toggle_night_mode
Ҳужжат 01.03.2025 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Давлат пенсия таъминоти тизимини ислоҳ қилиш концепциясини ишлаб чиқиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида
Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасидаги ислоҳотларни изчил давом эттириш йўлида ўз ечимини кутаётган масалаларни ҳал этиш, фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тизими самарадорлигини ошириш ва натижадорликка йўналтириш орқали аҳоли фаровонлигини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Давлат пенсия таъминоти тизимини ислоҳ қилиш концепцияси лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ таркиби (кейинги ўринларда — Ишчи гуруҳ) иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ишчи гуруҳнинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:
амалдаги давлат пенсия таъминоти тизимида мавжуд муаммоларни таҳлил қилиш ҳамда илғор хорижий тажриба асосида пенсия таъминоти тизимининг барқарорлигини таъминлаш ва ижтимоий адолатни мустаҳкамлашга қаратилган таклифларни тайёрлаш;
асослантирилган таклифларга мувофиқ 2025 йил 1 мартга қадар Давлат пенсия таъминоти тизимини ислоҳ қилиш концепцияси лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиш.
3. Ишчи гуруҳга:
белгиланган вазифаларни амалга оширишда вазирлик ва идоралар, илмий ва таълим ташкилотлари, халқаро ташкилотлар мутахассисларини, шунингдек, маҳаллий ҳамда хорижий эксперт ва маслаҳатчиларни жалб қилиш;
Давлат пенсия таъминоти тизимини ислоҳ қилиш концепцияси лойиҳаси бўйича тайёрланаётган таклифларнинг мазмун-моҳиятини оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар орқали кенг ёритиб бориш ҳамда белгиланган вазифалар бўйича сўров ўтказилишини ташкил қилиш;
Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналарини жалб қилган ҳолда тегишли масалалар юзасидан нуфузли хорижий экспертлар, олимлар ва мутахассислар билан учрашувлар ва муҳокамалар ўтказиш;
ривожланган хорижий давлатлар тажрибасини ўрганиш мақсадида Ишчи гуруҳга жалб этилган мутахассисларни хорижга қисқа муддатли хизмат сафарига юбориш ҳуқуқи берилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Белгилансинки, Ишчи гуруҳ аъзоларини хорижга қисқа муддатли хизмат сафарига юбориш билан боғлиқ харажатлар (транспорт, меҳмонхона, семинар ва ўқув курслари, кунлик ва бошқалар) Давлат хизматини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади.
(3-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 27 февралдаги 126-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.03.2025 й., 09/25/126/0205-сон)
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 23 сентябрь,
600-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 23 сентябрдаги 600-сон қарорига

ИЛОВА

Давлат пенсия таъминоти тизимини ислоҳ қилиш концепцияси лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ

ТАРКИБИ

1.

Ж.А. Қўчқоров

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири, ишчи гуруҳ раҳбари

2.

И.И. Норқулов

иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари, ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари

3.

Б.Б. Рахматов

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги директори, ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари (келишув асосида)

4.

О.Р. Фозилкаримов

иқтисодиёт ва молия вазирининг ўринбосари

5.

Р.Э. Турдибоева

камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири ўринбосари

6.

Ш.М. Рабиев

адлия вазири ўринбосари

7.

Ш.В. Давронов

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъул ходими (келишув асосида)

8.

Ж.Р. Сиддиков

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъул ходими (келишув асосида)

9.

Ж.И. Абдиев

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси раиси ўринбосари

10.

А.А. Икрамов

Статистика агентлиги директори 5финбосари

11.

Б.Х. Махмадалиев

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси ўринбосари

12.

Халқаро валюта жамғармаси

келишувга кўра эксперт жалб қилинади

13.

Осиё тараққиёт банки

келишувга кўра эксперт жалб қилинади

14.

Халқаро меҳнат ташкилоти

келишувга кўра эксперт жалб қилинади

15.

Б.Ж. Жумамуратов

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги бошқарма бошлиғи, ишчи гуруҳ котиби

Изоҳ. Ишчи гуруҳ аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган ёки зиммасига тегишли функциялар юкланган шахслар киритилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.09.2024 й., 09/24/600/0748-сон; 01.03.2025 й., 09/25/126/0205-сон; 07.10.2025 й., 09/25/627/0901-сон)