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича фаолият учун лицензиянинг илк танловни ўтказишда, истисно тариқасида, танловини ўтказиш тўғрисидаги эълонни танлов ўтказилишидан 10 кун олдин белгиланган тартибда жойлаштиришга рухсат берилсин.
8. Белгилансинки, фуқароларни диний амаллар («Ҳаж» ва «Умра»)ни бажариш учун Саудия Арабистони Подшоҳлигига тегишли турдаги визасиз юбориш тақиқланади.
9. Қуйидагилар:
Дин ишлари бўйича қўмита — «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахслар томонидан ўз фаолиятини лицензия талаб ва шартларига мувофиқ амалга оширилиши юзасидан;
Ички ишлар вазирлиги — фуқароларга «Умра» хизматларини лицензиясиз кўрсатиш ҳолатларини барвақт аниқлаш ва тегишли ҳуқуқий чоралар кўрилиши юзасидан Дин ишлари бўйича қўмитага кўмаклашсин;
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси — «Умра» хизматларини кўрсатиш бўйича рекламаларни жойлаштиришда қонунчилик талаблари бузилиши ҳолатларини бартараф этиш бўйича доимий мониторинг ўрнатилишини таъминласин.
10. Дин ишлари бўйича қўмита:
икки ой муддатда «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш лицензиясига эга юридик шахсларнинг фаолиятини рейтинг асосида баҳолаш тизими жорий этилишини ҳамда ушбу рейтингнинг ўз расмий веб-сайтида бериб борилишини;
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси билан биргаликда доимий равишда ушбу қарор мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказилишини таъминласин.
11. Вазирлар Маҳкамасининг «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишда зиёратчиларнинг манфаатларини самарали ҳимоя қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 2023 йил 8 августдаги 345-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
12. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 3-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
13. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси раиси С.Д. Тошбоев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 12 октябрь,
668-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 12 октябрдаги 668-сон қарорига
1-ИЛОВА
«Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензия бериш тартибини белгилайди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан «Умра» тадбирини ташкил этиш билан боғлиқ фаолият Вазирлар Маҳкамасининг «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 7 июндаги 364-сон қарори билан тартибга солинади.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
лицензиат — «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш фаолиятини амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган юридик шахс;
талабгор — «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш фаолиятини амалга ошириш учун якка тартибдаги лицензияни олиш мақсадида белгиланган тартибда мурожаат қилган юридик шахс;
лицензияловчи орган — Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси;
лицензиялаш паспорти — «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш фаолиятини лицензиялаш учун талабгор томонидан тақдим этиладиган ҳужжатлар ва тўланадиган йиғим (давлат божи), мурожаатни кўриб чиқиш муддатлари ҳамда лицензиат томонидан бажарилиши мажбурий бўлган талаблар ва шартлар мажмуи;
якка тартибдаги лицензия — лицензиялар сони лицензияловчи орган томонидан чегараланадиган ҳамда ҳар бир лицензия танлов асосида талабгорларга бериладиган лицензия тури.
3. «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш фаолиятини амалга ошириш жараёнида қуйидагилар талаб этилади:
мазкур Низомнинг иловасида назарда тутилган лицензиялаш паспортида назарда тутилган лицензия талаблари ва шартларига риоя этиш;
лицензия олиш ва қайта расмийлаштириш учун тақдим этиладиган маълумотларнинг сохта, ёлғон ва нотўғри эмаслигини таъминлаш;
ходимлар билан меҳнат шартномаларини тузиш, меҳнат шартномаларига ўзгартириш киритиш ва уларни бекор қилиш тўғрисидаги маълумотларни «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексидан фойдаланган ҳолда юритиш;
лицензиат қайта ташкил этилганда, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган тақдирда, бу ҳақда беш иш кунида лицензияловчи органга тегишли маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида мурожаат қилиш.
2-боб. Лицензия бериш учун танлов ўтказишга тайёргарлик кўриш
4. «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш фаолиятини амалга ошириш учун якка тартибдаги лицензия берилади.
Бунда:
лицензиялар сони Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда лицензияловчи орган томонидан белгиланади;
якка тартибдаги лицензияларни бериш танлов асосида амалга оширилади.
Танлов зиёратчиларнинг «Умра» амалларини муносиб ва хавфсиз бажаришларини таъминлаш, хорижда уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ва кафолатланган хизматлардан фойдаланишини таъминлаш учун муносиб талабгорни танлаб олиш мақсадида ўтказилади.
5. Қўмита танлов ўтказилишидан камида 30 кун олдин оммавий ахборот воситаларида, шунингдек, ўзининг расмий веб-сайтида танлов ўтказилиши тўғрисидаги эълон беради.
Эълонда қуйидаги маълумотлар бўлиши лозим:
танлов ўтказиладиган сана;
аризаларни қабул қилишнинг бошланиш ва сўнгги муддатлари;
танловда қатнашиш шартлари;
аризани кўриб чиқиш йиғими учун тўлов реквизитлари.
6. Танловда Ўзбекистон Республикасида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган юридик шахслар қатнашиши мумкин.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сонли қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида низом.
Танловда қатнашиш учун талабгор эълонда кўрсатилган муддат давомида ариза тақдим этади.
Талабгор ариза билан бирга лицензиялаш паспортининг 5-бандига мувофиқ барча ҳужжатларни лицензияловчи органга тақдим этиши лозим.
Талабгор аризани ва у билан бирга тақдим этган ҳужжатларини аризани қабул қилишнинг сўнгги муддатига қадар ўзгартиришга ҳақли.
7. Аризани кўриб чиқиш учун йиғим ундирилади.
Йиғим тўланганлиги ахборот-коммуникация тизимлари орқали тасдиқланади.
Йиғим суммаси лицензияловчи органнинг бюджетдан ташқари ҳисобварағига йўналтирилади.
8. Ариза қуйидаги ҳолларда қабул қилинмайди:
танловдан ташқари ёки танловнинг аризаларни қабул қилиш муддати бузиб берилган тақдирда;
сохта, ёлғон ёки нотўғри маълумотлар киритилганлиги аниқланганда;
йиғим тўланмаганда;
лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши тасдиқланмаганда;
талабгорнинг «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш фаолияти муайян муддатга тўхтатилганда;
талабгорнинг тегишли фаолият билан шуғулланиши суднинг қарорига асосан муайян муддатга тақиқланганда.
Мазкур бандда кўрсатилганлардан ташқари бошқа асослар билан аризани қабул қилмасликка йўл қўйилмайди.
9. Лицензияловчи орган томонидан талабгорнинг ҳужжатларида камчиликлар аниқланган тақдирда уларни бартараф этиш учун 10 кундан ортиқ бўлмаган муддат берилади.
Белгиланган муддат давомида камчиликлар бартараф этилмаган тақдирда аризани кўриб чиқиш рад этилади.
Белгиланган муддат ўтганидан кейин талабгор томонидан топширилган ариза янгидан топширилган ҳисобланади ва лицензияловчи орган томонидан умумий асосларда кўриб чиқилади.
10. Талабгор ўз аризасидан уни кўриб чиқишнинг ҳар қандай босқичида воз кечиш ҳуқуқига эга ҳамда бундай ҳолларда унинг аризаси кўриб чиқилмасдан қолдирилади ва тўланган йиғим қайтарилмайди.
11. Белгиланган муддат тугагандан кейин аризаларни қабул қилиш тўхтатилади.
Агар белгиланган муддатда танловда қатнашиш учун фақат битта лицензия талабгоридан ариза келиб тушса, у ҳолда аризаларни қабул қилиш муддати 15 кунга узайтирилади.
3-боб. Танлов комиссияси ишини ташкил этиш
12. Танловни ўтказиш ва талабгорлар орасидан энг мақбулини танлаб олиш мақсадида лицензияловчи орган томонидан тоқ сондан иборат, бироқ, 7 нафар аъзодан ошмаган таркибда Танлов комиссияси тузилади.
Танлов комиссияси ўз фаолиятини амалга ошириш учун мутахассисларни, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг вакилларини овоз бериш ҳуқуқисиз жалб этиши мумкин.
13. Дин ишлари бўйича қўмита раиси бир вақтнинг ўзида Танлов комиссиясининг ишига раҳбарлик қилади.
Танлов комиссияси раиси йўқлигида унинг вазифаларини ўринбосари бажаради.
14. Танлов комиссияси йиғилиши ўз ваколатига кирадиган масалаларнинг тайёрланишига қараб ўтказилади.
