Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазирининг
1. Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазирининг 2018 йил 7 июндаги 342-сон буйруғи (рўйхат рақами 3039, 2018 йил 16 июль) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.07.2018 й., 10/18/3039/1523-сон) билан тасдиқланган Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги
қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ва Миллий гвардия билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
«ГТИ — сув омборлари тўғонлари, дарёлар, сойлар, каналлар ва коллекторлардаги тўғонлар, дарёларнинг ўзанларини тўсувчи иншоотлар, сув олиш, сув ўтказиш, сув ташлаш ҳамда қирғоқларни ҳимоя қилиш иншоотлари, гидроэлектростанциялар, насос станциялари;
фойдаланувчи ташкилот — балансида ГТИ мавжуд бўлган ёки ундан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган ташкилот;
табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазият (бундан буён матнда фавқулодда вазият деб юритилади) — муайян ҳудудда одамлар қурбон бўлишига, одамларнинг соғлиғига ёки атроф табиий муҳитга зарар етишига, жиддий моддий талафотларга ҳамда одамларнинг ҳаёт фаолияти шароитлари бузилишига олиб келиши мумкин бўлган ёки олиб келган авария, ҳалокат, хавфли табиий ҳодиса, табиий офат ёхуд бошқа офат натижасида, карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар тарқалиши натижасида юзага келган вазиятлар;
ГТИнинг хавфсизлиги — ГТИнинг фуқаролар ҳаёти, соғлиғи ва қонуний манфаатлари, жисмоний ҳамда юридик шахсларнинг мол-мулки, атроф-муҳит ва хўжалик объектлари ҳимоя қилинишини таъминлаш имконини берувчи ҳолати;
ГТИнинг хавфсизлиги мезонлари — ГТИ ҳолатининг ва улардан фойдаланиш шартларининг ГТИ аварияси хавфининг йўл қўйиладиган даражасига мувофиқ бўлган миқдор ва сифат кўрсаткичларининг чекланган қиймати.».
2.
3-банд «ГТИларнинг» деган сўздан кейин «давлат» деган сўз билан тўлдирилсин.
3.
14-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«14. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги қўриқланадиган объектларда ГТИнинг қўриқланишини шартнома асосида таъминлайди.».
4. 37-банднинг
ўн олтинчи хатбошиси «ГТИнинг» деган сўздан кейин «давлат» деган сўз билан тўлдирилсин.
5.
94-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«94. ГТИдаги алоқа ва огоҳлантириш сигнал тизимларининг ҳолати барча шароитларда фавқулодда вазиятлар тўғрисида тезкор хабар бериш ҳамда фуқаро муҳофазаси тадбирларини ўтказиш даврида фуқаро муҳофазаси органлари ва кучларини хабардор этиш имкониятини таъминлаши керак.».
6.
2-илованинг матнидаги «Давсувхўжаликназорат» давлат инспекцияси» деган сўзлар «Сувхўжаликназорат» инспекцияси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.