4. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 22 декабрда қабул қилинган «Давлат мукофотлари тўғрисида»ги Қонунининг 11-моддаси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 12, 266-модда; 1996 йил, № 5—6, 63-модда, № 9, 120-модда; 1998 йил, № 9, 163-модда) «Амир Темур ордени» деган сўзлардан сўнг «Жалолиддин Мангуберди ордени» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2000 йил 30 август,
110-II-сон
Жалолиддин Мангуберди ордени тўғрисидаги
НИЗОМ
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.22.00.00 Давлат мукофотлари, пул ва бошқа мукофотлар]
1. Жалолиддин Мангуберли ордени билан мамлакат мустақиллигини, Ватан сарҳадларини, она юрт тупроғини ҳимоя қилишда ҳамда уни кўз қорачиғидай асрашда юксак ҳарбий маҳорат, қаҳрамонлик ва жасорат намуналарини кўрсатган, давлатимизнинг мудофаа қудратини мустаҳкамлашга улкан ҳисса қўшган қўмондонлик таркибига кирувчи ҳарбий хизматчилар мукофотланадилар.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.20.00.00 Давлат мукофотлари. Юқори даражалар ва фарқловчи белгилар]
2. Жалолиддин Мангуберди ордени Ўзбекистон Республикасининг олий ҳарбий мукофоти ҳисобланади.
3. Жалолиддин Мангуберди ордени билан мукофотлашга доир тақдимнома мудофаа ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш муассасалари республика органларининг раҳбарлари томонидан киритилади.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.22.00.00 Давлат мукофотлари, пул ва бошқа мукофотлар]
4. Жалолиддин Мангуберди ордени билан мукофотлаш ва орденни топшириш «Давлат мукофотлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
5. Жалолиддин Мангуберди ордени билан мукофотланган шахслар энг кам иш ҳақининг эллик баравари миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти оладилар.
Жалолиддин Мангуберди ордени билан мукофотланган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган имтиёзлардан фойдаланадилар.
6. Жалолиддин Мангуберди ордени кўкракнинг ўнг томонига, Амир Темур орденидан кейин тақилади.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.22.00.00 Давлат мукофотлари, пул ва бошқа мукофотлар]
7. Жалолиддин Мангуберди ордени билан вафотидан кейин мукофотланган тақдирда орден, мукофотлаш тўғрисидаги ҳужжат ва бир йўла бериладиган пул тўлови мукофотланганнинг оиласига топширилади.
Жалолиддин Мангуберди орденининг
ТАВСИФИ
Жалолиддин Мангуберди ордени 925 пробали кумушдан тайёрланади, қиррадор кумушранг нурлар таралган бешбурчак шаклга эга. Бешбурчак жо бўлган доиранинг диаметри 55 миллиметрдир.
Орденнинг марказида, оқ айлана билан ҳошияланган доирада, таралаётган нурлар фонида Жалолиддин Мангубердининг қабариқ зарҳал тасвири жойлашган. Сиймо ортидаги фон ҳаворанг-мовий эмаль билан қопланган.
Айлананинг юқори қисмида доира бўйлаб «JALOLIDDIN MANGUBERDI» деган ёзув жойлашган. Айлананинг сирт диаметри 35 миллиметр.
Айлананинг пастки қисмида яшил эмаль қопланган иккита дафна новдаси симметрик тарзда жойлашган бўлиб, барглари орасига фианит кристаллар ўрнатилган.
Айлана узра, марказ бўйлаб ўлчами бўйича диаметри 8 миллиметрли доирага жо бўладиган тилларанг мусамман жойлашган.
Орденнинг орқа томони ботиқ. Ўртасида бурама қадағичи бор. Пастки қисмида орденнинг тартиб рақами 1 миллиметр катталикдаги ботиқ шрифт билан ёзилган.
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 й., 7-8-сон, 202-модда; 2003 й., 9-10-сон, 149-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)