Танлов комиссияси йиғилиши ўз аъзоларининг камида учдан икки қисми иштирок этган тақдирда, ваколатли ҳисобланади.
Лицензияловчи органнинг лицензиялаш учун масъул таркибий бўлинмаси Танлов комиссиясининг ишчи органи ҳисобланади ҳамда талабгор томонидан лицензия паспортининг 5-бандида белгиланган ҳужжатларнинг тўлиқ ва тўғри тақдим этилганлигини текшириш учун жавобгар бўлади.
15. Танлов комиссиясининг аъзоси қуйидаги ҳолларда комиссия йиғилишида иштирок этиши мумкин эмас ва у рад этилиши (ўзини ўзи рад этиши) шарт:
танловда кўриб чиқилаётган талабгор юридик шахс таъсисчисига ва (ёки) унинг аъзосига яқин қариндош бўлса ёхуд ушбу шахсга хизмат жиҳатидан, моддий ёки бошқа томондан қарам бўлса;
Танлов комиссияси йиғилишининг натижасидан ва унда қабул қилинадиган қарордан бевосита ёки билвосита манфаатдор бўлса ёхуд унинг беғаразлигига шубҳа туғдирадиган бошқа ҳолатлар мавжуд бўлса.
16. Рад этиш билдирилган Танлов комиссияси аъзоси рад этиш тўғрисидаги масала кўрилишидан олдин ўз тушунтиришларини беришга ҳақли.
Рад этиш тўғрисидаги масала рад қилинаётган шахснинг йўқлигида Танлов комиссиясининг қолган аъзолари томонидан оддий кўпчилик овози билан ҳал этилади.
17. Танлов комиссиясининг қарори баённома шаклида расмийлаштирилади ҳамда очиқ овоз бериш орқали йиғилиш иштирокчиларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади.
Танлов комиссиясининг аъзолари овоз беришда иштирок этишдан бош тортиш ҳуқуқига эга эмас.
Раислик қилувчи охирида овоз беради. Овозлар тенг бўлиб қолган тақдирда, раислик қилувчининг овози ҳал қилувчи бўлади.
18. Танлов комиссиясининг қарорига рози бўлмаган аъзо иштирокчи баённомани имзолайди ва у ўзининг алоҳида фикрини ёзма тарзда баён қилишга ҳақли.
Алоҳида фикр йиғилиш баённомасига қўшиб қўйилади, лекин эълон қилинмайди.
4-боб. Танловни ўтказиш тартиби
19. Аризалар Танлов комиссияси томонидан ҳужжатларни қабул қилиш муддати якунланганидан сўнг бир ой муддатда кўриб чиқилади.
20. Агар танловда иштирок этиш учун аризаларни тақдим этишнинг қўшимча муддати тугаган пайтда фақат битта талабгор томонидан ҳужжатлар тақдим этилган ёки бирорта ҳам аризалар тақдим этилмаган бўлса, танлов ўтказилмаган деб ҳисобланади ва қайта эълон берилади.
21. Танлов комиссияси талабгорлар орасидан энг мақбулини қуйидаги қўшимча мезонлар асосида саралайди:
талабгорнинг Саудия Арабистони Подшоҳлигидаги ҳамкор ташкилотининг расмий фаолият юритиши. Бунда, ушбу маълумотлар Ўзбекистон Республикасининг Жидда шаҳридаги Бош консуллиги томонидан тақдим этилади;
талабгорнинг Саудия Арабистони Подшоҳлиги Макка ва Мадина шаҳарларида зиёратчилар учун тиббий хизмат кўрсатишни ташкил этиш даражаси;
зиёратчиларни ташиш ва парвозларни амалга ошириш учун танланган авиакомпания(лар)нинг имиджи ҳамда Ўзбекистон Республикасининг резиденти эканлиги. Бунда, Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида баҳоланади;
зиёратчиларга кўрсатиладиган қўшимча хизматлар ҳамда улар билан «туну-кун» режимида қайта алоқа ўрнатиш имкониятлари;
талабгор томонидан «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш режалаштирилган бино-иншоотларнинг ҳолати;
талабгор томонидан захира қилиб қўйилган маблағлар миқдори;
талабгорнинг бошқа тадбиркорлик фаолияти бўйича қонунчилик ҳужжатларига риоя этилганлик ҳолати, фуқароларнинг қонуний манфаатлари таъминланганлиги.
22. Қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек лицензиялаш паспортининг 9-бандида назарда тутилган лицензия талаблари ва шартларига мослиги ҳамда ушбу Низомнинг 21-бандида назарда тутилган қўшимча мезонлар бўйича устунликка эга бўлган талабгор(лар) танлов ғолиби деб эътироф этилади.
Танлов комиссиясининг қарорига мувофиқ асосий ғолибдан сўнг энг яхши натижа кўрсатган талабгор захирадаги ғолиб деб эътироф этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бунда танлов ғолиблари томонидан тақдим этилаётган қўшимча таклифлар танловнинг қўшимча талаб ва шартлари сифатида белгиланади.
(22-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 январдаги 27-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2026 й., 09/26/27/0077-сон)
23. Лицензия бериш ёки беришни рад этиш тўғрисидаги қарор лицензияловчи орган томонидан Танлов комиссиясининг баённомаси асосида лицензиялаш паспортининг 8-бандида белгиланган муддатда қабул қилинади.
Лицензияловчи орган аризани кўриб чиқиш муддати давомида ҳужжатларни текшириши, заруратга кўра бошқа давлат органларида мавжуд, қарор қабул қилиш учун зарур бўлган маълумотларни мустақил равишда олиши, объектларни жойига чиқиб ўрганиши, ушбу ҳаракатларни амалга ошириш учун ўз ходимлари таркибидан ёки ўз ҳисобидан бошқа шахсларни жалб қилган ҳолда эксперт ва ишчи гуруҳлар ташкил этиши, шунингдек, талабгорнинг лицензия талаблари ва шартларига мувофиқлигини белгилайдиган қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа ҳаракатларни амалга ошириши мумкин.
24. Танлов якуни баённомаси 3 иш куни давомида расмийлаштирилиши ва унда қуйидагилар кўрсатилиши лозим:
Танлов комиссия йиғилишида қатнашган аъзолар тўғрисида маълумот;
лицензия талабгорлари тўғрисида маълумот;
талабгорларнинг ушбу Низомнинг 21-бандида белгиланган мезонлар бўйича устунлиги ҳақида маълумотлар;
танлов ғолиби тўғрисидаги маълумотлар.
25. Танлов якунлари тўғрисидаги билдиришнома айнан унинг ўтказилиши тўғрисида хабар қилинган нашрларда, танлов якунлари тўғрисидаги баённома имзоланган куннинг эртасидан кечиктирмай эълон қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
26. Агар танлов ғолиби танлов натижалари эълон қилинган кундан бошлаб 10 календарь кун давомида лицензия учун давлат божини тўламаса ёки Танлов комиссияси томонидан танлов ғолиби тақдим этган ҳужжатларнинг ҳақиқатга тўғри келмаслиги аниқланган тақдирда, Танлов комиссияси уни четлаштириш тўғрисида қарор қабул қилади.
Танловнинг асосий ғолиби четлаштирилган тақдирда, танловнинг захирадаги ғолиби танлов ғолиби сифатида эътироф этилади.
Захирадаги ғолиб томонидан 30 календарь кун давомида ижобий жавоб берилмаса, Танлов комиссияси танловни бўлиб ўтмаган деб топади ва такрорий танлов эълон қилади.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 январдаги 27-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2026 й., 09/26/27/0077-сон)
27. Танлов ўтказилмаган деб эътироф этилган тақдирда ва танловда ғолиб деб эътироф этилмаган талабгорларнинг лицензияловчи органнинг тегишли ҳисобварағида захира қилинган маблағлари 3 иш куни мобайнида қайтариб берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 январдаги 27-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2026 й., 09/26/27/0077-сон)
29. Жойларда аҳолининг «Умра» хизматларини кўрсатувчи ташкилотларга бўлган эҳтиёжига кўра, истисно тариқасида, Танлов комиссиясининг хулосасига асосан лицензия талаб ва шартларига қатъий амал қилувчи, фаолиятида ижобий натижаларга эришган лицензиатга «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш фаолиятини юридик шахс мақомига эга бўлмаган ваколатхона ва филиал орқали амалга оширишга рухсат берилиши мумкин.
Бунда, ваколатхона ва филиал манзили лицензияда кўрсатилади. Лицензияда кўрсатилмаган манзил бўйича «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш фаолияти билан шуғулланишга йўл қўйилмайди.
5-боб. Лицензияни қайта расмийлаштириш
30. Лицензиат қайта ташкил этилганда, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган тақдирда, юридик шахс қайта рўйхатдан ўтганидан кейин беш иш кунида лицензияловчи органга кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида мурожаат қилади.
Янгидан юзага келган юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш санасида «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш фаолиятини амалга ошириш учун лицензияси мавжуд бўлган юридик шахслар қўшиб юборилган тақдирда, лицензияни ушбу банднинг биринчи хатбошисида белгиланган тартибда қайта расмийлаштиришга йўл қўйилади.
31. Лицензияни қайта расмийлаштириш учун ҳужжатлар лицензияловчи органга тақдим этилади.
Лицензияни қайта расмийлаштириш учун лицензия бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш учун ундириладиган йиғимнинг ярми ундирилади.
Лицензияни қайта расмийлаштириш учун давлат божи ундирилмайди.
32. Лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисидаги ариза тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияловчи органга келиб тушган кундан бошлаб 10 иш куни ичида лицензия қайта расмийлаштириб берилади.
Лицензия қайта расмийлаштирилгунига қадар лицензиат унда кўрсатилган фаолиятни лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисидаги аризаси асосида амалга оширади.
Лицензияловчи орган лицензияни қайта расмийлаштиришда лицензиялар реестрига тегишли ўзгартиришлар киритади.
Ушбу Низомнинг 29-бандида кўрсатилган асослар мавжуд бўлганда лицензияловчи орган томонидан лицензияни қайта расмийлаштиришни рад этиш тақиқланади.
6-боб. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, бекор қилиш ва тугатиш
33. Лицензиянинг амал қилиши қуйидаги ҳолларда лицензияловчи орган ташаббуси билан тўхтатиб турилиши мумкин:
лицензия талаблари ва шартлари лицензиат томонидан бузилганлиги аниқланганда;
лицензиат томонидан лицензияловчи органнинг лицензиат зиммасига аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш мажбуриятини юкловчи қарори бажарилмаганда.
34. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш лицензияловчи орган ёки суд томонидан амалга оширилади. Лицензиянинг амал қилиши лицензияловчи орган томонидан 10 кундан кўп бўлмаган муддатга, суд томонидан эса 10 кундан ортиқ, лекин олти ойдан кўп бўлмаган муддатга тўхтатиб турилиши мумкин.
Белгиланган муддат ичида лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш учун асос бўлган сабаб ва камчиликлар бартараф қилинмаса, лицензияловчи орган лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш муддатини узайтириш бўйича судга даъво ариза киритиши лозим.
Лицензиатлар ушбу Низомнинг 32-бандида назарда тутилган лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туришга олиб келган ҳолатларни лицензияловчи органлар ёки суд белгилаган муддатда бартараф этмаганда, лицензияловчи орган лицензияни бекор қилиш тўғрисида судга даъво аризаси киритади.
35. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор лицензияловчи орган томонидан қабул қилинади.
Лицензиянинг амал қилиши тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор қабул қилинган куннинг ўзида лицензиатга етказилади ва бу ҳақида лицензиялар реестрига тегишли ёзув киритилади.
36. Лицензияловчи орган ёки суд лицензиянинг амал қилиши тўхтатиб турилишига сабаб бўлган ҳолатларнинг лицензиат томонидан бартараф этилиши учун етарли, аммо беш иш кунидан кам ва олти ойдан кўп бўлмаган муддат тақдим этади.
37. Лицензиат лицензиянинг амал қилиши тўхтатиб турилиши ҳақида қарор келиб тушганидан сўнг қарорда кўрсатилган камчиликларни бартараф этиши ва қарорда кўрсатилган муддат якунлангунига қадар лицензияловчи органга камчиликлар бартараф этилганлиги тўғрисидаги тасдиқнома ва асословчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда маълумот юбориши лозим.
Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ҳақидаги қарор суд томонидан қабул қилинган бўлса, камчиликлар бартараф этилганлиги тўғрисидаги тасдиқнома ва асословчи ҳужжатлар қарорда кўрсатилган муддат якунлангунига қадар судга ва лицензияловчи органга тақдим этилиши лозим.
38. Лицензияловчи орган камчиликлар бартараф этилганлиги тўғрисидаги маълумот тушган кундан бошлаб 3 иш куни ичида маълумотларни таҳлил қилади ва заруратга кўра камчиликлар бартараф этилганлигини жойига чиққан ҳолда ўрганиши мумкин.
39. Таҳлил ёки ўрганишлар натижасида лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туришга сабаб бўлган ҳолатлар лицензиат томонидан бартараф этилганлиги аниқланган тақдирда, лицензияловчи орган камчиликлар бартараф этилганлиги тўғрисида тасдиқнома олинган кундан эътиборан 3 иш куни ичида лицензиянинг амал қилишини қайта тиклаш тўғрисидаги қарорни қабул қилади.
40. Суднинг лицензиянинг амал қилишини қайта тиклаш тўғрисидаги қарори лицензияловчи органга келиб тушганда, лицензияловчи орган лицензиянинг амал қилиши қайта тикланганлиги тўғрисидаги ёзувни бир иш куни давомида лицензиялар реестрига киритади.
41. Лицензиянинг амал қилишини бекор қилиш қуйидаги ҳолларда лицензияловчи органнинг қарорига биноан амалга оширилади:
лицензиат лицензиянинг амал қилишини бекор қилиш тўғрисида мурожаат қилганда;
юридик шахс тугатилганда — тугатилган пайтдан эътиборан ёки унинг фаолияти қайта ташкил этиш натижасида тугатилганда — қайта ташкил этилган пайтдан эътиборан, бундан унинг ўзгартирилиши, шунингдек, янгидан юзага келган юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш санасида қайта ташкил этилаётган юридик шахсда «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш фаолияти учун лицензияси мавжуд бўлган тақдирда, қўшиб юборилиши мустасно;
лицензия берганлик учун лицензиат тўлаши лозим бўлган давлат божи белгиланган муддатда тўланмаганда.
42. Лицензиат лицензиянинг амал қилишини бекор қилиш учун лицензияловчи органга хабарнома юборади.
Лицензияловчи орган хабарномага асосан ёки ушбу Низомнинг 40-банди учинчи-тўртинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳолатлар юзага келганда лицензиянинг амал қилишини бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилади ва бу ҳақида лицензиатга маълум қилади.
Бунда, лицензиянинг амал қилиши бекор қилинганлиги ҳақида лицензиялар реестрига маълумот киритади.
43. Лицензияловчи орган қуйидаги ҳолларда лицензиянинг амал қилишини бекор қилиш тўғрисида судга мурожаат қилади:
лицензиат лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туришга олиб келган ҳолатларни лицензияловчи орган ёки суд белгилаган муддатда бартараф этмаганда;
лицензияловчи органнинг лицензия бериш тўғрисидаги қарорининг қонунга хилофлиги аниқланганда;
лицензиат лицензия талаблари ва шартларини бир йил давомида мунтазам равишда (икки ва ундан ортиқ маротаба) ёки бир маротаба қўпол равишда бузганда, агар мазкур қоидабузарликлар фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига зиён, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига, жамоат хавфсизлигига зарар ҳамда атроф муҳитга зиён етказилишига олиб келган бўлса. Лицензиянинг бекор қилинишига асос бўладиган қўпол қоидабузарликлар лицензия паспортида назарда тутилади;
лицензия қалбаки ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда олинганлиги факти аниқланганда.
Лицензияловчи органнинг лицензияни бекор қилиш юзасидан судга даъво аризаси киритилганлиги ҳақидаги маълумоти судга даъво аризаси киритилган кундан эътиборан бир иш кунидан кечиктирмай лицензиатга лицензиянинг амал қилишини бекор қилиш юзасидан судга даъво аризаси киритиш сабаблари ва қонунчилик ҳужжатларининг аниқ нормалари кўрсатилган ҳолда етказилади.
Суднинг лицензиянинг амал қилишини бекор қилиш тўғрисидаги қарори лицензиатга ва лицензияловчи органга қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатларда етказилади ҳамда лицензияловчи орган ушбу маълумотни бир иш куни ичида лицензиялар реестрига киритади.
Лицензия ушбу банднинг бешинчи хатбошисида кўрсатилган асосга кўра бекор қилинган тақдирда, лицензия берилган санадан эътиборан бекор қилинган деб ҳисобланади.
44. Лицензиянинг амал қилиши қуйидаги ҳолларда тугатилади:
лицензиялаш тартиби бекор қилинганда;
лицензиат томонидан лицензияловчи органга лицензиянинг амал қилишини олти ойгача тўхтатиб туриш тўғрисида мурожаат берилиб, мазкур хатбошида назарда тутилган муддат давомида лицензиянинг амал қилишини қайта тиклаш тўғрисида лицензияловчи органга мурожаат қилинмаган тақдирда.
Лицензиянинг амал қилиши ушбу банднинг учинчи хатбошисида назарда тутилган асос бўйича тўхтатилган тақдирда, лицензияловчи орган бу ҳақида лицензиатга хабарнома юборади.
45. Лицензиянинг амал қилиши бекор қилинганда, лицензиат томонидан захира қилиб қўйилган маблағлар 3 иш кунида қайтарилади.
7-боб. «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш фаолиятини назорат қилиш тартиби
46. Лицензиялар реестрига киритилган ҳамда фаолиятини амалга ошираётган лицензиатлар томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши лицензияловчи орган томонидан назорат қилинади.
47. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан назорат амалга оширилаётганда лицензияловчи орган ўз ваколатлари доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:
лицензиатларни лицензия талаблари ва шартларига риоя этаётганлиги юзасидан жойига чиққан ҳолда текшириш ўтказиш;
лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан текширувлар ўтказилаётганда юзага келадиган масалалар бўйича лицензиатдан зарур маълумотларни сўраш ва олиш;
текширув натижалари асосида лицензиатлар йўл қўйган лицензия талаблари ва шартларининг аниқ қоида бузилишларини кўрсатган ҳолда далолатномалар (маълумотномалар) тузиш;
лицензиат зиммасига аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш мажбуриятини юкловчи қарорлар чиқариш, бундай қоидабузарликларни бартараф этиш муддатларини белгилаш;
лицензиянинг амал қилишини ўн иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатга тўхтатиб туриш, шунингдек, судга лицензиянинг амал қилишини олти ойдан ортиқ бўлмаган муддатга тўхтатиб туриш, лицензияни бекор қилиш ташаббуси билан мурожаат қилиш;
лицензия бериш тартиб-таомиллари соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар бўйича юридик шахсларга жарима қўллаш тўғрисида қонунда белгиланган тартибда қарор қабул қилиш.
48. Назорат қилиш қуйидаги шаклларда амалга оширилади:
масофавий назорат;
лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини асослар мавжуд бўлган тақдирда ҳамда қонунчиликда белгиланган тартибда жойга чиққан ҳолда ўрганиш;
статистик ахборотларни ва лицензиатлардан сўраб олинадиган маълумотларни таҳлил қилиш.
49. Лицензияловчи орган масофавий назоратни ваколатли органлар ва идоралардан олинган ахборотлар асосида амалга оширади.
Лицензиат масофавий назорат асосида лицензияловчи орган томонидан берилган кўрсатмада баён этилган талабларни ўн иш куни ичида бажариши ва бу ҳақида лицензияловчи органга хабар бериши лозим.
Кўрсатма лицензиат томонидан ўз вақтида ижро этилмаганда ёки бажарилиши таъминланмаганда лицензияловчи орган «хавфни таҳлил қилиш» тизими асосида уларнинг фаолиятини текшириши мумкин.
50. Лицензиатнинг фаолиятини жойига чиққан ҳолда текшириш қуйидагилар асосида амалга оширилади:
«хавфни таҳлил этиш» тизими;
жисмоний ва юридик шахсларнинг, шу жумладан, жамоатчилик назорати субъектларининг мурожаатлари;
лицензиялаш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларини бузишга доир ҳуқуқбузарлик ҳолатлари тўғрисида ваколатли органлар, юридик ва жисмоний шахсларнинг маълумотлари.
51. Лицензиатнинг фаолиятини жойига чиққан ҳолда ўтказиладиган текширишлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
52. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини жойига чиққан ҳолда текшириш 10 кунгача бўлган муддатда ўтказилади.
Лицензияловчи орган томонидан белгиланган тартибда жойига чиққан ҳолда ўтказиладиган текширишдан бош тортиш лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш учун асос бўладиган ҳаракат ҳисобланади.
53. Қуйидаги ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун юридик шахсларга «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонуннинг 4-иловасида белгиланган миқдорда жарималар солинади:
«Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш фаолияти билан лицензиясиз шуғулланиш, шунингдек, ушбу фаолияти билан лицензиянинг амал қилиши тўхтатиб турилганда шуғулланиш;
лицензияни қалбаки ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда олиш.
Ундирилган жарима миқдорининг ўн фоизи ваколатли органнинг бюджетдан ташқари жамғармасига, қолган қисми Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига йўналтирилади.
54. Жарима солиш учун асос бўлган ҳуқуқбузарлик аниқланганлиги тўғрисида далолатнома расмийлаштирилган кундан эътиборан беш иш куни ичида лицензияловчи орган ёки бошқа ваколатли орган жарима солиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Жарима солиш тўғрисидаги қарор уни қабул қилган органнинг биринчи раҳбари (унинг ўрнини босувчи шахс) томонидан имзоланади ва бир иш куни ичида ҳуқуқбузарга юборилади.
55. Тегишли фаолият билан лицензиясиз шуғулланиш ҳолатлари билан боғлиқ қонун бузилишлари жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари асосида аниқланган тақдирда, уларни рағбатлантириш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
56. Юридик шахснинг жаримага тортилиши тегишли асослар мавжуд бўлган тақдирда унинг мансабдор шахсларини маъмурий, жиноий ёки қонунда назарда тутилган бошқа жавобгарликдан озод этмайди.
8-боб. Лицензияловчи орган қарори ва унинг мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят бериш ва уни кўриб чиқиш тартиби
57. Талабгор (лицензиат) лицензияловчи органнинг қарорлари ва ҳужжатлари устидан, шунингдек, мансабдор шахслари ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги ва «Судлар тўғрисида»ги қонунлари.
58. Талабгор (лицензиат) шикоятни:
Дин ишлари бўйича қўмитанинг ҳудудий бўлинмаларига нисбатан Дин ишлари бўйича қўмитага;
Дин ишлари бўйича қўмитага нисбатан қўмитада ташкил этилган шикоятларни кўриб чиқиш бўйича апелляция кенгашига (кейинги ўринларда — Апелляция кенгаши) тақдим этади.
Талабгор (лицензиат) белгиланган тартибда лицензияловчи органнинг қарори ҳамда унинг мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан бевосита судга ва (ёки) бошқа ваколатли органларга шикоят қилишга ҳақли.
59. Республика даражасида Апелляция кенгаши таркиби лицензияловчи органнинг раҳбари томонидан беш нафар таркибда тасдиқланади. Апелляция кенгаши йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси вакили кузатувчи сифатида иштирок этади.
Апелляция кенгаши йиғилиши унинг аъзоларининг кўпчилиги ҳозир бўлганда ваколатли ҳисобланади.
Апелляция кенгашининг шикоят бўйича қарори аъзолари томонидан бир овоздан ҳал қилинади. Ҳеч бир аъзо овоз беришда бетараф қолишга ҳақли эмас.
60. Агар қонунда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, шикоят қарор (бошқа ҳужжат) тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган пайтдан ёки талабгор/лицензиатга лицензияловчи органлар қарори ва уларнинг мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) ҳақида маълум бўлган пайтдан эътиборан ўттиз кундан кечиктирмай берилиши мумкин.
Шикоят бериш муддати, агар у узрли сабабга кўра ўтказиб юборилган бўлса, шикоятни кўриб чиқувчи орган томонидан тикланиши мумкин.
61. Лицензияловчи орган ёки Апелляция кенгаши шикоят бўйича ўн беш кун ичида қарор қабул қилиши шарт.
Талабгор (лицензиат) шикояти унинг иштирокида кўриб чиқилишини сўраши мумкин.
Шикоятни кўриб чиқиш якуни бўйича баённома тузилиши ва лицензияловчи орган ёки Апелляция кенгашининг раҳбари томонидан имзоланади.
62. Лицензияловчи орган ёки Апелляция кенгаши шикоят бўйича қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилишга ҳақли:
устидан шикоят қилинаётган қарорни ўзгаришсиз қолдириш;
устидан шикоят қилинаётган қарорга ўзгартишлар киритиш, қарорни бекор қилиш ёки янги қарор қабул қилиш тўғрисида хулоса бериш.
9-боб. Лицензиялар реестрини юритиш тартиби
63. Лицензиялар реестри лицензияловчи орган томонидан юритилади ва ундаги маълумот барча учун очиқ ҳисобланади.
64. Лицензияловчи орган қуйидаги маълумотларни лицензиялар реестрига ўз вақтида киритиб боришга жавобгар:
лицензия қайта расмийлаштирилганлиги;
лицензиянинг амал қилиши тўхтатиб турилганлиги;
лицензиянинг амал қилиши қайта тикланганлиги;
лицензиянинг амал қилиши тугатилганлиги;
лицензия бекор қилинганлиги.
65. Лицензиялар реестрида лицензиатнинг реестр тартиб рақами ва реестрга киритилган сана, юридик шахс номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли, юридик манзили, солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР), лицензиянинг ҳолати (амалда, тўхтатиб турилган, бекор қилинган, тугатилган) ва лицензия ҳолати ҳар бир ўзгаришининг асослари ва санаси ҳамда лицензиат фаолиятининг бошқа муҳим жиҳатлари кўрсатилган бўлиши керак.
10-боб. Якуний қоидалар
66. Лицензиат лицензия талаб ва шартларининг бажарилганлиги юзасидан лицензияловчи органга сохта, ёлғон ёки нотўғри маълумотлар берганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 165-моддаси.
67. Лицензияловчи орган (унинг мансабдор шахслари) лицензиатга нисбатан қўллаган жавобгарлик чоралари, шунингдек, лицензияни тўхтатиб туриш ва (ёки) бекор қилиш ноқонуний деб топилган тақдирда, лицензиатга келтирган зарарларни қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда қоплайди.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 57-боби.
«Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
«Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш фаолиятини лицензиялаш
ПАСПОРТИ
Олдинги таҳрирга қаранг.

1.

Лицензия номи:

«Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш фаолияти учун лицензия

2.

Лицензия тури:

якка тартибдаги лицензия

3.

Ариза берувчилар тоифаси:

юридик шахс

4.

Лицензияловчи орган:

Дин ишлари бўйича қўмита

5.

Лицензияни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар:

а) ариза. Аризада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган ери (почта манзили), фаолиятни амалга ошириш жойининг манзили, СТИР, банк муассасасининг номи ва банк ҳисобварағи, лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларига риоя қилишга розилиги;

тадбиркорлик субъекти раҳбари ва ходимларининг фамилияси, исми ва отасининг исми, туғилган йили, манзили, паспорт (идентификацияловчи ID-карта) маълумотлари;

б) лицензия талабгори томонидан Дин ишлари бўйича қўмитанинг «Зиёрат» жамғармасига 1 млн АҚШ доллари эквивалентидан кам бўлмаган миқдордаги маблағларни тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат;

в) «Умра» тадбирлари давомида зиёратчиларга гуруҳ раҳбари этиб диний билим ва кўникмаларга эга мутахассисни жалб қилиш бўйича Ўзбекистон мусулмонлари идораси билан тузилган шартнома нусхаси;

г) «Умра» хизматлари кўрсатиш бўйича Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ҳаж ва умра вазирлигининг «Умра» лицензиясига эга бўлган ҳамкор ташкилот ўртасида имзоланадиган шартнома нусхаси;

д) зиёратчиларни ташиш ва парвозларни амалга ошириш бўйича авиакомпания(лар) билан тузилган ҳамкорлик шартномаси нусхаси;

е) тадбиркорлик субъектининг зиёратчиларга сифатли хизмат кўрсатиши учун замонавий жиҳозланган бинода фаолият юритиши тўғрисидаги маълумот;

ж) тадбиркорлик субъектининг фуқаролик жавобгарлигини суғурталашни тасдиқловчи суғурта полисининг мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси.

6.

Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори:

базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари

7.

Лицензия берилганлиги учун давлат божи миқдори:

базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари.

Давлат божи қуйидаги тартибда тақсимланади:

70 фоизи — Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига;

30 фоизи — Дин ишлари бўйича қўмитанинг бюджетдан ташқари жамғармасига.

8.

Аризани кўриб чиқиш муддатлари:

Ҳужжатлар қабул қилиш якунланган кундан бошлаб 30 кун давомида

9.

Лицензия талаб ва шартлари:

а) қонунчилик ҳужжатларига қатъий риоя қилиш;

б) тадбиркорлик субъектлари томонидан «Зиёрат» жамғармасига 1 млн АҚШ доллари эквивалентидан кам бўлмаган миқдордаги маблағларни захира қилиб қўйиш ҳамда ушбу маблағларнинг етарли миқдорини таъминлаб бориш;*

в) «Умра» амалларини бажаришда зиёратчиларнинг гуруҳ раҳбари этиб фақат Ўзбекистон мусулмонлари идораси билан тузиладиган шартнома асосида диний билим ва кўникмаларга эга бўлган мутахассисни тайинлаш;*

г) штатида диний (исломий) таълим йўналишлари бўйича таълим муассасаси, Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг «Диншунослик», «Исломшунослик», «Ислом тарихи ва манбашунослиги», «Зиёрат туризми» ва «Ислом ҳуқуқи» таълим йўналишлари (мутахассисликлар) битирувчиси бўлган камида бир нафар мутахассиснинг мавжудлиги;

д) вояга етмаган фуқароларга хизмат кўрсатмаслик;

е) ўз фаолиятини туроператор ва турагентлар орқали амалга оширмаслик;*

ж) «Умра» тадбирларини ташкил этиш билан боғлиқ барча ҳаракатларни Портал орқали амалга ошириш, шу жумладан «Умра» тадбирига борадиган зиёратчилар тўғрисидаги маълумотларни сафардан олдин Порталга тўлиқ киритиб бориш;*

з) зиёратчилар учун Саудия Арабистони Подшоҳлигининг фақат «Умра» визасини расмийлаштириш;

и) «Умра» хизматларини Саудия Арабистони Подшоҳлигидаги ҳамкор ташкилот ўртасида имзоланадиган шартномага мувофиқ амалга ошириш ҳамда улар томонидан кўрсатиладиган хизматлар учун тўловларни банк муассасалари орқали амалга ошириш;*

к) зиёратчиларга «Умра» амалларини бажаришлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш ва сифатли «Умра» хизматларини кўрсатиш, шунингдек, Саудия Арабистони Подшоҳлигининг Макка ва Мадина шаҳарларида зиёратчиларга ўз вақтида тиббий хизмат кўрсатишни ташкил этиш;

л) халқаро йўналишларда йўловчи ва юк ташиш бўйича 2 йилдан кам бўлмаган тажрибага эга ҳамда ушбу давр мобайнида йўловчи ташишнинг халқаро ва миллий қонунчилик талабларини бузмаган авиакомпаниялар билан ҳамкорлик қилиш, шунингдек, зиёратчиларни юборишдан олдин уларга бориш-келиш авиачипталарини харид қилиш;*

м) зиёратчиларни тоифаси 3 юлдуздан кам бўлмаган меҳмонхоналарга жойлаштириш;

н) «Умра» хизматини учинчи давлатлар орқали кўрсатмаслик;*

о) «Умра» хизматини лицензияда кўрсатилган манзилдан бошқа жойда жойлашган ваколатхона ва филиал орқали амалга оширмаслик;*

п) электрон тўловлар, брон қилиш хизматларини кўрсатадиган веб-сайтга эга бўлиш.

10.

Лицензия беришда келишиладиган органлар:

мавжуд эмас

11.

Лицензиянинг амал қилиш муддати:

чекланмаган

12.

Изоҳ.

* қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган лицензия талаб ва шартлари.

(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 январдаги 27-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2026 й., 09/26/27/0077-сон. 9-позиция «ж» кичик бандининг кучга кириш санаси — 2026 йил 1 май)
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 12 октябрдаги 668-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси ҳузуридаги «Зиёрат» жамғармаси тўғрисидаги
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси ҳузуридаги «Зиёрат» жамғармасининг (кейинги ўринларда — Жамғарма) маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.
2. Жамғарма ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа қонунчилик ҳужжатларига, шунингдек, мазкур Низомга мувофиқ амалга оширади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 20 августдаги 521-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.08.2025 й., 09/25/521/0753-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Жамғарма юридик шахс ҳисобланмайди ва унинг маблағлари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасида очилган Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси (кейинги ўринларда — Дин ишлари бўйича қўмита)нинг шахсий ғазна ҳисобварақларида жамланади ва ушбу Низомда белгиланган мақсадларга сарфланади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 20 августдаги 521-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.08.2025 й., 09/25/521/0753-сон)
2-боб. Жамғарма маблағларини шакллантириш
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Куйидагилар Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари ҳисобланади:
диний мазмундаги материалларни диншунослик экспертизасидан ўтказиш учун ундириладиган тўловлар;
диний таълим муассасалари ҳамда «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш фаолиятини лицензиялашда аризани кўриб чиқиш учун ундириладиган йиғимнинг қонунчиликда белгиланган қисми;
диний таълим муассасалари ҳамда «Умра» тадбирларини ташкил этиш фаолиятини лицензиялашда ундириладиган давлат божининг 30 фоизи;
лицензиялаш соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун юридик шахслардан ундирилган жариманинг 10 фоизи;
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
Жамғарманинг вақтинча бўш маблағларини тижорат банкларидаги депозитларга жойлаштиришдан олинадиган даромадлар;
халқаро ташкилотларнинг грантлари;
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 20 августдаги 521-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.08.2025 й., 09/25/521/0753-сон)
6. «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш фаолияти учун лицензия олган юридик шахс (кейинги ўринларда — лицензиат) томонидан 1 млн АҚШ доллари эквивалентидан кам бўлмаган миқдордаги маблағлар Жамғармага захира қилиб қўйилади ҳамда лицензиат ушбу маблағларнинг етарли миқдорини таъминлаб боради.
Ушбу маблағлардан «Умра» хизматлари сифатсиз кўрсатилишидан жабр кўрган зиёратчиларга етказилган моддий ва маънавий зарар ўрнини қоплашдан бошқа мақсадда фойдаланишга йўл қўйилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Жамғарманинг вақтинчалик бўш турган маблағлари Дин ишлари бўйича қўмита томонидан Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларининг депозит ҳисобварақларига жойлаштирилиши мумкин.
Дин ишлари бўйича қўмита раиси Жамғармага маблағлар тушишининг тўлиқлиги ва сақланишини назорат қилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 20 августдаги 521-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.08.2025 й., 09/25/521/0753-сон)
3-боб. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Жамғарма маблағлари қуйидагиларга йўналтирилади:
«Умра» хизматлари сифатсиз кўрсатилишидан жабр кўрган зиёратчиларга етказилган моддий ва маънавий зарар ўрнини қоплаш;
Дин ишлари бўйича қўмитага юклатилган вазифаларни бажариш, жумладан диний-маърифий тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш;
Дин ишлари бўйича қўмита ходимларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий муҳофаза қилиш (санатория, курорт ва тиббий хизмат кўрсатиш, мукофотлар тўлаш, маошларга устамалар белгилаш, моддий ёрдам кўрсатиш);
Дин ишлари бўйича қўмита ходимларининг хизмат сафари харажатлари, шу жумладан хорижий давлатлардаги хизмат сафарлари харажатларини қоплаш;
Дин ишлари бўйича қўмитанинг ходимларини ўқитиш, малакасини ошириш ҳамда стажировка ўташи, шу жумладан, уларнинг хорижий давлатларга ташрифларини ташкил этиш ва хорижий давлатларда ўтказиладиган конференция, семинарлар ва бошқа тадбирларда иштирок этиш харажатларини қоплаш;
Дин ишлари бўйича қўмита фаолияти билан боғлиқ масалалар бўйича Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрадиган хорижий давлатлар, халқаро ташкилотлар делегацияларининг ташрифларини ташкил этиш;
Дин ишлари бўйича қўмита бино ва иншоотларини сақлаш ҳамда бошқа жорий харажатлар, ёрдамчи техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлари таъминоти, ушбу Қўмита фаолиятини янада яхшилаш билан боғлиқ бошқа тадбирларни ўтказиш;
Дин ишлари бўйича қўмитанинг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга ва фаолиятини ривожлантиришга йўналтирилган бошқа тадбирларни амалга ошириш.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 20 августдаги 521-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.08.2025 й., 09/25/521/0753-сон)
9. Лицензиат томонидан «Зиёрат» жамғармасига захира қилиб қўйилган маблағлардан:
«Умра» хизматларини сифатсиз кўрсатишдан жабр кўрган фуқароларга етказилган моддий ва маънавий зарар ўрнини қоплаш учун зарар кўрган фуқаро (вакили)нинг ва (ёки) Дин ишлари бўйича қўмитанинг мурожаатига кўра суд қарорига мувофиқ;
зиёратчиларга етказилган ёки етказилиши мумкин бўлган моддий зарарни зудлик билан бартараф этиш зарурати юзага келганда лицензиатнинг сўровига асосан Дин ишлари бўйича қўмита томонидан фойдаланилади.
Бунда, фойдаланилган маблағлар тадбиркорлик субъекти томонидан 15 кун муддатда лицензия шартларига мувофиқ 1 млн АҚШ доллари эквивалентидан кам бўлмаган миқдорга етказилиши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
91. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш Дин ишлари бўйича қўмитанинг ривожлантириш дастурларини маблағ билан таъминлаш орқали амалга оширилади ҳамда ушбу дастурлар ҳар йили маблағлар ва эҳтиёжлар прогнози асосида шакллантирилади.
92. Жамғарма маблағларини сарфлаш Дин ишлари бўйича қўмита томонидан тасдиқланган Жамғарманинг даромадлар ва харажатлар сметасига мувофиқ тегишли ғазна ҳисобварақларидан амалга оширилади.
93. Жамғармадан пул маблағларини ажратиш тасдиқланган даромадлар ва харажатлар сметаси доирасида қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
94. Жамғармадан ажратилган пул маблағларининг сарфланиши тўғрисидаги даромадлар ва харажатлар акс эттирилган ҳисобот ҳар чорак якуни бўйича бухгалтерия балансида акс эттирилади.
(91 — 94-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 20 августдаги 521-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.08.2025 й., 09/25/521/0753-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 20 августдаги 521-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.08.2025 й., 09/25/521/0753-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
31-боб. Жамғармани бошқариш
95. Жамғарма маблағларини бошқариш ва тақсимлаш Дин ишлари бўйича қўмита раиси томонидан амалга оширилади.
96. Дин ишлари бўйича қўмитанинг Молия-иқтисод бўлими Жамғарманинг ишчи органи ҳисобланади.
97. Жамғарма маблағларининг ҳисоб ва ҳисоботини юритиш ҳамда жорий хизмат кўрсатиш ишлари Дин ишлари бўйича қўмитанинг Молия-иқтисод бўлими томонидан амалга оширилади. Жумладан:
Жамғарманинг келгуси йил учун даромадлари ва харажатлари прогноз кўрсаткичларини ишлаб чиқади;
Жамғарманинг даромадлар ва харажатлари сметасини тайёрлайди, зарур ҳолларда, тасдиқланган даромадлар ва харажатлар сметасига тузатишлар киритиш бўйича таклифлар киритади;
Жамғарма тушумларини кўпайтириш ва унинг маблағларидан самарали фойдаланиш бўйича таклифлар тайёрлайди;
ушбу Низомда ва қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган харажатларни амалга оширади;
Жамғарма маблағларининг тушуми ва улардан фойдаланиш ҳисобини юритади;
Жамғармадан ажратилган пул маблағларининг сарфланиши тўғрисидаги даромадлар ва харажатларини бухгалтерия балансида акс эттирилишини таъминлайди;
Жамғарма сметасининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботни тузади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда Жамғарма сметасининг ижроси тўғрисида ҳисобот тақдим этилишини таъминлайди.
32-боб. Жамғарманинг ҳисоби ва ҳисоботини юритиш
98. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш бўйича ҳисоб ва ҳисоботлар Дин ишлари бўйича қўмитанинг бюджетдан ташқари ғазна ҳисобварақларида алоҳида юритилади.
99. Жамғарманинг жорий йилда фойдаланилмаган маблағлари Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига олиб қўйилмайди ва улардан кейинги йилда фойдаланилади.
910. Жамғарманинг даромадлар ва харажатлар сметасининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тузилади ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси томонидан тасдиқланади.
911. Жамғарманинг даромадлар ва харажатлар сметаси ҳамда унинг ижроси тўғрисидаги ҳисоботлар, шунингдек, товарлар (ишлар, хизматлар)ни харид қилиш бўйича тузилган шартномалар рўйхатлари Дин ишлари бўйича қўмитанинг расмий веб-сайтида эълон қилинади.
912. Жамғарма маблағларидан оқилона ва мақсадли фойдаланилиши юзасидан давлат молиявий назорати қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда молиявий назорат хизматлари томонидан амалга оширилади.
(31 ва 32-боблар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 20 августдаги 521-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.08.2025 й., 09/25/521/0753-сон)
4-боб. Якунловчи қоидалар
11. Жамғарма маблағларидан оқилона ва мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
12. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
121. Ушбу Низомни қўллашда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
(121-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 20 августдаги 521-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.08.2025 й., 09/25/521/0753-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 12 октябрдаги 668-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 июндаги 364-сон қарори билан тасдиқланган «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«2. «Ҳаж» тадбири Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмита ва Саудия Арабистони Подшоҳлиги (кейинги ўринларда Саудия Арабистони деб аталади) Ҳаж ва умра вазирлиги ўртасида ҳар йили имзоланадиган шартнома асосида Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан амалга оширилади ҳамда бундай фаолият билан бошқа ташкилотларнинг шуғулланишига йўл қўйилмайди.
«Умра» тадбири Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва тегишли лицензияга эга юридик шахслар томонидан амалга оширилади.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан ташкил этиладиган «Умра» тадбири унинг Саудия Арабистонидаги ҳамкор ташкилоти ўртасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ҳар йилги «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари бўйича жамоатчилик кенгашини ташкил этиш тўғрисида» 2006 йил 28 августдаги ПФ-3793-сон Фармони билан ташкил қилинган Ҳар йилги «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари бўйича жамоатчилик кенгаши (кейинги ўринларда Жамоатчилик кенгаши деб аталади) билан келишган ҳолда ҳар йили имзоланадиган шартномага мувофиқ Ушбу Низом талаблари асосида амалга оширилади.
Юридик шахслар томонидан «Умра» тадбирини ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ фаолият Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг алоҳида қарори билан тартибга солинади».
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомнинг 5-иловаси матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Туризм фаолиятини лицензиялаш
ПАСПОРТИ

1.

Лицензия номи:

туристик фаолиятни амалга ошириш учун лицензия

2.

Лицензияланадиган фаолиятнинг кичик турлари:

а) ички туризм фаолияти (Ўзбекистон Республикаси ичкарисида туристик фаолиятни амалга ошириш);

б) чиқиш туризми фаолияти (Ўзбекистон Республикасидан ташқарида туристик фаолиятни (шу жумладан, тиббий ва таълим туризмини) амалга ошириш);

в) кириш туризми фаолияти (Ўзбекистон Республикасига чет эл фуқароларини жалб этишга оид туристик фаолиятни амалга ошириш).

3.

Ариза берувчилар тоифаси:

Жисмоний ва юридик шахслар

4.

Лицензияловчи орган:

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар туризм бошқармалари

5.

Лицензияни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар:

Туроператорлик фаолиятини амалга ошириш учун:

а) ариза;

аризада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган ери (почта манзили), фаолиятни амалга ошириш жойининг манзили, СТИР, банк муассасасининг номи ва банк ҳисобварағи, фаолиятнинг лицензияланаётган тури, лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларига риоя қилишга розилиги, ариза тўлдириш сабаби (янги лицензия олиш, қайта расмийлаштириш);

б) талабгорнинг камида икки чет тилидаги, брон қилиш хизматларини кўрсатадиган веб-сайтга эга бўлиши (ушбу талабнинг чет тиллари бўйича қисми «ички туризм» йўналишидаги лицензиатларга тааллуқли эмас) тўғрисидаги маълумотлар;

в) юридик шахс штатида «туризм» йўналиши бўйича олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар, профессионал маълумотга ёки малака сертификатига эга бўлган камида бир нафар мутахассиснинг бўлиши;

г) туроператорларнинг фуқаролик жавобгарлигини суғурталашни тасдиқловчи суғурта полисининг мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатларнинг электрон нусхалари;

д) раҳбарнинг фамилияси, исми ва отасининг исми, тугилган йили, паспорт (идентификацияловчи ID-карта) маълумотлари, уй манзили, маълумоти, алоқа телефонлари кўрсатилган маълумотлар.

маблағларни Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг Хавфсиз туризм жамғармасига захира қилинганлиги ҳақидаги маълумотни ўзи мустақил тарзда олади.

Турагентлик фаолиятини амалга ошириш учун:

а) ариза;

юридик шахслар учун:

юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган ери (почта манзили), фаолиятни амалга ошириш жойининг манзили, банк муассасасининг номи ва банк ҳисобварағи, СТИР, фаолиятнинг лицензияланаётган тури, лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларига риоя қилишга розилиги, ариза тўлдириш сабаби (янги лицензия олиш, қайта расмийлаштириш);

жисмоний шахслар учун:

фамилияси, исми, отасининг исми, ЖШШИР (мавжуд бўлса), фаолиятни амалга ошириш жойи, яшаш жойи, электрон почта манзили (мавжуд бўлса), телефон рақами, лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларига риоя қилишга розилиги, лицензия тоифалари бўйича танлаш, ариза тўлдириш сабаби (янги лицензия олиш, қайта расмийлаштириш).

б) мижозга лицензиатнинг иш режими, жойлашган ери (почта манзили), тегишли лицензия, лицензиатнинг фамилияси, исми, отасининг исми тўғрисида тўлиқ ва батафсил маълумот бериш, жумладан, ушбу кўрсатилган маълумотларни ўзининг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтига жойлаштирилганлиги тўғрисида маълумотлар;

в) лицензияловчи орган «чиқиш туризми» йўналиши бўйича туризм фаолиятини амалга ошириш учун лицензия талабгорларига 15 минг АҚШ доллари эквиваленти миқдоридаги маблағларни Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг Хавфсиз туризм жамғармасига захира қилинганлигини ҳақидаги маълумотни ўзи мустақил тарзда олади.

6.

Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори:

базавий ҳисоблаш миқдорининг 2,5 баравари

7.

Лицензия берилганлиги учун давлат божи миқдори:

«Ички туризм» йўналиши бўйича туризм фаолияти учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари;

«чиқиш туризми» ёки «кириш туризми» йўналиши бўйича туризм фаолияти ёхуд биттадан ортиқ йўналиш тури бўйича туризм фаолиятини амалга ошириш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари.

8.

Аризани кўриб чиқиш муддатлари:

3 кун.

9.

Лицензия талаблари ва шартлари:

Туроператорлар фаолиятини амалга ошириш учун лицензиялаш талаблари ва шартлари қуйидагилардан иборат:

а) туризм тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига қатъий риоя қилиш;

б) юридик шахс штатида «туризм» йўналиши бўйича олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотига ёки малака сертификатига эга бўлган камида бир нафар мутахассиснинг бўлиши;*

в) юридик шахс ходимлари (гидлар (гид-таржимонлар), экскурсия етакчилари ва йўриқчи-йўл бошловчилар) уч йилда камида бир марта белгиланган тартибда малака сертификатини олиши;*

г) туризм маҳсулоти буюртмачиси билан, шу жумладан, ўзбекистон Республикасининг туризм хизматларини кўрсатиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига жавоб берадиган электрон тижорат шартномаси тузилганидан кейин туризм хизматларини кўрсатиш;

д) ҳар бир туристга ва экскурсантга туристик саёҳат вақтида Ўзбекистон Республикасига ҳамда чет давлатларга кириш, улардан чиқиш ва уларда бўлишнинг ўзига хос хусусиятлари тўғрисидаги ахборотни етказиш;

е) мижозга лицензиатнинг иш режими, унинг жойлашган жойи (почта манзили), тегишли лицензия, туризм хизматлари сертификатининг мавжудлиги (агар мавжуд бўлса), туризм фаолиятининг аниқ йўналишлари учун масъул бўлган лицензиатнинг мутахассислари фамилияси, исми, отасининг исми тўғрисида тўлиқ ва батафсил маълумот бериш, жумладан, ушбу кўрсатилган маълумотларни ўзининг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтига жойлаштириш;

ж) лицензиат камида икки чет тилидаги, брон қилиш хизматларини кўрсатадиган веб-сайтга эга бўлиши (ушбу талабнинг чет тиллари бўйича қисми «ички туризм» йўналишидаги лицензиатларга тааллуқли эмас);

з) туроператорларнинг фуқаролик жавобгарлигини суғурталашни тасдиқловчи суғурта полисининг мавжудлиги;*

и) хорижий мамлакатлардаги таълим ва (ёки) тиббиёт муассасаси томонидан берилган белгиланган фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат нусхасининг мавжудлиги («чиқиш туризми» йўналиши бўйича таълим ва (ёки) тиббиёт туризми фаолиятини амалга ошириш учун);*

к) хорижий мамлакатлардаги таълим ва (ёки) тиббиёт муассасаси билан ҳамкорлигини тасдиқловчи ҳужжатнинг мавжудлиги («чиқиш туризми» йўналиши бўйича таълим ва (ёки) тиббиёт туризми фаолиятини амалга ошириш учун);*

л) фаолиятни фақат лицензияда кўрсатилган йўналиш(лар) бўйича амалга ошириш;*

м) мижозлар ва чет эллик ҳамкорлар билан тузилган тегишли шартномасиз туризм хизматларини кўрсатмаслик;*

н) туризм хизматлари сертификати билан тасдиқланган туристлар ва экскурсиячиларнинг ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулки учун хавфсизликни таъминлаш тизимининг лицензиатда мавжудлиги.

Турагентлар фаолиятини лицензиялаш талаблари ва шартлари қуйидагилардан иборат:

а) туризм тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига қатъий риоя қилиш;

б) туризм фаолиятининг «чиқиш туризми» йўналишидаги фаолиятни фақат юридик шахс ташкил этган ҳолда амалга ошириш;*

в) «чиқиш туризми» йўналиши бўйича туризм фаолиятини амалга ошириш учун лицензия талабгорларига 15 минг АҚШ доллари эквиваленти миқдоридаги маблағларни Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг Хавфсиз туризм жамғармасига захира қилиши;*

г) туроператор билан шартнома тузилгандан сўнг туроператорлар томонидан яратилган туризм маҳсулотини тарғиб ва реализация қилиш;*

д) ҳар бир туристга ва экскурсиячига туристик саёҳат вақтида Ўзбекистон Республикасига ҳамда чет давлатларга кириш, улардан чиқиш ва уларда бўлишнинг ўзига хос хусусиятлари тўғрисидаги ахборотни етказиш;

е) мижозга лицензиатнинг иш режими, жойлашган ери (почта манзили), тегишли лицензия, лицензиатнинг фамилияси, исми, отасининг исми тўғрисида тўлиқ ва батафсил маълумот бериш, жумладан, ушбу кўрсатилган маълумотларни ўзининг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтига жойлаштириш.

10.

Лицензия беришда келишиладиган органлар:

мавжуд эмас.

11.

Лицензиянинг амал қилиш муддати:

чекланмаган

12.

Изоҳ.

* Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар.

».

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.10.2024 й., 09/24/668/0812-сон; 20.08.2025 й., 09/25/521/0753-сон; 26.01.2026 й., 09/26/27/0077-сон)